Глоссарий диншунослик



Download 32 Kb.
Sana23.02.2022
Hajmi32 Kb.
#180703
Bog'liq
ГЛОССАРИЙ


ГЛОССАРИЙ
ДИНШУНОСЛИК - Диншунослик кишилик жамияти тарихий тараққиётининг муайян босқичида пайдо бўлган барча дин шаклларининг маънавий, ижтимоий, гносеологик ва психологик илдизларини, уларнинг таълимоти ва маросимчилиги, ижтимоий ҳаётдаги мавқеи ва ижтимоий функцияларини илмий жиҳатдан ўрганувчи фандир.
ДИН (арабча – ишонч, ишонмоқ) – борлиқни яратувчи ва бошқарувчи, адолатнинг юксак намунаси, моддий оламга хос бўлмаган ва айни вақтда баркамолликнинг олий кўриниши сифатида тушунилувчи олий мавжудотга, яъни худога нисбатан муносабат, тасаввур, урф-одат ва маросимлар мажмуидир.
ДИН ФАЛСАФАСИ - дин фалсафаси динни борлиқ, унинг моҳияти, асосий шакллари ва атрибутлари, инсон, унинг моҳияти ва табиати, жамият, табиат ва муносабати каби масалалар муносабати билан, фалсафага хос бўлган танқидийлик (Пиррон скептик методи), диалектика ва бошқа методлар асосида ўрганади.
Диний баҒрикенглик - (толерантлик) - хилма-хил диний эътиқодда бўлган кишиларнинг олижаноб ғоя ва ниятлар йўлида ҳамкор ва ҳамжиҳат бўлиб яшаши, кишилик жамияти равнақи йўлида хизмат қилишини англатади. ҳозирда бу ғоя эзгулик йўлида нафақат диндорлар, балки жамиятнинг барча аъзолари ҳамкорлигини назарда тутади. Диний бағрикенглик тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, озод, ва обод Ватан қуришнинг муҳим шартидир.
ДИНИЙ СЕКТА (лотинча – таълим, йўналиш, мактаб) - ибодат қилувчилар гуруҳи сифатида диний ташкилотларнинг бир тури. Секта одатда илгари ҳукмрон бўлиб турган диний оқимга мухолифат тарзида, унинг бўлинишга юз тутиши натижасида вужудга келади. Натижада ушбу диннинг таълимотига, ташкилий тузилиши ва бошқа жиҳатларига қарши чиқа бошлайди. Уларни динларнинг дастлабки ҳолатидан, асл ақидаларидан қайтганликда айблайди.
ДИНИЙ ҒОЯлар- диний даъватлар, ақидалар, илоҳий қадрият ва мақсадлар ифодаланган қарашлар мажмуи. Улар турли динларнинг амал қилиш йўлини белгилаб олишда намоён бўлади. Диний ғоялар муайян диннинг мавжудлигини таъминлаб берувчи омил бўлиб хизмат қилади.
Диний ЭКСТРЕМИЗМ – экстремизмнинг диний соҳада номаён бўлиш шакли. Экстремизм лотинча «extremus» муаммоларни ҳал этишда ўта кескин чора- тадбирларни, фикр-ҳарашларни ёҳловчи назария ва амалиётни англатади. Диний соҳадаги экстремизм ҳам ана шу тамойилларга асосланади.
Диний экстримизм намоён бўлишига кўра ҳудудий, минтақавий, халқаро шаклларга бўлинади. Бундай қарашлар жуда қадимий илдизларга эга бўлиб, ҳеч қачон чегара билмаган, дин, миллат, ҳудудни тан олмаган, диний экстримизм барча динлар доирасида ривожланган. Диний экстримистик руҳдаги ҳарашларни буддизм, христианлик, ислом, католиклар, протестантлар, провославлар орасида бирдай учратиш мумкин. Диний эктремистлар қаерда фаолият кўрсатмасин, асосий мақсади диний давлатни барпо қилиш бўлиб, бу мақсадга ўзаро низолар, ихтилофлар, қуролли тўқнашувлар орқали яъни, қон тўкиш ва зўрлик билан эришишни кўзлайдилар.
Бу эса, мустақилликка ҳам, жамият тараққиётига ҳам катта ғов бўлади. Экстремистик гуруҳларнинг ягона мақсади ҳокимиятни қўлга олиш бўлиб, бу йўлда улар энг жирканч усулларни қўллашдан ҳам тап тортмайдилар. Бугунги кунга келиб нафақат ислом дунёси, балки бутун жаҳонда диний экстримизнинг асл қиёфаси тўла-тўкис намоён бўлиб қолмоқда.
Дунёда инсон хуқуқлари ва демократик тамойиллар устувор бўлиб бораётган, қонун ҳамда халқаро ҳуқуқ қоидалари мамлакатлар, халқлар, давлатлар орасидаги муносбатларнинг асосий тамойилига айланаётган ҳозирги даврда диний экстримизмга ўрин қолмаяпти. Аммо бу унга қарши курашмаслик, хушёрликни оширмасликни билдирмайди. Мазкур соҳада ҳам Президентимиз уқтирганлари каби огоҳлик, эзгу ғоялар йўлида кураш олиб бориш ҳаёт ва фаолиятнинг асосий мезони бўлиб қолмоқда.
ДОГМАТИЗМ - грекча сўз бўлиб, луғавий жиҳатдан «фикр», «таълимот», қарор маъноларини англатади; бирор бир фикр, таълимотни ўзгаришига шубҳа билан қаровчи оқим тарафдорлари, аниқроғи ақидаларга кўр-кўрона ишониш, унга ёпишиб олиш, ҳар қандай шароитда ҳам унинг ўзгаришига йўл қўймасликка ҳаракат қилиш.
ДУАЛИЗМ (лотинча dualis – икки) - оламнинг вужудга келиши, мавжудлик қонуниятлари ҳам руҳий–илоҳий, ҳам моддий асосга эгалигини эътироф этувчи таълимот.
Download 32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish