Глоссарий



Download 97 Kb.
bet1/4
Sana22.02.2022
Hajmi97 Kb.
#80618
  1   2   3   4
Bog'liq
9. Глоссарий


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ

“Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” факультети


“Давлат молияси ва солиқлар” кафедраси


ОЛИЙ ТАЪЛИМНИНГ



Билим соҳаси:

300000

  • Ижтимоий фанлар, иқтисод ва ҳуқуқ

Таълим соҳаси:

340000

  • Иқтисод ва бизнес

Таълим йўналиши:

5340800

  • Солиқлар ва солиққа тортиш












СОЛИҚ ТАРИХИ ВА НАЗАРИЯСИ
фанидан


ГЛОССАРИЙ


Тошкент 2012
ГЛОССАРИЙ
Солиқлар - бу ташки куриниши жихатидан хукуматнинг бажарган хизматлари учун хакдир. Аммо мохияти жихатидан солиқ туловчилар билан давлат уртасидаги мажбурий характерга эга булган пул мунособатларини билдирувчи давлат пул фондини шакллантирувчи пул фондидир
Солиқларнинг белгилари: мажбурийлик, катъийлик, доимийлик, туловчининг шахсан узига кайтиб келмаслигидир. Аммо мамлакат миқиёсида хамма туланган солиқлар ижтимоий хизматлар тарикасида хамма солиқ туловчиларга кайтиб келади.
Давлат бюджети - давлатнинг энг марказлашган пул фондини ташкил этиш ва ундан фойдаланишни ифода этувчи пул мунособатларини англатади. У иктисодий котегориядир. Давлат бюджети даромадлар ва харажатлар баланси шаклида тузилади. Даромадлар асосан солиқлар ва йигимлардан ташкил топади. Харажатлар эса ижтимоий тарбия сохаларига(маориф, маданият, согликни саклаш, фан, кадрлар тйёрнлаш, социал таъминот), мехнаткашларни ижтимоий химоя килишга, марказлашган инвестицияларга, давлат хавфсизлигини саклашга, мамлакат ичида тартибни саклашга, давлат бошкарувини ташкил этиш, мудофаа ва бошка максадларга йуналтирилади.
Бюджетдан ташкари фондлар - бу давлатнинг бюджетидан ташкарида мажбурий ташкил этадиганг фондларидир. Бундай фондларга: ижтимоий сугурта бадаллари хисобидан ташкил этиладиган пенсия фонди, бандлик фонди, касаба уюшмалари фонди, давлат мулки кумитаси фондлари киради.
Давлат бюджети ва бюджетдан ташкари фондлар макроиктисодий фондлар булиб давлатнинг жамланган (консолидированний) бюджетини ташкил этади.
Иктисодий котегориялар функцияси - бу доимий кайтарилиб, узлуксиз харакатда булган вокеъликни ифодалайди. Вокеълик мухим булганидан котегориянинг мохиятини очиб беради. Функциясиз котегория, котегориясиз функция булмайди. Вокеъликларни фактгина англаш мумкин, куз билан куриб булмайди. Шунинг учун функциялар тугрисида бахс булиб туради.
Солиқларнинг функциялари – булар тугрисида ягона фикр йук. Чунки функция абстракт вокеълик булганлиги учун хар бир иктисодчи узини дунёкарашига караб функция тугрисида фикр юритади. Функция тугрисида бахслашув давом этмокда. Биз уз хукукимиздан фойдаланиб солиқларнинг куйидаги функцияларини мавжудлигини тан оламиз: хазина(фискаль), кайта таксимлаш, рагбатлантириш, назорат ва харажатлар тугрисида ахборот функцияларидир.
Ялпи ички махсулот (ЯИМ) - бу маълум бир даврда (йил) мамлакат ичида яратилган барча товарлар ва хизматларнинг бозор бахосидаги кийматидир.
Солиқ тузилиш тизими - бу солиқларнинг ташкил килиш услублари, элементлари ва тамойиллари йигиндисидан иборатдир.
Солиқларнинг ташкил килиш услублари – булар уз навбатида иккига булинади: ихчамлаштирилган ва умумий тартибда ташкил килишдир.

        1. Ихчамлаштирилган солиқларни ташкил килиш Ўзбекистон Республикаси солиқ сиёсатида 1998 йилдан бошланган услубдир. Бундай услубда ташкил килинган солиқларга: кичик корхоналарнинг ягона солиги, кишлок хужалиги товар ишлаб чикарувчиларининг ягона ер солиги ва савдо хамда умумий овкатланиш ташкилотларининг ихчамлаштирилган солиқлари киради.

        2. Умумий тартибда солиқларни (ихчамлашмаган) ташкил килиш. Бу усулга ихчамлаштирилмаган солиқларни ташкил килиш киради.

Солиқ элементлари – бу солиқларнинг бирон-бир томонини курсатувчи кисмидир. Солиқ элементларига солиқ субъекти, объекти, ставкаси, имтиёзлари, манбаи, юки (огирлиги) ва бошкалар киради.
Солиқ субъекти – бу солиқ муносабатларида катнашувчи томонлардир. Бизнинг солиқ конунчилигимизда солиқ субъекти солиқ туловчи юридик ва жисмоний шахслардир. Лекин солиқ муносабатларида албатта бир томонда давлат (унинг номидан солиқ хизмати ходимлари) катнашади ва у солиқларни йигиб узининг пул фондига тушушушини назорат килади.
Солиқ объекти – бу солиқ туловчиларнинг ихтиёрида булган даромадлар, мол-мулклар, товарлар (ишлар, хизматлар) оборотидир. Солиқ кодексида хар бир солиқнинг уз объекти алохида курсатиб берилган.
Солиқ ставкаси – солиқни хисоблашда кулланиладиган меъёр(нормадир). У солиқ туловчининг даромади, мулки, оборотидаги давлатнинг хиссасидир. Солиқ ставкаси Республиамиз солиқ конунчилигида пропорционал, прогрессив, нолли ва кисман регрессив ставка турларига булинади.
Солиқ имтиёзлари - бу солиқлардан кисман, тулик, вактинчалик енгилликлар бериш ва солиқ базасини камайтириш йули билан имтиёзлар беришни ифода этади.
Солиқ манбаи. Солиқ нимадан туланса, уша нарса солиқ манбаи була олади. Тугри солиқларда солиқ манбаи даромадлардир. Эгри солиқларда эса манбаи товарлар(ишлар, хизматлар) сотиш обороти тушуми булади.
Пропорционал солиқ ставкаси - бунда ставка узгармасдан даромад, оборот, харажат ошган такдирда хам ставка пропорцияси узгармайди.
Прогрессив солиқ ставкаси - бу ставкада даромад ёки бошка объект киймати ошиб бориши билан бирга солиқ ставкаси хам ошиб боради. Масалан бизнинг солиқ конунчилигимизда жисмоний шахсларнинг даромадига солиқ буйича шундай ставка кулланилади.
Регрессив ставка - бу солиқ ставкасида даромад ошиши билан ёки солиқ объекти узгариши билан солиқ ставкаси камайиб боради.
Солиқ декларацияси - бу солиқ туловчиларнинг солиқ идораларига узларининг жами олган даромади, килган харажатларит ва конун буйича солиқдан имтиёзларини курсатувчи ёзма равишда берилган хужжат – баённомадир. Бу хужжат солиқни хисоблаш учун солиқ туловчилар томонидан давлат солиқ хизмати идораларига хар йили 1 апрелдан кечиктирмай топширилади.
Давлатнинг солиқ сиёсати - бу солиқ сохасидаги давлатнинг аник мулжалланган хукукий меъёрлар ва амалга ошириб бораётган чора-тадбирлари йигиндисидир. Солиқ сиёсатида хам давлат ислохотларни аста-секин, боскичма-боскич олиб бормокда.
Солиқ стратегияси - бу давлатнинг узок йилларга мулжалланган солиқ сохасидаги йуналишлар йигиндисидир. Бу стратегия одатда 5,10,15 йилларга мулжаллаб тузилган концепциялар йигиндиси шаклида ташкил топади.
Солиқ тактикаси - бу давлатнинг солиқ стратегиясини маълум киска муддатларда(чорак, йил) хатга тадбик килиш чора-тадбирларидир.
Юридик шахслар - бу уз мулкига эга булган ва уз мажбуриятларини шу мулклар билан бажарадиган, солиқ идораларида руйхатдан утган, банкда хисоб счетига, мустакил бухгалтерия балансига эга булган корхона, ташкилот, бирлашма ва уларнинг мустакил шахобчаларига айтилади.
Солиқ тўловчиларнинг индефикацион раками(СТИР) - солиқ туловчининг солиқ идораларидан руйхатдан утганлигини курсатувчи далилдир.
Резидентлар – Ўзбекистон худудида ташкил этилган ва руйхатдан утган юридик шахслар ёки бош корхонаси Ўзбекистонда жойлашган булиб, Ўзбекистондан ташкарида руйхатдан утган юридик шахслардир. Резидентлар хам Ўзбекистон худудида хам чет элда олган даромадларидан олган даромадларидан солиқ тулайдилар.
Норезидентлар – Ўзбекистон худудида ташкил этилмаган ёки бошка корхонаси Ўзбекистонда жойлашмаган юридик шахслардир. Норезидентлар факат Ўзбекистон худудида хам чет элда олган дарормадларидан солиқ тулайдилар.
Солиқ конунчилиги бузилганда кулланиладиган жазолар (санкциялар) – бу интизомсиз солиқ туловчиларга нисбатан солиқ конунчилиги бузилганда бериладиган жазолардир. Улар уч хил булади: маъмурий, молиявий ва жиноий.
Солиқ хисоби – бу хар чоракда бир марта усиб борувчи якун билан хакикий топилган даромаддан келиб чикиб тузиладиган ва бухгалтерия хисоботи топширган кунда солиқ идорасига топшириладиган, корхонанинг хакикий бюджетга туланиши лозим булган даромадга солинадиган солиқ суммасини билдирган хужжатдир. Йил тугаши билан йиллик солиқ хисоби тузилади ва бу хужжат корхона билан бюджет уртасидаги мунособатларни охирига етказади, яъни хисобот даври охирида ким кимга карздорлиги колганлиги аникланади.

Download 97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish