Ишчи кучи миграцияси (labor force migration) – меҳнатга лаёқатли аҳолининг иқтисодий ёки бошқа характердаги сабаблар туфайли бир давлатдан иккинчисига 1 йилдан ортиқ муддатга кўчиб ўтиши.
Иммиграция (immigration) – меҳнатга лаёқатли аҳолининг берилган мамлакатга унинг сарҳадлари ташқарисидан кириб келиши.
Эмиграция (emigration) – меҳнатга лаёқатли аҳолининг берилган мамлакат сарҳадларидан чиқиб кетиши.
Миграцион сальдо (net migration) – мамлакатдан иммиграцияни ва мамлакатга эмиграциянинг фарқи
“Ақлли кишиларнинг кетиб қолиши” (“brain drain”) – юқори малакали кадрларнинг халқаро миграцияси
Реэмиграция (re-emigration) – эмигрантларнинг ватанига доимий яшаш жойига қайтиб келиши.
Ҳар бир одам ўз меҳнатининг чегаравий маҳсулини олади ва истеъмол этади дейдиган неоклассик ёндашув тарафдорлари эмиграция қабул қилувчи мамлакатнинг фаровонлиги шсишига олиб келади, эмигарация амалга ошган мамлакатнинг иқтисодий ҳолати эса аввалгидай қолади ёки, ҳеч бўлмаганда ёмонлашмайди.
Неокейнсчилар миграция натижасида ишчи кучини экспорт қилувчи мамлакатнинг иқтисодий ҳолати миграцияси туфайли ёмонлашиши мумкин, айниқса юқори малакали ишчилар эмиграция қилаётган бўлса.
Миграциянинг иқтисодий самаралари ИШЧИ КУЧИ МИГРАЦИЯСИНИНГ МИҚЁСЛАРИ ВА ЙЎНАЛИШЛАРИ
Ишчи кучи миграцияси билан боғлиқ кўрсаткичлар тўлов баланси статистикасида жорий операциялар баланси қисми ҳисобланади ва қуйидаги моддалар бўйича таснифланади:
-меҳнат бўйича даромад (labor income), иш билан бандларга тўловлар (compensation of employees) – норезидент-хусусий шахслар томонидан резидентларучун бажарилган ва улар томонидан тўланган ишлар учун олинган нақд пул ёки натура кўринишидаги иш ҳақи ва бошқа турдаги тўловлар. Ушбу категорияга шунингдек, резидентларнинг норезидентни ишга ёллаш билан боғлиқ бўлган пенсия, суғурта ва бошқа фондларга тўловларини ҳам олади.
-мигрантнинг кўчирмалари (migrant’s transfers) – мигрантнинг бошқа мамлакатга кўчи ўтаётганида ўзи билан олиб ўтаётган мулк қийматининг пулда баҳоланган эквиваленти. Бунда эмигрантларнинг натура кўринишидаги мулки олиб чиқилиши мамлакатдан товар экспорти сифатида қаралади, унинг пулда баҳоланган эквиваленти эса (ушбу товар экспорти учун тўлов каби) – ушбу модда бўйича.
-ишчиларнинг ўтказмалари (worker’s remittances) – мигрантлар томонидан ватанида қолган қариндошларига пул ва товарлар юборишидир. Товарлар жўнатилганда уларнинг баҳоланган қиймати ҳисобга олинади.
ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ИШЧИ КУЧИ МИГРАЦИЯСИНИНГ ТАРТИБГА СОЛИНИШИ
Мамлакатларга қабул қилишда устуворлик бериладиган иммигрантлар гуруҳи:
Минимал иш ҳақи эвазига оғир, зарарли, ифлос ишларни бажаришга тайёр бўлган ва малакасиз ишчилар – қурилиш соҳасидаги, ёлланма ишчилар, мавсумий ишчилар;
Янги ва истиқболли тармоқлардаги мутахссислар – дастурчилар, тор ихтисослашувдаги муҳандислар, банк ходимлари;
Нодир касб эгалари – олмос заргарлари, картина реставраторлари, ноанъанавий усулда даволовчи врачлар;
Жаҳонда довруғи ёйилган мутахассислар – мусиқачилар, спортчи, ёзувчи, артист, врачлар;
Ўз фаолиятини қабул қилувчи мамлакатга олиб ўтаётган ва инвестицион фаолият юритишга тайр бўлган йирик бизнесменлар.
Иммиграцион қонунчиликнинг асосий жиҳатлари қуйидагилар:
Касбий малака бўйича талаблар
Шахсий характердаги чекловлар (наркоман, руҳий касал, ОИТС билан касалланган ва б. кишилар мамлакатга киритилмайди)
Миқдорий квоталаш (тармоқда банд бўлиши мумкин бўлган хорижий ишчилар миқдорини белгилаш)
Иқтисодий тартибга солиш
Вақт бўйича чекловлар (хорижий ишчиларнинг мамлакатда бўлишининг максимал муддатлари белгиланади)
Географик устуворликлар
Таъқиқлар (хорижий ишчи ишлаши мумкин бўлган ёки ишлаши мумкин бўлмаган тармоқ ва соҳаларни белгилаб қўйилиши)
РЕЭМИГРАЦИЯНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ:
Реэмиграцияни рағбатлантириш дастурлари
Иммигрантларни касбий тайёргарлиги бўйича дастурлар
Оммавий эмиграция мамлакатларига иқтисодий кўмак дастурлари
Do'stlaringiz bilan baham: |