Халқаро тижорат операцияларининг мазмуни ва моҳияти


Халқаро тижорат операцияларининг субъекти



Download 29,09 Kb.
bet2/4
Sana06.03.2023
Hajmi29,09 Kb.
#916850
1   2   3   4
Bog'liq
Халқаро тижорат операцияларининг мазмуни ва моҳияти.

Халқаро тижорат операцияларининг субъекти - бу фирмалар ва давлат томонидан ташқи бозорга чиқиш учун рухсат берилган ташкилотлардир.
Ҳозирги замон шароитларида тижорат фаолиятининг асосий субъектлари бўлиб, фаолиятига кўра халқаро бўлган трансмиллий корпорациялар (ТМК) ҳисобланмоқда. Уларнинг фаолияти жаҳон бозоридаги халқаро тижорат операциялар ҳусусиятларини ва принципларини белгиламоқда.
Халқаро тижорат операцияси объекти - бу товар ва хизматлар айирбошлашдаги, ишлаб чиқариш ва илмий-техник ҳамкорликдаги моддий жараёнлардир. Бу объектлар жаҳон бозорида амалга оширилаётган тижорат операциялари турини белгилайди


1.2. Халқаро тижорат операцияларининг турлари.

Халқаро тижорат операциялари қуйидагича турланади:


1. Асосий тижорат операциялари.
11.Таъминловчи тижорат операциялари.



  1. Асосий тижорат операцияларига қуйидагилар киради:

  • - моддий шаклда товар айирбошлаш (экспорт, импорт);

  • - илмий-техник билимлар билан алмашиш (патентлар, лицензиялар ва ноу-хау билан савдо қилиш);

  • - техник хизмат кўрсатиш бўйича операциялар (маслаҳат, қурилиш);

  • - арендалар;

  • - халқаро туризм бўйича;

  • - бошқарув ва ахборот тизимии бўйича хизматлар кўрсатиш (кинофильм, телеэшиттирувлар).

  1. Таъминловчи тижорат операцияларига қуйидагилар киради:

  • - халқаро миқёсда товар ташиш;

  • - транспорт-экспедиторлик;

  • - юкларни суғурта қилиш;

  • - халқаро ташишда юкларни сақлаш;

  • - халқаро ҳисоб-китоб ишларини олиб бориш.

Бу операциялар товар ҳаракатини таъминловчи операциялари ҳисобланади.
Халқаро тижорат алоқаларда ишлаб чиқариш бўйича ва илмий-техника бўйича ҳамкорлик алоҳида эътиборга сазовордир.
Бу ҳамкорликни амалга ошириш учун қуйидаги шартномалар тузилади:

  • - ишлаб чиқаришни маҳсуслаштириш ва кооперативлаштириш;

  • - қурилиш ва эксплуатация бўйича ҳамкорлик;

  • - йирик ишлаб чиқариш иншоотларини ишга тушириш, бундаги харажатларни, ишлаб чиқарилган товар билан қоплаш;

  • - илмий изланишлар соҳасида ҳамкорлик.

Бу ҳамкорликлар халқаро савдо битимлари орқали амалга оширилади.
Халқаро савдо-иқтисод алоқаларида иқтисодий механизмлардан самарали фойдаланиш қуйидагиларни талаб қилади:

  • ўзимиздаги корхоналарни ташқи иқтисодий алоқалар қилувчи ташкилотларини хорижий шартномлар билан ўтказган операциялари тажрибаларидан унумли фойдаланиш;

  • асосий ва таъминловчи операцияларни боғлаш;

  • ишлаб чиқариш, савдо-иқтисодий ва илмий-техник халқаро алоқаларни ривожланиш натижаларидан унумли фойдаланиш;

  • халқаро савдо усуллари ва шаклларини хар ҳил товарлар ва хизматлар кўрсатишга тадбиқ этиш.

Халқаро савдони ташкил этиш асосларини мукаммал билиш халқаро тижорат ишини амалга оширишни таъминлайди. Бунда йирик халқаро фирмаларни жаҳон бозоридаги фаолиятини ўрганиш мақсадга мувофиқдир.
Халқаро тижорат ишини ўрганиш қуйидаги саволларни бирин-кетин кўриб чиқишни талаб қилади:

  • халқаро савдонинг янги усул ва шаклларини;

  • халқаро тижорат ишини ўтказиш техникасини: олди-сотди шартномаларини тайёрлаш ва тузиш, уларни мазмуни ва бошқарилишини;

  • жаҳон бозори операцияларини амалга оширишда савдо-воситачилик поғонаси вазифалари ва роли, савдо воситачилари билан тузилган шартномалар мазмунини;

  • халқаро товар биржалари, аукционлари, савдолари, ярмарка ва кўргазмалар операцияларини техникасини ва ташкил этилишини;

  • илмий-техник билимлар ва хизматлар билан халқаро савдони ташқил этиш, патент ва лицензиялар билан савдо қилиш операциялари, ижара операциялари, халқаро туризм бўйича операцияларни амалга оширишни ташкил этишни;

  • халқаро ишлаб чиқариш-техник чет эл фирмаларининг алоқаларини ўрнатишни ташкил этишни;

  • фирмаларни ташқи иқтисодий фаолиятини бошқариш ва тартибга солишнинг асосий шакл ва воситаларини;

  • халқаро алоқаларни ривожлантириш усуллари ва йўлларини.





  1. Download 29,09 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish