Халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари” кафедраси томонидан 2020/2021 йил кузги семестрда ўтиладиган “Ислом ҳуқуқи


Умумий тайёрланган мантиқий саволлар сони: 40 та



Download 29,78 Kb.
bet2/2
Sana30.03.2022
Hajmi29,78 Kb.
#517638
1   2
Bog'liq
2 5192835311649950466

Умумий тайёрланган мантиқий саволлар сони: 40 та









Казуслар

Казусни тайёрлаган профессор-
ўқитувчининг Ф.И.Ш


Ислом ҳуқуқининг ҳудудий юрисдикцияси (Ratione territoriae).
Миллий ҳуқуқ асоси шариат бўлган ислом давлатларининг бирида (масалан, Покистонда) жойлашган ресторанда ислом динига эътиқод қилувчи Аҳмад ва унинг Буюк Британиялик дўсти Ж.Смит ўзлари билан олиб келган спиртли ичимликни ичиб маст бўлиб қолишди. Уларнинг ҳар иккисида мастлик аломатлари яққол намоён бўлди, бироқ улар атрофдаги одамларга ҳеч қандай зиён етказмади. Шундай бўлса-да, Ислом ҳуқуқига нормаларига асосан спиртли ичимлик ичиб, маст бўлган одамга 80 дарра жазо белгиланади. Ислом ҳуқуқининг бу нормаси уларнинг ҳар иккисига татбиқ этиладими ёки ислом динига эътиқод қилувчи Аҳмадга нисбатангина қўлланиладими? Ушбу ҳолатда бошқа динга эътиқод қилувчи Ж.Смитга юқоридаги жазо чораси қўлланилиши мумкинми? Сизнинг фикрингиз қандай?





Юнусов Ҳайдарали Муратович
ю.ф.н., доцент


Ислом ҳуқуқининг персонал юрисдикцияси (Ratione personae).
Миллий ҳуқуқ асоси дунёвий умумий ҳуқуқ (англо-саксон) бўлган насроний давлатларининг бирида (масалан, Буюк Британияда) жойлашган ресторанда ислом динига эътиқод қилувчи Аҳмад ва унинг Буюк Британиялик дўсти Ж.Смит спиртли ичимлик ичиб маст бўлиб қолишди. Уларнинг ҳар иккисида мастлик аломатлари яққол намоён бўлди, бироқ улар атрофдаги одамларга ҳеч қандай зиён етказмади. Шундай бўлса-да, Ислом ҳуқуқига нормаларига асосан спиртли ичимлик ичиб, маст бўлган одамга 80 дарра жазо белгиланади. Ушбу ҳолатда мазкур хатти-ҳаракат Буюк Британия ҳудудида содир этилгани эътиборга олинса, Ислом ҳуқуқининг бу нормаси ислом динига эътиқод қилувчи Аҳмадга нисбатан қўлланилиши мумкин? Сизнинг фикрингиз қандай?




Ўқув адабиётларида “Ислом ҳуқуқи” атамаси ва “Мусулмон ҳуқуқи” атамаси кўп учрайди. Масалан, инглиз тилидаги адабиётларда “Ислом ҳуқуқи” (Islamic Law), француз тилидаги адабиётларда “Мусулмон ҳуқуқи” (Droit des Musulmans), рус тилидаги адабиётларда эса, уларнинг ҳар иккиси (Исламское право, Мусальманское право) қўлланилади. Сизнинг фикрингизча, мазкур атамалар ўртасида фарқ борми? Фарқ бўлса, у нималарда кўринади?




Ҳижрий III аср (милодий IX аср) ҳадис илмининг гуллаб-яшнаган даври бўлди. Саҳиҳ ҳадисларни сохта ва тўқима ҳадислардан ажратиб олишга тўлиқ муваффақ бўлинди. Олтита энг саҳиҳ ҳадислар тўплами – “Сиҳоҳи ситта” (“Sihah Sittah”) яратилди. Булар: Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий (вафоти милодий 870/ҳижрий 256 й.), Муслим ибн ал-Ҳажжож (вафоти милодий 875/ ҳижрий 261 й.), Муҳаммад ибн Исо ал-Термизий (вафоти милодий 892/ҳижрий 279 й.)ларнинг “Жомеъ ас-саҳиҳ”лари ва Абу Довуд Сулаймон (вафоти милодий 889/ҳижрий 275 й.), Аҳмад ибн Шуайб ал-Насоий (вафоти милодий 915/ҳижрий 303 й.), Ибн Можа ал-Қазвиний (вафоти милодий 886/ ҳижрий 273 й.)ларнинг “Сунан” саҳиҳ ҳадислар тўпламидир. Мазкур саҳиҳ ҳадислар орасида Имом ал-Бухорийнинг саҳиҳ ҳадислар тўплами ислом дунёсида энг кўп тарқалган манба сифатида фойдаланилади ҳамда Имом ал-Бухорий энг буюк муҳаддис сифатида эътироф этилади.
Сизнинг фикрингизча, ҳамюртимиз Имом ал-Бухорийнинг бошқа муҳаддислардан (юқоридаги 5 муҳаддисдан) кўпроқ қадрланиши ва улуғланишининг сабаблари нимада? Имом ал-Бухорийнинг буюклигини қандай асослаган бўлардингиз.




Ватандошимиз Бурҳониддин Марғиноний бутун ислом дунёсида ҳуқуқшунос-фақиҳ сифатида маълум ва машҳур бўлган. Унинг “ал-Ҳидоя” асари барча ислом ҳуқуқшунослиги мактабларида қўлланма сифатида ўқитилган. Хорижлик олимлар унинг ислом ҳуқуқига қўшган ҳиссасини эътироф этишган. Масалан, америкалик Роско Паунд айтадики: “ал-Ҳидоя – ҳуқуқ таълимидаги кейс стади методининг бошланишидир” (American jurist-scholar Roscoe Pound says that “Al-Hidayah” is the beginning of the case study method of studying law”).
Сизнинг фикрингизча, Марғинонийнинг “ал-Ҳидоя” асарининг ҳуқуқни ўрганишдаги аҳамияти нимада? Фикрингизни “ал-Ҳидоя” асарига мурожаат/ҳавола қилган ҳолда асосланг.




Ислом дини Марказий Осиёга кириб келгач, ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларига ўз таъсирини кўрсатган. Маҳаллий ҳукмдорлар ислом ҳуқуқи нормалари асосида давлатни бошқаришган. Манбаларда айтилишича, Амир Темур соҳибқирон ҳам Қуръони каримни ёд билган ва ўз фаолиятида унга суянган. Жумладан, ўзининг “Темур тузуклари” асарида Амир Темур бир неча марта Қуръони карим ва пайғамбаримиз суннатларига мурожаат қилган.
Мазкур асарда Қуръони карим ва ҳадисларга қилинган мурожаат ва ҳаволаларни топинг. Амир Темур давлатни бошқаришда ислом ҳуқуқи тамойилларидан фойдаланганми? “Темур тузуклари” асарида асосида фикрингизни исботланг.




Қуръони каримнинг Наҳл сураси (16:67), Бақара сураси (2:219), Нисо сураси (4:43) ва Моида сураси (5:90-91)да маст қилувчи ичимлик – хамрнинг ҳукми келтирилган. Мазкур оятларга ҳавола қилган ҳолда маст қилувчи ичимликка нисбатан ислом ҳуқуқи нормаларининг шаклланиш динамикаси (ўзгаришини)ни изоҳланг! Моида сурасининг ҳукмини ҳозирги замондаги бошқа турдаги маст қилувчи ичимликлар (масалан, коньяк, виски, текила) ва ашёлар (масалан, наркотик ва психотроп моддалар)га ҳам татбиқ этиш мумкинми?




Ислом ҳуқуқида айни бир жиноят учун ҳар хил жазо бериш ҳолатлари учрайди. Масалан, Ислом ҳуқуқининг бирламчи манбаси Қуръони каримда зино учун 100 дарра уруш жазоси белгиланган. Суннада эса, тошбўрон қилиш жазоси келтирилади. Ҳар икки ҳолатда белгиланган жазо тўғридир. Бундай ҳолатларда жазонинг ҳар хил бўлиши сабаблари нима бўлиши мумкин. Фикрингизни изоҳланг!




Ислом ҳуқуқида айни бир жиноят учун қулларга ёки хизматкорларга эркин ва бой одамларга қараганда енгилроқ жазо берилган. Бунинг сабаби нимада деб ўйлайсиз?




Ислом ҳуқуқи ҳисоб-китобларга асосланган ҳуқуқдир. Ҳисоб-китобга асосланган қиёс ҳукмини дийя соҳасида ҳам кўриш мумкин. Дийя – хун ҳақи, одам ўлдирганлик, баданга етказилган шикаст ёки жароҳат учун тўланадиган товон пули. Дийя ўлдирилган одамнинг қариндош-меросхўрлари, жароҳат олган ҳолатда шикаста одамни ўзининг розилиги билан ҳамда уларни қасосдан қайтариш мақсадида жорий этиладиган ҳуқуқий амалиётдир. Дийя “ҳадд” ва “таъзир” чоралари билан жазоланадиган жиноят турларига нисбатан татбиқ қилинмайди.
Битта одамни ўлдириб қўйган одам, марҳумнинг ворислари рози бўлган ҳолатда хун ҳақини 100 та туя бeриш билан адо этиши лозим.
Савол: Нима учун 100 туя? Нега 20 та эмас ёки 200 та эмас? Жавобингизни мантиқан асослашга ҳаракат қилинг.




Қиёс аксарият ҳолатларда мантиқий умумлаштириш билан бирга аниқ ҳисоб-китобларга асосланади ҳамда бир хил натижали, бироқ ҳар хил шаклдаги муқобил ечимларни таклиф қилади. Масалан, исломнинг фарз амалларидан бири бўлган рўзадорлик талабининг бузилиш ҳолати бўйича олиб қарасак, қиёсга кўра бу ҳолат юзасидан қуйидаги ечимлар таклиф этилади: кимки билиб туриб рўзасини бузса, 1 та қулни озод этиши лозим (1), агар қулни озод қилмаса, икки ой рўз тутиб бeриши кeрак (2), агар соғлиғи икки ой рўзадорлик талабини кўтармаса, 60 одамнинг қорнини тўйдириши шарт (3).
Савол: Учинчи муқобил ечим сифатида нега айнан 60 та одамни қорнини тўйдириш мажбурияти юкланмоқда?




“Сиёсий партиялар тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (26.12.1996 й. N 337-i, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси”, 1997 йил, 2-сон, 36-модда)нинг 3-моддаси (Сиёсий партияларни тузиш ва уларнинг фаолият кўрсатиш принциплари)га мувофиқ, диний руҳдаги сиёсий партияларни тузишга йўл қўйилмайди ва уларнинг фаолияти тақиқланади. Бошқа бир қатор хорижий давлатларда, масалан, Туркия ва Германия қонунчилигида бундай тақиқлар мавжуд эмас. Қонун ҳужжатидаги мазкур норманинг давлат бошқарувини ҳуқуқий тартибга солишдаги ўрни ва аҳамиятини изоҳланг!




Ўрта асрларда Марказий Осиёда улкан империя яратган Амир Темир йирик марказлашган давлатини моҳирлик билан бошқарган. Унинг бошқарув тамойиллари Ислом ҳуқуқи тамойиллари билан, шубҳасиз, узвий бўлган.
Амир Темир давлати бошқарувининг қайси принциплари ислом давлат бошқарув принциплари билан ҳамоҳанг? Амир Темур давлатни бошқаришда ислом ҳуқуқи тамойилларидан фойдаланганми? “Темур тузуклари” асарида асосида фикрингизни исботланг.




ЎзР ЖК 15-моддасида жиноятнинг криминал хусусияти ва қилмишнинг ижтимоий хавфлилик даражасига кўра жиноятлар 4 турга бўлинади:

  • ижтимоий хавфи катта бўлмаган (+3 йилгача озодликдан маҳрум этиш)

  • унча оғир бўлмаган (3-5 йил)

  • оғир (5-10 йил)

  • ўта оғир жиноятлар (10 йилдан умрбод).

Ислом ҳуқуқида эса, жазоси қайси манбадан олинишига қараб, жиноятлар ҳадд билан жазоланадиган жиноятлар (1-гуруҳ), қасос ёки дийа билан жазоланадиган жиноятлар (2-гуруҳ) ҳамда таъзир жазоси билан жазоланадиган жиноятлар (3-гуруҳ)га бўлинади. Сизни фикрингизча, ислом ҳуқуқ нормаларини ва ЎзР ЖК 15-моддаси қоидаларини умумлаштирса бўладими? Масалан, Ислом ҳуқуқидаги 1-гуруҳ жиноятларни Ўзбекистон жиноят қонунчилигидаги оғир ва энг оғир жиноятлар гуруҳига, исломдаги 3-гуруҳ жиноятларини эса ЎзР ЖК 15-моддасидаги ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар сирасига киритиш мумкинми?




Ислом ҳуқуқида бокира аёлларга туҳмат қилиш оғир гуноҳлардан саналади ва ҳадд жазоси билан 80 дарра урилади (Нур сурасининг 4-ояти. Покиза аёлга туҳмат учун жазо). Бироқ, мазкур жиноят, ҳуқуқ субъектлиги чекланган шахслар, масалан, қуллар ва хизматкорлар томонидан содир этилса, уларга нисбатан жазонинг ярми, яъни 40 дарра жазоси белгиланади.
Аҳмад исмли қул қуллик пайтида далил-исботсиз З.исмли аёлни зинокорликда айблаб, туҳмат жиноятини содир этган эди. Тўрт кишидан иборат гувоҳлар З.исмли аёл қарши гувоҳлик беришмади. Орадан 5 йил ўтгач З.исмли аёл Аҳмадга қарши даъво аризасини киритди. Суд З.исмли аёлнинг даъво аризасини қаноатлантирди. Аҳмад айбдор деб топилди ва унга нисбатан жазо белгиланишига қарор қилинди. Бироқ, суд Аҳмаднинг ишини кўриб чиқаётган пайтда, у аллақачон қулликдан озод этилган ва озод киши мақомини олган эди. Бу ҳолатда, суд томонидан белгиланадиган жазо қандай бўлади: Аҳмадга 80 дарра уриладими ёки 40 дарра жазо чораси қўлланиладими?
1-ечим. Аҳмадга ҳеч қандай жазо чораси қўлланилмайди, чунки орадан беш йил ўтганлиги боис, даъво киритиш муддати ўтиб кетган.
2-ечим. Аҳмадга жазо сифатида 80 дарра урилади, чунки иш кўрилаётган пайтда у қул эмас, озод киши, яъни жиноят ҳуқуқининг тўлақонли субъекти бўлган.
3-ечим. Аҳмадга жазо сифатида 40 дарра урилади, чунки у жиноятни содир этаётган пайтда қул, яъни ҳуқуқ субъектлилиги чекланган шахс бўлган, шу боис, унга нисбатан жазонинг ярми қўлланилиши керак.




Қуръони каримда ароқ истеъмол қилган ва маст бўлиб қолган одамга жазо бeлгиланмаган. Саҳобалар, жумладан, Али ибн Абу Толиб ва бошқаларнинг якдил қарори билан ароқ ичган одамга 80 дарра уриш ҳукми жорий этилган. Бунга асос қилиб Қуръони каримнинг қуйидаги ояти асос қилиб олинган: “Кимки бокира аёлни асоссиз айбласа (бўҳтон қилса) ва 4 та xолис гувоҳ кeлтирмаса, уларни 80 дарра билан жазоланг ва гувоҳларини қабул қилманг, улар йўлдан адашганлардир”. Шундан кeлиб чиқиб, саҳобалар мастлик учун ҳам 80 дарра жазони муқаррар деб топишган.
Бу eрда мастлик учун Қуръони каримнинг юқоридаги ояти асос қилиб олиниб, ижтиҳод жараёнида қиёс услубидан фойдаланилган. Ҳар икки ҳолат ўзаро қиёсланган ҳолда тeнг оқибатлар кeлтириб чиқарувчи жиноий ҳатти-ҳаракатга бир xил жазо бeлгиланмоқда. Бу икки жиноятдаги бир хил жазо учун асос бўлаётган умумийликни топинг. Нега бўҳтон-туҳматнинг жазоси мастликка татбиқ этилиши мумкин?




Ислом ҳуқуқида ғайридинлар, кофирлар, зино билан ажрашган эр-хотинлар, қотил ота ёки ўғил, муртадлар, боин (уч) талоқ қилинган аёллар, зинодан туғилган фарзандлар мерос олиш ҳуқуқидан маҳрум қилинади. Хусусан, ўз отасининг қотилига айланган ёки унинг ўлимига сабаб бўлган ҳатти-харакатни амалга оширган фарзанд меросхўр бўла олмайди. Фарзанд ўз отасининг ўлимига тасодифан, беихтиёрий сабаб бўлиб қолса, у ҳолда унинг мерос ҳуқуқи тикланадими? Жавобингизни асослаб беринг.




Мусулмон давлатлари ва мамлакатлари билан дўстона алоқалар ва биродарлик тамойилига риоя этиш – бир қатор ислом давлатларининг ташқи сиёсат тамойили (Қатар конституцияси 5-модда, Баҳрейн 6-модда – principle of solidarity) ҳисобланади. Бугунги кунда мазкур тамойил ҳақиқатда амал қилаяптими? Ҳозирги кундаги ислом давлатлари орасидаги муносабатларини қандай баҳолайсиз?




Исломда миллат ва ирқ тушунчаси йўқ. Оила-никоҳ масаласида никоҳнинг ягона шарти – диндаги тенглик, ислом динига мансубликдир. Турли динга мансуб шахслар ўртасидаги никоҳ эса мураккаб масала ҳисобланади. Бошқа динга мансуб жуфтлик (эр-хотин)нинг биттасини исломни қабул қилиши ана шундай мураккаб ҳолатни келтириб чиқарувчи омиллардан биридир. Қуйидаги ҳолатларни таҳлил қилинг. Ушбу ҳолатларнинг қайси бирида шариат нормаларига асосан никоҳ ўз кучида қолади, қайси бирида никоҳ бекор қилинади:
1-ҳолат: ғайридин (насроний) жуфтликнинг ҳар иккиси (эр ва хотин) биргаликда ва бир вақтнинг ўзида исломни қабул қилди. Уларнинг никоҳи ўз кучида қоладими?
2-ҳолат: ғайридин (насроний) жуфтликнинг бири – насроний эркак исломни қабул қилди, лекин унинг турмуш ўртоғи (хотин) исломни қабул қилишни рад этди. Уларнинг никоҳи ўз кучида қоладими?
3-ҳолат: ғайридин (насроний) жуфтликнинг бири – насроний аёл исломни қабул қилди, лекин унинг турмуш ўртоғи (эр) исломни қабул қилишни рад этди. Уларнинг никоҳи ўз кучида қоладими?




Ислом мерос ҳуқуқида диний мансублик асосий тамойил ҳисобланади. Мусулмонларнинг мулки ва мулкий ҳуқуқларига фақат мусулмонлар меросхўр бўлиши мумкин. Фақат шундай ҳолатлардагини мерос муносабатларига нисбатан шариат нормалари татбиқ этилади. Қуйидаги ҳолатларни таҳлил қилинг ва изоҳланг:
1-ҳолат: Бир насроний эркак 40 ёшида исломни қабул қилди ва 55 ёшида вафот этди. Унинг мерос қолган мулкига шариат нормалари татбиқ этиладими? Агар татбиқ этилса, қандай тартибда?
2-ҳолат: Бир мусулмон эркак 40 ёшида динини ўзгартирди, насронийликни қабул қилди ва 55 ёшида вафот этди. Унинг мерос қолган мулкига нисбатан шариат нормалари татбиқ этиладими? Агар татбиқ этилса, қандай тартибда?



Умумий тайёрланган казуслар сони: 20 та






Download 29,78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish