Хива тумани 26-умумий ўрта таълим мактабида юқори синф ўқувчилари билан ўтказилган маърифий учрашув



Download 70,5 Kb.
bet1/3
Sana22.04.2022
Hajmi70,5 Kb.
#574223
  1   2   3
Bog'liq
Имом Хатиб баённома


Хива тумани 26-умумий ўрта таълим мактабида юқори синф ўқувчилари билан ўтказилган маърифий учрашув
Б А Ё Н Н О М А С И № 9\15
2019 йил 28 сентябрь Журён қишлоғи
Йиғилиш раиси : Ў.Матёқубов.
Котиба: Ш.Саидметова
Йиғилишга таклиф қилинди: Хива туман Журён қишлоқ Хон Исмоил Журжоний жомъе масчити имом хатиби Шодлик Бойназаров.
Қатнашдилар: Мактаб раҳбарияти, мактабнинг юқори синф ўқувчилари ва ўқитувчилар жамоаси, жами 104 нафар


К У Н Т А Р Т И Б И:
1. Ёшларда бузғунчи ғояларга қарши мустаҳкам мафкуравий иммунитетни шакллантириш мақсадида «Жахолатга қарши маърифат» шиори остида “Устозларга эҳтиром вожиб” мавзуси тўғрисида.


Э Ш И Т И Л Д И:
Кун тартибидаги масала юзасидан мактаб директори Ў.Матёқубов маъруза қилди. У ўз маърузасида қуйидагиларга тўхталди: -Инсоният тарихига назар ташласангиз, қайси жамиятда аҳиллик, биродарлик, ўзаро ҳамжиҳатлик, билим олишга ҳаракат қилиш ёки интилиш жорий бўлса, уларда тараққиёт, равнақ ва эл осойишталиги-ю фаровонлиги ҳукм сурган. Аксинча, қай бир жамиятда муросасизлик, ноаҳиллик, ўзаро хусумат кучайса, бундай жамиятларда уруш ва можаролар авж олган, юрт вайрон, эл пароканда бўлган. Аллоҳ таоло бандаларини урушишга, бир-бирларининг қонини тўкишга, можаролар чиқаришга эмас, балки аҳилликда, бир-бирларига бағрикенгликда, ўзгаларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳурматлаган ҳолда яшашга, диний ва дунёвий билимларни тўла-тўкис эгаллаб олишга, эгаллаган билимини ўрни келганда яхшилик учун сарфлашга буюрган. Бизнинг билим олишимизда устоз мураббийларни меҳнати беқиёс, шу туфайли хурматлари катта. Бугун, азиз ўқувчилар, устоз мураббийларни қадр-қимматини, захматли меҳнатини оқлаш, хайётимизда устозни ўрни қай даражада юксак эканлиги тўғрисида маърифий учрашувимизга Хива туман Журён қишлоқ Хон Исмоил Журжоний жомъе масчити Имом хатиби Шодлик Бойназаровни таклиф қилганмиз.
Хива туман Журён қишлоқ Хон Исмоил Журжоний жомъе масчити имом хатиби Шодлик Бойназаров қуйидагиларга тўхталди:- Маълумки муқаддас динимизда устоз ва мураббийларга эҳтиром беқиёс. Муаллимлик, мураббийлик ва устозлик мартабаси буюк шарафдир. Зеро. башариятнинг энг афзал вакиллари бўлмиш Пайғамбарлар ҳам муаллим ва мураббий қилиб юборилганлар. Дарҳақиқат, бу соха вакиллари жамиятимизга сув ва ҳаводек зарурдир. Бу мухтарам зотларни-бамисоли ўз нурини атрофга сочаётган қуёшга ўхшатсак бўлади.
Ҳар қандай илм ўргатувчи шахс муаллим бўлишини унутмаслигимиз лозим. Чунки муқаддас динимиз-Исломда илмлар диний, дунёвийга ажратилмайди. Балки фойдали ва фойдасизга тақсимланади. Инсоният учун фойдали бўлган ҳар қандай илм Исломда ардоқланади.
Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳдан шундай деганлари ривоят қилинади: “Устозим Ҳаммоднинг ҳурматлари учун у зотнинг уйлари томонга оёғимни узатмаганман. Ҳолбуки, у зотнинг уйлари билан менинг уйим орасида еттита кўча бор эди. Ҳаммоднинг вафотларидан сўнг қачон намоз ўқисам, ҳар сафар албатта ота-онамга қўшиб, у зотга ҳам Аллохдан мағфират сўраганман. Нафақат у зот, балки кимдан нимадир ўрганган бўлсам ёки кимдир менга нимадир ўргатган бўлса, албатта ўша кишилар учун ҳам доим Аллохдан мағфират сўрайман”
Пайғамбаримиз саллаллоҳи алайҳи васаллам одамларга эзгулик ва яхшиликни ўргатадиган кишиларни мақтаб, шундай деганлар: “Албатта, Аллох таоло, Унинг фаришталари, осмонлару ер аҳли, инидаги чумоли, ҳаттоки денгиздаги балиқ ҳам одамларга яхшиликни таълим берувчининг ҳаққига дуо қиладилар”
Муҳтарам жамоа! Маълумки, юртимизда ҳам устоз ва мураббийларга эҳтиром кўрсатиш, эъзозлаш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Жамиятимизнинг қўп қисмини ташкил қилувчи ёшларимизга таълм-тарбия бериб келаётган устоз ва мураббийларимизни ҳар вақт хурматлашимиз, эъзозлашимиз лозим. Зеро, келажак авлод баркамол, етук ва маърифатли бўлиб етишишида уларнинг хизматлари каттадир.
Шундан сўнг мактабнинг ММИБД ўринбосари Ш.Саидметова ҳам мавзу бўйича ўқувчилар билан ўз фикрларини ўртоқлашиб, ватанимизда амалга оширилаётган кенг ислоҳотлар таълим тизимида ҳам жорий қилинаётгани, ўқитувчининг нуфузини ошириш мақсадидаги олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.
Юқоридагиларни тинглаб



Download 70,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish