Хозирги замон таълими усул ва воситалари. Р е ж а



Download 19,41 Kb.
Sana21.02.2022
Hajmi19,41 Kb.
#59607
Bog'liq
Qodirova 5-topshiriq


Хозирги замон таълими усул ва воситалари.
Р Е Ж А :
1. Педагогикада таълим усул ва воситалари муаммолари.
2. Таълим усуллари тафсифи.
3. Таълим воситалари тафсифи.
4. Таълим усул ва восталаридан самарали фойдаланиш меъерлари.
Муаммоли савол:

  1. Таьлим усуллари нималардан иборат?

  2. Таьлим воситалари-чи?

Таълим усул ва воситалари мохияти, уни тасниф килиш педаго­гика назарияси ва амалиети учун мухим муаммоларидан бири хисобла­нади. Чунки, таълим усул ва воситалари канчалик мукаммал, куллаш­га кулай булса унинг натижалари шунчалик самарали булади. Шунинг учун педагоглар асарларида кулай ва самарали натижалар берадиган таълим усулларини ишлаб чикиш ва танлаш масалаларига алохида эътибор берганлар.
Хозирги замон педагогикаси таълим усуллари деганда, педаго­гик жараенда билим, куникма ва малалкаларни укувчилар томонидан эгаллаб олишни таъминловси йуллар мажмуи назарда тутилади. Таълим воситалари эса, билим, куникма ва малакаларни эгаллаш ва амалда­куллаш таъминловчи ешлар, предметлар, омиллар мажмуи. (Дарслик курсатмалик куроллар, техника куроллари, укитувчининг жонли нут­ки ва хоказолар).
Одатда, таълим усуллари, муайян предметнинг асоси булган фаннинг тадкикот усуллари, мантикидан келиб чикади ва амалга оши­рилади. Масалан: физика, химия, биология предметларида купрок ла­боратория усулларидан фойдаланишнинг боиси ана шу фанлар лабора­тория шароитида яратилади.
Таълим усуллари таснифи.
Педагогика назариясида таълим усулларини гурухларга ажратиш концепциялар мавжуд. Муаллифлар таълим усуллари:
а) Укувчининг укув билиш фаолиятига;
б) Таълим жараенида укитувчи фаолияти характерига;
в) Билиш фаолияти объекти ва воситалари характерига караб ажрат­ганлар.
Хозирги замон педагогика назариясида таълим усулларини бир канча гурухларга булиб урганилади.
Биринчи гурух таълим усуллари. Билимларни укитувчи томони­дан огзаки баен этиш усуллари. Бу усуллар марказида укитувчининг жонли нутки туради. Нуткнинг мантики, изчиллиги ва равонлиги бу усулларнинг самарали натижалар беришини кафолатлайди. Билимларни огзаки баен этишнинг куйидаги куриниши мавжуд.
Укитувчининг тушунтириш. Укув материалини баен этишда таянч тушунча, ибора, конуниятларини изохлаш, уз фикр мулохазаларини, далилларини, нарса-ходисаларни тахлил этиш, таккослаш йули билан хулосага олиб келиши тушунтириш усули дейилади.
Укитувчининг хикояси. Укув материалини бадийи воситалардан фойдаланиб изохлаш химоя усули дейилади. Таълимнинг бу усули езувчилар, олимлар, шоирлар хаети, тарихий вокеалар, табиий геог­рафик, шарт-шароитлар, физика, химия, математика сохасидаги каш­фиетларни ургатишда кенг кулланилади. Сухбат усули таълимнинг са­вол жавоб шакли сухбат усули дейилади. Таълимнинг сухбат усули деалог усули хам деб юритилади. Бу усулнинг мохияти шундаки, са­волга жавоб бериш йули билан укувчига укув материалининг мазмуни етказилади, урганилаетган вокеа-ходисани укувчи томонидан фик­рлашга, тахлил этишга, таккослашга ундайди ва мустакил назарий хулосалар килишга хизмат килади.
Одатда, сухбат усули укув материал укувчиларга таниш мавзу­ларни урганишда куйиладиган саволлар укувчиларни фикрлашга маж­бур этадиган, жавобларни эса уйлаб, асослаб беришларига, мавзуни назарий ва амалий мисоллар билан тушунтиришга, укитувчининг хуло­салар килишда асослангандагина кутилган натижаларнибериш мумкин.
Таълимнинг маъруза усули. Хажми катта, умумлаштириш хусу­сиятларига эга булган материалларни укувчиларга етказишда маъру­за усулида фойдаланилади. Маъруза купгина умумлашмалар, хулоса­лар, муаммолар атрофида монологик нутк усулида баен этишдир. Бун­да куйигиларга эътибор бериш лозим:
а) Маърузада укитувчи укувчиларга савол билан мурожат этавермайди.
б) Маъруза машгулотнинг барча вактимда банд этади.
в) Материални илмий ва мантикий изчилликда баен этилади.
г) Укувчилар асосий маълумотларни кайд этиб беришлари лозим. Демак, билимларни укитувчи томонидан огзаки баен этиш усуллари ранг-баранг булиб, кайси синфда, кандай материални урганиш характерига караб танлаб олинаверади.
Иккинчи гурух таълим усуллари. Таълининг амалий усуллари. Билим, куникма ва малакаларни эгаллаб олиш учун укувчилар бевоси­та иштирок этишлари талаб этилади. Укув предметларининг узига хос хусусиятларидан келиб чикиб амалий усулардан фойдаланилади. Бу­лар куйидаги куринишда булиши мумкин:
а) Машгулотларда бажариладиган барча езма, огзаки ва амалий ишлар;
б) Лаборатория ва тажриба участкаларида бажариладиган ишлар;
в) Укув устахонаси бажариладиган амалий ишлар;
г) Укувчиларнинг ижодий характердаги ишлари, конструкторлар, ижодкорлик;
д) Машгулотларда фойдаланиладиган дидактик уйинлар (кувнок, стар­тлар, бошкотирмалар, топишмоклар, билимдонлар ва чакконлар мусо­бакаси вахоказолар).
Таълимнинг амалий усулларидан фойдаланилганда техника хав­фсизлиги, узини эхтиет килиш коидаларига доим риоя этишга эъти­бор бериш лозим.
Учинчи гурух таълим усулари. Таълимнинг курсатмалари усулла­ри нарса ва ходисаларни бевосита идрок килишга асосланади. Кур­сатмали усулларга куйидагилар киради:
а) Кузатиш усули
б) Демонстрация (тажрибаларда намойиш килиш усули).
в) Иллюстрация (укув материаллари мазмунини расм схема, деог­раммалар оркали намойиш килиш).
г) Экскурсия усули ва бошкалар.
Машгулотларда курсатмалилик ва укитувчи нутки оркали тушун­тириш муаммоларини тугри хал килиш лозим. Академик Л.В.Заньков тадкикотларида суз ва курсатмалик алокасининг бир канча вариан­тларини ишлаб чиккан.
Демак, таълим усуллари ранг-баранг булиб, улардан тугри фой­даланиш лозим.
Таълим воситалари. Таълим жараенида хилма-хил таълим восита­ларидан фойдаланилади. Уларни фойдаланиш максади нуткаи назари­дан бир канча гурухларга ажратиш мумикн:
1. Курсатмалик куроллар
2. Таълим ашелари (дафтар, ручка, парта,доска, бур ва хоказо).
3. Таълимнинг техник воситалари (аудио, видео универсал хам овоз­ли хам тасвирли).
4. Укув кабинетлари.
Таълим усул ва воситаларини танлаш меъерлари.
Укитувчи таълимнинг усул ва воситалари арсеналидан уз фао­лиятида самара берадиганларидан фойдаланилади, албатта. Бунинг учун у таълим жараенининг куп киррали ва укитаетган предметининг узига хос томонларини хисобга олиши лозим. Шу билан бирга усул ва воситаларни самарали танлаш ва фойдаланишнинг услубий шарт-ша­роитлари, меъерларига амал килган холда фаолият курсатади.
1. Хар бир дарсда кулланиладиган таълим усули ва воситаси уша предметнинг асоси фаннинг тадкикоти усулларидан келиб танла­нади.
2. Машгулотларда усул ва воситалар мажмуидан фойдаланилади.
3. Укувчиларнинг еш ва билиш имкониятларини мос тушадиган усул ва воситаларидан фойдаланилади.
4. Укитувчининг педагогик махорати, тажрибалик даражасига боглик.
Таянч иборалар:
Таълим усули, таълим воситаси, диологик ва монологик таълим, таълим меъерлари.
Адабиетлар:

  1. Узбекистон Республикаси "Кадрлар тайерлаш миллий дастури" 1997.

  2. Ю.К.Бабанский "Педагогика"... 22 боб.

  3. И.Ф.Харламов "Педагогика"... 10 боб.

  4. Ю.К.Бабанский "Хозирги замон умумий таълим мактабларида уки­тиш методлари" Т. 1989 йил.

Download 19,41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish