Хужалик юритувчи субъектлар молияси


Корхоналарда молиявий натижаларни таксимланиш механизмлари хамда унга таъсир этувчи омиллар тахлили



Download 211,5 Kb.
bet4/8
Sana23.02.2022
Hajmi211,5 Kb.
#122617
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Корхона молияси

Корхоналарда молиявий натижаларни таксимланиш механизмлари хамда унга таъсир этувчи омиллар тахлили.
Хар бир корхонанинг фаолияти равнак топиб боравериши ва фойданинг ортиб боришига, албатта, купгина курсаткичлар таъсир курсатади. Булардан бири корхонаннинг молиявий натижаси булса, иккинчиси, товар махсулотини реализация килиш натижасида тушган пул тушумларини тахлил килишдан иборатдир.
Корхоналар махсулот реализациясидан тушган тушумнинг таксимланиши узига хос харажатлар тизими воситасида амалга оширилади ва бундай харажатларнинг функицонал вазифаларига кура турли хил марказлаштирилган ва марказлаштирилмаган пул фондлари ва корхона олдидаги молиявий мажбуриятлар буйича туловлар амалга оширилади.
Узбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг 1999 йилда жорий этган «Махсулот ишлаб чикариш ва реализация килишда таннах таркибига кирувчи харажатлар таркиби ва молиявий натижаларни шакллантириш тартиби» тугрисидаги низоми буйича махсулот реализациясидан тушган тушумнинг таксимланишидаги харажатлар тизимининг куйидаги элементларини куриб утилади:
харажатларни ишлаб чикариш жараёнидаги функцияларига боглик равишда:
-ишлаб чикариш харажатлари;
-ноишлаб чикариш харажатлари.
Махсулотнинг кийматига олиб боришига боглик равишда:
-тугри харажатлар;
-эгри харажатлар.
Реализация килинган махсулот билан чегириш вактига боглик равишда:
-таннарх таркибига киритиладиган харажатлар;
-давр харажатлари.
реализация килинган махсулот узгариш реакциясига боглик равишда:
-Узгарувчан харажатлар;
-Доимий харажатлар;
-Доимий- узгарувчан харажатлар.
Махсулот реализациясидан тушган тушум таркибидаги фойда микдорига куйидаги омиллар таъсир килади:

  • Сотилган махсулот хажмининг узгариши. Бу омил корхона фаолиятига болик (ички омил), чунки, махсулот канча куп сотилган булса, фойда хам шунча куп булади.

  • Ишлаб чикариш таннархининг узгариши. Бу омил хам ички хусусиятга эгадир. Чунки, махсулот таннархи канча хамайса, фойда хам мутаносиб тарзда купаяди.

  • Ишлаб чикаришдан ташкари харажатлар даражасининг узгариши;

  • Улгуржи бахонинг узгариши. Бу омил ташки хусусиятга эга булиб, яъни корхона фаолиятига бевосита боглик эмас.

  • Кушилган киймат солиги ставкасининг узгариши(ташки омил);

  • Махсулот асортименти ва таркибининг узгариши.

Албатта юкоридаги омиллар фойдага таъсир этади. Махсулот реализациясидан тушган тушумга таъсир этувчи омиллар бу асосан фойдага таъсир этувчи ташки омиллар хисчобланади. Шунингдек махсулот ишлаб чикаришда ассортиментини куплиги, мамлакатдаги бахо тизими, эгри соликларнинг амалдаги холати каби омиллар реализациядан тушган тушумга таъсир этади.
Корхоналарда шакллантирилган махсулот реализациясидан тушган тушумни таксимланиши ва молиявий фаолиятнинг самардорлигини бахоловчи соф фойда курсаткичининг шаклланишигача булган таксимот муносабатлари жараёнида корхонаннинг пул окимлари бахолаш имкониятига эга булинади. Бундай бахолаш натижасида фойдага таъсир этувчи асосий омиллар аникланади.
Турли махсулотлар турлича рентабеллик даражасига эгадир. Бинобарин, кохоналар ассортименти буйича махсулот ишлаб чикариш режасига риоя килмасалар, бу холат уларнинг фойдаси даражасига бевосита таъсир курсатади. Бу омил ички хусусиятга эгадир. Агар, корхона махсулот ассортименти буйича махсулот ишлаб чикариш режасини 100%га бажариб фойда олган булса бу корхонанинг ютугидир. Товар махсулотини сотишдан келган фойдани тахлил килиш учун керакли маълумотлар йиллик хисоботнинг №2 «Молиявий натижалар тугрисидаги хисобот» номли шакли олинади.

«А» корхонани 2017 йил якунига кура товар сотишдан келган тушумни таксимланиши ва фойдани тахлили.







Курсаткичлар

2016 й.

2017 й.

Фарки,
К;-

Нисбий узгариш-лари

1.

Ишлаб чикариш таннархи

502458,5

460474,6

- 41983,9

91,%

2.

Ишлаб чикаришдан ташкари харажатлар

38764,6

30576,7

-8187,9

78%

3.

Хажми тула таннарх (1К2)

541223,1

491051,3

-50171,8

90,7%

4.

Соликлар ва ажратмалар

16731,3

9844,5

-6886,8

58,8%

5.

Товар махсулотни сотишдан келган тушум

567422,1

509697,1

-57725

89,8%

6.

Махсулот сотишдан келган фойда (зарар), (5-4-1)

14171,2

8801,3

-5369,9

62%

7.

Реализациянинг рен-табеллиги

2,4%

1,7%

-0,7%




Жадвал маълумотларидан куриниб турибдики, корхонанинг умумий иктисодий фаоллиги пасайган. Чунончи, махсулот сотишдан тушган тушум кейинги йилга утиб 89,8%га пасайиши кузатилади. Шунингдек корхонанинг молиявий фаолиятинда хам пасайиш тенденциясини кузатилади. Махсулот реализациясидан тушган тушумнинг таркибидаги ишлаб чикариш таннархи харажатлари билан биргаликда, ноишлаб чикариш харажатларининг пасайиш динамикаси сотишдан тушган тушум, соликли харажатлар ва фойдани пасайишига нисбатан паст даражада пасаган. Бу холат корхонадаги ишлаб чикариш жараёнини хамрок харажат килиб купрок фойда олиш принципига зид булганлигини кузатилади. Агар кузатадиган булсак махсулот реализациясидан тушган тушум 10,2%(100%-89,8%) га хамайган холатда олинган фойда 38%(100%-62%) га хамайган. Бу холат корхонада умумий ишлаб чикариш суръати пасайибгина колмай махсулот сотишдан келган фойда курсаткичини сезиларли равишда пасайганлигини кузатилади. Корхонанинг реализациядан рентабеллик даражаси 2,4% дан 1,7% га яъни жорий давр рентабеллиги 0,7% утган даврга нисбатан пасайиши кузатилади.


Агар кузатадиган булсак, реализациядан тушган тушумни пасайишига бир неча омиллар таъсир килмокда. Чунончи, махсулот ишлаб чикаришда таннарх харажатларининг ортиши натижасида корхона махсулот ишлаб чикаришни нисбатан кискартирган. Таннарх таркибидаги иш хаки,хом ашё харажатлари ва амортизация каби харажат элементларининг ортиши бахоларни шакллантириш сиёсатидаги узгаришлар ва корхонанинг реализация килинган махсулотлари таннархини назорат килиш кобилиятини пасайгалиги билан белгиланади. Таннарх харажатларини купайиши натижасида корхонада ялпи даромаднинг шаклланиш самарадорлиги утган йилга нисбатан сезиларли пасайган. Бу хол фойдани шаклланишига хам уз таъсирини курсатган. Мазкур коэффициент динамикасидаги негатив узгаришлар корхона томонидан моддий- ишлаб чикариш захираларидан фойдаланиш устидан назоратни кучайтириш ёки зарурий махслот бахоларини кайта куриб чикиш зарурлигини тасдиклайди.
Ялпи даромад мутлак микдорида ва уртача ялпи даромад даражаси, ялпи даромад суммасининг ишлаб чикарилган махсулотга нисбатан аникланади.
Ялпи даромад суммасининг узгаришига 2 та омил таъсир курсатади:
1. Товар айланиш хажмининг узгариши;
2. Уртача ялпи даромад даражасининг узгариши.
Биринчи омилнинг таъсирини аниклаш учун товар айланиши хажми буйича мутлак фаркни режадаги уртача ялпи даромад даражасига купайтириб, 100 га булинади.
Иккинчи омилнинг таъсирини аниклаш учун уртача ялпи даромад даражаси буйича мутлак фаркини хисоботдаги товар айланиши хажмига купайтириб, 100га булинади.
Товар айланиши хажмининг режага нисбюатан ортикча бажарилиши ёки бажарилмаслиги ялпи даромад хажмини тубдан узгартириши мумкин. Шунинг учун ялпи даромад хажми узгаришига факатгина юкоридаги омиллар таъсир килиб колмасдан, балки яна бошка омиллар хам таъсир курсатиши мумкин.
Тахлилнинг асосий вазифаларидан бири тахлил килиш даврида ялпи даромад хажми буйича режанинг бажарилишини ялпи даромад хажмининг узгаришига, товар салмоги узгаришини таъсирини сотилган товарларнинг ассортименти ва сифат узгаришини хамда уртача ялпи даромад даражасининг узгаришига таъсир курсатувчи омиллар аникланади



Download 211,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish