Хужалик юритувчи субъектлар молияси


Асосий ишлаб чикариш фондларини доиравий айланишида молиянинг роли



Download 211,5 Kb.
bet2/8
Sana23.02.2022
Hajmi211,5 Kb.
#122617
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Корхона молияси

Асосий ишлаб чикариш фондларини доиравий айланишида молиянинг роли
Хар кандай корхоналарда такрор ишлаб чикариш жараёнининг моддий техник асоси асосий ишлаб чикариш фондлари хисобланади. Янги ташкил килинган корхоналарда асосий фондларнинг шакллантирилиши низом капиталининг бир кисми хисобланувчи асосий воситалар хисобига амалга оширилади. Асосий фондларни жалб килиш ва корхоналар балансига кабул килиш вактида асосий воситаларнинг микдори микдор жихатидан асосий фондларнинг кийматига тугри келади. Кейинчалик асосий фондларни такрор ишлаб чикариш жараёнида катнашиши натижасида(А.Ф.ларни эксплуатация килиш) уларнинг киймати 2га ажратилади: бир кисми эскиришга тенг булади, иккинчи кисми амалдаги асосий фондларнинг колдик кийматига тенг булади
Махсулот ишлаб чикариш натижасида асосий фондларнинг эскирган киймати махсулот реализацияси натижасида тушадиган пул тушумлари таксимланиши жараёнидаги махсус амортизация фондларида пул шаклида жамгарилиб боради. Мазкур фонд Хар йиллик амортизация ажратмалари шаклида жамгарилиб боради ва оддий ва кисман кенгайтирилган асосий фондларни такрор ишлаб чикаришда фойдаланилади. Амортизация ажратмаларини асосий фондларнинг кенгайтирилган такрор ишлаб чикаришга йуналтирилиши уни хисоблаш ва сарфланиш хусусиятларига богликдир. Амортизация ажратмалари асосий фондалринг меёрдаги хизмат муддатлари мобайнида ажратилади ва унинг сарфланиш зарурати асосий фондларни фактик чикариб ташлангандан сунг амалга оширилади. Шунинг учун чикариб ташланиши лозим булган асосий фондларни алмаштиргунга кадар хисобланган амортизация вактинча буш маблаг хисобланади ва кенгайтирилган такрор ишлаб чикаришда фойдаланиб туриш мумкин булади.
Корхонада амортизация хисоблаш механизми воситасида амортиация сиёсати амалга оширилади. Хужалик амалиётида амортизация фондини хисоблашнинг: чизикли, регрессив ва тезлаштирилган турлари мавжуддир. Бунда амортизация меёри асосий фондларнинг баланс кийматига фоизларда ёки ишлаб чикилган махсулотнинг бирлигига катъий суммаларда урнатилади.
Тезлаштирилган амортизациуя воситасида корхона асосий фондларининг доиравий айланиши тезлаштирилади. Бу холат ракобатга асосланган бозор иктисодиёти шароитида замонавий товарлар ишлаб чикаришда мухим ахамият касб этади. Асосий фондларни молиявий бошкаришда уларнинг такрор ишлаб чикаришдаги доиравий айланиши жараёнида кийматини шакллантириш механизмига асосланади. Чунки хисобланган амортизация ажратмалари ишлаб чкаииршни ривожлантириш фонди оркали аасосий фондларни тулик кайта тикланишига олиб келади.у капитал куйилмалар оркали амалга оширилади.
Корхоналарда пул даромадларини шаклланишнинг молиявий иктисодий мазмуни
Бозор иктисодиёти шароитида тижорат асосида фаолият юритувчи Хар кандай хужалик субъектлари молиявий иктисодий фаолиятини белгилаб берувчи бош омилларидан бири ишлаб чикарилган махсулот реализацияси, курсатилган хизматлар ва бажарилган ишлар буйича олинган пул тушумлари хисобланади.
Махсулот реализациясидан тушумнинг иктисодий мазмуни, биринчидан, ижтимоий такрор ишлаб чикаришнинг иктисодий-молиявий натижаларини пулдаги акс этиши хисобланади. Шунингдек махсулот реализациясидан тушум такрор ишлаб чикариш жараёнидаги яратилган товарларнинг абстракт ва конкрет мехнатини узида акс эттиради яъни такрор ишлаб чикариш жараёнининг кайта ишлаб чикариш, таксимлаш, айирбошлаш, истеъмол боскичларидаги харажатларнинг хамма элементларини ва фойдани яъни янгидан яратилган кийматни уз ичига олувчи асосий молиявий категория хисобланади.
Маълумки, ижтимоий такрор ишлаб чикариш жараени тайер махсулотни истемолчиларга етказиб бериш билан тугалланади. Бозор муносабатлари шароитида бу жараен тайер товарларни кийматини узаро айирбошлаш жараени натижасида реализация килиниши билан белгиланади. Товарлар реализацияси ишлаб чикариш жараенининг муваффакиятли тугалланишини асосий курсаткичларидан бири хисобланади ва бир вактнинг узида корхонанинг меёрдагидек хужалик фаолиятини юритишда мухим хисобланувчи айланма маблагларини айланишининг тугалланган боскичи хисобланади. Реализация килинган товарлар истемолчиларга юборилган еки корхоналар томонидан тулигича пул шаклида тушумга эга булган тайер товарлар хисобланади.
Махсулот реализациясидан тушум узида реализация килинган товарлар ва курсатилган хизматлар хисобига корхона хисоб рахамига келиб тушган пул маблаглари йигиндисини узида акс эттиради. Махсулот реализациясидан тушум корхонанинг пул даромадларини асосий манбаи хисобланади. Реализациядан тушум мухим молиявий категория сифатида товарлар етказиб берувчи ва истемолчи уртасидаги пул муносабатларини узида акс эттиради. Молиявий категория сифатида тушум корхоналар молиявий ресурсларининг ва пул маблагларининг бош молиявий манбаи хисобланади. Шунингдек молиянинг коорхоналар доирасидаги таксимот функциясини асосий объектларидан бири хисобланади.
Молиявий ресурслар- мехнатга туловлар фонди ва пул копламаларига таксимланиш жараенида фойдаланувчи ялпи даромад ва пул копламаларидан иборатдир, пул маблаглари эса- айланма маблаглар ва амортизация хисобланади.
Хозирги шароитда иктисодий адабиетларда реализация килинган махсулот тушунчаси хакида турли хил карашлар мавжуд. Хусусан, воситачилик- таъминот- савдо ва тайерлов ташкилотларда улгуржи бахолар буйича реализациядан тушумни махсулот реализациясидан тушум хисоблаш мумкинми?- деган бахсли мунозара мавжуд. Катор иктисодчилар реализация тушунчаси реализациянинг асосий объекти хисобланган товарларни бевосита истемолчиларга тушуши билан боглик деб хисоблайдилар.
Бу мунозара кушилган киймат, акциз соликларини туловчилар хакидаги масалани хал килишда кутарилади. Бу соликларнинг туловчилари истемолчилар хисобланади. Бюджетга уларни товарлар реализациясини килувчи корхона, солик воситачилари келтириб туширади.
Бизнинг фикримизча, корхоналар молияси учун мухим хисобланган махсулот реализацияси тушунчасининг мохиятини аниклаш учун куйидагиларни куриб утиш лозим:
Биринчидан- реализациядан тушум кийматнинг товар шакли билан пул шаклини узаро алмашиши хисобланади. Сотиб олувчи томонидан товарлар буйича туловларни амалга ошириш натижасида товар пул шаклига алмашади; иккинчидан-субъектлар мулклари узаро алмашади: товарларни туловини сотиб олувчи амалга оширганга кадар товарлар мулкий эгалиги ишлаб чикарувчида булади. Товарларнинг туловлари амалга оширилгандан сунг сотиб олувчи мулкчилик субъектига айланади.
Бу икки жараённинг мажмуаси, яъни мулк ва киймат шаклининг узаро алмашуви реализация килинган махсулот тушунчасининг иктисодий мохияти хисобланади. Шундан келиб чиккан холда, тайер махсулотнинг товарларни узаро айирбошлаш операциялари учун фойдаланиладиган кисмини реализация килинган махсулотга киритиш мумкин эмас(Бартер операциялари).
Бизнинг фикримизча, бундай шартномаларнинг амалга ошиши конунчилик билан чекланиши лозим, модомики, бу мамлактдаги пул муомаласини бузилишига олиб келади, махсулот реализациясидан фойда микдорини хамайтиради ва соликка тортишда четлашиш холатларини вужудга келтиради. Махсулот реализациясдан тушум улчовига реализация килинган махсулотнинг микдори ассортимент курсаткичлари, реализация килинадиган махсулотларнинг сифати, хисоб китоб тартиблари ва бахолар таъсир килади.
Махсулот реализациясидан тушумнинг микдорига ишлаб чикариш хажми боглик булади ва реализация даврининг боши ва охиридаги реализация килинмаган колдик махсулотлар улчамига боглик. Умуман, хозирги шароитда ишлаб чикариш жараенларини интенсивлаштириш ва махсулот ишлаб чикариш бирлигини юкори самарадорлигини таъминлаш хукуматимиз томонидан асосий масала сифатида куйилиши шароитда корхоналарда махсулот реализациясидан тушумни режалаштириш ва унинг сифат курсатикичларини оширишнинг молиявий имкониятларини яратиш мухим хисобланади.
Реализация килинган махсулотларнинг ассортимент курсаткичлари тушумга фаол таъсир курсатади. Уз навбатида тушумга икки томонлама таъсир килади. Товарлар бахосини усиши шароитида махсулот ассортиментларининг хам юкори булиши тушум микдорининг ошишига олиб келади. Бу ерда шуни такидлаш лозимки, тушумнинг микдор курсаткичларига бахоларнинг усишига тугри пропорционал аммо, тенг шарт шароитларда бахоларнинг усиши махсулот реализациясини хажмини пасайтиради. Натижада корхоналарнинг етарли даражадаги пул тушумлари шаклланмайди. Бу холат албатта, бирламчи даражадаги туланиши зарур булган жорий мажбуриятларни кайтариш имкониятини пасайтиради ва корхонанинг молиявий холати емонлашиши мумкин.
Реализация килинган махсулотнинг сифати хам тушум улчовига икки томонлама таъсир этади. Тайер махсулот бахосига унинг сифати ва истъемол хусусияти таъсир килади.
Мамлакатдаги тулов хисоб китоб тартиблари хам реализациядан тушумга таъсир этади.
Махсулот реализациясидан тушумнинг иктисодий мохияти нуктаи назардан икки элементдан ташкил топади. Биринчиси, ялпи даромад. Иккинчиси пул жамгармалари.
Махсулот реализациясидан тушум таксимот муносабатларининг бош молиявий курсаткичлари сифатида узига хос хусусият касб этиб бундай хусусиятлар турли мулк шаклларида ва иктисодиётнинг турли тармокларида фаолият юритувчи корхоналар нуктаи назардан туркумланади. Хусусан, моддий ишлаб чикариш корхоналарида асосий фаолиятнинг молиявий натижаси сифатида олинган фойданинг бош молиявий манбаи ишлаб чикарилган товарлар реализациясидан тушган тушум хисобланади. Хизмат курсатиш сохасида фаолият юритувчи хужалик субъектларида эса курсатилган хизматлар хисобига олинган пул тушумлари асосий фаолиятнинг молиявий натижаларини молиявий манбаи хисобланади. Умуман олганда молиявий нуктаи назардан бу икки хужалик субъектида махсулот реализациясидан тушумнинг шаклланиши бир мазмунни англатади яъни авансланган капиталнинг фойдалилиги, самарадорлилигини белгилаб берувчи бош молиявий курсаткич хисобланади. Аммо, ижтимоий такрор ишлаб чикариш жараёнининг техник иктисодий асослари нуктаи назардан корхоналарда махсулот реализациясидан тушумнинг шаклланиш йуналишлари фаркланади. Масалан, молиявий сектор институтларида махсулот реализациясидан тушган тушум эмас балки операцион даромадлар сифатида хисобланади.
Молия иктисодий категория сифатида жамият микёсида яратилган миллий даромадни такисмлаш ва кайта таксимлаш, пул фонларини шакллантириш ва шакллантирилган пул фондларидан фойдаланиш билан боглик булган пул муносабатларни англатиб икки йирик сохага: давлат молияси ва корхоналар молиясига булинади. Давлат молиясининг бош марказида жамият яаъзолари томонидан яратилган миллий даромадни таксимланиш жараёни турадиган булса, корхоналар молиясининг марказида реализациядан тушган тушум туради.
Шунинг учун хам махсулот реализациясидан, курсатилган хизматлар ва бажарилган ишлардан тушган тушум шаклланиши ва унинг таксимланиш жараёни корхоналарда молиявий муносабатларни шаклланишини асоси хисобланади. Чунончи, аксарият молиячи-иктисодчилар такрор ишлаб чикариш жараёнининг таксимлаш ва айирбошлаш боскичлари корхонанинг молиявий фаолиятини бошланиш боскичи хисобланади деб таъкидлайдилар. Умуман кохоналарда мавжуд ижтимоий такрор ишлаб чикариш жараёнини хамма боскичларини 3 турга: инвестицион фаолият, операцион фаолият ва молиявий фаолият каби турларга ажратишимиз мумкин. Инвестицион фаолият махсулот ишлаб чикариш учун зарурий асосий ва айланма капиталларни шакллантириш учун амалга ошириладиган инвестицион фаолият билан боглик жараённи уз ичига олади. Операцион жараён эса махсулот ишлаб чикариш даври ёки махсулот ишлаб чикариш технологик жарраёнлари билан боглик хисобланади. Молиявий фаолият эса ишлаб чикарилган махсулотни реализациясидан тушган тушумни таксимланиши натижасида марказлаштирилган ва марказлаштиримаган пул фондларини шакллантириш билан боглик муносабатларни уз ичига олиб корхона иктисодий молиявий фаолиятининг хакикий натижаларини бахолаб берувчи жараён хисобланади. Молия таксимланиш муносабатларини узида акс эттириши билан ижтимоий такрор ишлаб чикариш жараёнининг хамма боскичларида иштирок этади. Корхоналар молиясининг мавжудлиги товар - пул муносабатларининг мавжудлиги ва киймат конунининг амал килиши билан белгиланади.
Ишлаб чикарилган товарлар ва курсатилган хизматларнинг реализацяси товар кийматининг пулдаги ифодаси хисобланувчи нархлар буйича пулга сотиш ва сотиб олиш йули билан амалга оширилади. Аммо пулнинг узигина молиявий муносабатларни ёки молияни англатмайди. Пул бошка товарларни киймватини узида аксэттирувчи махсус товаргина хисобланади ва унинг муомаласи содир булади. Молия иктисодий муносабатлар хисобланиб пул айланиши воситасида амалга оширилади. Бу молиянинг пул муносабатларидан иборат хусусиятли белгиси хисобланади.
Товарлар реализацияси натижасида олинган пул тушумларинг таксимланиши натижасида корхоналарда турли хужалик субъектлари билан узаро молиявий муносабатлар юзага келади. Бундай молиявий муносабатлар яратилган товарларнинг киймати нуктаи назаридан узаро унда иштирок этувчилар уртасидаги таксимот муносабатлари юзасидан содир булади. Хусусан иктисодий назарияда товар билан махсулотнинг асосий фаркли жихатлари сотиш учун муллжалланган махсулотларгина товар Хар актерини олиши ва бундан товарлар ижтимоий Хар актер касб этишини таъкидлаб утилади. Шунинг учун хам Хар кандай ишлаб чикарилган товарлар, уларни сотиб олувчилар, махсулот етказиб берувчилар, турли хил хизмат курсатувчилар ва давлат бюджети уртасида киймат таксимот муносабатлари амалга оширилади. Буни куйидаги чизма асосида куриб утамиз.






Корхоналар молияси

























Молиявий муносабатлар




Пул фондлари






















Бошка корхоналар ва ташкилотлар билан




Етказиб берувчилар б-н




Устав капитали







Сотиб олувчилар б-н













Курилиш, транспорт корх.б-н.






















Резерв капитали










Корхона ишчилари билан




Инвестицион фондлар(амортизация фонди, жамгариш фонди)

Корхона ичида










Истеъмол фондлари










Филиаллар, цехлар билан




Моддий рагбатлантириш фонди
















Валюта фондлари

Юкори турувчи ташкилотлар билан































Молия кредит тизими




Бюджет билан
















Банклар билан













Бюджетдан ташкари фондлари билан
















Сугурта органлари билан










Хар кандай пул муносабатлари хам молиявий муносабатлар хисобланавермайди. Маслан, банк креитларини олиш ва улани кайтариш жараёни, кредиторлик карзларни кайтариш жараёнидаги муносабатларни молиявий муносабатларга кирита олмаймиз. Молиявий муносабатларнинг ягона узига хос белгилари, уларнинг яратилган кийматни таксимлаш хусусият билан белгиланади. Товарлар реализациясидан тушган тушум таксимланиши натижасида вужудга келадиган молиявий муносабатлар каторига куйидагилар киритилади:
-Реализациядан тушумга эга булган корхоналар ва хамма турдаги бюджетга туловлар;
Корхоналар билан бюджтдан ташкари пул фондлари уртасидаги узаро пул муносабатлар;
Корхоналар билан банклар уртасидаги кредит фоизларини кайтариш билан боглик пул муносабатлар;
Корхоналар уртасидаги хом ашё сотиб олиш, ёкилги ва бошка моддий махсулот сотиб олиш жараёнидаги пул муносабатлар ва бошкалар;
Корхоналар билан сугурта ташкилотлари уртасидаги сугурта фондини ташкил килиш ва ундан фойдаланиш билан боглик пул муносабатлар;
Бошка корхоналар фондли кийматликларига инвестиция килиш натижасида олинган дивидентлар ва фоизлар олиш билан боглик пул муносабатлар;
Корхоналарда ишлаб чикаришлган товарлар истеъмолчилар ёки сотиб олувчилар томонидан сарфланган мехнатнинг пулдаги ифодаси яъни товар бахоси асосида узаро товарда гавдаланган киймат алмашинади ва натижада сотиб олувчилар билан узаро пул муносабатлари вужудга келади. Шунингдек яратилган товарларни ишлаб чикариш учун зарурий хом ашё харажатлари етказиб берувчилар томонидан етказиб берилади ва корхоналарда бошка корхоналар билан узаро кийматни таксимланиши механизмида молиявий муносабатлар вужудга келади.
Тушумнинг микдори хамиша хам товарнинг кийматига мос келмайди. Бир канча холатларда корхоналар узларининг махсулотларини таннархдан паст сотишига тугри келади.ва зарарга эга булади. Бундай холатлар бозор муносабатларига асосланган иктисодий тизим шароитларидаги ишлаб чикаришни ташкил килиш билан боглик умумий принциплар нуктаи назаридан юзага келади. Бундай холат Хар кандай товарларга нисбатан бозопрлоардаги талаб унинг бахоси ва бозорплардагги нархлар уртасидаги динамик узгаришлар, товарларнинг мсуомала харажатларини кескин равишдаги ортиб кетиши, мамлакатдаги бахолардаги узгаришлар каби омиллар таъсир этиши мумкин.
Бундан ташкари, хом ашё етказиб берувчи ва сотиб олувчи уртасида вужудга келувчи пул муносабатлари натижасида тушумга эга булган корхоналарда етарли айланма маблагларнинг асосий манбаи хисобланган молиявий ресурслар шаклланади.
Корхоналар реализация килинган товарларни бирламчи таксимлаш натижасида иш хаки фондини шакллантиради. Иш хаки фондини шакллантирилиши жараёни узаро молявий муносабатлар хисобланади ва иш хаки фонди ишчилар мехнати учун туланадиган зарурий молиявий манба булиши билан биргаликда бюджетдан ташкари фондлар учун хам мухим молиявий манба ролоини уйнайди.
Корхоналарда ижтимоий такрор ишлаб чикариш жараёнини ташкил килишда молия- кредит тизими мухим рол уйнайди. Биринчидан, такрор ишлаб чикариш жараёни учун зарурий асосий ва айланма маблагларни шакллантиришда кредит ресурсларининг урни, ёки бозор иктисодиёти шароитида тижорат асосида фаолият юритувчи ташкилотлар молиявий фаолиятининг бош принципларидан бири булган иктисодий хатарларни сугурта килиш натижасида сугурта муносабатларини урни гоят юкори хисобланади. Махсулот реализациясидан тушган тушумнинг элементи хисобланган фойда кредит сугурта муносабатлари натижасида килинадиган молиявий харажатларни асосий молиявий манюбаи хисобланади. Аммо шуни хисобга олиш лозимки махсулот реализациясидан курсатилган хисзматлар ва бажарилган ишлар буйича тушган тушум динамик узгаришлари корхона фаолиятини мухаммал бахолаш имкониятига эга эмас. Чунки тушумнинг купайиши унинг харажатлар элементларини ортиши хисобига ёки махсулот ишлаб чикариш билигини ошириш хисобига булиши мумкин. Модомики, хозирги иктисодий ислохотларни асосий йуналиши махсулот ишлаб чикаришнинг экстенсив йулини эмас балки интенсив йуналишларини истикболли йуналишлар сифатида курсатиб беради. Бундай шароитда махсулот реализацияси, бажарилган ишлар ва курсатилган хизматлардан тушган тушум микдорининг ортганлигини молиявий самарадорлигини бахолаш учун унинг таксимланиши йуналишларида пул окимларини бахолашни лозимлигини курсатади.



Download 211,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish