I мавзу. «Илмий тадқИҚот методологияси» фанининг мақсади ва вазифалари фан тушунчаси Бакалавриатни битириб магистратурага ўқишга кирган магистрантлар «Катта фан»



Download 40,86 Kb.
bet1/3
Sana04.03.2022
Hajmi40,86 Kb.
#483066
  1   2   3
Bog'liq
1 мавзу Илмий тадқиқот методологияси


I МАВЗУ. «ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ МЕТОДОЛОГИЯСИ» ФАНИНИНГ МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ
1. Фан тушунчаси
Бакалавриатни битириб магистратурага ўқишга кирган магистрантлар «Катта фан» деб аталган даргоҳга илк қадам қўядилар. Хўш, бу қандай даргоҳ? Фан нима? Ундаги муаммолар ва билимларни ўрганиш тарзи таълим тизимининг қуйи босқичларида мавжуд бўлган илмларни ўзлаштириш шаклларидан нима билан фарқ қилади? Мазкур саволларни кўриб чиқишдан мақсад фан ва илмий тадқиқот тўғрисида конкрет тасаввур ҳосил қилишдир.
Маълумки, фан соҳасида эндигина фаолият кўрсатаётган ёш мутахассис етарли даражада билимлар мажмуига эга бўлиши керак. Бундай мажмуани ташкил қилган билимлар банки қуйи таълим босқичларида яратилди.
Хусусан, мактаб ва коллежларда ўқувчилар табиат, жамият ва инсон олами, атрофдаги турли ҳодисалар ва қонуниятлар ҳақида илмийлик хислатига эга бўлган дастлабки таянч тушунча ва тасаввурларни ўзлаштириб оладилар.
Бакалавриат босқичида талаба танлаб олган фан йўналишига доир асосий тушунчалар, ғоялар ва тамойилларни ўрганиб олади, унинг онгида назария ва улар бирлигини намоён этган тизимли билим шаклланади. Бундай билим нисбатан содда структура ва хоссаларга эга бўлган тузилмаларни ўрганиш ва тушуниш, ҳаётимизга кириб келаётган янги буюмлар, техник восита ва мосламалардан фойдаланиш имкониятини беради.
Шу билан бирга ўқувчи ҳам, бакалавр ҳам олдин яратилган ва дарсликларга киритилган тайёр билимлар билан ишлайди, ўқиш жараёнида элементар услубий қоида ва тамойилларга таяниб у предметга (фанга) оид саволлар устида мулоҳаза юритади.
Магистратура таълим тизимида «нима», «нима учун», «қандай қилиб» каби фактуал, назарий ва амалий-технологик масалалар илмий муаммога айланади. Бунинг маъноси шуки, энди изланишда у ёки бу ҳодиса қандай шароитда, нима сабабларга кўра содир бўлади, белгиловчи хоссалар қандай қийматларга эга, олинган натижани технологияда татбиқ қилиш истиқболи борми, каби мураккаб назарий ва амалий муаммолар билан шуғулланишга тўғри келади. Мана шундай муаммолар устида ишлаш фан соҳасида амалга ошади.
Агар мактаб, коллежда таълимнинг бакалавриат босқичида талабалар олдин ишлаб чиқилган ва тайёр шаклга келтирилган илмни ўзлаштирсалар, магистратурада ҳал этилмаган, яъни ҳодиса ёки қонуниятни очиш, технологик тузилма лойиҳасини ишлаб чиқиш имкониятини берадиган муаммолар ўрганилади.
Тўғри, ўқувчи ёки бакалавр олимпиада ва тўгаракларда қатнашиш, ҳамда ўз устида мунтазам ишлаш давомида интеллектуал салоҳияти ва ижодий қобилиятини ўстириши мумкин. Лекин, бу ҳолат юқорида билдирилган мулоҳазани рад этмайди, аксинча, фан даргоҳига қадам қўйган олимпиада совриндори ёки стипендиант келажакда иқтидорли тадқиқотчилар сафини тўлдиради.
Фан хусусида мулоҳаза юритадиган бўлсак, биринчи кўзга ташланадиган нарса, бу унинг жамоавий хислатидир. Фанда тадқиқотчилар жамоаси фаолият кўрсатади. Бундай жамоада турли вазифаларни (экспериментни тайёрлаш ва ва ўтказиш, маълумотларни тўплаш ва қайта ишлаш, натижаларни умумлаштириш ва ҳ.к.) бажаришда намоён бўладиган меҳнат тақсимоти мавжуд. Илмий жамоани фаолияти бир қатор ҳуқуқий, ижтимоий, малакавий ва маънавий қонун-қоидалар асосида тартибга солинади. Шуларни ҳисобга олиб фан тушунчасини қуйидагича таърифлаш мумкин: фан-тадқиқотчилар фаолиятини ташкиллаштирадиган, янги илмий билимлар ишлаб чиқарадиган, олинган натижаларни амалиёт ва технологияга жорий қиладиган ижтимоий институтдир (муассасасидир).
Фан ўзагини янги билимлар ишлаб чиқаришга қодир бўлган тадқиқотчилар ташкил қилади. Тадқиқотчилар махсус тил, эксперимент ва илмий усуллардан фойдаланиш жараёнида инновацияга олиб келадиган янги натижаларни қўлга киритадилар, кашф қиладилар, воқеликдаги нарса ва ҳодисаларни тушунтириб берадиган таълимотлар, ғоялар ва назарияларни ишлаб чиқарадилар, ҳосил бўлган билимларни технологик лойиҳа ва моделлар кўринишида амалиётга тадбиқ қиладилар.
Фаннинг муҳим томонини илмий ахборот ишлаб чиқиш ва истеъмол қилиш, тадқиқот воситалари ва усулларини яратиш, олинган натижаларни турли даражадаги анжуманларда муҳокама қилиш ташкил қилади. Фаннинг структураси ва асосий хислатлари 1-расмда ифодаланган.



1-расм
Шундай қилиб, фан кўп структурали ижтимоий институт бўлиб, унда жамият учун зарур бўлган янги билимлар ишлаб чиқарилади, олим ва мутахассислар фаолияти ташкил қилинади, илмий ахборот ишлаб чиқилади ва истеъмол қилинади, махсус фан тили, тадқиқот воситалари ва усуллари яратилади, долзарб илмий ва амалий-технологик муаммолар муҳокама қилинадиган анжуманлар мунтазам ташкил қилинади.

2. Фаннинг ташкилий структураси


Фан ўзининг ижтимоий вазифаларини бажариш, шу орқали жамият тараққиётига муносиб ҳисса қўшиши учун маълум структурага эга бўлиши, унинг структурасига кирган тузилмалар самарали фаолият кўрсатишлари керак. Шундай структуралар қаторига илмий-педагог кадрлар тайёрлаш тизимлари, илмий-тадқиқот муассасалари, илмий-техник таъминот бўлимлари, илмий ахборот коммуникациялари ва бошқалар киради.
Шу билан бирга, яна бир муҳим омилни инобатга олишимиз зарур. Яъни, фан маълум ижтимоий муҳитда ривожланади. Бу ерда биринчи навбатда давлатни фанга нисбатан олиб бораётган сиёсати, яратилаётган шароитлар, моддий ва маънавий таъминот даражаси кўзда тутилмоқда. Мамлакатда ижтимоий-иқтисодий ислоҳатлар амалга оширилаётган шароитида Республика Президенти, давлат органлари томонидан фаннинг ташкилий структураси, олий малакали илмий кадрлар тайёрлаш тизими қанчалик замон талабига жавоб беришига қараб уларни такомиллаштиришга қаратилган фармонлар ва қарорлар қабул қилинмоқда . Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 24 июнда эълон қилинган «Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги фармони мамлакатимизда фан ва илмий-техникавий ривожланишни янги босқичга кўтаришдаги роли ва аҳамияти беқиёс эканлигини таъкидламоқчимиз.
Фаннинг ташкилий структурасини шаклланишида ички омиллар ва жараёнлар катта роль ўйнайди. Унинг структурасида илмий интеллектуал фаолият соҳасидаги меҳнат тақсимоти ўз ифодасини топади. Хусусан, бир соҳада амалий- лойиҳавий ва технологик муаммолар биринчи ўринда туради. Шунга мувофиқ илмий-амалий ва технологияга оид изланишлар лойиҳавий тадқиқот институтларида, йирик корхоналар тасарруфида бўлиб лабораторияларда амалга оширилади. Фанлар Академияси ва университетларда кўпроқ фундаментал назарий тадқиқотлар олиб борилади. Бундай тармоқланиш ва соҳавий ихтисосланиш илмий тадқиқотлар самарадорлигини кескин ошириш имкониятини беради.
Фаннинг ташкилий структурасига тарихан ёндашса, унда Платон академияси, Аристотель лицеони, Александрия шаҳридаги Музеон (милл.аввал. III асрда асос солинган), Маъмун академияси, Мирзо Улуғбек академияси, XVII асрдан бошлаб Европада вужудга келган академиялар ва университетлардаги бўлимлар, лабораторияларни қайд қилиш мумкин.
Айтиб ўтганимиздек, фаннинг ташкилий структураси билан олиб борилаётган тадқиқотларнинг шакли ва турлари ўртасида алоқадорлик мавжуд. Олий ўқув юртларда тадқиқот йўналиши ва мавзуларни танлаш, изланишларни олиб бориш, олинган натижаларни бирламчи баҳолаш кафедраларда, уларга қарашли лабораторияда амалга оширилади. Соҳавий фундаментал ва мақсадли комплекс илмий тадқиқотлар Фанлар академияси, илмий-тадқиқот институтларда олиб борилади. Йирик корпорация ва фирмалар қошида мавжуд бўлган илмий-техник бўлимларда асосан экспериментал – технологик изланишлар амалга оширилади. Шунга кўра, фаннинг ташкилий структураси қуйидаги институционал тузилмаларда ўзига хос тарзда мужассамланган:

  1. Фанлар академияси, ундаги институтлар, бўлимлар ва секторлар;

  2. Университет фани;

  3. Илмий-тадқиқот институтлари;

  4. Йирик корхона ва фирмаларда мавжуд бўлган илмий-техник бўлимлар, лабораториялар;

  5. Тармоқлараро илмий-ишлаб чиқариш бирлашмалари, корхоналари.

Шундай қилиб, ҳозирги замон фан илмий-тадқиқот ишларини ташкил қиладиган, ички меҳнат тақсимотига эга бўлган, буюртма, молиявий таъминот ва грантлардан фойдаланиб билимлар, лойиҳалар ва технологик тузилмаларни ишлаб чиқарадиган, ўз-ўзини бошқариш ва меҳнатни ташкил қилиш қонун-қоидаларга эга бўлган ижтимоий институтдир.

Download 40,86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish