И с л о м исломнинг вужудга келиши


§ 6 Ҳадислар ва уларнинг Исломда ҳамда



Download 92,67 Kb.
bet7/15
Sana22.02.2022
Hajmi92,67 Kb.
#103082
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   15
Bog'liq
Islom dini tarixi

§ 6


Ҳадислар ва уларнинг Исломда ҳамда
мусулмонлар ҳаётида тутган ўрни

Қуръон илк исломда якка-ю ягона манба эди. Аммо араб истилолари натижасида вужудга келган халифалик ҳудудларида яшаётган турли халқлар талаб-эҳтиёжларига Қуръон тўла жавоб бера олмас эди. Шу тариқа ўзгарган тарихий шароитдаги талаб ва эҳтиёжларга жавоб берадиган янги манбалар вужудга келиши зарур бўлди. Ислом олимлари Муҳаммад пайғамбарнинг ҳаёт йўли, у айтган ҳикматлари, ибратли хабарлар, кўрсатган йўл-йўриқлари, унинг ва саҳобаларининг яхши ишлари, ўгит ва насиҳатларини, билган шахслардан эшитиб, тўплай бошлаганлар. Бу янги маълумотларни «ҳадис», яъни «ҳикоя», «хабар», «ҳикмат» деб айтиш мумкин. Ҳадислар тўплами Сунна деб юритилади. Сунний йўналишдаги мусулмонлар тан олган, ҳадисларгина сунна ҳисобланиб, у Қуръондаги кейиндаги иккинчи манба ҳисобланади. Ҳадисларни дастлаб Муҳаммаднинг қариндош-лари, халифалар, саҳобалар ишлатган, яъни улар бирон-бир кўрсатмани (аввало ҳуқуқий ҳарактердаги кўрсатмани) қонунлаштириш учун ўзлари Муҳаммаддан эшитган сўзларни далил қилиб келтирганлар. VII-IX асрларда минг-минглаб ҳадис тўпланган ёки тўқилган. Ҳадисшунослик савоб иш ҳисобланган, ҳадисларни тўплаш мустақил билимга айланган, бу ишга ихтисослашган илоҳиёт пешволари эса муҳаддислар, деб аталганлар.


Ҳадисларнинг аксарияти ҳуқуқий ва аҳлоқий нормаларни, маросим ва урф-одатлар, оилавий муносабатлар, касб-кор, савдо-сотиқ, илм, ота-она, фарзанд, қариндош-уруғ, дўстлик, яхшилик ёки ёмонликка оид бўлган. Аммо тархий мазмунга эга бўлган.
Муҳаммад таржимаиҳолини, халифалар, саҳобалар фаоли-ятини баён этган ҳадислар ҳам бўлган. Исломда таниқли ва нуфузли ҳисобланган кишилар томонидан етказилган ҳадислар (саҳиҳ) деб эътироф қилинган.
Ҳадисларни етказган кишилар ишончли бўлса, бу ҳадис яхши (ҳасан) деб аталган. Ишончли бўлмаган шахслар етказ-ган ҳадислар бўш (заиф) деб аталган.
Ҳақиқий рост, чин ҳадисларни сохта ҳадисдан ажратиш энг муҳим иш ҳисобланган. Бу ишда ҳам қиёслаш, таққослаш усулидан фойдаланилган. Масалан, бирон ҳадис турли шахслардан, турли, бир-биридан узоқ жойларда солишти-рилган улар айнан туғри келса ўшандай ҳадис саҳиҳ, яъни чин ҳадис ҳисобланган, агар бир-бирига биронта сўзда, маънода тўғри келмаса ундай ҳадис сохта ёки заиф ҳисобланган ва ташлаб юборилган.
IX-X асрларда ҳадисшунослик ва ҳадисларни тўплаш тугалланган. Тўпланган ҳадислар ҳажми, чинлиги, тартиби, аҳамияти билан мусулмон оламида олти муҳаддис (ҳадис тўпловчи) машҳур бўлган. Шулардан учтаси Марказий Осиё-дан чиққан. Муҳаддислар орасида энг орбўлиси ва машҳури Имом Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий (809-870 йиллар) дир. У Бухорода туғилиб, шу ерда ўз даври илмларини, айниқса, диний билимларини ҳар томонлама ўрганган. Сўнг ўз билимларини мукаммаллаштириш мақсадида Макка, Мадина, Боғдод, Дамашқ, Ҳижоз, Куфа, Нишопур каби шаҳарларга борган. Бу шаҳарларда жуда кўп олимлар, диншунослар, муҳаддислар билан учрашган, ҳадислар тўплаган, сўнг Бухорога қайтган. У Самарқанд яқинида вафот этган. Унинг мақабараси ҳозир таъмирланган ва зиёратгоҳга айлантирилган.
Бухорийдан бизга жуда кўп мерос қолган. Унинг ислом диншунослигига оид 20 тага яқин катта ҳажмдаги асарлари мавжуд. «Ал-Жомеъ-Саҳиҳ», «Ат-тарих ал-Кабир», «Ат-тарих ас-сагир», «Ал-Адаб ал-Шуфрад» кабилар шулар жумласига киради.
«Ислом оламида ҳазари имом Бухорий ва имом Муслим иккалаларининг икки саҳиҳ китоби пайдо бўлгач, олиму муҳаддислар жуда нозик дид билан текшириб, баҳс юритганларидан кейин энг ишончли эканига қалблари таскин топди. Аллоҳнинг китоби Қуръони Каримдан кейин Исломнинг иккинчи манбаси, «Энг олий ва энг саҳиҳ» манба деб шу икки китобни тасдиқладилар». (Қаранг: Имом Бухорий таърифи. Тошкент.-«Чўлпон» нашриёти.-1996 йил. 9-бет)
Бухорийни бутун мусулмон оламига машҳур қилган асари тўрт жилдли «Ал Жомеъ ал-Саҳиҳ» («Ишончли тўплам») бўлиб, у «Саҳиҳ- ал-Бухорий» номи билан ҳам маълумдир. Бу асар 160 қисмдан иборат бўлиб, 3450 бобни ўз ичига олади. Чунки, Бухорий 20 мингдан ортиқроқ ҳадис тўплаб, булардан 7250 тасини мана шу китобига киритган. Бухорий тўпламига ҳақиқий билган ҳадисларнигина киритган. Бу китобдаги ҳадисларда инсон учун тарбиявий аҳамияти, унинг маънавий юксалиши, поклиги, донолиги, яхши-ёмонни ажрата билиши каби ғоялар баён этилган.
Ҳадисларнинг асосий мақсади: дўстлик, адолат, ўзаро яхши муносабатларни мустаҳкамлаш, инсонни ёмонликдан асрашдир. Исмоил Бухорий «Саҳиҳ»нинг ҳозир тўрттала жилди ўзбек тилига таржима қилиниб, ундан халқимиз фойдаланмоқда.

Бухорийнинг яқин шогирдларидан бўлмиш машҳур муҳаддислардан бири Имом Исо ат-Термизийдир (824-892 йиллар). Ундан «Жамеъ ал-кабир», «Жомеъ ат-Термизий», «Аш-Шамоил ал-Набавия», «Ат-Тарих», «Китоб аз-Зухд» каби ўндан ортиқ асарлар қолган. Термизийни мусулмон оламига машҳур қилган асари «Жомеъ ат-Термизий» бўлиб, унда инсонпарварлик ғоялари кенг ифодаланган. Ўғирлик, зўра-вонлик, ёлғончилик, ичкиликбозлик, манманлик каби салбий, аҳлоққа зид қусурлар қаттиқ танқид қилинган.


Исломда машҳур бўлган мухаддислардан яна бири Абу Абдураҳмон ан-Насойидир (850-915 йиллар). У Ниса (Туркманистон) шаҳрида туғилиб, ҳорижий шарқ шаҳар-ларида, хусусан Мисрда ўз билимини оширган. У Фаластин-нинг Ромла шаҳрида вафот этган. Унинг «ат-сунаи ал-Кубро» китоби машҳур бўлган. Қолган яна учта ҳадис ёзганлар Эрон ва Араб мамлакатларида эди.
Ҳадислар Қуръон каби муқаддас манба сифатида мусулмонларнинг таълим-тарбиясида, фиқх системасида, оилавий тарбияда ҳамон катта аҳамиятини сақлаб келмоқда.



Download 92,67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish