И с л о м исломнинг вужудга келиши


§ 8 Ислом динининг маросимлари



Download 92,67 Kb.
bet9/15
Sana22.02.2022
Hajmi92,67 Kb.
#103082
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   15
Bog'liq
Islom dini tarixi

§ 8


Ислом динининг маросимлари

Исломнинг бошқа динлардан кескин фарқи унда ғоят кўп маросимлар мавжудлиги бўлиб, маросимлар асрлар бўйи халқ оммаси ҳаётига кенг сингиб кетган, барчани ўз таъсирига олган, жамотчилик фикри ва ижтимоий психологияга таъсир қилиб, турмуш тарзи белгиланган, тартиб-интизомга солиб, одамларни коллективчилик, ҳамкорликка ўргатган, улардан маълум даражада вақт ва сарф-ҳаражат сарфлашни талаб этган, мусулмонларнинг дунёқараши ва иймон-эътиқодини кенгайтириб борган. Ислом маросимлари муайян демократик ҳарактерга эга, яъни уларга риоя қилишда жамиятдаги турли табақа, синф ва гуруҳ, бойлару камбағаллар бирдек ҳуқуққа ва мажбуриятга эгалар, аммо имкониятлар даражаси турлича.


М а р о с и м л а р :





  1. Ислом маросимлари ўз мазмуни ва моҳиятига кўра умумбашарий, умуммиллий, оилавий турли мазҳаб ва йўналишга хос бўлиб, шодиёна ёки марсиявий ҳарактерда бўлади.

  2. Ислом маросимлари мажбурий, мажбурий бўлмаган гуруҳларга ажралади:

А) мажбурий, яъни «фарз» ҳисобланган маросимларга калимаи шаҳодат келтириш, намоз ўқиш, рўза тутиш, закот тўлаш, ҳажга боришлар кириб, улар рукн ҳисобланади ва аркони-дин дейилади;
Б) мажбурий бўлмаган маросимлар «суннат» дейилади, уларга никоҳдан ўтиш, ўғил болаларни суннат қилдириш (қўлини ҳалоллаш), қурбонлик, мавлуд, ашурлик, хатми-қуръон, вафот этганларни эслаш учун уч, етти, йигирма, қирқ, йил муддатларини ўтказиш ва ҳ.к.
Мусулмонлар учун умумий мажбурият, бажармаса гуноҳ ва жазога лойиқ деб ҳисобланган маросимлар:

  1. ҳар бир мусулмон «фотиҳа» сурасидаги 7-та оятни дилда айтиб, иймон келтириши, яъни «калимаи шаҳодат» орқали ўзининг Аллоҳ бандаси ва Муҳаммад пайғамбарнинг уммати эканини ёдда сақлаб, унга амал қилиши талаб этилади. Бу мусулмончиликнинг асосий талаби бўлиб, бошқа маросимларнинг барчаси унинг ўрнини боса олмайди;

  2. Намоз - иккинчи асосий маросимдир. Мусулмонлар ҳар куни беш вақт намоз ўқишлари шарт. Намозлар: (1) Бомдод. (2) Пешин. (3) Аср. (4) Шом (5) Хуфтон. Намоз ўқиш учун таҳорат қилинган бўлиши шарт, тоза жой ва жойнамоз (ёки тоза бирор нарса, масалан, чопон) бўлиши керак. Намоз ўқийдиган шахс пок ва ақл-хушида бўлиш ҳам шарт, аммо кайфи бор, таҳорати бузилган кишилар намоз ўқиши мумкин эмас. Намоз ўз уйида, масжидда, жомеъ масжидида жума намозларида коллектив бўлиб ўқилади. Намознинг эҳтиёти пешин, таворуҳ, жаноза каби турлари ҳам мавжуд. Оғир беморлар, ўзини ўзи эплай олмайдиган қариялар намоз ўқишдан озод этилганлар.

Ҳожатга боришлик, бадандан қон ёки йиринг оқиши, қусмоқ, маст бўлмоқ, ухламоқ, хушдан кетмоқ, ел қўйиб юборишлик, намозда қаттиқ овоз чиқариб кулишлик, гумон қилишлик каби ҳолатларда таҳорат бузилган ҳисобланади.


Намоз вақтлари ва ракатлари








Номлари

Суннат

Фарз

Суннат

Витр

Вақтлари

1

Бомдод

2

2

-

-

Тонг ёришгандан то қуёш чиққунча

2

Пешин

4

4

2

-

Қуёш тик келиб сал оққан маҳалдан бош-лаб то Аср намози вақтигача

3

Жумаъ-Аср

4

2

4

-

Киши сояси пешин намози вақтидагиси-га нисбатан икки баробар катталашади

4

Шом

-

3

2

-

Кун ботганидан то қизил шафақ кетгун-ча

5

Хуфтон

-

4

2

3

Қоронғулик тушга-нидан бошлаб то бомдод намози вақ-тигача




  1. Рўза ва рўза ҳайити - исломнинг яна бир фарз маро-симидир. Рўза тутиш ҳам барча мусулмонлар учун мажбу-рий. Ундан эмизадиган ёш болали оналар, оғир беморлар, сафарда юрган кишилар, ақли-ҳуши ўзида бўлмаган шахслар озод этилади.

Рўза тутиш - Қуръоннинг ваҳий қилиниши бошланган Рамазон ойида 30 кун давомида бажарилади. Рўза тутиш («оғиз бойлаш») эрта саҳарлик бошланиб то кечки ифтор-ликкача давом этиб, шу вақт мобайнида овқат етмаслик, сув ичмаслик, нос, папирос, наша кабиларни чекмаслик, чўмил-маслик шарт. Рўза ойида ифторлик зиёфатлари хонадонларда ўтказилади, унда фақат рўза тутганлар қатнашмоғи керак.
Рўза кунлари жамоат бўлиб қўшимча таворуҳ намози ҳам ўқилади. 30 кун рўза тутиш тугагач, рўза ҳайити ўтказилади. Бу ҳайит умумхалқ байрами бўлиб, унда арафалик қилинади, ҳайит намози ўқилади, вафот этган авлодлар қабрлари зиёрат қилинади, «янги ҳайит» маросими ўтказилади ва ҳ.к. Рўза Аллоҳга иймон-эътиқод кучайган, Қуръон тиловатлари кўпай-ган табаррук кунлар ҳисобланади.
Мустақил Ўзбекистонда рўза ҳайити куни байрам сифатида нишонланиб, дам олиш жорий этилди. Президентимиз бу куни диндорларни муборак рўза ҳайити билан қизғин табриклайди.
Рўза ўғил болаларга 12 ёшдан, қизлар учун эса 9 ёшидан тутиш буюрилган. Рўза жисмоний тарбия ва соғломлаштиришга ёрдам бериши мумкин;

  1. Закот - ислом фарзларидан бири. У диний аҳамиятга эга бўлибгина қолмай, балки муҳим ижтимоий аҳамиятга ҳам эгадир.

Закот - бу мусулмонларнинг бойликлардан фақиру мискинларга берилиши шарт бўлган Аллоҳнинг ҳаққи. Ислом таълимотига биноан садақа, яъни хайру-эҳсон икки хил бўлади: ихтиёрий ва мажбурий. Закот берилиши шарт бўлган мажбурий садақа ҳисобланади. Закот садақагина бўлиб қолмасдан, балки у ибодатдир. Ҳар бир мусулмон ибодат қилмаслиги мумкин бўлмаганидек молу дунёси маълум миқдорга етгач Ислом аҳлининг закот бермасликка ҳеч бир ҳаққи йўқ. Закотни инкор қилган шахс ислом динидан чиққан бўлади, аммо уни фарз эканини эътироф этсаю, лекин амалда бажармаган бўлса гуноҳкор бўлади.
Закотни балоғат ёшига етган (18 ёшга тўлган), ҳур ва озод кишилар, ақли ҳуши жойида, мол-дунёси, яъни жамғармаси нисоб миқдорига етган ва у шахсий мулк бўлса, 12 ой ичида бирон марта ҳам камайиб қолмаса, эгасининг кундалик эҳтиёжларидан ортиқ бўлса, ана шундай шахс закот тўлайди. Нисоб - закот берилиши шарт бўлган молларнинг ўлчов миқдори бўлиб, у молларнинг турига қараб турлича бўлади.



Download 92,67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish