Iii хулоса IV фойдаланилган адабиётлар Кириш



Download 275,5 Kb.
bet2/7
Sana23.02.2022
Hajmi275,5 Kb.
#168892
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
hgh,hj,jh,lhj

III БОБ.
Юқоридаги маълумотлардан кў- риниб турибдики, қадимги Фарғона тарихи ҳар доим археологлар ди^қат марказида бўлган. Водий улар учун ту- галланмас маълумотлар хазинаси ҳисобланади. Бу ерда қадимги тош ас- ридан бошлаб ўрта асрларгача бўлган ноёб ёдгорликларни учратиш мумкин. Шу сабабли Фарғона нафақат ўзбекистонлик, балки чет эллик архе- ологларнинг ҳам эътиборини тортади. Биз аввалроқ ном- ларини ва ҳаёт йўлларини келтириб ўтган А.Н.Бернштам, Б.А.Латинин, Б.А.Литвинский, Ю.А.Заднепровский, Н.Г.Горбунова, В.А.Булатова, ЎИ.Исломов, И.А.Аҳроров, В.И.Спришевский, Г.А.Брикина ва бошқа номдор археоло- глар Фарғонада кўплаб шов-шувли илмий кашфиётларни дунёга маълум қилган эди.
Бу олимларнинг яна бир номдор издоши, андижонлик олим, тарих фанлари доктори, профессор Боқижон Ҳошимович Матбобоев ҳисобланади. Ўрта бўйли, ҳамиша кулиб турадиган самимий бу инсон аллақачон қадимги Фарғона тарихининг энциклопедик билимдони, соҳа- нинг забараст олими бўлиб етишган. Албатта бунинг за- мирида кўп йиллик заҳматли меҳнат ётади. Б.Матбобоев ленинградлик машҳур археолог Ю.А.Заднепровскийнинг шогирди бўлиб345, деярли бутун илмий фаолияти да- вомида ундан археология илмининг нозик қирраларини, "илиқ таъмини” ҳис қилишни, дала тадқиқотларининг ус- луб ва технологияларини ўрганиб келди ва таъбир жоиз бўлса мерос қилиб олди.
Бир қарашда ўнлаб номдор археологларнинг тадқиқот ва кашфиётларидан сўнг қадимги Фарғона тарихи- нинг очилмаган қирралари қолмагандек, гўё. Унга қандайдир янгилик киритиш ҳам амри маҳолдек. Ле- кин Б.Матбобоевнинг кўп йиллик тажрибаси, дала тадқиқотлари, тинимсиз изланишлари, меҳнатлари, ашё ва ёдгорликларга бўлган ўзига хос қарашлари, илмий таҳлиллари натижасида қадимги Фарғона тарихининг очилмаган қирралари кўп эканлигиаёнлаша бошлади. Олим ҳатто бутун жаҳон миқёсидаги кашфиётларни амал- га ошириб, бу каби янгиликлар хали олдинда эканлигини кўрсата билди.
БоқижонакаМатбобоев 1955 йилнинг25-августидаАн- дижон вилояти, Избосган туманидаги Тўрткўл қишлоғида туғилган346. Шу қишлоқдаги мактабда ўқиб, улғайди. 1973 йилда эса, Андижон давлат педагогика институти- нинг тарих факультетига ўқишга кирди. Ҳали ўқишни ту- гатмай туриб, 1977 йилда ўзининг азалий орзуси бўлган Ўзбекистон ФА Археология институтида ишлай бошлаган эди. Институтни тамомлагач, Б.Матбобоев 1979 йилда Ле- нинградга - Россия ФА Моддий маданият тарихи институ- тига стажировкага юборилди347. Шу ерда кейинроқ, тарих фанлари доктори А.Ю.Заднепровский раҳбарлигида Ўрта Осиё ва Кавказ секторидаги аспирантурада таҳсил олди. Унинг илмий иши мавзуси "Фарғонадаги Чуст мадания- тининг локал вариантлари" эди. 1985 йилда мазкур ил- мий ишни муваффақиятли ҳимоя қилиб348, тарих фанлари номзоди деган илмий унвонга эга бўлди. Боқижон ака шу йиллардаёқ, фарғонашунослар орасида биринчи бўлиб, Чуст маданияти манзилгоҳларини алоҳида-алоҳида (ло- кал) вариантлардаўрганишгаҳаракатқилганэди349. Буэса қадимги Фарғона тарихининг энг муҳим босқичларини янгича қараш билан ёритиш имконини берди.
Б.Матбобоев кўп қиррали тадқиқотчи саналадилШу са- бабли унинг докторлик иши "Фарғонанинг илк ўрта аср- лардаги маданияти (У-УШ асрларга мансуб археологик манбаларнинг тарихий таҳлили асосида)” мавзусида бўлиб350, бу диссертация 2009 йилда Ўзбекистон ФА Ар- хеология институтининг ихтисослашган Кенгаши маж- лисидаилмий жамоатчилик томонидан Фарғонанинг илк ўрта асрлардаги маданиятини ўрганишга қўшилган ул- кан ҳисса, деб эътироф этилди.
Б.Ҳ.Матбобоевнинг асосий илмий фаолияти Фар- ғонанинг ва умуман Марказий Осиёнинг бронза дав- ри, илк темир асри, антик даври ва илк ўрта асрлар та- рихи тадқиқотлари билан боғлиқ. Унинг қизиқиш қам- ровига Ўрта Осиёнинг икки дарё оралиғидаги қадимги деҳқончилик маданияти ва шаҳарсифат тамаддунларни ўрганишдан тортиб, илк шаҳарлар ва давлатчиликнинг пайдо бўлиш жараёнларини тадқиқ қилишгача киради. Шунингдек, Боқижон Ҳошимович Фарғона водийсини ғарб ёки шарқдаги қадимий тамаддунга бўлган айрим халқлар билан боғлаб турувчи магистрал савдо йўлларини тадқиқ қилишда ҳам катта муваффақиятларга эришган. Натижада у ёзма манбаларда қайд этилган Фарғонадаги бир қатор аҳоли яшаш масканларини кенг қамровли ар- хеологик тадқиқотлар асосида бир тизимга келтириш- га муваффақ бўлди ҳамда карвон йўлларининг муҳим йўналишларига аниқлик кирита билди. Бу тадқиқотлар хулосаси бўйича Германия Археология институти (ЭА1, ВегПп), Франция илмий тадқиқотлар миллий маркази (СШ8, Рапқ), Хитой Ижтимоий фанлар академияси Архе- ология институти (Вецт§, Сйша) ва Шимоли-ғарбий уни- верситет (Х1ап, СШпа) ҳамда Давлат Эрмитажи (СПб, Рос- сия]да ўтказилган илмий анжуманларда бир неча марта маъруза қилинди319.
Ҳозирги кундаги археологлар яхши билишади-ки, Фарғона водийсининг паст текислик қисмида қадим замонлардаёқ деҳқончиликка иҳтисослашган маданият шаклланган ва бунинг учун қулай шарт-шароит мавжуд эди. Тоғлик ҳудуд, тоғ ёнбағри ва адирликлар эса чорва- чилик билан шуғулланишга қулай бўлиб, шу маданият- га мансуб қабилалар маскан қуришган. Деҳқончилик ва чорвачиликка ихтисослашган бу икки маданият вакил- лари доимий равишда маданий, ижтимоий ва иқтисодий алоқада бўлган. Бу алоқалар ижтимоий-сиёсий вазиятга қараб гоҳ кучайиб, гоҳ сусайиб турган. Шунга қарамай, алоқалар шу қадар изчил боғланган эдики, қайсидир манзилгоҳни ўрганиш жараёнида у ёки бу маданиятга оид ашёларни бир жойда учраши оддий ҳолга айланиб қолганди. Фақатгина дафн этиш усуллари, меъморий қурилмалар, ашёларнинг бир-бирига нисбатан фоизига қараб манзилгоҳларни қайси маданиятга мансублиги ай- тилган. Бу нарсаларни Б.Матбобоев ўз тажрибасида жуда кўп марта кўрган ва бу ҳақда кўплаб чиқишлар қилган. Шу кунга қадар Б.Матбобоев юқоридаги мавзуларга алоқадор 14 та монография, 200 дан (23 та чет элда) ортиқ илмий, 100 дан ортиқ илмий-оммабоп мақолаларга муаллифлик 319 Грицина А. Кўрсатилган мақола. 121-бет.

Мазкур ишлар билан танишар экансиз олимнинг илмий хулосалари нақадар тиниқ, асосли ва айни пайтда шов-шувли хулосалар эканлигига гувоҳ бўласиз.
Б.Матбобоев узоқ йиллар давомида Далварзин шаҳристони ва Чуст манзилгоҳи (бронза даври), Эйлатон шаҳристони (илк темир асри], Муғтепа (Косон), Мингте- па [Эрши], Қубо (антик ва ўрта асрлар] каби ўнлаб объ- ектларда тадқиқот олиб борди ва уларнинг материалла- ри илмий хулосаларга асос бўлди. Унинг "Фарғонанинг илк ўрта асрлар давридаги маданияти тарихига доир" (қабристон ва шаҳар ёдгорликлари материаллари асосида]351, "Қадимги Фарғонадаги Даван давлати”352, "Илк ўрта асрлардаги Фарғонанинг мато ва кийимла- ри (Мунчоқтепа материаллари асосида)”353, "Қадимги ва ўрта асрлардаги Андижон (тарихий-археологик тадқи- қотлар)”354, "Фарғона водийсининг шимолидаги илк ўрта асрларга оид қабрлар"355, "Фарғона водийсининг қадимий шаҳарлари”356 ва "Бронза ва илк темир даври"357 номли илмий ишлари кенг жамоатчилик ва олимлар томонидан мамнуният билан кутиб олинди. Улар қадимги Фарғона тарихи бўйича муҳим илмий манбалар деб, тан олинди.
Боқижон аканинг Ўзбекистон археологияси эришган ютуқларни тарғиб қилишда ҳам катта хизматлари бор. Айниқса, Ўзбекистон тарихи хрестоматиясининг Фарғона бўлимини ёритишда жонбозлик кўрсатди. Шунингдек, республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситаларида 100 дан ортиқ мақола ва брошюралар билан чиқишлар қилиб, кенг жамоатчилик эътиборига тушди. Бу сайъ- ҳаракатлар натижасида бутун республикагаБ. Матбобо- евнинг номи машҳур бўлди. Ҳозирги кунларда қадимги Фарғона тарихи ҳақида гап кетганда, албатта, у киши- нинг номлари тилга олинади.
Унинг халқаро илмий ҳамкорлик борасидаги фаолия- ти ҳам диққатга сазовор. Сўнгги йилларда Б.Матбобоев Хитой Халқ Республикаси Ижтимоий фанлар академи- ясининг Археология институти, Россия ФА Археология институти (Москва) ҳамда Моддий маданият тарихи институти (Санкт-Петербург) олимлари билан изчил ҳамкорлик қилиб келмоқда. Б.Матбобоев Хитой мута- хассислари билан қадимги ўрта осиёликлар ва Хитой империяси ўртасидаги сиёсий, иқтисодий-маданий алоқаларнинг илдизларини ўрганиб, Фарғона ва Турфон атрофларидаги ўтроқ ва кўчманчи халқларнинг қадимги ва ўрта асрлардаги ўзаро муносабатларини тадқиқ қилиб чиқди. Уларнинг хулосалари Ўзбекистонда358ҳам Хитойда ҳам эълон қилинди359.
Боқижон Матбобоев фаолиятидаги энг шов-шувли ян- гилик Мунчоқтепа тадқиқотлари билан боғлиқ.
Мазкур қабристонда Фарғона водийсида илк марта қамиш тобутларда дафн этиш одати (57-59-расмлар) кашф қилинди. Мунчоқтепа ва Баландтепа ёдгорликлар мажмуаси материалларини ўрганар экан, Б.Матбобоев биринчи бўлиб Фарғонадаги қадимги турк ёдгорликларини яхлит тарзда тадқиқ қилиш таклифини ўртага ташлади. Бу ердан топилган, ҳали фанга маълум бўлмаган янги материаллар қадимги фарғоналикларнинг дунёқараши, диний-маънавий тушунчалари, урф-одати, кийиниш ва турмуш маданияти, ҳунармандчилиги ҳамда деҳқончилиги тўғрисида ноёб маълумотларни берди. Айниқса, қамиш тобутларда дафн этиш одати фанда янгилик сифатида қабул қилинди. Қабрлардаги ипак матолар Б.Матбобоев томонидан илмий таҳлил қилиниб, Марказий Осиёнинг бошқа жойларидан топилган ипак матоларга қиёслаб чиқилди ва унинг натижалари матбуотда эълон қилинди360. Бу эса Хитойнинг Миллий музейимутахассислариэътиборига тушиб,тезорадаўзаро ҳамкорлик муносабатлари йўлга қўйилди. Мунчоқтепада олиб борилган ишлар асосида тайёрланган оригинал мақолалар билан Б.Матбобоев дунё олимлари эътиборига тушди361. Узоқ йиллик ва машаққатли бу меҳнатлар маҳсули 2010 йилда учта тилда "Илк ўрта асрлардаги Фарғонанинг мато ва кийимлари (Мунчоқтепа материал- лари асосида)” номи билан нашр этилди362.
Айни кунларда Б.Ҳ.Матбобоев Буюк Ипак йўлининг шаклланиш босқичида (антик даврда) унинг
йўналишидагиМарказийОсиёваХитойхалқларнингиқти- содий-маданий алоқалари масалалари устида жиддий тадқиқот олиб бормоқда. У мазкур тадқиқотлар маҳсули сифатида антик даврга мансуб Мингтепа [Марҳамат] шаҳристонида ташкилланган Ўзбек-Хитой археологик экспедициясининг раҳбари ҳам ҳисобланади. Унинг илмий изланишлари самарасиз кетмади албатта. 2013 йилда Шанхай [Хитой] Археология форуми Кенгашининг илмий маслаҳатчиси ва мухбир аъзоси сифатида қабул қилинди.
Боқижон ака Халқаро миқёсдаги юбилейлар нишонланган объектларда ҳам самарли иш олиб борган. Шулардан бири Фарғона вилоятидаги Қува шаҳристонидир. 1998 йилда буюк мутафаккир Аҳмад Фарғонийнинг 1200 йиллик юбилейини нишонлаш жараёнида Б.Матбобоев катта ташаббус кўрсатди. Бу вақтда у ЎзФА Археология институти ташкиллаган археологик экспедицияга раҳбарлик қилиб, қатор илмий

янгиликларни фанга маълум қилди. Улар ҳақида туркум мақолалар ёзиб, китоблар чоп эттирди363. Қувадаги тадқиқотлар жараёнида ушбу сатрлар муаллифи ҳам у киши билан бир мавсум ишлашга муяссар бўлган. Шу баҳона устоз билан бир умрлик дўст ҳам бўлиб қолинди.
2000 йилдан бошлаб Б.Матбобоев Андижондаги Халқаро "Бобур" фонди билан фаол ҳамкорликни йўлга қўйган. Бунинг натижасида Андижон шаҳри ва унинг атрофидаги қадимий манзилгоҳларида самарали ишлар олиб борилмоқда. Айниқса, Андижоннинг ёшини аниқлаш борасида олиб борилган изланишлар диққатга сазовор. Шаҳардаги бино ва иншоотларни ниҳоятда зич жойлашганлиги, археологик объектлар замонавий шаҳар тагида қолиб кетганлигига қарамай, уни 2500 йиллик тарихга эга эканлигини ишончли топилмалар воситасида исботлаб берилди. Ушбу тадқиқотлар хулосаси сифатида Б.Матбобоев 2011 йилда З.Машрабов билан ҳаммуаллифликда "Қадимги ва ўрта асрлардаги Андижон [тарихий-археологик тадқиқотлар)” номли илмий монографиясини чоп эттирди364.
Б.Ҳ.Матбобоев миллий илмий кадрларни тайёрлаш дастурида ҳам фаол қатнашади. У мамлакатимиздаги энг кекса олий ўқув юртларидан бирида - Алишер Навоий номидаги Самарқанд давлат университетининг ДИК раиси ҳисобланади. Унинг раҳбарлигида бир неча илмий ишлар ҳимоя қилинган. Бу даврда у Р.Шамсутдинов ва А.Мамажоновлар билан ҳаммуаллифликда "Буюк Ипак йўлидаги Фарғона шаҳарлари" (Андижон, 1994) ва М.Исомиддинов билан "Ўзбекистонда археология фанининг пайдо бўлиши ва ривожланиши тарихи” (Фарғона, 2012) номли китобларни тайёрлади.
Шунингдек, узоқ йиллар давомида, Б.Матбобоев ЎзФА Археология институтида "Дала тадқиқотлари” қўмситаси ва "Илк темир даври ва антик давр" бўлимини бошқарган. У Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий Аттестация комиссиясининг фалсафа, ҳуқуқ, социология, санъатшунослик ва меъморчилик йўналишлари бўйича эксперти этиб белгиланган. "Ўзбекистон археологияси", "Фарғона давлат университети ахборотномаси", "Имом Бухорий сабоқлари" журналларининг муҳаррирлар кенгаши аъзоси ҳам ҳисобланади.
Албатта унинг меҳнатлари ҳукуматимиз томонидан муносиб баҳоланган. У Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги халқаро мукофот совриндори бўлган. 2013 йилда эса, "Шуҳрат" медали билан тақдирланди.
Шунингдек, 20 га яқин китобга илмий тақризчи, 5 та илмий ишга раҳбар, 5 та илмий ишга ташқи оппонент. 10 та докторлик ва номзодлик ишларига илмий тақризчи бўлиб қатнашди.
Хуллас, устознингҳаётиҳар қанча ибратолсаарзигулик ҳаёт йўлидир. Унинг ғайратидан, масалани содда ва осон йўллар билан, айни дамда энг самарали усулда ҳал қила олиш қабилиятидан ҳайратланасан киши.

Download 275,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish