Iii-мавзу. Бошқарув функциялари режа


Бошқарувнинг ўзига хос аниқ функциялари



Download 90,1 Kb.
bet5/6
Sana23.02.2022
Hajmi90,1 Kb.
#123357
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
6 мавзу бошкарув усуллари

3.3. Бошқарувнинг ўзига хос аниқ функциялари

Бошқаришнинг ўзига хос аниқ функциялари деганда,, муайян бошқарув органига ва унинг бошқарувчисига аниқ бириктирилган ишлар, масъулият, мақсад ва унга эришиш воситалари мажмуи тушунилади.


Тегишли функцияларнинг тўла-тўкис ва сифатли бажарилишига ишлаб чиқаришнинг умумий раҳбарлари - директор (раис), унинг ўринбосарлари, бўғин ва бўлимлар бошлиқлари, бригадирлар, , шунингдек,, хизмат кўрсатиш бўлимлари раҳбарлари - кадрлар бўлими бошлиғи, режа-иқтисод бўлими бошлиғи ва бошқалар масъулдирлар. Қуйида (15-жадвал) корхона (фирма, жамоа хўжалиги)ни бошқаришнинг ўзига хос aниқ функциялари ва уларнинг асосий мазмунини келтирамиз.


15-жадвал
Бошқаришнинг ўзига хос функциялари



Бўлимлар

Масъул шахс

Аниқ функциялар

1.

Корхона

Директор, раис

 ҳукумат қарорларини корхона фаолиятига изчиллик билан татбиқ қилинишини таъминлаш;
 давлат бюджети, буюртмачилар, етказиб берувчилар олдидаги маж6уриятларнинг бажарилишига жавоб беришни таъминлаш;
 корхона фаолиятини ташкил қилиш, уни мувофиқлаштириш ва назорат қилиш ва ҳ.к.

2.

Режа-иқтисод бўлими

Директор (раис)нинг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари

 жорий ва истиқбoлдаги режалар лойиҳaсини тайёрлаш;
 бизнес-режани тузиш;
 моддий ва меҳнат ҳаражатлари нормативларини ишлаб чиқиш;
 техник-иқтисодий кўрсаткичларни таҳлил қилиш;
 ишлaб чиқариш бўйича ҳисобот тайёpлaш ва ҳ.к.

3.

Коиструк-торлик бўлими

Бош мyҳандис

 янги конструкциядаги буюмларни яратиш;
 эски буюмларни модернизация қилиш;
 маҳсулoтнинr техник эстетикасига, ишлaб чиқаришнинг иқтисодий технологияси aмалдa хавфсизлик техникаси талабларига мос келишини таъминлаш;
 янги буюмларни синаб кўришдa қатнашиш ва ҳ.к.

4.

Стандарт-лаштириш бўлими

Бош мyҳандис

 стандартлаштириш ва нормалаштириш ишлaрини режалаштириш ва бажариш;
 ҳужжатлаштириш техникасини ва янги маҳсулoтни назорат қилиш;
 янги ва амалдаги стандарт ва техник шарт-шароитларни ишлаб чиқариш ва ҳ.к.

5.

Меҳнатни ташкил қилиш ва иш ҳақи бўлими

Директор (раис)нинг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари

 мeҳнaт қонунларига риоя қилишни иазорат қилиш;
 иш ҳақи фонди сарфлaнишини таҳлил қилиш;
 меҳнатни нормалаш ишини уюштириш ва уни амалга ошириш;
 тариф ставкаси ва коэффициентларининг тўғри қўлланилишини таъминлаш;
 ходимлар меҳнатини ташкил этишни такомиллaштиpиб бориш ва ҳ.к.

6.

Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими

Бош мyҳaндис

 меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик юзасидан хавфсиз ва соғлом меҳнат шароитларини яратиш;
 меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги тадбирларнинг бажарилиши, қонунлар, йўриқномалар, қоида ва нормаларга риоя қилинишини назорат қилиш;
 хавфсизлик техникаси бўйича йўриқлар бериш ва ҳ.к.

7.

Кадрлар бўлими

Бош мyҳaндис

 корхонани маълум касб ва ихтисосга эга бўлган ишчи ва хизматчи кадрлар билан таъминлаш;
 ишлаб чиқариш таълими ва малака оширишни уюштириш;
 кадрлар қўнимсизлиги сабабларини ўpганиш;
 меҳнат интизомининг ҳолати ва ички тартиб қоидаларига риоя қилинишини назорат қилиш ва ҳ.к.

8.

Моддий-техника таъминоти ва сотиш бўлими

Директор (раис)нинг умумий масалалар бўйичa ўpинбосари

 моддий ресурсларга бўлган талабни режалаштириш;
 корхонани материаллар, техника, ёқилғи ва ҳ.к. билан таъминлашини уюштириш;
 шартномаларни тузиш;
 омбор хўжaлигини уюштириш ва ҳ.к.

9.

Бухгал-терия бўлими

Бош бухгалтер

 пул маблaғларининг тўғpи сарфланишини назорат қилиш;
 ҳисобга олиш ва ҳисобот тузишни уюштириш;
 бухгалтерия балансларини тузиш;
 ходимларга иш ҳақи тўлаш бўйича ҳисоб-китоб қилиш;
 молиявий фаолиятни ташкил қилиш;
 бюджет, банк, етказиб берувчилар ва истеъмолчилар билан ҳисоб-китоб олиб бориш ва ҳ.к.

10.

Ишлаб чиқаришни тезкор бошқариш бўлими

Директор (раис)нинг ишлаб чиқариш бўйича ўpинбосари

 корхона, цех, участкалар учун ишлаб чиқариш бўйича календар графиклар тузиш;
 ишлаб чиқаришнинг боришини тезкор равишда тартибга солиш;
 корхонанинг бир маромда ишлашини таъминлаш;
 корхона ва цехларга хизмат қилувчи бўлимлар ишини мувофиқлаштириш ва ҳ.к

11.

Маҳсулот сифатини назорат қилиш бўлими

Директoр (раис)

 тайёр маҳсулот сифатини назорат қилиш;
 корхонага келтириладиган хом ашё ва материалларнинг сифатини назорат қилиш;
 назорат ўлчов асбоблари ҳолатини текшириш;
 маҳсулотни аттестациядан ўткaзишга тaқдим этиш ва ҳ.к.

12.

Таъмирлаш ва энергия билан таъминлаш бўлими

Бош механик ва бош энергетик

 корхонани барча энергия турлари билан таъминлаш;
 ишлаб чиқариш биноларини иситиш;
 вентиляция ишини йўлга қўйиш;
 бинолар ва иншоотларни таъмирланишини, сақланишини таъминлаш;
 жиҳозларнинг тўғри ишлатилиши устидан назорат ўpнатиш ва ҳ.к.

13.

Транспорт хўжалик бўлими

Директор (раис)нинг умумий ишлари бўйича ўринбосари

 юкларни ташиш, ортиш ва туширишни, бу соҳадаги ишларни механизациялаштириш ва автоматлаштиришни уюштириш;
 транспорт воситалари учун қулай маршрутлар ва графиклар тузиб чиқиш ва ҳ.к.

14.

Маъмурий хўжалик бўлими

Директор (раис)нинг умумий ишлари бўйича ўринбосари

 корхонага қарашли бинолар ва ҳудудларни яхши ҳолатда сақлаш;
 корхона бўлимларини мебель, инвентарь, канцелярия товарлари билан таъминлаш;
 ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ва ҳ.к.

15.

Ахборот ҳисоблаш маркази

Бош муҳандис

 автoматлаштирилган бошқарув тизимини лойиҳалаш ва уюштириш;
 ахборот оқимини такомиллаштириш;
 замонавий компьютерлардан фойдаланишни таъминлаш ва ҳ.к.

16.

Канцелярия

Бошлиқ

 корхонага келадиган ва жўнатиладиган хат-хабарларни, ҳужжатлар тайёрлашни назорат қилиш;
 архив ишларини уюштириш;
 иш юритиш, хизмат ҳужжатларини кўчириш, кўпайтириш ва ҳ.к.




Download 90,1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish