Ижтимоий ахлоқ ғояси бироз мураккаб


Бернина 480 - теперь в Ташкенте



Download 307,35 Kb.
bet12/12
Sana31.05.2022
Hajmi307,35 Kb.
#621172
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Бернина 480 - теперь в Ташкенте
Узнать больше



РЕКЛАМА18+

пw.маил.ру

Перфеcт Wорлд
Узнать больше



РЕКЛАМА

ҳотелкамер.ру

Снять номер в отеле на выходные
Забронировать



РЕКЛАМА

оcтоброwсер.теам

Антидетект Оcто Броwсер.
Доwнлоад
Шундай бўлса-да, Ғарбда аҳолини ижтимоий муҳофазалаш ва унда маҳаллий жамоаларнинг иштирокини таъминлашда 1601 йилда Англияда қабул қилинган «Камбағаллар тўғрисида» ги қонун аҳамиятли бўлиб, унга кўра муҳтожларни қўллаб-қувватлаш масъулияти илк бор маҳаллий жамоаларга юкланади.[3] Қонунда муҳтожларга ёрдам уч шаклга бўлинди, яъни, меҳнат қобилиятига эга бўлмаганларга кун кўриш имкониятини берувчи ёрдам, меҳнат қобилиятига эга бўлганларга меҳнат уйларида иш билан бандлик, ишлашни хоҳламайдиганларга турли жазо чоралари жорий этиш. Ф.Броделнинг фикрича, «Европада қашшоқлар ва гадойлар учун махсус уйлар ташкил қилиниб, бундай уйлар Англияда – меҳнат уйлари, Германияда – ахлоқ тузатиш (ёки тарбиявий) уйлар, Франсияда – тақдирга тан бериш уйлари дейилиб, ярим қамоқ шароитида мавжуд бўлган».2 Аслида, бундай уйларга жойлаштирилган соғлом кишилар қаторида беморлар, ногиронлардан шаҳар каналлари ва йўлларини тозалаш ишларида мажбуран фойдаланилган. Бундай ҳолат бизга, ўрта асрларда Шарқда аҳолининг муҳтож қатламларини ижтимоий муҳофазалаш ва унда маҳаллий бошқарув органларининг иштироки тарихи миллий ва диний урф-одатлар, анъаналар, турмуш тарзига боғлиқ ҳолда шаклланиб, ривожланиб борган бўлса, Фарб давлатларида бевосита расмий кўрсатмалар, қонунчилик ҳужжатлари томонидан бу каби органларга қисман ижтимоий ҳимоя масъулияти юклатилганлиги тўғрисидаги хулосамизни илгари суриш имконини беради.
Янги даврга келиб (ХВИИ-ХИХ асрлар) Ғарб давлатларида авж олган саноатлашиш жараёни машиналашган фабрика ва заводларнинг пайдо бўлиши, меҳнатнинг мураккаблашуви, ўта ҳолдан тойдирувчи тезлик, иш кунининг чегараланмаганлиги, соғлиқ учун зарарли ишлаб чиқариш соҳасида аёллар ва болалар меҳнатидан фойдаланиш каби салбий ҳолатларни келтириб чиқарди. Натижада, ижтимоий ҳимоянинг тизимлаштирилган шаклларига эҳтиёж кучайди. Бир вақтнинг ўзида муҳтожлик ва уни юзага келтирувчи омиллар илмий жиҳатдан ўрганилиб, фикрларда зиддиятлар юзага келди. Жумладан, Т.Малтус (1766-1834) «Унгача банд этилган дунёга келган инсонни агарда ота-онаси боқа олмаса… ва жамият унинг меҳнатига эҳтиёж сезмаса, демак, мантиқан у ер юзида ортиқчадир. Табиат унга четланишни буюради ва буни амалга оширишни кечиктирмайди», – деб таъкидлайди.[4] Унингча, давлат томонидан кўрсатилаётган моддий ёрдам аҳоли сонини кўпайишига олиб келади. Натижада, озиқ-овқатга талаб кучайиб давлат хазинаси учун хавф туғилади ва камбағалликни келтириб чиқаради. Кейинчалик Г.Спенсер (1820-1903) ушбу ғояни ривожлантириб, «Туғилишнинг ошиб бориши яшаш учун кураш жараёнини мураккаблаштириб юборади. Бу курашда фақат кучлилар ғолиб чиқадилар. Аксинча, етарлича фаолликка эга бўлмаганлар табиий тарзда сиқиб чиқарилади ва улар ўлимга маҳкумдирлар»,[5] – деган фикрни билдиради. У ожиз қатламларни давлат томонидан ижтимоий ҳимоялаш табиий танлов қонуниятларини бузиб ақлан, жисмонан қобилиятсиз кишилар сонини кўпайтиради ва жамият учун фойдали соғлом инсонларнинг яшаш учун кураш жараёнини мураккаблаштиради, деб ҳисоблайди. Бизнингча, бу фикрлар инсонпарварлик нуқтаи назаридан ўта шафқатсиз бўлиб, инсон омилининг олий қадрият эканлиги ғоясига зиддир.
Кейинчалик қатор олимлар Т.Малтус ва Г.Спенсернинг ижтимоий ҳимояга берган баҳоларини инкор этадилар. Жумладан, А.Смит «Халқларнинг бойлиги икки муҳим шарт-шароит, биринчидан, тегишли халқ ўз меҳнатини қўллай олишда қанчалик моҳир ва топқирлиги, иккинчидан, ишлаб чиқаришда банд бўлганлар ва меҳнат қобилиятига эга бўлмаганлар сонининг мутаносиблиги билан белгиланади. Сивилизасияли халқларда кўпчилик бевосита ишлаб чиқаришда банд бўлмаса-да, умумдавлат фаровонлиги ҳисобидан яхши турмуш кечирадилар»,1 – дейди. Дарҳақиқат, ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларнинг ҳақҳуқуқларини ҳимоялаш, уларга муносиб турмуш тарзини кафолатлаш замонавий жамиятлар тараққиётининг устувор йўналишларидан бўлиб, моддий неъматларнинг оқилона тақсимоти турли қатламларнинг мавжуд аҳволидан қатъий назар давлат томонидан ижтимоий муҳофазаланишига хизмат қилади ва биз мазкур фикрни қўллаб-қувватлаймиз.
Фарб давлатларидаги кейинги ижтимоий-иқтисодий, сиёсий воқеалар инсон ва унинг шахсий эркинлиги, ҳақ-ҳуқуқлари олий мақсад эканлиги тўғрисидаги ғояларнинг ёйилишига туртки бўлди. Эндиликда, оилавий-жамоавий ғамхўрлик муносабатларига путур етиб, ижтимоий муҳофазанинг давлат миқёсидаги янги таълимотлари ишлаб чиқила бошланди. Илк бор ХВИИИ асрнинг 60-йилларида Буюк Британияда фабрика-заводларда банд бўлган меҳнаткашларни мажбурий ижтимоий ҳимоялаш ва суғурталаш тизими жорий эттирилди. Мазкур асрнинг 80-йилларга келиб худди шундай қонунчилик ҳужжатлари Германия, Франсия, Австрия каби давлатларда ҳам қабул қилина бошланди.

  • аср охирига келиб Германияда ишлаб чиқаришда банд бўлган ишчиларни мажбурий ижтимоий ҳимоялаш ва суғурталаш тизимининг қонунчилик асослари яратилди. Унинг таркибига касалликдан (1883 йил), ногиронлик ва қариликдан (1889 йил) ҳамда ишлаб чиқаришнинг зарарли оқибатлари ва бахтсиз ҳодисалардан (1884 йил) муҳофазалаш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари кирар эди.2 Кўриб турганимиздек, ижтимоий ҳимоя тизими давлат сиёсатининг ажралмас қисми сифатида умуммиллий, умумжаҳон, умуминсоний аҳамият касб этиб бориши ривожланган Фарб давлатлари тажрибасига хос бўлиб, айнан, ХИХ асрнинг 80-йилларидан, ХХ асрнинг 20-йилларигача бўлган даврни давлат ижтимоий ҳимоя тизимининг яратилиши ва қонунчилик асосларини шаклланишининг биринчи босқичи сифатида қабул қилишимиз мумкин. Иккинчи босқичи эса, ХХ асрнинг 20-йиллари охири – 60-йиллари бошларини ўз ичига олиб, И ва ИИ Жаҳон Урушларида йўқотилган улкан инсон заҳиралари умумжаҳон ҳамжамиятининг олдига инсон омилига жиддий ёндашув ва эътибор билан муносабатда бўлиш, айнан, мукаммал ижтимоий ҳимоялаш чора-тадбирларининг умумбашарий мезонлари, тамойилларини, йўналишларини  ишлаб чиқиш эҳтиёжини кўндаланг қўйди.[6] Ушбу мақсадда, 1927 йилда қатор давлатлар Халқаро Ижтимоий Таъминот Уюшмасига бирлашдилар.[7][8] Уюшма аҳолини ижтимоий муҳофазалаш соҳасида жаҳон миқёсида ялпи сиёсатни амалга оширувчи ташкилот ҳисобланиб, унинг фаолияти натижасида ижтимоий ҳимоянинг шакллари, механизмлари, усулларининг замонавий асослари яратилди.

Ижтимоий ҳимоянинг бош мезонлари, тамойиллари, мақсад ва вазифаларининг глобаллашуви натижасида 1935 йилда АҚШда чоп этилган «Ҳимоя тўғрисидаги ҳужжат» (Сеcуритй Аcт) да ижтимоий муҳофаза атамаси илк бор қўлланилди. 1938 йилда эса,
Янги Зеландияда чиқарилган «Ижтимоий муҳофаза тўғрисидаги ҳужжат» (Соcиал Сеcуритй Аcт) да ижтимоий муҳофаза тегишли соҳага хос атама сифатида таърифланди.3 Хуллас, умумсосиологик маънода ижтимоий ҳимоя атамаси Ғарбда ҳар бир фуқарони иқтисодий ва ижтимоий жиҳатдан азият чекишдан, касаллик, фарзанд туғилиши, ишлаб чиқаришда шикастланиши ёки касб касаллигига йўлиққанда, ногиронлиги, қарилиги, боқувчисидан ажралганлиги учун даромаддан маҳрум бўлиши ёки унинг кескин камайиб кетишидан ҳимоя қилиш чора-тадбирларини белгилаш тартиби сифатида кенг қўлланила бошлайди.
Кейинчалик ижтимоий ҳимоя тушунчасига янгича ёндашувни У. Беверидж 1942 йил ўзининг «Eркин жамиятда тўлақонли бандлик» деб номланувчи Англия парламентидаги маърузасида келтириб, ижтимоий ҳимоянинг замонавий моҳиятини очиб бериш билан бирга уни амалга оширишнинг масъул субектларидан бири давлат эканлигини асослаб беради.[9] Унингча, ижтимоий муҳофаза тизими давлат миқёсида аҳолининг барча қатламлари учун ялпи ҳолда амалга оширилиши шарт. Инглиз ҳукумати У.Бевериджнинг таклиф ва тавсияларидан унумли фойдаланиб, 1944-1948 йиллар мобайнида жаҳонда биринчилардан бўлиб ялпи ижтимоий муҳофаза тизимининг қонунчилик асосларини яратди.

  • асрнинг 70-йилларига келиб ижтимоий йўналтирилган умумфаровонлик давлати ғояси тараққий этган давлатларда мустаҳкам мавқени эгаллаб, ижтимоий ҳимоя янада сахий кўринишга эга бўла бошлайди.[10][11] Зеро, бу вақтга келиб ривожланган давлатларда иш ҳақига нисбатан кўмак пулларининг миқдори оширилди. Кўмак пуллари олувчиларга қўйиладиган талаблар қисқартирилди. Меҳнат ҳуқуқи янада мустаҳкамланиб, имтиёзлар доираси кенгайтирилди.

Ижтимоий муҳофаза тизими такомиллашувининг учинчи, замонавий босқичи сўнгги 40-50 йилларни (ХХ асрнинг 60-йиллар бошидан ҳозирги вақтгача) ўз ичига олиб, бир томондан меҳнатнинг мураккаблашуви, жисмоний меҳнатга нисбатан ақлий меҳнатнинг устувор аҳамият касб этиши, иккинчидан, меҳнатни ташкил қилиш ва ишлаб чиқаришда банд аҳолини ижтимоий муҳофазалаш муаммоларини кескинлаштирди. ХХ
асрнинг 90-йилларга келиб ижтимоий таъминот ва суғуртанинг турли-туман шаклларини қўллайдиган давлатларнинг сони ошди (1-илова). Тизим самарадорлигига хизмат қилувчи янги мукаммал механизмлар ишлаб чиқилди. Аҳолининг ижтимоий ҳуқуқларини қондириш ва ҳимоялашга қаратилган катта миқдордаги маблағларга эга бўлган нодавлат ижтимоий кўмак жамғармалари юзага келди. Шунингдек, маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органларининг бу борадаги фаолиятининг қонунчилик асослари яратила бошланди. Аҳолининг муҳтож қатламларини ижтимоий муҳофазалашда маҳаллий ўзини-ўзи бошқарувнинг иштироки натижасида турли ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорликнинг мувофиқлашуви содир бўлди. Ўз ўрнида, маҳаллий ўзини-ўзи бошқарув органлари томонидан амалга оширилаётган ижтимоий муҳофаза ўзига хос тизим сифатида давлат ички тузилмасининг такомиллашувига ва ижтимоий адолат тамойиллари устуворлиги таъминланишининг омили сифатида ривожланиб борди.
Инсонларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжлари ўз хусусиятига кўра ўхшаш бўлишига қарамасдан, ушбу эҳтиёжларни қондириш борасидаги имкониятлари тенг эмас. Сабаби, ҳар бир жамиятда бевосита ишлаб чиқариш билан банд бўлган меҳнат қобилиятига эга кишилар қаторида, ўзини-ўзи моддий жиҳатдан таъминлаш имконияти чекланган ижтимоий ночор қатламлар ҳам мавжуддир. Айнан мана шундай қатламларнинг инсонга хос турмуш тарзини кафолатлаш, уларнинг истеъмолчилик қобилиятини ошириш, жумладан, меҳнат муносабатларини тартибга солиш, даромадлар, иш ҳақи сиёсати, нафақа ва аҳолининг айрим гуруҳларини ижтимоий мадад билан таъминлаш масъулияти бевосита давлат, нодавлат ва хусусий соҳа фаолиятининг устувор йўналишини ташкил этади. Зеро, илмий тадқиқот обекти ҳисобланган аҳолини ижтимоий ҳимоя ўзаро алоқалар ва муносабатларнинг шундай мураккаб тизимидирки, уларнинг ялписи давлатнинг ўз фуқароларига  нисбатан олиб борадиган аниқ ҳаракатларида намоён бўлади.
Сосиологияда ушбу масалага турлича қарашлар бўлиб, энг аввало, жамиятда ожиз қатламларни шакллантирувчи ижтимоий муаммолар, камбағаллик, тенгсизлик ва уларни келтириб чиқарувчи омилларни ўрганиш долзарб муаммолардан бири ҳисобланади. Хусусан, фаннинг асосчиларидан Э.Дюркгейм (1858-1917) нинг фикрича, «Замонавий жамиятларда ўзгаришлар шунчалик тез ва жадал суръатларда рўй бермоқдаки, натижада сезиларли ижтимоий қийинчиликлар юзага келмоқда».[12] Буни у аномия ҳодисаси билан изоҳлаб, унга кўра, жамиятдаги муайян ижтимоий шарт-шароитлар оқибатида шаклланган тенгсизлик индивиднинг мавжудлигидан мақсад йўқлигини ҳис этишига сабаб бўлади. Бундай ҳолатларни олдини олиш учун муаллиф жамоатчилик асосида фаолият юритувчи касбий уюшмаларни ташкил қилиш таклифини илгари суради. Унинг ишини меҳнат сосиологияси фани вакилларидан Э.Меё (1880-1949) ҳам давом эттириб, нооқилона меҳнат тақсимоти ва бошқарувнинг бюрократик усули натижасидаги аномия индивидлар ўртасида кескин табақаланишга туртки бўлишини кўрсатиб беради.1 Дарҳақиқат, замонавий жамиятларда содир бўлаётган ҳодисалар ижтимоий муҳитни мураккаблаштириб, шахсга ўз таъсирини ўтказади. Бизнингча, ёлғиз шахснинг мустақил ҳолда ҳаётий муаммоларини ҳал қилиш имкониятига эга эмаслиги уни сосиумнинг ажралмас қисмига айлантиради ҳамда унинг салбий таъсиридан ҳимояланмаганлик ҳиссини келтириб чиқаради.
Ж.Гелбрейт адолатли жамият моҳиятини ўрганар экан, унинг асосида даромадларнинг оқилона тақсимоти ётишини аниқлайди.[13] Аммо, бизга маълумки, замонавий бозор иқтисодиётида моддий бойлик ва даромадлар тақсимоти бир текис эмас.
Бундай тақсимот ҳар қандай жамият тараққиётига хавф туғдирувчи ўта бой ва қашшоқ қатламларни шакллантиради. Оқилона ижтимоий ҳимоя тизими эса худди шундай кескинликни юмшатиши ва жамият тараққиётига хизмат қилувчи ўрта қатлам барқарорлигини таъминлаши мумкин.
Ижтимоий ҳимоя тушунчасининг моҳиятини очиб беришдаги илк фикрлардан бири Свиденкиннинг «Ижтимоий сиёсат»[14] китобида баён этилиб, унда муаллиф ижтимоий ҳимояни
«Бутун жамиятга тааллуқли бўлган муаммоларни ҳал этишга доир ижтимоий ҳаракатларнинг амалга оширилишидир»,3 – деб баҳолайди. Ижтимоий сўзининг моҳиятидан келиб чиқадиган бўлсак, жамоавий сўзининг синоними бўлиб, ижтимоий сиёсат дейилганда бевосита – жамоавий сиёсат англашилади.
Бизнинг тадқиқотларимиз фан оламида ижтимоий ҳимоя ва уни тартибга солинишида маҳаллий ўзини-ўзи бошқарув органлари ролининг назарий асосларини яратишга уринишлар тўлқини ХХ асрнинг 50-йилларда асосан Фарб давлатларида бошланганлигини кўрсатади.
Жумладан, АҚШда Ф.Рётлисберг, М.Фоллеттлар томонидан асос солинган «Инсоний муносабатлар» мактаби намоёндалари таълимотига кўра, ижтимоий эҳтиёжлар ва қадриятларнинг кафолатланганлиги ишлаб чиқариш жараёнига нисбатан ижобий муносабатни шакллантиради.[15] Бу таълимот меҳнат сосиологияси ва психологиясидаги муҳим босқич бўлиб, унинг асосчилари Ф.Тейлорнинг «Иқтисодий инсон» назариясини, яъни, инсон иқтисодиётни ҳаракатга келтирувчи механизмлардан бири ва уни моддий манфаатлар ёрдамида бошқариб бориш мумкинлиги ғоясини рад этади. Зеро, ижтимоий ҳимоя тамойилларидан бири инсоннинг нафақат моддий, балки, маънавий эҳтиёжларининг уйғунликда қондирилганлигидадир.
Ижтимоий ҳимоя назариясини яратишдаги йирик ишлардан бирини олимлардан Л.Рюстов, В.Рёпке, Ф.Бёле, В.Ойкен ва Г.Гроссман-Дертлар ХХ асрнинг 30-йиллари охирида амалга оширадилар. Улар «Ижтимоий бозор хўжалиги» назариясини ишлаб чиқиб, жамият иқтисодий ҳаётидаги ютуқларга фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлайдиган эркин бозор тузилмасини шакллантириш орқали эришиш мумкинлигини таъкидлаб ўътадилар.[16] Зотан, ижтимоий бозор хўжалигининг моҳияти ижтимоий адолат тамойилларининг тантанаси ва ижтимоий ҳимоянинг устуворлиги ғоясига асосланганлигидадир. Муаллифларнинг фикрларини қўллаб-қувватлаган ҳолда, мамлакатимизда бугунги кунда юритилаётган ижтимоий сиёсат ўз моҳиятига кўра ушбу назарияга мослигини қайд этиб ўтиш жоиз.
Бу каби назариялардан бири «Умумфаровонлик давлати» номини олиб, унда ижтимоий ҳимоя тизимининг тараққий этганлиги давлат бюджетидан соҳага ажратилаётган харажатлар улушининг миқдори ва ижроия ҳокимиятнинг масъулиятига боғлиқлиги кўрсатиб берилади.[17] Назарий жиҳатдан умумфаровонлик давлатида фуқаролик жамияти институтлари тараққий этган бўлиб, шахснинг жамиятдаги ижтимоий ҳуқуқларини ҳимоялаш давлатнинг устувор мақсади ҳисобланади. Шундай бўлса-да, биз собиқ совет иттифоқи тажрибасидан биламизки, ижтимоий соҳанинг тўлиқ давлат тасарруфида бўлиши ва соҳа муаммоларини ҳал қилишда бошқа тузилмалар иштирокининг сезиларсизлиги салбий оқибатларни келтириб чиқаради.
Ижтимоий ҳимоя табиатининг ўзгарувчанлигини П.Кууси ўзининг «60-йиллар учун ижтимоий сиёсат» асарида кўрсатиб беради ва «Агарда авваллари ижтимоий ҳимоя «ожизлар» ва «муҳтожлар»га мадад маъносини англатган бўлса, эндиликда у бутун жамият, давлатни қамраб олувчи миллий ифтихорга айланди»,[18] – деб таъкидлайди. Дарҳақиқат, барча қадриятлар, институтлар сингари ижтимоий ҳимоя ҳам турли даврларда ўзгача моҳият касб этиб келган. Унинг тамойиллари, мезонлари ва шакллари тегишли давлат тараққиёти йўналишларига боғлиқ ҳолда такомиллаша борган.
Ижтимоий ҳимоянинг моҳиятини очиб беришдаги кейинги шарҳларда ушбу тушунчани ўзгача англаш таклиф этилган. Жумладан, Н.Волгиннинг фикрига кўра, «Ижтимоий сиёсат – жамиятнинг синфлари, қатламлари, ижтимоий-демографик, ижтимоий-касбий, ижтимоий жамоа (оила, миллат, шаҳар, қишлоқ, минтақа аҳолиси ва ҳоказо) ларни ташкил қилувчи гуруҳларнинг мавжуд ижтимоий аҳволини сақлаб туриш ёки ўзгартириш борасидаги ўзаро муносабатини акс эттиради.[19] Албатта, ижтимоий ҳимоя ҳуқуқий ва молиявий институтлар тизимидан иборат бўлиб, уларнинг мақсадли вазифалари қариялар, ногиронлар, беморлар, ишсизлар, боқувчисини йўқотган ҳамда муҳтож оилаларни моддий, тиббий ва бошқа ёрдам тури билан таъминлашдир. Шу мақсадни амалга ошириш жараёнида давлат, нодавлат ва бизнес тузилмалари ўзаро муносабатга киришадилар ва ҳамкорлик қиладилар.
П.Ларок «Юритилаётган ижтимоий ҳимоя маълум давлатнинг ривожланганлик даражасини белгилаб беради»,[20] – дейди. Бизнингча ҳам, давлатнинг молиявий имкониятлари ижтимоий ҳимоя тизимининг сахий шаклларини жорий этиш ва даромадларни қайта тақсимлаш йўли билан инсонга хос турмуш тарзини ўрнатиш кафолатини беради.
С.Смирнов ва Т.Сидориналар ўрганилаётган муаммо юзасидан йирик илмий тадқиқотлар олиб бориб, «Ижтимоий сиёсат – давлат муассаслари, иш берувчилар, касаба уюшмалари ва бошқа ижтимоий-сиёсий тузилмалар томонидан жамоатчилик фикрини эътиборга олган ҳолда жамиятни ривожлантириш мақсадида давлатнинг ижтимоий стратегиясини шакллантирувчи ҳамда фуқароларнинг имкониятларини рўёбга чиқариш ва эҳтиёжларини қондириш учун мувофиқ шарт-шароитларни яратиш, фуқароларнинг турмуш даражаси сифатини ошириш, шунингдек, қарорлар қабул қилиш ҳамда уларнинг амалиётига қаратилган чора-тадбирлар, хатти-ҳаракатларнинг мажмуасидир»,[21] – деб таъкидлайдилар. Зотан, ишсизлик, камбағаллик, муҳтожлик, касаллик, меҳнат қобилиятини йўқотиш каби кўплаб ҳолатлар ижтимоий барқарорликка тахдид солувчи муаммолардир. Худди шундай вазиятга тушган қатламларни ижтимоий ҳимоя орқали мавжуд муаммоларни бартараф қилиш давлат ва фуқаролик жамияти тузилмалари, институтларининг бирламчи мақсади ҳисобланади. Биз мазкур талқин ижтимоий ҳимоянинг асл моҳиятини ўзида акс эттиради деб ҳисоблаймиз ва уни қўллаб-қувватлаймиз.
«Сосиалная энциклопедия» китобида ижтимоий сиёсат тушунчаси остида ўрнатилган тартиблар, меъёрлар, қадриятлардан келиб чиқиб, жамиятнинг ҳар бир аъзосини эҳтиёжларини қондириш ва рўёбга чиқаришнинг қулай шарт-шароитларини яратиш назарда тутилади.2 Зеро, инсон ва унинг эҳтиёжлари ижтимоий ҳимоянинг обекти, мақсади ва вазифаларидир.
Кейинги таърифлардан нисбатан долзарблари В.Кукушин томонидан билдирилиб, унингча, «Аҳолининг ижтимоий ҳимояси жамиятни ижтимоий бошқарув тизимининг муҳим бўғимларидан биридир».3 Сабаби, аҳолининг қай даражада ижтимоий ҳимояланганлиги маълум ижтимоий кайфиятни шакллантиради ва ижтимоий-иқтисодий ҳамда сиёсий жараёнларга ўз таъсирини ўтказади.
Ижтимоий ҳимоя тушунчасининг ижтимоий-иқтисодий моҳиятини ўрганган К. Саидов, А. Хазратқулов ва Л. Халикова1ларнинг фикрларига кўра, ижтимоий ҳимоя ижтимоий-иқтисодий муносабат сифатида жамият ва аҳоли ўртасидаги муҳтожлик ҳолларида ёрдам, қарияларга кўмаклашиш, соғлиқни сақлаш, ижтимоий аҳволни яхшилаш, ҳаётий зарур воситалар билан таъминлаш каби муносабатлар мажмуасидан иборатдир. Хуллас, тадқиқотимиз давомида ўрганилган назариялар ва илмий талқинлардан келиб чиқиб, кенг маънода ижтимоий ҳимоя давлатнинг ижтимоий таълимоти сифатида, ижтимоий заҳираларни қайта тақсимлаш орқали жамиятнинг стратегияси ва мақсадларини аниқлаб берувчи ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий кафолатлар тизимидир, дейишимиз мумкин. Бунда меҳнат қобилиятига эга кишиларга шахсий ижтимоий-иқтисодий фаолияти ва тадбиркорлиги натижасида даромадга эга бўлишлари, ижтимоий ночор қатламларга эса истеъмолчилик савати қийматига кўра энг кам миқдордаги турмуш даражаси бўйича белгиланган маблағ билан таъминланишлари учун имконият яратилади.2 Ижтимоий ҳимоя тор маънода жамиятнинг турли қатламларининг ижтимоий эҳтиёжлари, бандлик, соғлиқни сақлаш, пенсия таъминоти, таълим ва ҳоказо соҳаларда қарорлар қабул қилиш ва тегишли чора-тадбирларни амалга оширилишидир. Шунингдек, ташқи муҳитнинг салбий таъсирларидан ҳимоялаш ва аҳолига муносиб турмуш тарзини яратиб беришга қаратилган кўп қиррали, кенг қамровли ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, руҳий-маънавий фаолият йўналишидир.
Ижтимоий ҳимоянинг субектлари – турли даражадаги қонунчилик ва ижроия ҳокимиятлари, давлат ва нодавлат соҳаларидаги иш берувчилар, касаба уюшмалари, ўзиниўзи бошқариш органлари каби институтлардир. Улар давлат ижтимоий сиёсатини шакллантириш ва рўёбга чиқарилишида фаол иштирок этадилар. Обекти эса – тегишли мамлакат аҳолиси. Бош мақсади – инсонларнинг ижтимоий талаб ва эҳтиёжларини қондириш учун муносиб турмуш тарзи, шарт-шариотларни яратиб бериш, ёрдамга муҳтож алоҳида шахслар ва ижтимоий гуруҳларни қўллаб-қувватлашдир. Зотан, аҳолининг барча қатлам ва гуруҳларининг талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиқиб ижтимоий ҳимоя жамият ҳаётининг барқарорлигини, бирдамлигини, мўътадиллигини таъминлайди ва барқарор ижтимоий-руҳий вазиятни сақлаб туради.
Ушбу таърифлар ижтимоий сиёсатнинг қуйидаги вазифаларини белгилаб беради. Биринчидан, ижтимоий ҳимоя жамият фаровонлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоялаш, аҳолини турмуш ва меҳнат шароитларини яхшилаш орқали ночор, заиф қатламлар, яъни, болалар, ёлғиз оналар, қариялар, етимлар, ногиронлар, ишсизлар, қочоқлар ва ҳоказоларни қўллаб-қувватлайди. Иккинчидан, ижтимоий ҳимоя даромадни қайта тақсимлашда иштирок этади. Бунда даромаднинг вертикал тақсимоти ижтимоий хизмат мисолида содир бўлади. Горизантал қайта тақсимот вазифасини ижтимоий суғурта бажаради. Учинчидан, ижтимоий ҳимоя жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий барқарорлаштирувчилик вазифасини ҳам бажаради.
Ижтимоий ҳимоя тизими давлатнинг сиёсий, иқтисодий, демографик, ҳаттоки экологик сиёсатига бевосита боғлиқ тарзда ривожланади. Хусусан, сиёсатчилар сайловларда ғалаба қилиш учун ўз сайловчиларига ижтимоий соҳада ислоҳотларни ваъда қиладилар ва уларни рўёбга чиқаришга интиладилар. Натижада ижтимоий ҳимоя тизими такомиллаштирилади ва янгиликлар жорий эттирилади. Иқтисодиётда миллий даромаднинг мавжуд даражаси билан ижтимоий таъминот тизимининг имкониятлари доираси белгилаб берилади. Демографик вазият нуқтаи назаридан аҳоли сони ўсиб бораётган давлатларда болалар ва ўсмирларни ижтимоий ҳимоя давлат сиёсатининг устувор йўналиши бўлса, ривожланган давлатларда аҳолининг қариб бораётганлиги сабабли пенсия таъминоти ва ижтимоий хизмат турларини қўлланилиши кузатилади. Экологик муаммолар ва атроф-муҳитнинг ифлосланиши оқибатида аҳоли саломатлигининг ёмонлашуви ижтимоий ҳимояга муҳтож янги қатламларни шакллантиради.
Давлатнинг стратегик мақсад ва вазифаларига мос тарзда маълум ижтимоий вазиятдан зарар кўрганларни самарали ижтимоий ҳимоялашнинг қуйидаги шакллари қўлланилади:

  • Моддий ёрдам – биринчи навбатда, давлат бюджетидан маош олувчи аҳолининг даромади, нафақахўрлар, стипендия олувчи талабалар, ёрдам пули олувчиларнинг компенсасияларини тўлиқ ёки қисман индексасия қилиш, нархларнинг ошиши натижасида кўрилган зарарни қоплаш.

  • Маҳсулот ҳисобидаги ёрдам – ногиронлар, уруш қатнашчилари, кўп болали ва кам таъминланган оилаларни саноат ва озиқ-овқат маҳсулотлари, биринчи тиббий ёрдам ва ясама таянч воситалари билан таъминлаш.

  • Самарали бандлик сиёсати – кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, қўшимча иш ўринларини яратиш, иш ва дам олиш режимини ўзгартириш.

  • Ижтимоий шароитларни такомиллаштириш – уй-жой, болалар муассасаларида бўш ўринларни ташкил қилиш, қарияларни парваришлашни ташкил қилиш.[22] Қайд этиб ўтиш керакки, қўлланилаётган ижтимоий ҳимоя шакли аҳоли эҳтиёжларидан келиб чиқиб талаб ва эҳтиёжлар бозорини бошқариб бориш, турмуш даражасининг тушиб кетишини олдини олиш, самарали бандлик сиёсатини юритиш, ишсизликдан ҳимоялаш, келгусида турмуш даражасини янада ошириш учун муносиб замин тайёрлаш, аҳолида боқимандалик кайфиятини олдини олган ҳолда ишбилармонлик, тадбиркорлик фаолиятини таъминлаш ва қулай шарт-шароитларни яратувчи омилларни қўллаш тамойилларига бўйсундирилади.

Шунингдек, амалга оширилаётган ижтимоий ҳимоя умумийлик, очиқлик,
кўптомонламалик, таъминот турларининг турфа хиллиги, мувофиқлик (яъни, ижтимоий ёрдам миқдорининг иқтисодий тараққиёт даражасига мослиги) тамойилларини ҳам истисно этмайди.[23] Бу тамойиллар бирваракайига ижро этилгандагина ижтимоий ҳимоя тизимининг самарадорлиги таъминланади.
Ижтимоий ҳимоянинг ушбу тамойилларидан келиб чиқиб аҳолини экологик хавфлар, миллий-етник зиддиятлар, қуролли-жиноий тажовузлар, диний зўравонликлар, сиёсий таъқиблар, маъмурий лаганбадорлик ва ғоявий тазйиқлардан ҳам ҳимоялаш назарда тутилади.
Ижтимоий ҳимоя кўлами эса қуйидаги турлардан иборат, яъни;

  • умумдавлат – жамиятнинг барча гуруҳ ва қатламлари эҳтиёжларидан келиб чиқувчи (таълим олиш, меҳнат қилиш, дам олиш ҳуқуқлари ва ҳоказо);

  • минтақавий – иқтисодий ва маъмурий тузилмалар бўйича (республикалар, вилоятлар, ўлкалар миқёсида);

  • маҳаллий – шаҳар, туман, корхона ва ташкилотлар доирасида амалга ошириладиган ҳимоя;

  • муайян жой ёки вазиятда амалга ошириладиган чора-тадбирлар (масалан, табиий офатлар, турли бахтсиз ҳодисаларда кўмаклашиш).

Ижтимоий кафолатлар барча қатламларни қамраб олса-да, унинг манзиллигини таъминлаш мақсадида аҳолининг қуйидагича таркиби инобатга олиниши шарт, яъни, замонавий шароитда ишлашга мослашган гуруҳлар; маълум касбий йўналтирилгандан сўнг ишлаши мумкин бўлганлар; тегишли шароитлар мавжудлигида ишлай оладиганлар; меҳнатга яроқсиз аҳоли гуруҳлари; меҳнат қилишни истамайдиганлар.
Аҳолининг келтирилган таркибидан келиб чиқиб фаол ёки суст ижтимоий ҳимоя юритилади. Суст ижтимоий чора-тадбирлар нархларни сунъий равишда тутиб туриш ҳисобига турмуш даражасини ошириш ёки барқарорлаштириш, ижтимоий ҳимоялашнинг барча йўналишлари бўйича дотасияларни оширишни кўзда тутади. Фаол ижтимоий ҳимоя мақсадга мувофиқ бўлиб, унда ташаббус кўрсатиш ва тадбиркорлик учун шароит яратиб бериш, нафақахўрлар, фахрийлар, болалар, бюджет соҳасида хизмат қилувчиларни қўллаб-қувватлашда давлатнинг ролини ошириш назарда тутилади.[24] Таъкидлаш жоизки, фаол ижтимоий ҳимояда биринчидан, аҳолига ижтимоий кафолатлар бериш бўйича давлат зиммасига муайян мажбуриятлар юкланади. Иккинчидан, моддий маблағларни қайта тақсимлаш орқали жамиятда ва унинг ҳар бир аъзоси учун турмушнинг муайян
даражасига эришилади. Учинчидан, аҳоли турмуш даражасини кўтариш ёрдамида ижтимоий танглик ва кескинликларни бартараф этиш. Тўртинчидан, давлат солиқ тизими орқали жисмоний ва юридик шахслар даромадларини қайта тақсимлаш йўли билан ижтимоий соҳа маблағлари улушини ошириш. Бироқ мазкур механизм айрим салбий жиҳатларига эга. Буни биз тенглаштириш тизими амал қилган собиқ совет иттифоқи мисолида кўришимиз мумкин. Бу даврда ижтимоий таъминот ва кафолатлар ҳақиқатдан муҳтож бўлганларга йўналтирилмасдан, умумий туркум остида бўлганларнинг барчасига тегишли бўлган.
Амалга оширилаётган ижтимоий ҳимоя даражаси ҳар бир давлатнинг ички ижтимоийиқтисодий аҳволидан келиб чиқиб белгиланади. Ушбу жараёнда шаклланадиган муносабатлар мамлакатнинг умумий молиявий-иқтисодий ҳолатига мувофиқ такомиллашиб боради. Бугунги кунда жаҳонда ижтимоий ҳимоянинг турли-туман шакллари
(2-илова) бўлиб, давлат ижтимоий сиёсатининг таркибий қисми сифатида бир вақтнинг ўзида уларнинг бир нечаси қўлланилиши мумкин.[25]
С.Смирнов ва Т.Сидориналар аҳолини ижтимоий ҳимоялашда давлатнинг ролини ўрганиб қуйидаги ёндашувларни таклиф қиладилар. Давлат патернализм[26][27]и – давлат томонидан ижтимоий соҳани кучли назорат қилиниш, соҳада фаолият юритиши мумкин бўлган муқобил субектларни юзага келишига йўл қўймаслик. Либерал – инсонларни иқтисодий жиҳатдан кучли (меҳнат қобилиятига эга бўлган) ва ожиз (меҳнатга яроқсиз) ларга бўлиниши. Заиф қатламларни истеъмолчилик қобилиятини сақлаб туриш ва меҳнатга яроқли аҳолининг иқтисодий имкониятларини рўёбга чиқариш масъулиятини давлатга юкланиши.1 Муаллифлар фикрига кўра, бу икки ёндашувда ҳам ижтимоий соҳадаги масъулият тўлалигича давлат зиммасига юклатилади. Фикримизча, патернализм сиёсати давлатда ижтимоий адолат тамойиллари, демократик жараёнларнинг мавжудлиги таъминланган ҳолдагина ижобий самарага эга бўлиб, аксинча ҳолат ижтимоий соҳа муаммоларининг йиғилиб қолишига олиб келади.
Либерал ёндашувда инсоннинг имкониятларини руёбга чиқариш назарда тутилсада, ижтимоий тўловлар, суғурта тизимининг хилма-хиллиги катта миқдордаги маблағларни талаб этади. Натижада давлат бюджетида танқислик содир бўлиб, маҳсулотлар ва хизматлар таъминотида узилишлар юзага келади. Худди шундай ҳолатлар, ижтимоий ҳимоя тизимида фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари каби жамоатчилик ва нодавлат тузилмалари иштирокининг долзарблигини оширади.
Ҳозирги вақтда ривожланган давлатларда аҳолини ижтимоий ҳимоялашнинг моҳияти давлат томонидан белгиланган фаолият тури ёки мулкчилик шаклларидан қатъий назар, хўжалик юритувчи субектлар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган ижтимоий кафолатлар мажмуи бўлмоқда. Ушбу кафолатлар мамлакатнинг ҳар бир фуқаросини (баъзан ҳар бир яшовчисини ҳам) ишсизлик, даромадлардан маҳрум бўлиш, бола туғилиши, ишлаб чиқаришда шикастланиш, касбий касалликка чалиниши, ногиронлик, кексалик, боқувчисидан ажралганлик ва ҳоказолар оқибатидаги иқтисодий ва ижтимоий таназзулдан ҳимоя қиладиган чора-тадбирлар тизимидан иборат.
Табиийки, бундай мураккаб, кенг кўламли тизимни мустаҳкам қонунчилик асосларсиз яратиб бўлмайди. Сўнгги вақтларда ижтимоий ҳимоя миллий қонунчилигининг пойдевори сифатида халқаро ҳуқуқ меъёрлари ва ҳужжатлари қабул қилинмоқда. Уларнинг асосийлари Халқаро иқтисодий-ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар Пакти, Халқаро фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқ Пакти, Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларасияси, Халқаро Меҳнат
Ташкилоти, Халқаро Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти, Халқаро Ижтимоий Таъминот Уюшмалари томонидан яратилган қонунчилик ҳужжатларидир. Ушбу ташкилотлар жаҳон миқёсида турли давлатларда ижтимоий сиёсатнинг оқилона юритилишини назорат қилиб боради ва ижтимоий ночор қатламларнинг ҳуқуқларини паймол этилиши ҳолатларини олдини олади.
Давлат миқёсида юритилаётган ижтимоий сиёсат конститусиявий, меҳнат ва ижтимоий ҳуқуқ меъёрларини ўзида ифода этади ва суд ҳокимияти томонидан назорат қилиб борилади. Бошқача қилиб айтганда, давлатнинг сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий сиёсатига бевосита боғлиқ миллий ижтимоий ҳимоя назариясини ташкил қилади. Аммо бу ижтимоий ҳимоя давлат сиёсатидан мустақил ҳолда, ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг стратегик мақсадлари доирасида ривожланишини истисно қилмайди.
Амалдаги ижтимоий ҳимоя шаклининг самарадорлиги ўз ўрнида давлат ва нодавлат институтлари ва умуман ижтимоий тузилманинг ривожланганлик даражаси билан белгиланади. Дарҳақиқат, ижтимоий ҳимоя тизимини шакллантириш ва юритишда асосий рол давлатга, унинг қонунчилик (ижтимоий қонунларни қабул қилиш ва ижтимоий сиёсатнинг асосий йўналишларини белгилаш), суд (фуқароларнинг ижтимоий ҳуқуқлари ва манфаатлари бузилишига доир аризаларни кўриб чиқиш) органларига тегишли бўлиб, уларнинг фаолиятида ўзаро ҳамкорлик ва ваколатларнинг тақсимоти кузатилади. Бу соҳада жамиятнинг бошқа институтлари, жамоат ташкилотлари ва уюшмалари, айниқса, маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органларининг фаолияти муҳим аҳамият касб этади. Сабаби, ушбу ташкилотларнинг давлат ижтимоий ҳимоя ваколатларининг маълум қисмини ўз зиммаларига олиши ижтимоий соҳа механизмларини амалийлиги ва самарадорлигини таъминлайди ҳамда маҳаллий даражадаги муаммоларни ўз вақтида жамоатчиликнинг фаол иштироки ёрдамида бартараф қилади.
Қайд этиш жоизки, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти ижтимоий-иқтисодий муносабат сифатида тўлиқ ривожланган ХХ асрда ижтимоий ҳимоянинг давлат ички тузилмаларини (муассасалар, ташкилотлар, фирмалар, турли жамиятлар, жамғармалар, ўзини-ўзи бошқарувчи органлар ва ҳоказоларни) қамраб олувчи қудратли тизими яратилди ва тегишли давлатнинг тарихий, ижтимоий-иқтисодий шароитидан келиб чиқиб турли-туман моделлари шаклланди. Е.Тишиннинг фикрига кўра, ижтимоий ҳимоянинг алоҳида моделларининг шаклланиши ва ривожланишига мамлакатдаги иқтисодий ва демократик вазиятдан ташқари, маданий анъаналар ва диний қадриятлар ҳам сезиларли таъсир ўтказади.[28] Дарҳақиқат, маълум ижтимоий таҳлика кўринишидан келиб чиқиб ижтимоий ҳимоя шакли ёки уларнинг мувофиқлаштирилган мажмуи яратилади. Бунда маълум миллатнинг миллий-етник ва геосиёсий хусусиятлари эътиборга олиниши зарур.
Ушбу соҳада тадқиқот олиб борган Л.Говорухина ва Е.Дороховалар ижтимоий ҳимоянинг 4 асосий, яъни, континентал, скандинавия, британия, ўрта ер денгизи моделларининг хусусиятларини ўрганганлар.2 Унга кўра, континентел моделга мансуб
Германия, Франсия, Австрия ва Белгияда асосий эътибор муҳтожларга кўмак пулларини ажратишга қаратилади.
Скандинавия моделига хос бўлган давлатлардан Швесия, Финландия, Дания ва Норвегиядаги ижтимоий хизматларнинг кенг тармоғи мавжуд бўлиб, континентал моделдан фарқли равишда давлат ижтимоий хизматни ишлаб чиқувчи ва таклиф этувчидир. Хизматлар (таълим, соғлиқни сақлаш, болалар, қариялар тўғрисида ғамхўрлик ва ҳоказолар) кўпчилик ҳолларда маҳаллий бошқарув органлари томонидан ташкил этилади ва амалга оширилади.
Британия модели хусусий ва давлат (марказий ҳукумат ва маҳаллий ҳокимият органлари кўринишида) соҳалари ўртасида ижтимоий таъминот харажатларининг тенг тақсимланиши билан характерланади. Ушбу моделда кам таъминланган оилаларга ялпи кўмак пуллари ажратилишининг яхлит тизими йўлга қўйилган.
Ўрта ер денгизи модели Испания, Португалия, Гресия, Италия ва Ирландия каби давлатларда жорий этилган. Моделнинг асосий моҳияти давлат ёки нодавлат ташкилотлари (масалан, касаба уюшмалари) томонидан амалга ошириладиган ижтимоий суғуртани амалга оширилишидадир. Бу давлатларда ижтимоий мадад муҳтожларнинг барчасини қамраб олмайди. Фикримизча, бугунги кунда Ўзбекистонда жорий этилган ижтимоий ҳимоя тизими ўз тузилиши ва амалиётда қўлланилиши хусусиятларига кўра, скандинавия ва британия моделлари билан баъзи ўхшашлик томонларига эга. Жумладан, мамлакатимизда юритилаётган ижтимоий сиёсатда ижтимоий ҳимоя ваколатлари давлат ва маҳаллий бошқарув органлари ўртасида тақсимланади. Унда кам таъминланган оилалар мададни олувчи асосий қатлам ҳисобланади. Аммо, бу
Ўзбекистон амалда бўлган ижтимоий ҳимоя қайд этилган моделларга айнан ўхшашдир, деган хулосани келтириб чиқармайди. Сабаби, мамлакатимизда аҳолини ижтимоий ҳимоялашнинг тартибга солинишида давлат тузилмалари қаторида фаолият юритаётган фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органи – маҳаллалар ўз хусусиятига кўра ноёб ҳодиса бўлиб, ижтимоий ҳимоя ваколатларининг маълум қисмини уларга расман юклатилиши давлат ижтимоий сиёсатини тўлдирувчи самарали механизмнинг шаклланишига туртки бўлди. Дарҳақиқат, тегишли ҳудудда яшовчи аҳолининг турмуш тарзи, улардаги муҳтожлик даражаси тўғрисида аниқ ва равшан маълумотга эга бўлган маҳаллий бошқарув органлари бир томондан давлат маблағларидан ўринли фойдаланса, иккинчи томондан маҳаллий маблағларни ишга солиш орқали айнан муҳтож қатламларни йўналтирилган мақсадли ижтимоий ҳимоялаш имкониятига эгадирлар. Хуллас, маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органлари томонидан амалга оширилаётган ижтимоий ҳимоя камчиқим ва қулай тизим сифатида маҳаллий аҳоли ҳамда расмий давлат органлари ўртасидаги муҳим воситачи, боғловчи бўғин вазифасини бажаради ҳамда мамлакатда демократик жараёнларни жадаллаштириб, фуқаролик жамиятини шакллантиришга хизмат қилади.
Банд моҳиятидан келиб чиқиб, хулоса қиладиган бўлсак, биринчидан, ижтимоий сиёсат ўзаро алоқалар ва муносабатларнинг шундай мураккаб тизимидирки, уларнинг ялписи давлатнинг ўз фуқароларига  нисбатан олиб борадиган аниқ ҳаракатларида намоён бўлади.
Иккинчидан, ижтимоий ҳимоя ҳар бир давлатнинг ички ижтимоий сиёсатининг ажралмас қисми бўлиб, аниқ йўналтирилган ҳуқуқий, ижтимоий- иқтисодий ва сиёсий кафолатлар тизим орқали фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини қонуний тарзда ҳимоялашни кафолатловчи шарт- шароитларни яратади.
Учинчидан, амалга оширилаётган ижтимоий ҳимоя даражаси ҳар бир давлатнинг ички иқтисодий-ижтимоий аҳволидан келиб чиқиб белгиланади ва бу жараёнда шаклланадиган иқтисодий муносабатлар мамлакатнинг умумий молиявийиқтисодий ҳолатига мувофиқ такомиллашиб боради.
Тўртинчидан, ижтимоий ҳимоя тизимлари умумжаҳон андозалари, тамойилларига асосланиш билан бирга тегишли давлат, миллатнинг миллий-етник, маънавий-маърифий хусусиятлари, иқтисодий, ижтимоий, сиёсий воқелигидан келиб чиқиб ўзига хослик тамойилларини ҳам истисно этмайди.
Бешинчидан, бугунги кунда аҳолини ижтимоий ҳимояда нафақат давлатнинг, балки нодавлат тузилмалар, жамоат ташкилотлари, маҳаллий ўзини-ўзи бошқарувнинг масъулияти ошиб бормоқда.
Олтинчидан, маҳаллий ўзини-ўзи бошқарув органлари томонидан амалга оширилаётган ижтимоий ҳимоя давлат ижтимоий сиёсатини тўлдирувчи восита сифатида фуқаролик жамиятининг шаклланишига хизмат қилади.

  • [1] Қаранг: Немировский А. История древнего мира. Античность. В 2-х т. – М.: Владос, 2000. Т.2. – 379 с:

  • Роик В. Основы социального страхования. – М.: АНКИЛ, 2005. – 3 с.

  • [2] Смит А. Исследование о природе и причинах богатства народов. – М.: Государственное социальноэкономическое издательство, 1931. – 23 с.

  • [3] Гайдар Е. Становление и кризис системы социальной защиты в современном мире // Вестник Европы.

  • – Москва, 2003. – №10.  ҳттп://www.иет.ру. 2 Там же.

  • [4] Юсупов Б. Становление и развитие экономической науки. – Бишкек: Учкун, 1999. – 62 с.

  • [5] Барулин В. Социальная философия. – М.: Фаир-Пресс, 1999. – 181 с; Спенсер Н. Тҳе эволутион оф соcиетй. – Чиcаго, 1967. – Р. 5. 3 Смит А. Исследование о природе и причинах богатство народа / Классика экономической мысли. – М.: ЭКСМО-ПРЕСС, 2000. – 77 с.

  • [6] Роик В. Основы социального страхования. – М.: АНКИЛ, 2005. – 45 с.

  • [7] . Ромашов О. Социология труда. – М.: Гардарики,1999. – 202 с.

  • [8] .Международная ассосация социального обеспечения // Энциклопедия. – Москва, 2003. – С. 549-550. ҳттп://исса.инт.cом.

  • [9] .Ли Е. Совершенствование системы социального обеспечения в России в период перехода к рыночной экономике: Автореф. дис. …канд. соц. наук. – М.: 1997. ҳттп://ҳуманитиес.ру.

  • [10] . Беверидже W. Соcиал Инсурансе анд Аллиед Сервиcес. – Лондон: Репорт, 1942. – 140 р.

  • [11] .Адамчук В., Ромашов О., Сорокин М. Экономика и социология труда. – М.: ЮНИТИ, 2001. – 393 с.

  • [12] Дюркгейм Э. О разделении общественного труда. Метод социологии. – М.: Наука, 1990. – 40 с.

  • [13] Меё Е. Тҳе соcиал проблемс оф индустриал cивилизатион. – Лондон, 1945. – Р. 59. 3 Курбатов В. Современная Западная социология. – Ростов-на-Дону: Феникс, 2001. – 283 с.

  • [14] 1911 йилда нашр эттирилган. 4.Қаранг: Буруджалов Э. Современная социальная политика: между планом и рынком. – М.: ЮНИТИ, 1996.

  • – 132 с.

  • [15] Роик В. Основы социального страхования. – М.: АНКИЛ, 2005. – 46 с.

  • [16] Роик В. Основы социального страхования. – М.: АНКИЛ, 2005. – С. 59-60.

  • [17] Самуэльсон П., Нордхаус В. Экономика. – М.: Лаборатория Базовых Знаний, 2000. – 412 с.

  • [18] Қаранг: Роик В. Основы социального страхования. – М.: АНКИЛ, 2005. – С. 50-51.

  • [19] Волгин Н. Социальная политика. – М.: РАГС, 2005. – 537 с.

  • [20] Ли Е. Совершенствование системы социального обеспечения в России в период перехода к рыночной экономике: Автореф. дис. … канд. соц. наук. – М.: 1997. ҳттп://ҳуманитиес.ру.

  • [21] Смирнова С., Сидорина Т. Социальная политика. – М.: Издательский дом ГУВШЭ, 2004. – 317 с.

  • [22] Социальная работа. Словарь – справочник. – М.: Контур, 1998. – 309 с.

  • [23] Николаев И. Экономическая теория. – М.: Проспект, 1999. – С. 352-353.

  • [24] Лоусон Т., Гэррод Дж. Социология А-Я. Словарь-справочник. – М.: Фаир-Пресс, 2000. – 436 с.

  • [25] Роик В. Основы социального страхования. – М.: АНКИЛ, 2005. – С. 89-90.

  • [26] Патернализм – лотинчадан-патер-ота, патернус-оталик. Хайр-эҳсон, саховатпешалик мафкураси, сиѐсати ва амалиѐти. Давлатнинг ўз фуқароларига нисбатан «ота»ларча ғамхўрлиги. 1 Смирнов С., Сидорина Т. Социальная политика. – М.: ГУВШЭ, 2004. – С. 39-42.

  • [27] . Жўраев С. Жамоатчилик фикрини шакллантириш, ўрганиш – давр талаби // Республика илмий-амалий конференция материаллари. – Тошкент: Шарқ, 2002. – Б. 65.

  • [28] Роик В. Основы социального страхования. – М.: АНКИЛ, 2005. – С. 108-109

Download 307,35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish