Ижтимоий-маданий масалалар / Меҳнат. Аҳолининг бандлиги]



Download 0,92 Mb.
bet22/29
Sana25.02.2022
Hajmi0,92 Mb.
#463010
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   29
Bog'liq
263 15.09.2014

II. Малака талаблари
10. Талабгор малака сертификатини олиш учун қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
а) Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида олинган олий техник маълумотнинг ёхуд хорижий давлатнинг таълим муассасасида олинган олий техник маълумотнинг (қонун ҳужжатларига мувофиқ нострификациялашдан ўтган тақдирда) ҳамда олий таълим муассасасини тамомлагандан кейин (шу жумладан ўриндошлик бўйича) камида 3 йил амалий иш стажининг мавжудлиги;
ёхуд олий таълим муассасасини тамомлагандан кейин ишлаб чиқариш ёки меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг ёки меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги ташкилотнинг ёки санитария-гигиена хизматининг ходими (шу жумладан ўриндошлик бўйича) сифатида ёки ишлаб чиқариш участкаси (бўлинмаси) раҳбари, Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида олинган олий нотехник маълумот, ёхуд хорижий давлатнинг таълим муассасасида олинган олий нотехник маълумот (қонун ҳужжатларига мувофиқ нострификациядан ўтган тақдирда) билан охирги ўн йилдан камида 3 йил бош муҳандис, бош механик ёки бош энергетик иш стажининг мавжудлиги;
ёхуд Ўзбекистон Республикасида ёки хорижий давлатда (қонун ҳужжатларига мувофиқ нострификациялашдан ўтган тақдирда) олинган техника, физика-математика, кимё, биология, геология-минералогия, иқтисодиёт, тиббиёт ёхуд фармацевтика фонлари доктори (номзоди) илмий даражасининг мавжудлиги;
б) Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқиш ва малака ошириш дастури асосида таълим муассасаларида махсус ўқитишдан ўтганлик.
III. Малака сертификати олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар
11. Талабгор малака сертификати олиш учун ишчи органга ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шакл бўйича малака имтиҳони топширишга киритиш тўғрисида ариза тақдим этади.
Малака имтиҳони топширишга киритиш тўғрисидаги аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
а) ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шакл бўйича тўлдирилган анкета;
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) маълумоти тўғрисидаги диплом ёхуд фанлар номзоди ёки доктори илмий даражасини олганлик тўғрисидаги диплом ёхуд ҳужжатни берган муассаса томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси;
(11-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/1001/0447-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
в) ёхуд хорижий давлатнинг таълим муассасасида олинган маълумот тўғрисидаги дипломнинг нусхаси ёхуд фанлар номзоди ёки доктори илмий даражасини олганлик тўғрисидаги дипломнинг нусхаси, шунингдек, маълумоти ёки илмий даражаси тўғрисидаги хорижий ҳужжатнинг нострификациялангани тўғрисида ваколатли давлат органи гувоҳномаси;
(11-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/1001/0447-сон)
г) иккита фотосурат (3х4 см ўлчамда);
Олдинги таҳрирга қаранг.
д) махсус ўқувдан ва малака оширишдан ўтганлик тўғрисидаги ҳужжат ёки уни берган муассаса томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ўқув тугаган санадан бошлаб ҳужжатларни топширгунгача бўлган санагача бир йилдан ортиқ вақт ўтмаган бўлса ҳужжат ҳақиқий ҳисобланади);
(10-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/1001/0447-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
е) малака сертификати берилганлиги учун ариза берилган вақтда қонунчиликда белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим тўланганлиги тўғрисидаги банк тўлов ҳужжати.
(11-банднинг «е» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар бир нусхада тақдим этилади. Ушбу банднинг «б» ва «д» кичик бандларида назарда тутилган ҳужжатлардан нусхалар олиниб, асли қайтариб берилади ҳамда ушбу бандда назарда тутилмаган қўшимча ҳужжатларнинг талаб қилинишига йўл қўйилмайди.
(10-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/1001/0447-сон)

Download 0,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish