“Керакли сўзларни топиб қўйинг” методи тарбияланувчиларнинг ўз
қадриятлари тизимини мустақил баҳолай олишларига имкон беради. Мазкур
методни қўллаш учун қадриятлар тушириб қолдирилган гаплар тузилади.
Тарбиланувчилардан ана шу нуқталар ўрнига ўзлари маъқул деб
ҳисоблайдиган қадрият билан боғлиқ сўзни топиб қўйиш сўралади.
Қуйида берилган гапларни ўқинг ва орасига сиз учун муҳим бўлган
керакли сўзларни ёзиб чиқинг.
1. Мен кўпроқ инсонлардаги …………………………қадрлайман.
2. Мен ўз тенгдошларимни …………………… учун ҳурмат қиламан.
3. Мен ўз тенгдошларимни ……………… учун ҳурмат қилмайман.
4. Мен ўзимда кўпроқ …………….......... фазилатларни акс эттиришни
хоҳлайман.
5. Менинг ҳаётдаги энг асосий мақсадим – бу ……………………….....
6. Мен исталган қарорни чиқаришда …………………… асосланаман.
Муаммоли вазиятлар:
1. Анвар Адхамдан навбатчиликка ёрдамлашиб юборишни сўради.
Адхам эса, ҳеч иккиланмасдан “SOS – болалар маҳалласи” ҳаёти биланКерак бўлса, ўзинг бажар!
Ман сандан
қарздор эмасман” деган жавобни берди. Адхамнинг ўрнида бўлганингизда,
қандай йўл тутган бўлардингиз?
1. Ёрдам бергим келмаса ҳам, унга “SOS – болалар маҳалласи” ҳаёти биланхўп” деган бўлардим.
2. Кайфиятим йўқлигини айтган бўлар эдим.
3. Ҳеч нарса демасдан жим ўтираверардим.
4. Шунчаки бўлса ҳам, қарашган бўлардим.
5. У сингари йўл тутган бўлардим.
6. Манда бундай вазият бўлмаган.
2. Сергей ўзбек тилида ўз фикрини эркин ифодалаб бера олмайди.
Бироқ у билан юрадиган ўртоқлари ўзбек тилида гапиришади.
Бир куни
Сергей
Акмалга гапириб турганида, Акмал “SOS – болалар маҳалласи” ҳаёти
билансани гапингга умуман
тушунмайман” деб жиркиб ташлади. Сергей эса, ҳеч нарса демасдан турган
жойида қолаверди. Мазкур вазиятни изоҳланг.
1. Акмал Сергейнинг гапини охиригача эшитиши шарт эди.
2.
Агар тушунмаса, тушунмаган жойларини қайта сўраб олса ҳам
бўларди.
3. Сергей билан қанча кўп мулоқотга киришса, менимча Сергей ўзбек
тилини яхши ўзлаштириб олган бўларди.
4.
Акмал умуман,тўғри иш қилмаган.
5. Сергей ҳам ўзбек тилида яхши гапиришни ўрганиши лозим.
6. Мен ҳам Акмал сингари йўл тутган бўлардим.
3. Сабина хонада ўтириб дарс тайёрлаётган эди. Тарбиячи ундан келиб
навбатчи тарбияланувчиларга ёрдам беришни талаб қилди.
Сабина эртага
ёзма иш ёзишларини, саволларга жавоб топмаса бўлмаслигини
тушунтиришга ҳаракат қилди. Тарбиячи эса, уларга ёрдам бериб бўлганидан
сўнг, ишини давом эттиришини талаб қилди. Мазкур вазиятда Сабина қандай
йўл тутиши лозим?
1. Индамасдан дарсини давом эттириши лозим.
2. Навбатчиларга ёрдамлашиши лозим.
3. Тарбиячига вазиятни яна бир маротаба тушунтириш лозим.
4. Тарбиячи Сабинанинг ҳолатини тўғри тушуниши керак.
5. Тарбиячига бора олмаслигини маълум қилиши зарур.
6. Бир кўриниб, тезда қайтса ҳам бўлади.