Иктисодий ресурслар ва уларнинг харакати. Таянч иборалар



Download 188,21 Kb.
bet8/13
Sana22.02.2022
Hajmi188,21 Kb.
#100240
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
ИКТИСОДИЙ РЕСУРСЛАР ВА УЛАРНИНГ ХАРАКАТИ

B нукта W1 иш хаки ставкасида фирма ёллайдиган оптимал ишчилар сонини N1 кўрсатади.
Номукаммал ракобат шароитида мехнат бозори. Бундай бозорда мехнат касаба уюшмаларнинг мехнат таклифига таъсири билан характерланади (иш хаки ставкаларига таъсир), хамда ишлаб чикарувчиларнинг мехнат талабига таъсири билан характерланади.

8.4. Расм. Мехнат бозорига касаба уюшмаси таъсири.


Касаба уюшмаларнинг мехнат бозорига таъсири хусусиятлари нимада? Касаба уюшмаси маълум воситалар билан мувозанатдан юкори бўлган иш хаки ставкаларининг белгиланишига эришади. Фараз киламиз, касаба уюшмаси иш хаки ставкасининг W2 даражасида ўрнатишга эришди. Демак, бу касаба уюшма аъзолари бўлган ишчилар белгиланган ставкадан паст нархда ўз хизматларини таклиф эта билмайдилар. Касба уюшманинг бундай харакатлари мехнат таклифи ва талабга, ундан самарали фойдаланишга, даромаднинг таксимланишига кандай таъсир этади? Тадбиркорлар мехнатга талабни кискартирадилар, чунки улар учун ишчиларга тўланиладиган иш хаки харажат хисобланади. Иш хаки ставкаси ошганлиги сабабли, тадбиркорлар бандлар сонини камайтирмасдан иложлари йук.


Тармокда бандлар сонининг камайиши мехнатнинг самарасиз фойдаланилишига олиб келади, бу йукотишлар микдори графикдаги E1E2N2s учбурчак майдонига тенг.
Даромад таксимоти хам сезиларли ўзгаради. Агар касаба уюшмаси иш хаки ставкасини W2 даражасида ўрнатса, тармокнинг умумий даромади кискаради ва AE2N2O майдонга тенг бўлади. Тармокда колган N2 ишчилар уларга тегишли бўлган умумий иш хакини 2 майдонга тенг микдорда оширадилар, 4 майдон эса бошка ишлаб чикариш факторларидан фойдаланиш асосида олинадиган даромадни акс эттиради. N2 ишчиларнинг иш хакининг ошиши, бир кисм ишчиларнинг (N2-N1) тармокдан кетишига олиб келади. Кўшимча ишчиларга талаб (N3-N2) намоён этилмайди.
Касаба уюшмаси иш хаки ошишини ва ишсизликнинг ўсишини бартараф этишга эришиш учун, сунъий равишда кўшимча ишчилар окимини касаба уюшмалари аъзолари сонини камайтириш билан тўхтатиб туради. Бундан ташкари, касаба уюшмаси бўшаган кадрларни кайта тайёрлашга кўмаклашиши, иш хафтасининг кискаришига эришиши мумкин.
Монополистик мехнат бозори. Тармокда касаба уюшмаси амал килмайди ва фирма ягона иш билан таъминловчи бўлган холатни кўриб ўтамиз. Бу мехнат бозорида монопсон холатни билдиради. Монопсон деб, тармокда иш кучини ёллайдиган бир ассоциацияга шартли равишда кўшиш мумкин бўлган камгина фирмалар сони, бўлган холатни айтиш мумкин. Демак монопсон деганда, бир харидорга (ёлловчига) бир канча сотувчилар (ишчилар) карши турган бозор холати тушунилади. Монопсон холат кичик шахарларда, факат бирта фирма аксарият ишчиларни ёллайдиган жойларда намоён бўлади.
Монопсон мехнатнинг ягона "Харидори" бўлганлиги сабабли, у доимий иш хаки ставкасини ўрнатиши мумкин. Бу нимага олиб келади? Мехнат таклифи эгри чизиги ўзгармайди, талаб эгри чизиги эса горизонтал холатга келади. Иш хакининг камайганлигидан норози бўлган бир кисм ишчилар монопсония хукмрон бўлган тармокни тарк этадилар. Бандларнинг кискариши мехнатдан фойдаланиш самарадорлигини камайтиришга ва даромаднинг кайта таксимланишига олиб келади. Монопсония мехнат бозорига салбий таъсир кўрсатади, чунки иш хакининг пастлиги туфайли бир кисм ишчилар тармокни тарк этадилар, иш хаки юкори бўлган хар кандай бошка тармокнинг ишчилари бу тармокка ўз хизматларини таклиф этмайдилар.
Монопсон фирма ўз фойдасини максималлаштириш максадини кўйиб, канча ишчи ёллайди ва кандай даражада иш хакини ўрнатади?
Бу саволга жавоб бериш учун куйидагини хисобга олиш керак: монопсония шароитида мехнат таклифи эгри чизиги тадбиркор учун мехнатга ўртача харажатлар эгри чизиги хисобланади.
Хар кандай фирманинг кўшимча ишчи ёллашга харажатлари фирманинг бу ишчидан фойдаланишининг чекланган тўнкалган харажатлари хисобланади. Бошкача килиб айтганда, ишчининг иш хаки бошка тармокдагилардагидан кам бўлмаслиги керак. Лекин монопсония шароитида альтернатива монопсон фирманинг ўзи бўлганлиги сабабли, юкорирок ставкада ишчини ёллаб, бу фирма шундай юкори иш хакини хамма ёлланадиган ишчиларга тўлаши керак. Шундай килиб, охирги ёлланган ишчининг иш хаки (чекланган ставка) хамма ёлланган ишчилар иш хаки ставкасига тенг бўлади, яъни S эгри чизикнинг (иш хакининг чекланган ставкасини акс эттиради) хар бир нуктаси ўртача иш хакини аниклайди.
Фойдасини максималлаштирадиган фирма учун ресурснинг ўртача харажатларини бахолаш билан биргаликда чекланган харажатларини хам бахолаш зарур. Монопсон мехнат бозори учун ўртача ва чекланган эгри чизиклар ўзаро нисбати коидаларини кўллаймиз:
1) агар ўртача харажатлар ошса, чекланган харажатлар хам ошади, лекин ўртача харажатлар ўсишидан тезрок œсади;
2) мехнатнинг ўртача ва чекланган харажатлари бир нуктадан бошланади;
3) агар мехнатнинг уртача харажатлари тўгри чизик бўлса, унда чекланган харажатлар эгри чизиги хам тўгри чизик бўлади.
Агар мехнат таклифи эгри чизиги тўгри чизик бўлса, биз осонгина чекланган харажатлар эгри чизигини тузишимиз мумкин. Ўз фойдасини максималлаштирадиган фирма кўшимча ишчи ёллашни мехнатнинг чекланган харажатлари мехнатнинг чекланган махсулотига тенг бўлганда тўхтатади.
Монопсония шароитида мукаммал ракобат шароитидагига нисбатан мувозанат бандлик даражаси ва иш хаки даражаси юкори бўлади. Монопсон фирма учун иш хаки ставкаси пулда ифодаланган мехнатнинг чекланган махсулотига тенг бўлгунга кадар ишчиларни кабул килиш маъносиз. Мукаммал ракобатдагига нисбатан монопсонист иш хаки ставкасини пастрок белгилайди ва камрок микдорда ишчи кабул килади.
Мехнат бозорига конун бўйича белгиланадиган иш хаки минимуми катта таъсир кўрсатади. Унинг бозорга таъсири касаба уюшмаларнинг иш хакини белгилаганликлари кабидир.
Кўп йиллик тадкикотлар натижасида шу маълумки, иш хаки минимумининг 10% ошиши 16 - 19 ёшдагилар бандлигини 1 - 3 % га кискартиради. Худди шундай микдорда минимал иш хакининг ошиши 20 - 24 ёшдагиларнинг бандлигини 1% га камайтиради. Демак, иш хаки минимумининг ошиши бандликка салбий таъсир кўрсатади.

Download 188,21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish