Indian Government’s Farmers’s Portal (Ҳиндистон)



Download 98,03 Kb.
Sana22.06.2022
Hajmi98,03 Kb.
#692418

Қишлоқ хўжалиги соҳасида жаҳондаги илғор мамлакатларнинг соҳага АКТ кенг жорий қилиш бўйича амалга оширган лойиҳалари.

Indian Government’s Farmers’s Portal (Ҳиндистон)
Ҳиндистон ҳукумати Қишлоқ хўжалиги ва фермерларнинг фаровонлигини таъминлаш вазирлигининг Қишлоқ хўжалиги ва фермерларнинг фаровонлигини таъминлаш департаменти томонидан яратилган ушбу ахборот тизимининг Қишлоқ хўжалиги ва боғдорчилик қисми:
Бирламчи маълумотлар:

  • Уруғлар (етказиб берувчилар ва турлари);

  • Ўғитлар (етказиб берувчилар ва турлари);

  • Пестицид (етказиб берувчилар ва қўлланиш технологияси);

  • Қишлоқ хўжалиги техникаси (етказиб берувчилар, қўлланиш технологияси).

Ҳосилни бошқариш:

  • Фаолиятни кенгайтириш (тақдимотлар, фермерлик мактаби);

  • Амалиётлар тўплами;

  • Фермерлар учун қулай материал (буклетлар, энг яхши амалиётлар видеолари, қишлоқ хўжалиги инновацияси).

Йиғим-кейинги давр:

Хатарларни бошқариш:

  • Қурғоқчиликни бошқариш;

  • Тупроқ унумдорлиги хариталари;

  • Фавқулотда вазиятлар режалари;

  • Дўл бўрони (зарар етган майдон ҳақида маълумотлар).

Экспорт-импорт:

  • Экспорт майдонлари маълумотлари каби маълумотларни ўз ичига олади.

Шунингдек чорвачилик билан боғлиқ ҳамда Геоахборот маълумотлари ҳам мавжуд.
Бугунги кунда қишлоқ хўжалиги соҳаси Ҳиндистон ЯИМнинг 16 % ташкил қилади ва мамлакат аҳолисининг 52%ни иш билан таъминлайди.

INVIL (Жанубий Корея) (2000-2012)
Лойиҳани амалга ошириш жараёнида қишлоқ жойлар йирик шаҳарлардан узоқлиги ва аҳоли зичлиги пастлиги сабабли телекоммуникация инфратузилмаси бўйича ноқулай аҳволда бўлган. Шу сабабли лойиҳанинг биринчи беш йиллигида қишлоқ жойларда телекоммуникация инфратузилмаси кенг ривожлантирилган.
Кейинги босқичда қишлоқ аҳолисини компютердан ва интернетдан фойдаланиш кўникмаларини шакллантирилган ва ривожлантирилган. INVIL дастури учун танлаб олинган қишлоқларда ўртача компютердан ва интернетдан фойдаланиш даражаси қуйидаги жадвалда келтирилган:




INVIL

Қишлоқ хўжалиги ва балиқчилик соҳалари (2011 й.)

Ўртача
(2011 й.)

2000 й.

2008 й.

Компютерни билиш

37.3 %

72.1%

60.8 %

81.9 %

Интернетдан фойдаланиш

9.1%

66.5%

38.9%

78.3%

INVILнинг дастлабки босқичларида ўқув дастурлаирнинг аксарияти компютердан фойдаланишга қаратилган ва кейинчалик электрон тижорат, онлайн маркетинг, онлайн молиялаштириш каби курслар кенг оммалаштирилди. 2001 йилда дастурда 15 000га яқин тингловчи бўлган бўлса 2012 йилда бу кўрсаткич 400 000 га етди.



Ушбу лойиҳани амалга ошириш натижасида Корея республикасида Janubiy Koreyada 2015 йилда қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқарилган ЯИМ рекорд даражада юқори кўрсаткичга-86670 KRWга эришди.

Қишлоқ хўжалигида хатарларни камайтиришда иқлим маълумотларидан фойдаланиш.(Туркия)
Ушбу лойиҳа микроиқлим шароитларига қаратилган бўлиб зараркунанда ва касалликларни назорат қилишга ҳосилдорликни оширишга ёрдам беради.
Муаммо: Танланган ҳудуд ўзгарувчан иқлим ва зараркунадалар кўп бўлган ҳудуд, кейинги кун иқлим маълумотлари кечги пайт эфирга узатилади ва етарли даражада аниқ эмас, ҳудудда кенг паласали интернет мавжуд эмас.
Ечим: Лойиҳада энг кўп қўлланиладиган ахборот-коммуникация технологияси SMS-хабарли уяли телефон
Ҳудуд бўйлаб қишлоқ жойларида 5 та мини-метеорологик станциялар ташкил этилди. Станциялар ҳарорат, ёғингарчилик, шамол, баргларнинг ва тупроқнинг намлиги каби ўзгарувчан маълумотларни тўплайди.
Ушбу станциялардан ташқари ҳарорат ўлчанадиган ва заракунандаларнинг ҳаётий сиклини кузатиладиган 14 та мослама фермер хўжаликларига ўрнатилди.
Агар метеорологик станциялар ҳарорат ўзгаришини ўлчаса уяли телефонлари мавжуд абонентлар бир кун олдин маълумотга эга бўлишади.
Натижа: Бир йил ичида пестицидларни қўллаш 50%га камайди,ишлаб чиқариш харажатлари битта дарахт учун 2 АҚШ долларига умумий ҳисобда 1 млн АҚШ долларига камайди. Лойиҳа қиймати 40 000 АҚШ доллари ташкил этди.

InternetDataKUHD (Словакия)
Ушбу веб портал хизмат мутахассисларига, жамоатчиликка ва фермерларга иш кўрсаткичларини рўйхатдан ўтказиш, чорва молларининг марказий реестрини яратиш, сут ва гўштни таҳлил қилиш имконини беради. Наслчилик бўлимида қорамоллар, қўйлар ва эчкилар кўрсаткаичларини қайд этиш тўғрисида маълумотлар фермерлар учун жорий таҳлил натижалари, мутахассис ва менежерлар учун статистик маълумотлар мавжуд.
Download 98,03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish