Инновацион фаолиятни таснифлаш ва унинг ташкилий шакллари


Илмий-техник ва инновацион соҳа ташкилотлари таснифланиши



Download 26,99 Kb.
bet3/3
Sana21.02.2022
Hajmi26,99 Kb.
#58060
1   2   3
Bog'liq
innovatsion faoliyatni tasniflash va

Илмий-техник ва инновацион соҳа ташкилотлари таснифланиши



Белгилар

Гуруҳлар

Ихтисослашув тури

Асосланиш тамойилига кўра

предметли

манзилли (истеъмолчи учун)

Маҳсулот

Технология

Ресурс

Илмий натижалардан фойдаланиш

Тармоқ, корхоналар ва бошқаларга хизмат кўрсатиш

Илмий-техник маҳсулот тури

ФТ

АТ (ИТИ)

ТКИ

Тажриба намуналари яратиш

Тажриба партиялари ва илк сериялар ишлаб чиқариш

Такомиллаштириладиган объектлар турлари

буюм

материал

технология

Ташкил этиш ва бошқарув шакллари

Бошқа объектлар

Фаолият тури

ИТТКИ

Фанга хизмат кўрсатиш функциялари

Билимлар тармоғи тури

Табиий фанлар



Техник фанлар

Ижтимоий ва гуманитар фанлар

Комбинациялашдан фойдаланиш

Комбинациялашдан фойдаланувчи

Комбинациялардан фойдаланмайдиган

“Тадқиқот-ўзлаштириш” цикли босқичларини қамраб олиш даражаси

Бир босқичли

2 ёки ундан ортиқ босқичли

ФТ-АТ-ТКИ-Ўзл

ФТ-АТ АТ-ТКИ ФТ-АТ-ТКИ ФТ-АТ-ТКИ-Ўзл

Ташкил топиш тамойили

Доимий

Муваққат

Мазкур таснифланишнинг муҳим белгиларидан бири сифатида ихтисослашув соҳаси олинади. Унга кўра инновацион ташкилотлар предметли ва манзилли турларга бўлинади. Предметли ихтисослашув маҳсулот, технология ва ресурсларнинг аниқ турларини яратишга йўналтирилган. Манзилли ихтисослашув ўзида илмий марказлардан олинган долзарб илмий натижалардан фойдаланиш (шўъба илмий-техник ва инновацион ташкилотларни яратиш шаклида) ҳамда тармоқ, корхона ва ташкилотларга хизмат кўрсатишни қамраб олади.


Таснифланишнинг яна бир муҳим белгиси бўлиб, инновацион фаолият йўналишига кўра инновацион корхонада реализация этиладиган инновацияларнинг асосий турлари ҳисобланади. Ишлатиладиган инновацияларнинг асосий турларига боғлиқ равишда инновацион ташкилотлар қуйидаги гуруҳларга бўлинади:
А) Инноватор-етакчилар ва инноватор эргашувчилар. Инноватор етакчилар инновациялар ташаббускорларидир, кейинчалик мазкур инновациялар эргашувчилар томонидан ўзлаштирилади. Инноватор етакчилар юқори таваккал шароитида фаолият кўрсатишади, бироқ илғор стратегик инновацияларни муваффақиятли амалга оширган тақдирда иқтисодий мустаҳкамлик заҳирасига эга бўлишади. У янги рақобатбардош маҳсулот портфели мавжуд бўлиши ҳамда нисбатан паст умумий харажатли ишлаб чиқаришни амалга оширишда намоён бўлади. Инноватор эргашувчилар эса, аксинча, кам таваккал қилишади ва кўпгина ҳолларда улар томонидан амалга ошириладиган инновациялар инноватор етакчилар ҳатти-ҳаракатига мос жавоб қайтариш ҳолатида юзага келиб, бунда рақобатбардошликнинг нисбатан паст иқтисодий кўрсаткичларига эга бўлишади.
Б) Янги илмий кашфиётлар ва илғор ихтироларга асосланадиган ташкилотлар ҳамда илгари қилинган кашфиёт ва ихтиронинг янги қўлланиш усули асосида инновация яратувчи ташкилотлар. Янги илмий кашфиётлар ва илғор ихтироларни ишлаб чиқаришга тадбиқ этиш ИТТКИнинг тўла циклига эга ёки амалий ИТТКИнинг ривожланган базаси мавжуд инновацион корхоналар томонидан амалга оширилади, бироқ бундай турдаги инновациялар жуда кам учрайди. Инновацион корхоналарнинг аксар қисми илгари очилган янгиликларнинг янги қўлланиш усуллари асосида инновациялар яратишади.
В) Янги эҳтиёжлар яратувчи ташкилотлар ҳамда мавжуд эҳтиёжларни ривожлантириш ва янада тўла қондиришга йўналган ташкилотлар. Янги эҳтиёжлар яратувчи ва уларни қондирувчи инновацияларга мисол сифатида радиоприёмник, магнитофон, телевизор, телефон, видеомагнитофон, калькулятор, ЭҲМларни олиш мумкин. Мавжуд эҳтиёжларни ривожлантириш ва тўла қондириш бўйича инновациялар сифатида юқорида кўрсатилган маҳсулотларнинг янги авлодларини реализация этиш тушунилади.
Г) Базис инновация яратувчилар ҳамда фаолияти такомиллаштирувчи инновация яратишга йўналтирилган ташкилотлар. Базис инновациялар ҳам янги кашфиётлар ва ҳам “эски” кашфиётларга янги усулларни қўллаш асосида реализация этилиши мумкин. Инновацияларнинг мазкур тури техниканинг янги авлодларини яратиш билан боғлиқ, истиқболда улар такомиллаштирувчи инновациялар ишлаб чиқиш орқали ривожлантириб борилади.
Д) Бир тармоқ учун инновация яратувчилар ҳамда бутун халқ хўжалигида қўлланувчи инновация яратувчи корхоналар. Иккинчи турда бутун циклни амалга ошириш учун ИТТКИнинг ривожланган базаси талаб этилади.
Е) Илгари яратилган маҳсулот ва технологиялар ўрнини босувчи инновацияларни реализация этувчи корхоналар ҳамда рационаллаштирувчи ва кенгайтирувчи инновациялар яратадиган корхоналар. Ўринбосар инновацияларни ишлаб чиқиш юқори илмий салоҳиятни талаб этади.
Ж) Инновацион маҳсулотларни реализация этувчи корхоналар ҳамда инновацион жараёнларни реализация этувчи корхоналар ва ҳ.к.
З) Янги бозорлар учун инновация қилувчи ташкилотлар ҳамда эски бозорларда янги қўлланиш усулини яратувчи инновацияларга ихтисослашган ташкилотлар.
Инновацион корхоналарнинг ташкилий тараққиёти асосан амалий фан соҳасида интеграцион ва дезинтеграцион жараёнлар шароитида амалга ошиб, натижада фан-техника соҳасининг янги ташкилий тузилмалари пайдо бўлган: инкубаторлар, технопарклар, технополислар.
Инкубатор—бу кичик иновацион корхоналарнинг пайдо бўлиши ва самарали фаолият кўрсатиши учун қулай шароитлар яратишга ихтисослашган тузилма ҳисобланади. Унинг фаолияти кичик инновацион корхоналарга моддий (аввало илмий асбоб-ускуна ва бино), ахборот, консалтинг ва бошқа зарурий хизматлар кўрсатиш асосида ташкил қилинади. Инкубаторларда амалга ошириладиган ишлар сирасига қуйидагиларни киритиш мумкин:
- Инновацион лойиҳалар экспертизаси. У ўз ичига лойиҳанинг янгилиги ва ишончлилигини аниқловчи илмий-техник экспертиза, шунингдек, экологик ва тижорат экспертизаси (конъюктура, янги маҳсулот бўлажак бозори, кутилаётган фойда кабилар таҳлили) ни қамраб олади.
-инвесторлар қидируви ҳамда зарур бўлганда кафолатлар бериш;
-Имтиёзли шартларда бино, асбоб-ускуна ҳамда тажриба ишлаб чиқариш билан таъминлаш;
- Имтиёзли шартларда ҳуқуқий, реклама, ахборот, маслаҳат ва бошқа хизматларни кўрсатиш.
Инкубатор тижорат ташкилоти бўлиб, унинг ўз-ўзини қоплаши инновацион корхоналарнинг истиқболдаги фойдасига турли шаклда шерик бўлиши ҳисобига таъминланади.
Технопарк бу ихчам шакллантирилган мажмуа бўлиб, умумий кўринишда ўзида илмий ташкилотлар, ОЎЮ ва саноат корхоналари, шунингдек, ахборот, кўргазма тизимлари, сервис хизматлари тўпламини намоён этади ва бунда қулай турмуш ва маиший шароитларни яратишни назарда тутади. Технопаркнинг амал қилиши илмий-техник фаолиятнинг тижоратлашуви ҳамда инновацияларнинг моддий ишлаб чиқаришда қўлланилишини тезлаштириш мақсадини кўзлайди.
Интеграцион жараённинг энг юқори кўриниши технополис ҳисобланади. У юзлаб тадқиқот муассасалари, саноат корхоналари, вечур ташкилотлар ҳамда янги ғояларнинг яратилиши ва уларнинг тез суръатларда тижоратлашувига манфаатдор бошқа ташкилотлар иборат конгломератни билдиради. Технополис технопаркка ўхшаш тузилма бўлиб, бироқ ўзида кичик шаҳарлар (аҳоли пунктлари)ни ҳам қамраб олади. Мазкур илмий шаҳарчалар тараққиёти мақсадли равишда уларда жойлаштирилган илмий ва илмий-ишлаб чиқариш мажмуаларига йўналтирилган. Кичик корхоналарнинг бирлашмаси пировард натижада йирик инновацияларни амалга оширишга етарли бўлган мураккаб инфратузилмани шакллантиради. Технополис маркази бўлиб, кўпгина ҳолларда инновациялар асосида ётувчи фундаментал билимлар генератори бўлмиш йирик университет ҳисобланади.
Масалан, АҚШда бу турдаги 300 парк мавжуд, Япония эса ривожланган технологияларни ишлаб чиқиш салоҳиятига эга 19 технополис яратишга киришган. Россия федерациясида 60 технопарк ва 5 технополис (Обнинск, Дубна, Пушино, Арзамас-16, Томск) фаолият кўрсатади.
Бироқ, замонавий шароитда интеграцион жараёнларнинг инерциявийлик, бошқарувнинг мураккаблиги каби айрим салбий жиҳатлари юзага чиқа бошлади. Шунинг учун ҳам унга қарама-қарши жараён—дезинтеграцион жараён вужудга келиб ривожлана бошлади. Мазкур жараён муайян тармоққа ёки ишлаб чиқаришнинг белгиланган қисмига бириктирилган йирик инновацион корхоналардан кичик ташкилий шаклларга ўтишда намоён бўлади. Ушбу ташкилотлар йирик инновацион корхоналар базасида ёки мустақил равишда ташкил топади.
Download 26,99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish