Innovations in the field of information and library



Download 34,77 Kb.
bet1/2
Sana18.01.2023
Hajmi34,77 Kb.
#900268
  1   2
Bog'liq
Централ Азия учун мақола-2022


Central Asia – 2022”: “Fan, ta’lim, madaniyat va biznesda internet va axborot-kutubxona resurslari” XV Xalqaro konferensiyasi учун
АХБОРОТ-КУТУБХОНА СОҲАСИДАГИ ИННОВАЦИЯЛАР”
"INNOVATIONS IN THE FIELD OF INFORMATION AND LIBRARY"

Китобхонлик маданиятини юксалтириш- буюк мақсадларимизга эришишнинг муҳим кафолатидир.
Ш.Мирзиёев
This article spoke about some newly, innovative projects in the Kyzoi district information and library information and library information and library information-library of the Navoi region through social networks. Currently, young people in the district will suspend several projects to cover a layer of seven and seven years. The efforts of mobile libraries under the Information Library Center, especially the information library center, especially for the formation of teaching cultures between them and the formation of reading culture between them, Quest question is carried out on social media More information about the project "Shared the Together" project. This article discusses some newly, innovative projects in the Navoi Regional Information and Library activities of the Navoi Regional Information and Library. Currently, young people in the district will suspend several projects to cover a layer of seven and seven years. The efforts of mobile libraries under the Information Library Center, especially the information library center, especially for the formation of teaching cultures between them and the formation of reading culture between them, Quest question is carried out on social media The project "We study together" is provided with detailed information.
Китоб- инсоният яратган энг буюк ихтиро десак муболаға бўлмайди. У туфайли инсон заковатининг, тафаккурининг ноёб дурдоналари аждодлардан авлодларга етиб боради. Жамият тезлашади. дунёда рўй бераётган энг глобал ҳодисалар китобга муҳрланиб тарих саҳифасига муҳрланади.
Республикамиз Президенти Ш.Мирзиёев шундай дейдилар: “Илмни қадрланг, илмга интилинг! Бир сония вақтингиз бекор ўтмасин! Ёшлик-умрнинг энг бебаҳо даври. Илм ва билим -ўтда ёнмайдиган, сувда чўкмайдиган, ҳеч ким сиздан тортиб ололмайдиган бойлик эканини асло унутманг!”,- дарҳақиқат бу гапнинг негизида олам-олам пур маъно ётибди.
Мамлакатимизда ижтимоий-сиёсий ва халқаро ҳаётда барча соҳаларда ижобий ўзгаришлар юз бермоқда. Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятига қўшилиш бобида фаол, самарали қадамлар қўйилди. Шу билан биргаликда аҳолига ахборотдан эркин фойдаланиш имкониятини яратиб берди. Ахборот ва коммуникация технологиялари шиддат билан ривожланаётган асрда ахборот сиёсати маданий сиёсатнинг бир бўлаги ҳисобланди. Анашундай ислоҳотлар энг аввало фан ва техниканинг илдам тараққиёти, жамиятдаги ижтимоий муносабатларнинг замонавийлашуви, ахборот-кутубхона соҳасини ривожланишида ҳам ўз таъсирини кўрсатмай қолмади. Бунга мисол қилиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 20 июндаги “Республика аҳолисини ахборот-кутубхона билан таъминлашнинг ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ 381-сони Қарори; 2011 йил 23 февралдаги ПҚ 1487-сонли “Ахборот-коммуникация технологиялари базасида ахорот-кутубхона ва ахборот-ресурс хизматлари сифатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори; 2011 йил 13 апрелдаги ЎРҚ-280-сонли “Ахборот-кутухона фаолияти тўғрисидаги” Қонуннинг имзоланиши мамлакатимиз аҳолисига ахборот-кутубхона хизматини юқори, жаҳон андозалари мезонларига хос даражада ташкил этиш, соҳа мутахассисларининг самарали фаолият кўрсатишлари учун ҳуқуқий механизмлар билан мустаҳкамланди. 7 боб ва 28 моддадан иборат бўлган бу қонун ахборот-кутубхона фаолиятини амалга ошириш ва ривожлантириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш, фуқароларни ахборот-кутубхона муассасаларида сақланаётган ахборотлардан эркин фойдаланишга бўлган ҳуқуқларини таъминлашдан иборат эканлиги мамлакатни модернизация қилиш, демократик ислоҳатларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг асосий омилларидан бири сифатида касб этди.
Барчамизгамизга маълумки муҳтарам юртбошимиз Ш.Мирзиёев томонидан қабул қилинган Республика аҳолисини китобхонлик маданиятини ошириш мақсадида 2019 йил 7 июндаги «Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизматини кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида»ги ПҚ-4354-сонли қарори бугунги кунда давлат сиёсати даражасида эътироф этиладиган оламшумул қарор бўлди десак муболаға бўлмайди. Ушбу қарорнинг қабул қилиниши аҳолини ахборотдан эркин фойдалана олишлари, миллий қадриятларимиз ва жаҳон маданиятини, амалий фундаментал билимлардан баҳраманд бўлишини таъминлайдиган аҳолига ахборот-кутубхона хизматлари кўрсатиш сифатини ошириш, янги тизим яратиш, кутубхоналарда сақланаётган миллий маданий меросни асраб-авайлаш ва бойитиш, ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш ҳисобига ахборот-кутубхона муассасалари фаолиятини ташкиллаштиришда катта ҳисса қўшди. Қарор ижросини таъминлаш мақсадида Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси негизида 186 та туман, шаҳар ахборот кутубхоналари ташкил этилди. Абдулла Қодирий номидаги Навоий вилояти ахборот кутубхона маркази негизида 1 та шаҳар, 8 та туман ахборот кутубхона марказлари 3 йилдирки ўз фаолиятини юритиб келмоқда.
Юқоридаги Қонун ва қарорлар ижроси бугун бутун Республикамиз АКМларида ўзининг самарасини бериб келмоқда. Навоий вилояти тасарруфидаги Қизилтепа туман ахборот-кутубхона марказида ҳам ижтимоий тармоқлар орқали ёритиб борилаётган китобхонлик фаолиятимиздаги айрим янги, инновацион лойиҳаларимиздан гапириб ўтишни лозим топдим.
Қизилтепа туман АКМи 2020 йил январ ойидан 11,5 штат брлигида 16 нафар ходим билан ўз фаолиятини бошлади. Тугатилган Ахборот ресурс марказлари (АРМ)дан 4 нафар олий, 12 нафар ўрта махсус кутубхоначи мутахассислар танлов, суҳбат орқали ТАКМга ишга қабул қилинди. Бугунги кунда ходимлар сони 20 нафарни ташкил этмоқда.
Туман ахборот кутубхона маркази фаолияти дастлаб, фаолияти тўхтатилган касб-ҳунар коллежларининг АРМ фондларини тегишли далолатномалар орқали қабул қилишдан ва марказга келтиришдан бошланди. Аввалига 75010 нусхадаги китоб фондлари қабул қилинди. Халқ таълими бўлими (ХТБ)га қарашли мактаблардан вақтинчалик ишлатиш учун моддий техник базалар олинди. Дастлаб фондни тўлдириш учун бюжджет маблағидан 15 млн. сўм яжратилган бўлса, 2021 йилда 25 млн, 2022 йилда эса 35 млн. сўм янги китоблар сотиб олиш учун маблағлар ажратилди. Айни дамда Туман АКМ фонди 79728 та га етди. Туман АКМ фаолиятини бошлаши учун туман эркин қолдиғидан ажратилган маблағдан (11 дона компьютер, 5дона принтер, 1 дона рангли принтер ва 2 дона 3Х1 прентер) моддий техник базалар сотиб олинди.

2017 йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш тўғрисида”ги фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида Қизилтепа туман ахборот кутубхона марказида бир қанча китобхонлик тадбирлари ўтказилиб келинмоқда. Бунга мисол қилиб, тумандаги 53 та Маҳалла фуқаролар йиғинидаги уюшмаган ёшлар ўртасида ўтказилиб борилаётган “Заковат” интеллектуал ўйини, “Зукко китобхон” танловлари, “Ўқимоқчисиз-у, аммо келолмаяпсиз. Унда ўзимиз борамиз” шиори остидаги китобхонлик хизматларини мисол қилсак муболаға бўлмайди.
Тумандаги Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда “Заковат” интеллектуал ўйинида-дастлаб маҳаллабай ёшлар қатлами аниқланади. Интеллектуал ўйинда жамоаларга мантиқий саволлар берилади. Ҳар бир маҳалладан жамоа шакллантирилиб, 4 сектордаги жамоалар ўртасида ўйин ўтказилади. Сектор босқичидан 1 –ўрин олган жамоа туман босқичига йўлланма олади. Туман босқичида 4 та жамоа иштирок этиб “Заковат” ўйини ғолиби деб топилади. Ғолиблар туман ҳокимлиги ва Ёшлар ишлари агентлигининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланади.
Зукко китобхон” танловида ҳам дастлаб маҳаллабай ёшлар жамоаси шакллантилириб, сектор босқичи ва туман босқичлари тегишли Низом асосида ўтказилади. Ғолиб жамоалар туман ҳокимлиги ва Ёшлар ишлари агентлигининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланади.
Туман Ахборот кутубхона марказида “Ўқимоқчисиз-у, аммо келолмаяпсиз. Унда ўзимиз борамиз” шиори остидаги китобхонлик хизматилари кўрсатилмоқда. Ушбу лойиҳада мутахассис ходимлар томонидан туманнинг узоқ ҳудудларидаги МФЙ га ташриф буюриб, хонадонларга китоблар олиб боришади. Шу билан биргаликда ушбу лойиҳа асосида тумандаги корхона ва ташкилотларда кўчма кутубхоналар ташкилинган. Ташкилот ходимлари кутубхонага келолмаслиги сабабли ходимлар 100 тадан 300 тага китоблар олиб боришади ва вақти-вақти билан китоблар китобхонлар сўрови асосида янгиланиб борилади.
Туман марказидан олис ҳудудларда жойлашган аҳолига самарали ахборот кутубхона хизмат кўрсатиш мақсадида туман АКМнинг электрон каналлари ва группалари ўз фаолиятини йўлга қўйди1. Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларда Республикамиз Президенти Ш.Мирзиёев раислигида 2020 йил 19 март куни ёшларга эътиборни кучайтириш, ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишидаги топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида туманимизда тўртинчи ташаббус ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича олиб борилаётган китобхонлик тарғиботлари, туманда ижтимоий–сиёсий соҳада олиб борилаётган фаолиятлар, янгиликлар, янги китоблар тарғиботлари, ёритиб борилади.
Ундан ташқари олисдаги китобхонларга самарали хизмат кўрсатиш мақсадида электрон группада бадиий китобларнинг электрон Audio ва Pdf вариантлари, жажжи болажонларимиз учун энг сара эртак китобларнинг аудио кўринишлари, мультфилмлар, кароке қўшиқларнинг mp3 вариантлари, турли бошқотирма савол-жавоб красвордлар тақдим қилиб борилади. Тунги соат 20-00 да АКТ ва рақамлаштириш хизмати ходими томонидан китобсеварлар учун “Заковат” мантиқий саволлар, Ҳафта билимдонини аниқлаш учун кун саволлари ва турли хил бошқотирма савол-жавоб ўйинлари, бошқа кутубхоналар фаолияти тўғрисидаги янгиликлар ёритиб борилади.
Тўртинчи ташаббус2 ижросини таъминлаш мақсадида Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва китобхонликни кенг тарғиб қилиш учун Маҳалла фуқаро йиғинларида 20 га яқин кўчма кутубхоналар ташкил қилинди. Кўчма кутубхона китоблари вақти–вақти билан китоблар янгиланиб борилади. Уюшмаган ёшлар ўртасида “Китоб – маънавият кўзгуси!”, “Мен ўқиган китоб”, “Ўқимоқчисиз, аммо келолмаяпсиз” шиорлари остида ҳудудларда секторбай китоб тарғиботлари, танловлар ма мушоиралар ўтказилиб борилмоқда.
2022 йил 8 январда тумандаги “Янги Қизилтепа” газетасининг № 4-сонида “Биргаликда мутолаага қизиқтирайлик” номи билан мақола чоп этилган эди. Шундан сўнг туман ахборот кутубхона маркази туман Ахборот хизмати ҳамкорлигида “Биргаликда ўқиймиз” лойиҳаси йўлга қўйилди. Ушбу лойиҳада марказнинг энг сара асарлари – детиктив романлар, тарихий китоблардан фойдаланилиб, ҳар ҳафтанинг жума кунида ижтимоий тармоқларда – “https://www.youtube.” каналида, Қизилтепа туман ахборот кутубхона марказининг телеграм ва “facebook” даги саҳифаларида, вилоят ва туман маънавият ва маърифат марказларининг телеграм канал ва гуруҳларида, Республика, вилоятнинг китоб тарғиботи телеграм гуруҳларида ҳам ҳавола қилиниб кенг тарғиб қилиб борилмоқда. Март ойидан бошланган ушбу лойиҳа асосида 4 та китоб таҳлил қилинди. Лойиҳанинг илк №1-сонида туман АКМ директори Г.Норқулова томонидан тарғиб қилинган Д.Машарипованинг “Ҳаммасига онам сабаб” асари-youtube каналида–414 нафар, Туман ҳокимлигининг: Yangi Qiziltepa канали https://t.me/qiziltepa_hokimligi телеграмм каналида -10127 нафар жами -10541 нафар кузатувчилар томонидан кўрилган, лойиҳанинг №2-сонида туман АКМ мутахассиси Д.Ҳамроева томонидан тарғиб қилинган Комил Синдаровнинг “Кечиккан қасос” китоби -youtube каналида –349, телеграм каналларида – 8871 нафар кузатувчилар томонидан жами 9220 нафар китобхонлар томонидан кўрилди. “Биргаликда ўқиймиз” лойиҳасининг №3- сонида мутахассис О.Қаюмова томонидан тарғиб қилинган Аҳмад Лутфи Қозончининг “Ўгай она” китоб youtube каналида -352, телеграм каналларида - 10197 нафар, жами - 10544 нафар қизиқувчилар томонидан кузатилди. Март ойидаги энг сўнгги тарғибот яъни № 4-сонида мутахассис Я.Ашурова томонидан амалга оширилиб, унда Акбармирзонинг “Кекса мерганнинг сўнгги нишони” китоби -youtube каналида –114, телеграм каналларида - 8076 нафар, жами - 8190 нафар қизиқувчилар томонидан кузатилди. Ушбу лойиҳа доирасида туман АКМнинг китобхонлик тарғиботи орқали китобхонлар сони 38495 нафарга кўпайишига эришилди.
Йил якунида ушбу лойиҳа орқали тарғиб қилинган 40 та китоб китоб рўйхати ва аннотацияси жамланиб Ахборот библиография хизмати томонидан “Китобхонга эсдалик” тайёрланиши кўзда тутилмоқда. Ушбу лойиҳани тайёрлашда ҳамда уни амалга оширилишида амалий ва ижодий ёрдамлари учун туман ахборот хизмати раҳбариятига, “Янги Қизилтепа” газетасининг ижодий жамоасига ўз миннатдорчилигимни билдириб қоламан. Лойиҳа давом этади унда саргузаштли, тарихий ва воқеъий асарлар доимий тарғиб қилиб борилади. Ҳурматли китобхонлар, бизни ижтимоий тармоқларда кузатишда давом этинг!



Download 34,77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish