Инсон ҳУҚУҚларини ўрганиш услубий қўлланма Ўзбекистон республикаси



Download 0,49 Mb.
bet1/27
Sana21.02.2022
Hajmi0,49 Mb.
#38471
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27
Bog'liq
Инсон хуқуқлари қўлланма охирги


ИНСОН
ҲУҚУҚЛАРИНИ ЎРГАНИШ
Услубий қўлланма


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ
Акбар Ўтамуродов,
Ҳамид Содиқов, Элбек Раимов


ИНСОН
ҲУҚУҚЛАРИНИ ЎРГАНИШ


Услубий қўлланма


Тошкент – 2019


Масъул муҳаррирлар:



В.Топилдиев

ю.ф.н., доцент.

О.Р.Мусаев

фал.ф.д.


Тақризчилар:

Ш.А.Исмоилов – Тошкент давлат юридик университетининг “Меҳнат ва ижтимоий таъминот ҳуқуқи” кафедраси доценти ю.ф.н.


Н.К.Жамолов – Тошкент давлат педагогика университети “Миллий ғоя ва маънавият асослари” кафедраси мудири, юридик фанлар номзоди, доцент

Ушбу методик қўлланма Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Мактабгача таълм вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг 2019 йил 19 июндаги 1/146 – сонли Қарорига асосан талабаларда инсон ҳуқуқлари шаклланишининг халқаро-ҳуқуқий асослари ва Ўзбекистон миллий тараққиётининг янги босқичидаги инсон ҳуқуқлари борасидаги ислоҳотлар, шунингдек, уларнинг коррупция тушунчаси, келиб чиқиш асослари ва сабаблари, унинг жиноий-ҳуқуқий белгилари, коррупцион жиноятларга қарши курашиш ва профилактика қилишнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида билим ва кўникмаларини шакллантириш учун мўлжалланган.
КИРИШ

Ўзбекистонда демократик ҳуқуқий давлат қурилишининг муҳим шартларидан бири ҳар бир шахснинг асосий ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоясини ва жамиятдаги ҳар бир инсон ҳуқуқларининг амалий кафолатлари тизимини яратишдир.


Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш.Мирзиёев таъкидлаганидек, «Конституциямизда олий қадрият сифатида белгилаб қўйилган инсон ҳуқуқларини таъминлаш масаласи бундан буён ҳам эътиборимиз марказида бўлади. Бунинг учун суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигига эришиш нақадар муҳим аҳамиятга эга эканини албатта барчамиз яхши тушунамиз»1.
Ўзбекистон Республикаси ўзининг ташқи ва ички сиёсатида БМТнинг 1993 йил Инсон ҳуқуқлари бўйича Иккинчи умумжаҳон конференциясида тасдиқланган «инсон ҳуқуқлари шак-шубҳасиз универсал хусусиятга эга, уларнинг ҳимояси эса тегишли давлатларнинг қонуний эҳтиёжидир» деган принципга асосланади.
Юртимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасида мақсадли ишлар олиб борилмоқда. Қонун ҳужжатларининг бутун бир тизими ишлаб чиқилиб, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш бўйича миллий институтлар муваффақиятли ишлаб келмоқда. Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгач, қўшилган биринчи халқаро ҳуқуқий ҳужжат «Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси» эди. Бу Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқларини ривожлантириш, ҳимоя этиш ва кафолатлаш борасидаги ҳақиқий мақсадларини билдиради. Бугунги кунда, Ўзбекистон Республикаси инсон ҳуқуқ ва эркинликларига оид 70 дан ортиқ халқаро ҳуқуқий ҳужжатни ратификация қилган.
Ўзбекистон Республикаси инсон ҳуқуқ ва эркинликларига оид асосий ҳужжатларга қўшилиши билан, халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган принциплари босқичма-босқич миллий ҳуқуқий тизимга имплементация қилиб борилмоқда.
Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар имплементациясида БМТ конвенциявий ҳужжатлари бўйича ҳисоботлар механизми муҳим ўринга эга. 2011 йилнинг бошида Ўзбекистон Республикаси қўшилган БМТнинг асосий ҳужжатлари бўйича Ташкилотнинг тегишли қўмиталарига миллий ҳисоботлар тақдим этилган ва кўриб чиқилган. Хусусан, қуйидаги ҳужжатлар бўйича ҳисоботлар топширилган:
− Хотин-қизларга нисбатан камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги конвенция;
− Ирқий камситишнинг барча турларига барҳам бериш тўғрисидаги конвенция;
− Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция;
– Қийноқ ҳамда муомала ва жазолашнинг қаттиқ, шафқатсиз, инсонийликка зид ёки қадр-қимматни камситувчи турларига қарши конвенция;
− Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт;
− Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт.
Шуни таъкидлаш жоизки, халқаро ҳуқуқий стандартларни Ўзбекистон миллий қонунчилигига имплементация қилиш жараёни барқарор, тизимли ва ортга қайтмас хусусият касб этмоқда. Бунинг натижасида бир қатор қонун ва қонуности ҳужжатларининг халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган принциплари ва нормалари талабларига мослиги қайта кўриб чиқилмоқда.
Табиийки, у ёки бу соҳада режаларнинг ишлаб чиқилиши ва қабул қилиниши эмас, балки стратегик устуворликни аниқлаб олиш ва қўйилган вазифаларнинг тўлиқ ҳал этилиши муаммонинг ечимидир.
Халқаро ҳамжамият ривожланишга бўлган ҳуқуққа алоҳида эътибор қаратмоқда. Ушбу ҳуқуқ халқлар ва инсон учун узвий бўлиб, инсон асосий ҳуқуқларининг бир қисми ҳисобланади. Ушбу ҳуқуқ якуний равишда 1986 йилда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган Ривожланишга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги декларацияда қайд этилган. Ушбу декларацияда таъкидланишича, ривожланиш ҳар томонлама иқтисодий, маданий, ижтимоий ва сиёсий тараққиёт бўлиб, унда иштирок этган барча шахслар фаровонликдан тенг равишда адолатли фойдаланиши ва унда фаол иштирок этишига йўналтирилгандир. Таъкидланганидек, инсон ривожланиш жараёнининг асосий субъекти бўлиб, ривожланишга бўлган ҳуқуқнинг фаол иштирокчиси бўлиши зарур.
Кўпчилик демократик давлатлар тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, миллий даражада инсон ҳуқуқлар ва айниқса, «биринчи авлод» ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ва ҳимоялашнинг самарали механизмини яратмай туриб, фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлатни ташкил этиш мумкин эмас. Шахсий ҳуқуқ ва эркинликларни амалда таъмин этиш ҳар бир давлатнинг барқарор ва изчил ривожланишининг асосидир.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 2-моддасига кўра давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади. Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар. Коррупция ўз мазмун моҳияти билан мазкур конституциявий қоидага муталақо зиддир. Шундай экан давлат ва унинг органлари давлатнинг конституциявий асосларига раҳна солиши мумкин бўлган бундай ҳуқуқбузарликларга қарши барча куч имкониятини ишга солиши керак.
Мамлакатимизда коррупцияга қарши курашда жуда муҳим бўлган икки ҳужжат, Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни ва унинг асосида давлат раҳбарининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Мазкур ҳужжатлар ўз мазмун моҳияти, мақсади билан мамлакатимизда коррупцияга қарши курашнинг янги босқичини бошлаб берди, дейишимиз мумкин.
Президентимиз Ш.Мирзиёев ўзининг сайловолди маърузаларидан бирида “бугунги кундаги яна бир устувор вазифамиз – мамлакатимиз ривожига тўсиқ бўлаётган ёвуз иллат, яъни, коррупция ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш масалаларини самарали ҳал этишдан иборат”лигини таъкидлаган эди.
Бу иллатни аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш, шу жумладан коррупцияга қарши курашиш масалаларига доир тушунтириш ишларини амалга ошириш, ҳуқуқий тарбия ва таълимни, илмий-амалий тадбирларни ташкил этиш, ўқув-услубий ва илмий адабиётларни ишлаб чиқиш каби воситалардан фаол фойдаланиш лозим бўлади.
1-мавзу. Инсон ҳуқуқлари: умумий тушунчалар ва таълимотлар, инсон ҳуқуқларининг моҳияти ва таркиби. Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида инсон ҳуқуқларининг таъминланиши. Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро ва миллий ташкилотларнинг ҳуқуқий мақоми.

Ўзбекистон Республикасининг мустақилликка эришиши кўп соҳалар каби, Ўзбекистоннинг ҳуқуқ фани соҳасида ҳам кўплаб янги тармоқларни вужудга келишига ва уларни ривожланишига имкониятларни яратиб берди. Чунки, масалан, ушуб инсон ҳуқуқлари ўқув курсини олиб қарайлик, ушбу курс 90 йилларгача илғор ғарб мамлакатларида ўқув юртларнинг энги асосий предметларидан ҳисобангани ҳолда, совет тузуми ўқув юртларида эса, ҳуқуқшуносликнинг бундай предмети борлиги тўғрисида мутахассислар ҳам билмас эди. Чунки, Совет тузуми инсон ҳуқуқлари бутунлай инкор этар эди.


Совет мафкурасига кўра, инсон ҳуқуқлари қўпол ва систематик равишда бузиладиган ушбу давлатда, давлат томонидан инсон ҳуқуқлари бузилши ҳолатлари умуман инкор этилиб кеоинган ва алоҳида индивидларни ҳуқуқлари ва маанфаатлари давлат манфаатларидан кейинги ўринлардар, керак бўлса, энг оирги ўринда турган. Биринчи ўринда давлат, кейин эса жамият ва энг охирида шаҳс манфаати турар эди. Давлат манфаат йўлида жамият ва шаҳс манфаатлари поймол этилиши қонуний ҳисобланган ва унинг учун ҳам табиий ҳуқуқлар деган тушунчалар умуман инкор этилиб келинган.
Ўзбекистон мустақилликка эришганидан кейиноқ, инсон манфаатларига, унинг ҳуқуқ ва асосий эркинликларига олий қадрият сифатида қарай бошлади. Бунга, 1991 йилнинг 30 сентябрида Инсон ҳуқуқлари бутунжаҳон Декларацияси Ўзбекистоннинг аъзо бўлишининнг ўзиёқ яққол мисол бўла олади. Чунки, ушбу ёш давлат мустақиллигининг биринчи кунлариданоқ ўз олдига, эркин бозор иқтисодиётига асосланган ҳуқуқий демократик давлат қуришни мақсад қилиб қўйган ва бу йўлда жаҳон ҳамжамияти томонидан эътироф этилиб келинган умуминсоний қадриятларнинг устуворлиги тан олинган эди.
Инсон ҳуқуқлари деганда, давлат ёки мансабдор шаҳслар томонидан муайян шаҳсларнинг қонуний ҳуқуқ ва эркинликларини бузилиши тушунилади. Бундай бузилишлар, мавжуд қонунларга риоя қиоя қилмаслик, фуқароларнинг ўз ҳуқуқларини амалга оширишларига мансабдор аҳслар тмоонидан тўсқилик қилиш, ёки бўлмаса, давлат томонидан ўзининг халқаро мажбуриятларига зид ҳолда қонунлар, ёки қоун ости ҳужжатларини чиқаришлар орқали ҳам амалга оширилиши мумкин. Яъни давлат у ёки бу мажбурий халқаро ҳужжатни имзолаш орқали инсон ҳуқуқларига оид халқаро андозаларни бажаришни ўз зиммаларига оладилар, аммо мамлкатда ушбу ҳужжатлар етарли равишда имплементация қилинмайди. Унинг нормалари миллий қонунчиликка қўлланилмайди.
Мансабдор шаҳслар, айниқса, ҳуқуқни мухофаза қилиш органлари вакиллари одил судловни ёки ҳуқуқни қўллашни амалга ошириш вақтида ўз вазиаларини суъистемол қиладилар, ёки ўз ваколат доираларида четга чиқаилар ва оқибатда муайян шаҳслар ёки шаҳслар гуруҳининг ҳуқуқлари ва эркинликларини поймол этадилар.
«Инсон ҳуқуқлари» ўқув курси ҳусусида фикр юритганимизда, ушбу фаннинг предмети тушунчасини билиб олишимиз керак. Ушбу курснинг предмети – шу фан ўрганадиган масалалар доирасини ташкил этиб, бу доирага қуйидаги масалалар киради: инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари, уларнинг тарихий ривожланиш қонуниятлари, турли давлатларнинг миллий қонунчилигига имплиментация (қўллаш) усуллари, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари кафолатининг универсал механизмлари, шунингдек, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига таъсир қилувчи иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, маданий ва бошқа омиллар.
«Инсон ҳуқуқлари» курсининг мақсади – инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари муаммоларини, уларнинг турли хиллигидан келиб чиққан ҳолда ўрганиш ҳисобланади.
Курснинг асосий вазифалари:
Биринчидан, фуқароларнинг инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги билимлар билан таништириш;
Иккинчидан, фуқароларда инсонларга, уларнинг ҳуқуқлари, шаъни ва қадр-қимматига нисбатан ҳурмат ҳиссини ошириш:
Учинчидан, фуқароларда ўз ҳуқуқ ва эркинликларини ҳар қандай қонунбузарликлар ва бошбошдоқликдан ҳимоя қилиш кўникмаларини шакллантиришига кўмаклашиш;
Ва тўртинчидан, пировард натижада жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни янада кўтаришга кўмаклашишдан иборат.
Инсон ҳуқуқлари ўқув курсини ўрганиш методологияси.
Методология деганда, объектив-ҳақиқий билимларни олиш жараёнида қўлланиладиган усуллар, қоидалар ва йўлларнинг мажмуи тушунилади. Бунда универсал ва ҳусусий методлар фарқланади. Универсал усуллар асосида табиат, тафаккур ва жамиятнинг умумийроқ бўлган қонуниятлари ётади. Шу билан бирга инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ўрганиш жараёнида ҳусусий усуллар ҳам қўлланилиб, уларга қуйидагилар киради: системали, тарихий, қиёсий, социологик, мантиқий усусллар.
Сиситемали усулда инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари муаммолари шаҳсий ҳуқуқ ва эркинликлари ўзаро боғлиқ ҳолда ягона бутун сифатида ўрганилади.
Қиёсий усулда тушунчалар, ҳолатлар улар ўртасидаги умумий томонлар ва фарқларни солиштириш асосида ўрганилади.
Тарихий усулда инсон ҳуқуқлари тарихий тарақиёт ривожланишида ўрганилади.
Социологик усулда ахборотлар йиғилади ва тахлил этилади. Буларнинг биринчисига, турли шаклдаги сўровлар киради (оммавий анкета сўровлари, интервью, эксперт сўровлари ва бошқалар).
Мантиқий усулда инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари муаммоларини мантиқий ўрганишнинг воситалари ва усуллари тушунилади.

Download 0,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish