ИНТЕРНЕТ ОРҚАЛИ МУЛОҚОТ ВА УНИНГ АҲАМИЯТИ Мавзулар: - Форум тушунчаси. Миллий ва халқаро интернет форумлари;
- Uforum.uz - миллий форуми;
- Форумларда иштирок этиш тартиби;
- Блоглар ва вики – сайтдаги материалга изоҳ бериш ва маълумот қолдириш;
- Чат тушунчаси. Интернетда чатдан фойдаланиш ва мулоқот қилиш;
- Интернет орқали сўзлашув ва видео мулоқот;
- Скайп, Мейл Агент, Google Talk, ICQ дастурлари ва улар орқали мулоқот ўрнатиш;
- Твиттер оммавий ахборотларни жўнатиш тизими, ундан тўғри фойдаланиш;
- Интернет орқали мулоқот қилиш ва изоҳ қолдириш маданияти.
- Веб-форум - Интернет тармоғида ўзаро мулоқотни ташкил этиш учун мўлжалланган веб сайт саҳифалари ва ускуналари мажмуи.
- Қисқача айтганда, форум бу веб-сайтнинг ташриф буюрувчилари мулоқот ўрнатадиган майдончаси.
- Фойдаланувчи форум веб сайтига ташриф буюриб, ўзини қизиқтирган мавзуни ўртага ташлаши ва веб-сайтнинг бошқа ташриф буюрувчилари билан муҳокама қилишлари мумкин.
Халқаро интернет форумлари - Интернет форумлари алоҳида йўналишларга ихтисослашган ёки умумий бўлиши мумкин. Ихтисослашган форумларда фақатгина мўлжалланган соҳага оид мавзулар муҳокама қилинади, умумий форумларда эса ихтиёрий мавзуни ўртага ташлаш мумкин.
- Ихтисослашган Интернет форумлар:
- Медицина
- дастурлаш технологиялари
- дизайн ва мода
- компьютер ўйинлари
- транспорт воситалари
- ва х.к.
Uforum.uz - миллий форуми - Uforum.uz – миллий форум ҳисобланиб, бунда Республикамизнинг ахборот технологиялари, таълим, маданият, молия, соғлиқни сақлаш соҳаларида ҳамда давлат сектори ва электрон ҳукумат тузилмасида рўй бераётган масалалар муҳокамасини ўз ичига олади. Қуйидаги расмда миллий форумнинг таълим соҳасига оид мавзулари тасвирланган.
Форумларда иштирок этиш тартиби - форумдан рўйхатдан ўтиш. Форум қоидаларига ва Ўзбекистон Республикаси қонунларига риоя қилиш шарт;
- форумдан рўйхатдан ўтишда расмий шахслар логин учун ўзларининг хақиқий маълумотларини Исм Шарифи, шунингдек иш жойи ва лавозим хам мажбурий шартларга киради;
- маълумотларни киритиш билан бирга фойдаланувчи профил учун аватар сифатида сурат хам тақдим этиши лозим;
- маълумотларини ошкор қилишни истамаган фойдаланувчилар эса ўзлари маъқул деб топган никларни танлашлари мумкин;
- цензурага оид сўзлашув, хақорат, флейм, оффтоп, спам ва реклама таъқиқланади;
- инсонлар шахсиятига тегадиган, Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси ва қонунларига зид муҳокамалар, ресурсларга ишоратлар, файллар ва тасвирлар нашр қилиш таъқиқланади;
- Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ тарзда фаолият олиб бормайдиган сайтларга ишорат жойлаш ёки шундай маълумотларга эга бўлган сайтлардан маълумот жойлаш таъқиқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |