Ишанджанов Лазиз Собирджанович


.2. Глобаллашув шароитида миллий, маданий мерос ва



Download 0,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/16
Sana21.02.2022
Hajmi0,67 Mb.
#56864
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16
Bog'liq
globallashuv sharoitida madaniyatlararo integratsiya masalalari

2
.2. Глобаллашув шароитида миллий, маданий мерос ва 
қадриятларни сақлаш зарурияти 
Ғарб файласуфи Альбер Швейцер: "Воқеликни шакллантирадиган 
кучлар ичида биринчиси - маънавият ва ахлоқ. Қолган барчаси озми-кўпми 
иккинчи даражали", — деган эди. Инсоният тарихига, хусусан, бугунги кунда 


41 
жаҳонда содир бўлаётган воқеаларга диққат билан назар ташланса, бу фикрга 
қўшилмасликнинг иложи йуқ. 
Албатта, ҳозирги даврда глобаллашув жараёнлари энг илғор, янги 
технологиялар асосида ишлаб чиқаришни техник қайта жиҳозлаш, тезкор 
замонавий коммуникация ва алоқа воситалари тизимларининг ривожланиши, 
илмий, техник ҳамда одамлар ҳаёти учун зарур ахборотни йиғиш ва 
тақсимлаш, меҳнат унумдорлигини таъминлаш учун қулай шароит яратиб, бу 
борада чекланмаган имкониятларга йўл очмоқда. Булар, ўз навбатида, 
мамлакатларнинг ўзаро яқинлашувига, жаҳон иқтисодиёти тизимига 
интеграциялашуви жараёнларини фаоллаштиришга хизмат қилмоқда. Аммо 
ўзгариб бораётган дунё мантиғининг чуқур мазмун-моҳиятини, ҳозирги 
дунёда вужудга келаётган ихтилоф ва зиддиятларнинг сабабларини тўғри 
аниқлаш учун ижтимоий ривожланишнинг асосий томирини белгилаш зарур. 
Бу, аввало, маданият ва унинг бош илдизи бўлган маънавий-ахлоқий 
қадриятлардир. Афсуски, бу муҳим жабҳа кўп ҳолларда эътибордан четда 
қолади. 
Бошқача айтганда, маданият, маънавий-ахлоқий қадриятлар иқтисодий 
тараққиётнинг эътиборли қисми бўлсада, лекин унга ортиқча юк сифатида 
ёндашилиб, катта хатога йўл қўйилади. Бу борада немис олими У.Бек 
"Глобаллашув нима?" китобида "Ҳозирги дунёни, унинг инқироз ва олға 
силжишларини "маданий сиёсат", "маданий капитал", "маданий ўзига 
хослик", "маданий гомогенлик", этник, ирқий ва жинсий мансублик каби 
таянч сўзлар билан ифодаланадиган воқеаларнинг мазмунига эътибор 
қилмасдан, тушуниш мумкинлиги"
1
ҳақидаги фикр ҳамда қарашларни 
бемаънилик деб атайди. Бугунги кунда улар ҳар қандай мамлакат, хусусан, 
Ўзбекистан учун ҳам олға ҳаракат қилишнинг самарали шарти, жамият 
маънавий-ахлокий соғломлигининг кафолати, кучли давлат сифатида жаҳон 
1
Бек У. Что такое глобализация? Ошибки глобализма - ответы на глобализацию. –М.: Прогресс-Традиция, 
2001. –
С.91-92. 


42 
ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллашига бўлган умид таянчини ташкил 
этади.
Инсон ҳаёти ва фаолиятининг барча жабҳаларини қамраб олган 
глобаллашув жараёнлари бутун инсоният тамаддуни ва маданиятида жиддий 
ўзгаришларга сабаб бўлмоқда Грузин олими И.Д.Каландия бу борада шундай 
дейди: "Аслини олганда, гарчи глобаллашув умумжаҳон тамаддуни тарихий 
тараққиётининг натижаси ва янги босқичи бўлгани билан бирга, янги 
тамаддунни дунёга келтирмоқда"
1
. Мазкур фикрни давом эттириб, айтиш 
мумкинки, маданият ва қадриятлар тизимида жиддий ўзгаришлар содир 
бўлиши тамаддуний ўзгаришларга олиб келади. 
Маданиятшуносларнинг умумий фикрига кўра, тамаддун — «нафақат 
иқтисодий, сиёсий, балки маънавий-ахлоқий ва диний соҳаларда ҳам ақл-
тафаккурнинг тантанаси ва ёйилишидир. «Тамаддун» (цивилизация) атамаси 
қўлланила бошлаган пайтдан бошлаб (Илк бор «цивилизация» атамаси 
шотланд файласуфи ва тарихчиси А. Фергюсон томонидан истеъмолга 
киритилган), у ёввойилик ва ибтидоийликка зид бўлган маърифатли жамият 
ва идеал, аввало, маънавий-ахлоқий жамият идеали сифатида талқин этилган 
Илм-фан, санъат, маданият, эркинлик ва адолат тараққийси билан боғланган. 
Шунинт учун «тамаддун» ва «маданият» бир-бирига яқин, бир-бири билан 
узвий боғлиқ ҳатто синоним тушунчалар сифатида қўлланилган (масалан, 
америкалик маданиятшунос олимлар - А.Кребер ва К.Клакхон «маданият» 
сўзининг 164 талқини ва таърифини аниқлаб, улар кўп ҳолларда «тамаддун» 
атамаси билан биргаликда кўлланилганини аниқлашган). 
Маълумки, глобаллашув жараёнлари билан боғлиқ зиддиятлар, аввало, 
маданият соҳасида кўпроқ намоён бўлмоқда. Шу жиҳатдан глобаллашувга 
бутун дунёни қамраб олган маданий инқилоб дея таъриф бериш мумкин. 
Сўнгги пайтларда қатор олимлар яқин келажакда сифат жиҳатдан бутунлай 
янги инсон ва жамиятнинг глобал шакли - "мегажамият", "мегамаданият", 
1
Каландия И.Д. Культура в процессе глобализация. // Россия и Грузия: диалог и родство культур: Сборник 
материалов симпозиума. –Вып. 1. –СПб.: Санкт-Петербургское философское общество, 2003. –С.153. 


43 
"суперэтнос"нинг шаклланиши ҳақида гапиришоқда. Бир қарашда бунга 
муайян асос бордек туюлади. Дарҳақиқат, глобал ахборот тизимининг 
шаклланиши, оммавий тус олган аҳоли миграцияси каби ҳодисалар маълум 
маънода «глобал инсон»ни шакллантирмоқда. Масалан, Ўзбекистонда 
туғилган, ўзбек миллатига мансуб, Англия ёки Германияда ўқиган, Япония 
ёки Хитойда ишлаётган ва ҳар гал ўзи тушган муҳитга, у ердаги халқнгнг 
урф-одатларига мослашишга, бегона халқ яшаш тарзини : қабул қилишга 
мажбур бўлган одамни кайси маданият вакили дейиш мумкин? Бу борада, 
«Глобализация социально-экономической жизни: история и современность» 
("Ижтимоий-иқтисодий ҳаётнинг глобаллашуви: тарих ва бугунги кун") 
мақоласининг муаллифлари шундай ёзадилар: "Миграциянинг маданий 
окибатлари жуда жиддий. Бугун бутун дунё алоҳида миллий маданиятларни 
қайта ишловчи улкан "домна ўтхонаси"га айланмоқда"
1
.
Аммо ягона универсал маданиятни яратиш тарафдорларининг фикрлари 
реал воқеликка кўп жиҳатдан мувофиқ эмас. Бунинг тасдиғи сифатида, 
масалан, Францияда яшовчи африкалик (мусулмон)ларнинг бир неча йилдан 
бери давом этаётган ўз миллий-диний ўзига хосликларини сақлаб қолиш 
учун ҳаракатлари ҳаттоки, ҳукуматга қарши чиқишлари ёки Германия 
фуқаролигини олган, аммо ўз миллий-этник ғояларига содиқ қолган 15 
мингга яқин турклар ёки дунёдаги турли мамлакатларда шаклланган "чайна 
тоун"ларни келтириш мумкин. 
Фикримизча, глобаллашув, хусусан унинг асосий белгилари ва ҳаракатга 
келтирувчи кучларидан бири интернет ёки бошқа энг замонавий ахборот 
воситалари инсон табиатидаги яхши ёки ёмон, юксак ёки тубан 
хусусиятларни юзага чиқариши мумкин. Аммо улар янги одамни, яъни 
муайян этнос, миллат, маданиятдан ташқари бўлган одамни дунёга келтира 
олмайди. Шунинг учун айримларнинг яқин орада маданиятларнинг тўлиқ 
интеграциялашуви, яъни ягона дунё маданиятининг шаклланиши ҳатто, 
1
Каландия И.Д. Культура в процессе глобализация. // Россия и Грузия: диалог и родство культур: Сборник 
материалов симпозиума. –Вып. 1. –СПб.: Санкт-Петербургское философское общество, 2003. –С.153. 


44 
миллат ва халқларнинг аллақандай ягона "супер-этнос" ёки 

мегажамият"га 
айланиши ҳақидаги орзуларининг амалга ошиши ҳақиқатдан йироқдир. 
Глобаллашув социологияси муаммоларига бағишланган тадқиқот 
ишларида унинг маданиятдаги ифодаси ва оқибатларини ўрганиш етакчи 
йўналишни ташкил этаётгани беҳуда эмас. Биринчилардан бўлиб бу масалага 
Архун Аппадураи эътибор қаратди: «Бугунги кундаги глобал 
муносабатларнинг асосий муаммоси, — деб ёзади у, — маданий 
гомогенизация билан маданий гетерогенизация Ўртасидаги зиддиятнинг 
кескинлашувидир»
1

Инсониятнинг бугуни ва келажаги ҳакида фикр юритаётган олимлар 
ичида маданият (тамаддун)лар ўртасидаги фарқни абсолютлаштириб, 
зиддиятларни тинч йўл билан ҳал этиб бўлмаслиги ҳақида гапираётганлар 
ҳам бор. Хусусан, ўз пайтида америкалик олим С.Хантингтоннинг 
«Тамаддунлар тўқнашуви» китоби катта шов-шувга сабаб бўлган эди. Бу 
китобида у тамаддунлар ўртасидаги кураш кундан-кун авж олиши, ягона 
инсоният ҳақида гап бўлиши мумкин эмаслиги ва XXI аср тамаддунлар 
ўртасидаги тўқнашув асри бўлиши ҳақидаги фикрни илгари суради


"Менинг фикримча, — ёзади у, — туғилаётган мафкура ҳам, иқтисод 
ҳам зиддиятлар манбаи бўлмайди Инсониятни ажратиб турадиган энг мухим 
чегара ва тўқнашувларнинг асосий манбаини маданият белгилайди. Миллат 
— 
давлат халқаро ишларининг бош иштирокчиси бўлиб қолади, бироқ 
глобал сиёсатнинг энг жиддий ихтилофлари турли тамаддунларга тегишли 
бўлган миллат ва гуруҳлар ўртасида содир бўлади. Тамаддунлар тўқнашуви 
жаҳон сиёсатининг асосий омилига айланади. Тамаддунлар ўртасидаги 
бўлиниш чизиқлари айни келажакдаги фронтларнинг чизиқларидир"
3

С.Хантингтон ҳар қандай тамаддун (маданият)нинг ўзагини дин ташкил 
этиши ва диний эътиқод халқлар онгида энг чуқур илдиз отган, турғун экани 
1
Appadurai A. Dsjuncture and difference in the global cultural economy.// Robertiion ft. White KE. (Ed.) 
Globalisation. Critical concept in socilog. –London. –Vol.1. –2003. –P.251. 
2
Хантингтон С. Столкновение цивилизаций и преобразование мирового порядка. Новая 
постиндустриальная волна на Западе. –М., 1999. –С.24-32. 
3
Полис. –1994. –№1. –С.33. // httр://www.poletstudies.ru
41
Кессиди Ф.Х. Глобализация и: культурная идентичность. // Вопросы философии. –2003. –№1. –С.79. 


45 
ҳақидаги ғояга таянади. Шу асосда у навбатдаги жаҳон уруши, агар у содир 
бўлса, асосан, диний эътиқодлардаги зиддиятлар заминидаги уруш бўлишини 
башорат қилади Россиялик олим Ф.Х.Кессиди С.Хантингтон фикрига тўлиқ 
қўшилмасада, шундай фикрлайди. "Фикримизча, — ёзади у, — агар уруш 
содир бўлса, у этник уруш бўлади Ҳар ҳолда ҳозирги локал тўқнашувлар, 
ҳарбий ҳаракатлар ва зиддиятларнинг аксарият кўпчилиги этник хусусиятга 
эга. Акс холда, жаҳонда содир бўлаётган иқтисодий ва сиёсий бирлашиш 
жараёнлари бораётган, жаҳон коммуникация тизими шаклланаётган, атроф 
муҳитни асраш буйича ҳамкорликда ҳаракатлар кенгайган бир шароитда 
этник ва сепаратизм тенденцияларининг кучайишини (масалан, Басклар 
мамлакатида, Тоғли Қорабоғ, Абхазия, Чеченистон, Курдистон ва бошка 
ҳудудларда) тушунтириш қийин бўлади"
1

Масаланинг мураккаблигини назардан қочирмаган ҳолда, тарихнинг 
бундай қайғули оқибатлари ҳақидаги фикрларга тўлиқ қўшилиб бўлмайди. 
Фикримизча, тафаккур, ақл тантана қилади ва инсоният ҳалокатли йўлдан 
қайтади. Қолаверса, халқаро ташкилотларнинг саъй-ҳаракатлари ҳам беҳуда 
кетмас. Ягона маданиятни шакллантириш ғояси ҳозирча хом хаёлдан бошқа 
нарса эмас, чунки турли халқларнинг маданиятлари, қадриятлари ўртасида 
муайян муштараклик эзгуликка қаратилганлик каби умумий хусусиятлар 
мавжуд бўлсада, уларнинг намоён бўлиш шакллари, энг муҳими, дунёни 
идрок этиш, дунёқараш, воқеликка бўлган ўзаро муносабатлар каби базавий 
тушунчаларида жиддий фарқлар мавжудлиги маълум.
Хусусан, ҳар бир маданият, кенг талқинда Шарқ ва Ғарб маданиятлари 
ўзининг алоҳида генотипига эга, шунга мувофиқ уларнинг ички ривожланиш 
мантиғи мавжуд. Шу жиҳатдан, япон олими Макото Кикухи фикрлари, у ўз 
эътиборини мазкур масаланинг бир қиррасигагина қаратган бўлсада, 
диққатга сазовордир. У "японлар билан Ғарб тамаддуни вакилларининг 
фикрлаш характери ўртасида принципиал фарқга эътибор қаратиб, шундай 
ёзади: "Мулоқот жараёнида японлар «ҳа-йуқ» типидаги катьий 
1
Кессиди Ф.Х. Глобализация и: культурная идентичность. // Вопросы философии. –2003. –№1. –С.80-81. 


46 
формулалардан фойдаланишга мойил эмас. "Оқ" ва "қора”га кескин бўлиш 
уларнинг маданиятига хос эмас, улар рангнинг барча товланишларини, хоҳ 
бу табиатда бўладими хоҳ одамлар ўртасидаги муносабатлардами, чуқур ҳис 
қилишади.. Инглиз тилига ҳарфлардаги ифода, мантиққа суяниш, чизиқли 
структура хос, у, айниқса, илм учун қулай. Япон тили кўпрок поэзияга мос, у 
мазмунни аналогия ёрдамида ифодалайди ва ҳиссиётга йуналган бўлади''
1

Ироқлик тадқиқотчи Ал-Жаноби ҳам турли маданиятларнинг 
интеграцияси ҳақида гап бўлиши мумкин эмаслигини айтади. Хусусан, у 
Москвада бўлган (1997 йил, апрель) «Тамаддунлар диалоги: Шарқ —Ғарб» 
мавзуидаги халқаро симпозиумдаги маърузасида шундай деган: «Шарқ ва 
Ғарбнинг ўзаро бир-бирини тушуниши, айникса, Мағрибу Машриқ ғоя
ва 
эътиқодларининг синкретиклашуви генетик ҳамда моҳиятан мумкин эмас... 
Ғарб ва Шарқ маданиятлари ўртасидаги диалог тамаддуний асосларнинг туб 
илдизлари ўзгача бўлгани туфайли нафақат ақлга сиғмайди, балки уни реал 
амалга ошириб ҳам бўлмайди; фақат уларнинг гетерогенлиги ва йуқотиб 
бўлмас алоҳидалигини англаган ҳолда, ишчан ва амалий жиҳатдан ўринли 
муносабатларнинггина имконияти бор»
2
. Шундай экан, назаримизда, 
глобаллашув шароитида маданий ранг-баранглик ўзига ҳослик заминидаги 
ихтилоф ва зиддиятларнинг олдини олишнинг чораларидан бири одамларда 
маданий толерантлик туйғуларини ривожлантириш, “ўхшамайди, демак 
бегона" деган ёндашувдан воз кечишдир. 
Бироқ бунда маданий глобаллашувнинг бугунги кундаги тенденциялари, 
ғоя, ният билан, улар қанчалик асосли бўлишига қарамай, таркиб топган реал 
воқелик ўртасида жиддий фарқ борлигини инобатга олиш зарур. 
Хўш, реал воқелик қандай? Глобаллашув тарихий тараққиёт мантиғи 
билан боғлиқ табиий жараёнми ёки уни кимнингдир иродаси 
бошқараяптими? Агар ҳозирда кечаётган жараёнлар "глобал кишилик 
1
Ротенберг В.С., Аршавский В.В. Межполушарная ассимегрия мазг и проблема интеграции культур. // 
Вопросы философии. –1984. –№4. –С.78-84.
2
Аникиев Е.Н., Семушкин А.В. Диалог цивилизаций: Восток-Запад. // Вопросы философии. –1998. –№ 2. –
С.177. 


47 
ҳамжамиятини шакллантираётган"
1
ва «Сайёрада яшаётган абсолют 
кўпчилик аста-секин ҳаётни ташкил этишнинг асосий тамойиллари ҳакида 
умумий қарашни ишлаб чиқаётган»
2
бўлса, унда жаҳон ҳамжамияти 
ҳаётининг барча соҳаларини қамраб олган зиддиятлар мантиқан инсоният 
онгли ра-вишда ўз ҳалокати томон бораётгани ҳақидаги фикрга олиб 
келмайдими? Бу борада Ж.Стиглиц шундай ёзади: "Агар глобаллашув 
аввалгидек амалга ошириладиган бўлса, ... у тарақаиётга ёрдам бериш у ёқда 
турсин, бундан кейин ҳам қашшоқлик ва беқарорликни юзага 
келтираверади"
3
. Юқоридаги саволларга объектив жавоб бериш учун, аввало, 
глобаллашув субъектини аниқ белгилаш керак бўлади. Тадқиқотчи Б.Умаров 
бу борада шундай ёзади: "Глобаллашув халқаро муносабатларнинг 
анъанавий иштирокчиси — давлатлардан ташқари умумдунёвий жараёнларга 
бевосита таъсир этувчи, янги субъектларни - Халқаро валюта жамғармаси, 
Жаҳон банки, ЮНЕСКО, Халқаро меҳнат ташкилоти, Жаҳон савдо 
ташкилоти, "Катта саккизлик" (АҚШ, Германия, Буюк Британия, Япония, 
Франция, Канада, Италия, Россия), минтақавий ташкилотлар (Европа 
ҳамжамияти, АСЕАН ва ҳоказо), трансмиллий корпорациялар (ТМК), 
нодавлат ташкилотлар ("яшиллар" ҳаракати каби), Б.Гейтс сингари бадавлат 
кишиларни сиёсат майдонига олиб чикди"
4
. Бироқ сир эмаски, булар мавҳум, 
эгасиз ташкилотлар эмас ва уларнинг ўз карорларини қабул қилишига 
муайян кучлар ўз таъсирини ўтказади. Бугунги кунда кучли, етакчи 
давлатлар қаторига, асосан, Ғарб давлатлари киради. Икки қутбли дунё 
барҳам топиши билан Ғарб якка ҳукмронликка интилаётгани маълум 
Ғарбнинг ҳарбий қудратига ҳеч бир мамлакат ёки ҳудуд қарши тура олмайди. 
Ғарбнинг иқтисодий соҳада деярли рақобатдоши йуқ- Жаҳондаги сиёсий 
муаммолар ва хавфсизлик масалалари (тўғрими, нотўғрими) АҚШ, Англия ва 
Франция иштирокида ҳал этилади. Жаҳондаги иқтисодий муаммоларни 
1
Кувалдин В. Глобальность: новое измерение человеческого бытия. –М., 2003. –С.35. 
2
Горбачев М.С. и др. Грани глобализации: трудные вопросы современного развития. –М., Альпина 
Паблишер, 2003. –С.32. 
3
Stiglitz J.E. Globalization and Its Discontents. –N.Y.: Norton &Co., 2002. –P.248. 
4
Умаров Б. Глобаллашув зиддиятлари. –Т., Маънавият, 2006. –Б.11. 


48 
белгилаш ва уларни ҳал этишда ҳам Ғарб нуқтаи назари устувор. БМТнинг 
Хавфсизлик Кенгаши ёки Халқаро валюта жамғармаси қабул қилган 
карорлар Ғарб манфаатларини ифодалайди, аммо, Жаҳон жамоатчилигига 
Жаҳон ҳам- жамияти талаб ва эхтиёжларига қаратилган қарорлар сифатида 
тақдим этилади. ХВЖ ва бошқа халқаро иқтисодий ташкилотлар орқали Ғарб 
ўз иқтисодий манфаатларини амалга оширишда ҳамда давлатларни ўзларига 
мос ва керакли иқтисодий сиёсат юрғизишта мажбур этади. 
Биргина мисол — Эроннинг ядровий дастурига бўлган муносабат. 
Маълумки, Хавфсизлик кенгаши бу давлатга нисбатан муайян санкциялар 
эълон қилди. Аммо шунга Қарамай, АҚШ ва Франция жаҳон ҳамжамияти 
фикрини "Ўзларининг хусусий'" санкцияларини белгилашга қарор қилди. Шу 
жиҳатдан рус олими В.Л.Иноземцевнинг қуйидаги фикрлари тўлиқ асосга 
эга дейиш мумкин: “Глобаллащув, аслини олганда, кўкларга кўтариб 
мақталаётган “Умуминсоний қадриятларга таянувчи ягона тамаддуннинг 
шаклланиш жараёнини эмас, балки мутлақо ўзга ҳолат — жамиятнинг 
"
ғарбона" модели экспансиясини ва дунёнинг ана шу моделга мослашишини 
ифодалайди. Бугун глобаллащув деб аталаётган жараённи, вестерлаштириш 
(
ғарблащтириш) дея аниқроқ ифодалаш мумкин"
1
. Бунга қўшимча тарзда 
айтиш лозимки, аксарият глобаллашув на-зариётчилари ғарблашувни 
модернизациялашнинг ягона воситаси сифатида тақдим этади. 
Тараққий эттан Ғарб йўлини танлаш янги ҳодиса эмас, албатта. Ғарб 
илм-фани ютуқдаридан фойдаланиш, янги замонавий технологияларни 
ўзлаштириш, бу борада ҳамкорлик қилиш мумкин ва зарур. Аммо 
модернизациялаш йўлида Ғарб маданияти ва қадриятларини ҳам тўлиқлигича 
ўзлаштиришга ҳаракат қилган мамлакат қатор муаммоларга дуч келгани 
тарихдан маълум. Бундай "тажриба" натижасида ўзининг қайси маданиятга 
мансублиги ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлмаган, ўзлигини англашдан 
маҳрум бўлган жамият, ички зиддиятларга тўла давлат сифатида шаклланади. 
1
Иноземцев В.Л. Вестерпизация как глобализация и "глобализация" как американизация. // Вопросы 
философии. –2004. –№4. –С.60. 


49 
Шунинг учун айрим давлатларнинг, айниқса, минглаб йиллик тарихга эга 
давлатларнинг рахбарлари маданий ўзига хосликни сақлаган ҳолда, давлат 
ҳамда жамиятни модернизациялаш йўлини танламоқда. Хусусан, япон 
ислохотчилари бундан карийб бир аср аввал, "япон руҳияти, Ғарб 
технологиялари" иборасида ўз йўлларини белгилаб олди, бугунги кунда 
Япония ўзлигини, тарихий-маданий илдизларини сақлаган ҳолда, юксак 
тараққий этган давлатга айланди. Худди шундай ҳолатни "глобал фикрлар, 
локал ҳаракат қил" тамойилига суяниб иш тутган Жануби-Шарқий Осиёдаги 
Сингапур, Тайвань, Жанубий Корея ва бошқа мамлакатларда ҳам кузатиш 
мумкин. Улар ғарблашмай туриб ҳам таракдиётга эришди. 
Лекин бу Ғарб давлатларини қониқтирмаслиги аниқ айниқса, АҚШни, 
бугунги кунда шаклланаётган бир қутбли дунёда АҚШ етакчиликни даъво 
қилаётгани ҳақида кўп гапирилмоқда. Сўнгги йиллардаги бу жараённи 
Г.Киссенжер қисқа ва лўнда ифодалаган. 1999 йил 12 октябрда 
Ирландиянинг Дублин шаҳридаги Тринити коллежида ўқиган маърузасида у 
шундай деган: "Асосий таҳдид шундаки, одатда глобаллашув деб аталадиган 
ҳодиса, аслини олганда, Қўшма Шататларнинг ҳукмронлик ролининг 
шунчаки бошқача номидир"
1
.
Дарҳақиқат, бугунги кунда Жаҳонда кечаётган жараёнларни 
ғарблаштиришдан кўра, кўпроқ америкалаштириш деб аталса туғрироқ 
бўлади. "АҚШ Европанинг устунлигини бўшаштиришга ҳаракат қилиб, 
дунёга глобаллашувнинг ўз бетартиб моделини зўрлаб жорий қилишга 
интилгани туфайли таркиб топтан ҳолатнинг асосий айбдоридир",— деб 
ёзади В.Иноземцев. Шу билан бирга айтиш лозимки, АҚШ Жаҳонда содир 
бўлаётган воқеалар учун жавобгарликдан бош тортмоқда. У ўзининг ҳозирги 
замон молиявий оқимлар марказини эгаллагани, Жаҳон иқтисодиётини 
бошқараётганига табиий ҳол деб қарайди, аммо муайян даражада бу каби 
зуғумларга жавоб бўлган қаршилик хусусан, Американинг экстремистик ва 
1
Иноземцев В.Л. Вестерпизация как глобализация и "глобализация" как американизация. // Вопросы 
философии. –2004. –№4. –С.62. 


50 
террористик ташкилотларнинг нишонига айланаётганлиги билан келишишни 
хоҳламай, бутун дунёга ўзини қарши қуймоқда. Ҳатто 2001 йил 11 
сентябрдаги нафақат Американи, балки бутун дунёни ларзага солган қайғули 
воқеадан ўз устунлигини мустахкамлаш йўлида фойдаланди. Бу машъум 
ҳодисадан бир неча кун кейин - 20 сентябрда АҚШ Президента Жорж-Буш 
Конгрессдаги чикишида шундай деди: "Энди ҳар бир ҳудуддаги ҳар бир 
миллат қарор қабул қилиши керак. Ёки сиз биз томондасиз ёки террорчилар 
томонида. Шу кундан бошлаб террорчиликни яшириш ёки қўллаб- 
қувватлашни давом эгтирган миллат Қўшма Штатларга душман тузум 
сифатида талқин этилади". Эътибор берилса, тилга олинган миллатлар 
(ташкилот эмас, гуруҳ эмас, бутун миллат) дунё ҳамжамиятининг, тинчлик ва 
барқарорлик тарафдорларининг эмас, айни АҚШнинг душмани деб эълон 
қилинаяпти. Бунга Қўшимча сифатида айтиш лозимки, Ж.Бош маъмурияти 
нимани террорчилик деб аташ ёки атамаслик ҳамда биринчи зарба бериш 
ҳуқуқини ҳам ўзлаштириб олди. 
Жаҳон иқтисодиёти ва сиёсатида ҳакамликка даъво қилаётган АКШ 
дунёга эгалик қилишнинг энг нозик, шу билан бирга, энг кучли воситасини 
ҳам ишга солмоқда. Бу — маданият соҳасида гегемонликка интилиш. Фасл 
бошида А.Швейцернинг воқеликни, биринчи навбатда, маънавият белгилаши 
ҳақидаги фикрини келтирган эдик Воқеликни ўз измига солишга уринаётган 
Америка шунинг учун турли миллат, ҳудуд ва давлатларни маданий, 
маънавий асосларидан маҳрум этиш, глобал миқёсда манқуртлик касалини 
ёйишга интилмоқда. "Ватанни севиш учун унта ундайдиган нимадир бўлиши 
керак"
1
, дейди Э.Берк. Ўзлигини танимаган, маданиятидан, тарихидан 
маҳрум этилган манқуртда, табиийки, Ватан туйғуси ҳам бўлмайди. 
Бу ҳолатлар ўта мураккаб бўлган глобаллашув ва у билан боғлиқ 
зиддиятларнинг яна бир қиррасини намоён этади. АҚШ бошчилигидаги Ғарб 
мамлакатлари ва қолган дунё ўртасидаги зидлашишни инкор этмаган ҳолда, 
Жан Бодрийярнинг қуйидаги фикри асоссиз эмас дейиш мумкин: «Ҳеч 
1
Бьюкенен П.Ж. Ғарбнинг ҳалокати. // Жаҳон адабиёти. –Т. –2007. –№.1-2. –Б.14. 


51 
қандай динлар ёки «тамаддунлар тўқнашуви» амалда йуқ Ғарб ва Ислом 
ўртасидаги муносабат масаласидан анча чуқуррок бўлган ҳодисалар ҳақида 
гапириш лозим. Юқоридаги масала урғу берилишидан кўзланган мақсад - 
намоён бўлган қарама-қаршиликнинг тўғрилиги борасидаги тасаввурни 
уйғотиш ва куч ишлатишга йўл очиш. Аслида эса, биз ўзига-ўзи қарши 
курашаётган ғолибона глобаллашувнинг гувоҳи бўляпмиз- Бу дегани, 
дунёнинг ўзи, бутун Ер курраси глобаллашувга қаригалик кўрсатмоқда". 
Бу қаршилик инсониятнинг тарихий тараққиёт йўлини белгилайдиган 
чуқур мантиқий асосга таянади. Турли миллат ва халқларнинг ижтимоий
маънавий, ахлоқий ва эстетик идеаллари мавжуд ва уларни авайлаб-асраш, 
уларга таянган ҳолда инсон ҳаётини тартибга солиш инсонпарвар 
жамиятнинг асосий белгиларидан бирини ташкил этади. Айникса, бугунги 
кунда, етакчиликка даъво қилаётган гегемон маданият (гарчи Ғарб 
маданиятининг таянчини ҳам азалий юксак қадриятлар ташкил этсада) 
даромад олиш ва истеъмолчилик кайфиятига қаратилган тубан қадриятларни 
асл қадрият сифатида дунё халқларига тақдим этаётган бир пайтда, унга 
қаршилик кўрсатиш Ҳамда миллий маданий-маънавий илдизларни сақлашга 
интилиш муҳим аҳамият касб этади. 
Глобаллашувнинг энг долзарб бўлган маданиятлараро муносабатлардаги 
тенденциялари янги эмас. Тарихий жараёнларда азалдан бир-бирига зид, 
аммо бир-бирини тақозо этган ва тенг асосга эга бўлган майл, бир томондан, 
маданиятларнинг мулоқотга, яқин муносабатларга интилиши, иккинчи 
томондан, уларнинг этномаданий ўзига хосликни сақлашга, ташқи таъсирдан 
химояланишга ҳаракати хос бўлган. Аммо бизнинг давримизда бу тенденция- 
зиддият кўринишини касб этмоқда. Архун Аппадураи бу борада шундай 
дейди: "Бугунти глобал муносабатларнинг асосий муаммосини маданий 
гомогенизациялаш ва маданий гетерогенизациялаш ўртасидаги зидлашув 
ташкил этади"
1

1
Appadurai A. Dsjuncture and difference in the global cultural economy // Robertson R. White K.E. (ed) 
Globalisation. Critical concept in sociology. –London. –Vol.1. –2003. –P.251. 


52 
Эътиборга олиш лозимки, ҳозирги шароитда маданий мулоқотнинг 
асосий факторлари сифатида миллий маданиятлар эмас, балки Ғарб 
(Америка) ва қолган дунё халқлари маданиятлари майдонга чиққан Шу 
жиҳатдан, америкалик файласуф Фредерик Жеймисоннинг гап глобаллашув 
ҳақида эмас, балки дунёни америкалаштириш ва шу асосда "маданий 
унификациялаш" (бирлаштириш) ҳақида бориши лозимлиги тўғрисидаги 
фикри
1
муайян асосга эга. 
Юқоридаги таҳлил ва мулоҳазалар асосида хулоса қилиш мумкинки, 
бугунти кундаги глобаллашув жараёнларининг асосий муаммоларидан 
бирини маданиятлараро мулоқот масалалари ташкил этади. Жаҳон 
маданиятида руй бераётган ва "маданий инқилоб" тусини олаётган ўз-
гаришларнинг натижаси ўлароқ. икки, бир-бирига зид, бир пайтнинг ўзида 
бир-бири билан ўзаро чамбарчас боғлиқ ҳаракат юзага келди. Булар: 
кишилик маданиятининг ранг-баранглигини инкор этиш асносида маданий 
унификациялаш (бирлаштириш)га ҳаракат ва унинг ортида яширинган 
мақсадларга қаршилик асносида бошланган маданий идентификациялаш 
(ажралиш), аниқроғи, давлат ва. халқлар томонидан маданий ўзига 
хосликларни сақлаб крлишга интилиш. 
Унутмаслик лозимки, бугунти кундаги Жаҳон тарихи — тақдири 
умумий бўлган Ер куррасидаги барча халқ, мамлакат ва ҳудудларни ўз ичига 
олган умумтамаддун оқимидир. Бу оқимга улар ўз ноёб маданияти, 
анъаналари, бетакрор тарихий тажрибаси билан қўшилади. Бу қарама-
қаршилик асосидаги бирлик аслида дунё яхлитлигини ташкил этади, унинг 
бойлигини ифодалайди, унинг доимий ҳаракатда бўлган мураккаб тизим 
сифатидаги яшовчанлигини белгилайди. 
Инсоният дунёнинг ранг-баранглиги асосидаги борлигини англаса, тан 
олса, миллий ва умуминсонийликни оптимал даражада бирлаштира олса, 
интеграциялашув жараёнининг замини яшовчан ва мустаҳкам бўлади. 
1
Jameson F. Notes on globalisation as a philosophical issue // Robertson R. White KJ3. (ed) Globalisation. Critical 
concept in sociology. –London. –Vol.1. –2003. –P.309-328. 



Download 0,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish