Ишлаб чиқариш кучларини жойлаштиришнинг асосий омиллари



Download 143,29 Kb.
bet3/6
Sana11.06.2022
Hajmi143,29 Kb.
#655396
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
ishlab chiarish kuchlarini zhojlasht (1)

Хом ашё омили. Табиийки, маҳсулот хом ашёсиз яратилмайди. Аммо айрим маҳсулотларни олиш учун хом ашё бошқаларига қараганда кўпроқ сарфланади. Шунинг учун бундай маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган тармоқлар ва корхоналар мумкин қадар хом ашё районларига яқин жойлаштирилади.
Саноатнинг барча тармоқлари, масалан, тоғ­кон, ўрмон, балиқчилик ўз­ўзидан маълумки, хом ашё бўлмаган районларда ривожланмайди. Бундай саноат тармоқларининг жойлашуви бевосита фойдали қазилмалар ёки табиий бойликлар географияси билан боғлиқ. Бошқа саноат тармоқларининг ҳудудий ташкил этилиши эса бироз мураккаброқ. Масалан, 1 тонна пахта толаси олиш учун тахминан 3 тонна хом пахта, 1 тонна пахта ёғи учун 5 тонна чигит, 1 тонна писта ёғига 3 тонна кунгабоқар, 1 тонна шакарга 7 тонна қанд лавлагиси ишлатилади. Ушбу рақамларни нисбий кўринишда бериш фойдадан холи эмас. Чунончи, пахта толасини оқ пахтадан чиқиши 32-33 фоиз, пахта ёғининг чигитдан олиниши 19-20 фоиз, шакарни қанд лавлагидан олиш 14-15 фоиз ва шунга ўхшаш. Демак, бу корхоналар хом ашё районида ёхуд унга яқин жойлаштирилади.
Минерал ўғитлар ичида калий ўғитини ишлаб чиқариш географияси батамом хом ашё омили билан белгиланади, чунки уни олиш учун кўп миқдорда калий тузи сарфланади. Айни пайтда азот (селитра) ўғитини ишлаб чиқарувчи корхоналар анча «эркин» жойлашади. Бундай корхоналар қора металлургия марказларига, сув манбаларига яқин, нефт ва газ саноати ривожланган районларда ўрнатилиши ҳам мумкин. Фосфор ўғити ишлаб чиқарувчи корхоналар хом ашё ва истеъмол районларида жойлаштирилади. Хом ашё сифатида апатит, фосфоритлар хизмат қилади. Шунингдек, бу ўғитни ишлаб чиқаришда олтингугурт кислотаси ҳам талаб этилади. Шу боис улар рангли металлургия марказларида ҳам ташкил этилади. Ўзбекистонда азот ёки селитра Чирчиқ, Навоий, Фарғонада, суперфосфат қўқон ва Самарқандда, аммофос ёки азот ва фосфор ўғитларининг бирикмаси Олмалиқда ишлаб чиқарилади.
Хом ашёга кўпроқ асосланган саноат тармоқларининг жойлашувини ўрганиш энг аввало мамлакат табиий шароити ва бойликларини билишни талаб этади. Турли хил қазилма бойликларнинг маълум ҳудуддаги бирлиги бу ерда ишлаб чиқаришни комплекс ташкил қилишга, ҳудудий мажмуаларни шакллантиришга, ишлаб чиқаришни ҳудудий ташкил этиш самарадорлигини оширишга сабаб бўлади.
Ёқилғи иссиқлик электр станциялари учун ҳамда қора металлургия саноатининг дастлабки­чўян эритиш босқичини жойлаштиришда асосий рол ўйнайди. Аммо унинг таъсири ҳамма вақт ҳам етакчи кучга эга эмас; иссиқлик электр станциялари ёки металлургия заводлари айрим ҳолларда истеъмол районларида ҳам жойлаштирилиши мумкин. Бу масала айниқса, нефт ва унинг маҳсулоти мазут, табиий газ асосида ишловчи иссиқлик станцияларини қуришга тегишлидир.
Бироқ, қора металлургия заводларини жойлаштириш қонуниятлари бир хил бўлмайди. Маълумки, қазиб олинадиган темир рудасининг тахминан 48-50 фоизи фойдалидир, яъни улардан деярли шунча чўян олиш мумкин (1 тонна чўян ишлаб чиқишда тахминан 2 тонна темир рудаси ва 1,2 тонна коксланувчи кўмир сарфланади). Аммо бу «ўртача» рақам ҳамма жойда ҳам бир хил эмас: айрим конларда темирнинг қазиб олинадиган рудадаги улуши атиги 17-19 фоизни ташкил этади, холос. Бундай конларга Уралдаги қўшқанорни ёки қора­қалпоғистон Республикасидаги Тебинбулоқни мисол қилиб кўрсатиш мумкин. Ўз­ўзидан кўриниб турибдики, бу ерда қа­зиб олинадиган рудани бевосита домна печларида эритиб бўлмайди, чунки керакли минералдан кўра кераксиз жинслар кўпроқ. Шунинг учун бу руда албатта дастлаб бойитилиши ва унинг таркибидаги фойдали минералнинг ҳиссаси оширилиши лозим.
Бойитилгандан сўнг руда таркибидаги (рангли металлар учун бойитиш жараёни айниқса муҳим, чунки уларнинг тоғ­кон жинсларидаги улуши жуда паст) металл миқдори бир неча баробар кўпаяди. Аммо бундан кейин ҳам унинг ҳиссаси етарлича бўлмайди. Шунинг учун металлургия корхоналари кўпроқ хом ашё районига яқинроқ жойлаштирилади.
Ер юзида «бой» конлар ҳам йўқ эмас, жумладан, Курск магнит аномалиясига кирувчи Белгород яқинидаги конларда темирнинг рудадаги улуши 60-65 фоизгача етади. Бинобарин, бундан қазиб олинадиган хом ашёни бевосита бойитмасдан домна печларида эритса бўлади. Модомики шундай экан, уларни ташиб бориш учун транспорт харажатлари ва пировард натижада эритилган чўяннинг таннархи унча юқори бўлмайди. Бу эса корхоналарни ёқилғи районида ёки унга яқин жойларда қуришни тақозо этади.
қозоғистон Республикасидаги қарағанда тўлиқ циклли металлургия комбинати бевосита кўмир ҳавзаси районида жойлаштирилган. Новокузнецк, Липецк, Тула (Россия), Кривой Рог (Украина) комбинатлари эса хом ашё, яъни темир рудаси конларига яқин қурилган. Айрим ҳолларда металлургия заводлари хом ашё ва ёқилғи районлари ўртасида жойлашган, зеро мазкур саноат тармоғи учун бу икки омилнинг аҳамияти бир хил. Бунга мисол сифатида Череповец металлургия комбинатини (Россия Федерацияси) келтириш мумкин. У Печора коксланувчи кўмир ҳавзаси билан Кола ярим ороли темир рудаси конларининг деярли ўртасида қурилган. Лекин ушбу корхона аниқ икки оралиқ масофада эмас, у бироз ғарбга «тортилган». Бунинг сабаби, Санкт­ Петербург ва Москва шаҳарларининг йирик машинасозлик корхоналарини пўлат ва прокатга бўлган эҳтиёжидир.
Шунингдек, кўмир ва темир рудасини бир­бири билан ҳудудий алмашув тамойили асосида ҳар иккала районда шаклланган қора металлургия марказлари ҳам мавжуд. Бу борада 30­йилларда амалга оширилган Урал­Кузнецк комбинатини (УКК) эслаш кифоя. Мазкур минтақавий дастур ҳудудий ишлаб чиқариш мажмуини дастлабки кўриниши бўлиб, уни ҳаётга татбиқ этишда ҳам хом ашё районида–Жанубий Урал темир рудаси конлари асосида ҳам ёқилғи районида–Кузнецк тошкўмир ҳавзасида, яъни Новокузнецкда бундай улкан корхоналар қурилган эди.
Маълумки, Донецк­Днепрбўйи райони Украинанинг асосий ёқилғи ва қора металлургия базаси ҳисобланади. У илгари дунёга донғи кетган Урални орқада қолдириб, ўтган асрнинг охирги чорагида капиталистик тузум асосида гуркираб ривожланган, ўша пайтдаги Жанубий саноат райони деб аталмиш ўлка сифатида машҳур бўлган. Ҳозирги даврда бу ерда қора металлургиянинг иккита ихтисослашган райони шаклланган, улар бир­бирлари билан хом ашё ва ёқилғи алмашуви негизида амал қиладилар. Бу ҳам бўлса Донбасс ва Днепрбўйидаги бир гуруҳ корхоналар уюшмасидир. Донбассда коксланувчи кўмир, Днепрбўйида темир рудаси (Кривой Рог ҳавзаси). Мазкур минтақада учинчи, лекин олдингиларга қараганда кичикроқ металларгия райони, аниқ­роғи маркази ҳам шаклланган. У Мариуполдаги корхоналар бирикмаси бўлиб, Донбасс кўмири ва Керч ярим оролидаги қамишбурун темир рудаси негизида ишлайди.

Download 143,29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish