Ислом Каримов Ислом – тинчлик ва хотиржамлик динидир



Download 119 Kb.
bet1/3
Sana22.02.2022
Hajmi119 Kb.
#114005
  1   2   3
Bog'liq
1444142152 61725


Исломда терроризмнинг қораланиши ва ватанпарварлик ғоялари

Режа:



  1. Ислом – тинчлик ва хотиржамлик динидир.

  2. Исломда ватанпарварлик тамойиллари


Биз дин билан дунёни, дунё билан динни ўрганамиз”.

Ислом Каримов
Ислом – тинчлик ва хотиржамлик динидир. Ислом жаҳон динлари ичида энг ёши ҳисобланади. “Ислом” – (арабча – “бўйсуниш”, “итоат этиш”) – Аллоҳга тил билан имон келтириб, дил билан тасдиқлаш, унинг кўрсатмаларига бўйсуниш, ўзини Аллоҳнинг динига бағишлашни англатади. Ҳозирги кунда ислом омили тобора катта кучга айланмоқда. У давлатларнинг ички ва ташқи сиёсати, ижтимоий-иқтисодий ҳаётига, давлатлараро ва халқаро муносабатларга таъсир этиб келмоқда. Ҳозирда сиёсатчилар мусулмон оламига дунё ҳамда халқаро муносабатлар истиқболига таъсир кўрсатувчи куч сифатида қарамоқдалар. Ислом омилининг кучайишида мусулмон мамлакатлари ҳудудларининг катталиги, яъни жўғрофий-стратегик имкониятларининг ҳам ўзига хос ўрни бор.
И
Албатта, дин енгилдир. Кимда-ким уни (ўзича) оғирлаштирса, дин уни албатта мағлуб қилади”.
Имом Бухорий
слом моҳиятан енгиллик динидир. Унинг эътиқод қилувчиларга фақат енгилликни раво кўриши мўътабар манбаларда етарлича баён этилган. Маълумки, шариат аҳкомларини жорий қилиш Аллоҳ ёки У изн берган пайғамбарларга хос нарса. Бошқа ҳеч ким, бирор-бир сабабга кўра бу ишни амалга ошириши, бандалар устига шаръий амрни жорий қилиши мумкин эмас. Пайғамбар Муҳаммад алайҳиссалом ҳам ўз умматларига доим енгиллик, осонлик, ўртаҳолликни истаб келганлар. Шундай бўлса-да, экстремистик оқимлар ва баъзи тариқатлар айрим ҳолат-тушунчаларга ортиқча урғу бериб, динимизни қийинлаштиришга уринмоқда. Жумладан, айрим мутаассиб оқимлар Абу Ҳанифа (р.а.)нинг фикрларига менсимасдан қараш, мазҳаб йўлини енгилликда айблаш, мазҳаббошимиз шахсиятини камситиш каби қабиҳликлардан ҳам тап тортмаяптилар.
Шундай экан, огоҳ ва ҳушёр бўлиш давр талаби бўлиб қолаётганини ҳам алоҳида таъкидлаш зарур. Исломнинг енгиллик дини экани, уни қийинлаштириш, унга ўзгача талқин ва қарашлар олиб кириш қораланиши Қуръон оятлари, ҳадислар ва уламоларнинг асарларида атрофлича ёритилган. Жумладан, Қуръони карим “Бақара” сураси 185-оятда шундай дейилади: “Аллоҳ сизларга енгилликни истайди, оғирликни хоҳламайди”. Шунингдек, “Наҳл” сураси 125-оятда “(Эй, Муҳаммад!) Раббингизнинг йўли (дини)га ҳикмат ва чиройли насиҳат билан даъват этинг”, деб баён қилинган.
Лекин диний-экстремистик ва террорчи ташкилотлар ўзларининг ғаразли мақсадларидан келиб чиқиб, ислом таълимотининг айрим ғоя ва тамойиллари мазмун-моҳиятини бир ёқлама, нотўғри талқин қилиб, одамларни ҳидоят йўлидан адаштиришга уринмоқда. “Биз ислоҳотчилармиз дея иддао қилаётган бундай оқимлар ўзларининг қарашлари ва амалиётига қўшилмаганларни “адашганлар”га чиқармоқда. Натижада мусулмон бўлмаган мамлакатлар аҳолиси ўртасида исломни “ёвузлик салтанати” ва таҳдид манбаи сифатида қабул қилинишига, “исломофобия” (“исломдан қўрқиш”, “даҳшатга тушиш”)нинг турли кўринишлари пайдо бўлишига ҳам замин яратмоқда. Бундай ёндашув ва талқинлар жамиятдаги ижтимоий бирликка таҳдид солиши, ички парокандаликни келтириб чиқариши мумкинлигини англаш қийин эмас.
Диний-экстремистик оқимлар ўзларининг манфур ниятлари ва амалиётларини оқлаш мақсадида муқаддас ислом номи билан турли “фатволар бериб келмоқда. Бундай ҳаракатлар ислом уламоларининг кўрсатмаларини инкор қилишдан тап тортмайдиган, диний бирлик, ақидавий якдилликка реал таҳдид туғдирувчи, ўзаро низоларга кўмилиб кетган гуруҳлар учун ғоявий замин яратмоқда. Аллоҳ бузғунчиликни севмаслигини, бундай ҳаракатлар ислом дини таълимотига мутлақо зид эканини қуйида келтирилаётган Қуръон оятларида, ҳадисларда, уламоларнинг фикрларида ҳам кўриш мумкин. Хусусан Қуръони карим “Бақара” сураси 11-12 оятларида шундай дейилади: “Уларга: “Ер юзида фасод (бузғунчилик) қилмангиз!” – дейилса, улар: “Албатта, биз чин ислоҳчилармиз”, дейдилар. Огоҳ бўлингки, айнан уларнинг ўзлари бузғунчилардир, лекин (буни ўзлари) сезмайдилар”. Шунингдек, Имом Ғаззолий айтадилар: “Диний мутаассиблар диндан фойдаланган ҳолда кишиларга ҳужум қиладиган катта йўлдаги қароқчилардир”.

Ислом дини – бу ота-боболаримиз дини, бу биз учун ҳам иймон, ҳам ахлоқ, ҳам диёнат, ҳам маърифат эканлигини унутмайлик у қуруқ ақидалар йиғиндиси эмас”.

Ислом Каримов
Ҳадисларда ҳам “Сендан маслаҳат сўраган кишига тўғри (йўл) кўрсат, акс ҳолда, унга хиёнат қилган бўласан” ҳамда “Яхшиликка ундовчи одам, яхшилик қилган кабидир”, деб таъкидланган. Шундай экан, барча масалаларда, жумладан, оятлар тафсири, ҳадислар шарҳида ҳам эзгулик асос қилиб олиниши зарур. Қуръон ва ҳадисларнинг асл мазмунидан бехабар, уларни ўзи билганича ғаразли талқин қиладиганларга эргашмаслик зарурлигини ёддан чиқармаслик лозим. Бу каби масалалар Қуръон оятлари, ҳадислар, уламолар фикрларида муфассал баён қилинган.
Афсуски, ҳозирги кунда жаҳонда баъзи ғаламислар томонидан ислом дини ҳақида турли нотўғри фикрлар тарқатилаётгани, террорчилик каби иллатларни айни пайтда бевосита исломга боғлаб, муборак динимиз ва мусулмонларга нисбатан нафрат ўтини ёқишга уринаётгани ҳеч кимга сир эмас, ваҳоланки муқаддас динимиз ҳар қандай ёвузликни инкор этади.

Ўзинга яхши кўрган нарсани бировларга ҳам раво кўр”. “Инсонларнинг яхшироғи – бошқаларга манфаатлироғидир”.
Қилинган ҳар бир яхшилик садақадир”.
Ким бир аҳдлашган жонни ўлдирса, жаннатни ҳидини ҳам ҳидлай олмайди”.

Ҳадисдан

Умуман ислом таълимотидан беш бош мақсад кўзда тутилади: инсон ҳаётини мухофаза қилиш, инсон ақлини мухофаза қилиш, инсон динини мухофаза қилиш, инсон наслини мухофаза қилиш, инсон мол-мулкини мухофаза қилиш. Ҳадиси шарифда шундай дейилган: “Мўминлар худди бир жасад кабидирлар. Агар бир аъзода оғриқ бўлса, бу оғриқ бошқа аъзоларда иситма ва оғриқни пайдо қилади”. Қуръони каримда: “Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг. Гуноҳ ва душманчилик йўлида ҳамкорлик қилманг” (“Моида”, 2) дейилган.
Яхшилик йўлида ҳамкорлик қилишга Қуръон ва ҳадис буюрмоқда. Яхшилик сўзи дунёдаги барча фазилатли нарсаларни англатади. Анъом сураси 160-оятда Аллоҳ эзгуликка буюриб, шундай марҳамат қилган: “Ким бир яхшилик қилса, унга ўн баробар қайтарилур”. Исломда ёвузлик, қотиллик, босқинчилик, жоҳиллик каби разил иллатларни қаттиқ қораланиши эса Қуръони карим Моида сураси 32-оятида ўз ифодасини топган: “Ким бир жонни ноҳақдан ёки ер юзида фасод қилмаса ҳам ўлдирса, худди ҳамма одамларни ўлдирган бўлади”.
Умуман олганда ислом террорни қоралайди, яхшиликка даъват қилади. Аллоҳ ўзи кечиримли зот бўлганидан, бандаларини ҳам авф, ғазабдан тийилиш, ёмонликни яхшилик билан даф қилиш, жаҳолатдан маърифатни устун қўйиш каби эзгу фазилатларга буюради. Аммо ҳозирги кунда исломни ўзларига ниқоб қилиб олиб турли ёвузликларни, қонхўрликларни амалга ошираётганларни биз нафақат мусулмон балки умуман инсон дейишга тилимиз бормайди. Чунки улар, ислом дини номидан иш кўраётган жоҳил, ғаламис кимсалардир. Ҳақиқатда жоҳиллик ёмон иллат бўлиб, жоҳил инсонлар барча ёмонликларга ҳеч қандай тўсиқсиз кириб кетаверадилар. Жаҳолат инсон ҳаётини барбод қилади, охиратини куйдиради, аксинча, маърифат инсон қалбига сайқал беради, маънавий, руҳий дунёсини гўзаллаштиради, инсонга шон-шуҳрат келтиради, улуғлайди. Маърифат сўзи “билим”, “Аллоҳни таниш” каби хислатларни ўзига жамлайди. Бунга зид равишда илмни диний ва дунёвий турларга тақсимлаб, айрича қараш инсон маънавиятининг емирилишига олиб келади. Бу фикр исботи учун узоқ ва яқин ўтмишимизда мисоллар кўп. Абу Али Ибн Сино, Беруний, ал-Хоразмий, Мирзо Улуғбек, Имом ал-Бухорий, Насафий каби улуғ аждодларимиз гарчи собиқ тузум уларнинг диний илм соҳиблари бўлганини яширган бўлсада, улар энг аввало ислом дунёсининг ардоқли олимлари, том маънодаги илм эгаларидирлар.

Download 119 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish