Iv. Маъруза материаллари 1-мавзу: тарихий антропологияга кириш



Download 1,83 Mb.
bet16/86
Sana10.07.2022
Hajmi1,83 Mb.
#770380
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   86
Bog'liq
antropologiya

ТАЯНЧ СЎЗЛАР ВА ИБОРАЛАР

Антропогеография, диффузионизм, панегиптизм, прамонотеизм

  • АННОТАЦИЯ

Ф.Ратцелнинг антропогеографияси диффузионизм жарчиси. Лео Фробониуснинг «Маданий мифологияси”. Гребнертаълимотининг ғоявий илдизлари ҳақида. Олимнинг “Маданий халқалар” назарияси. В.Шмидтнинг “прамонотеизм” ғояси ҳақида инглиз диффузионизми Ривере. Элиот-Смит ва Гаррини Панегиптизми. Диффузионизмнинг умумий натижалари.


1. Диффузионизм.
Антропология XIX аср охирига келиб ўз тараққиётининг янги босқичига кирди. Авваллари этнографик кузатишлар аксари савдогорлар миссеонерлар, сайёҳатчилар томонидан олиб борилган бўлса, энди уларни махсус тайёрланган олимлар, аввалдан тайёрланган дастурлар асосида олиб борадиган бўлди. Шу пайтдан эволюционизм антропологиядаги етакчи ўрнини йўқота бошлайди, чунки эволюцион методология изоҳлаб бера олмайдиган маълумотлар кўпайиб боради.
Эволюционизмдаги методологик инқироз қатор диффузионистик мактабларни шакллантиришга йўл очди. Янги йўналиш чекланган даврдаги тарихий муаммоларни, хусусан маданият ва унинг алоҳида элементларини худудий швклланиши, уларни реконструкция қилиш ва тарқалишини тадқиқ этишни билдирди.
“Диффузия” тушунчаси (лотинча- тарқалиш) физикадан ўзлаштирилиб, унда “оқиш”, оқиб кириш маъносини берган. Антропологияда диффузия маданий олимларнинг халқлараро : савдо, кўчишлар, истилолар орқали тарқалишини ифодалайди. Диффузионизм илмий йўналиш сифатида, тарихий жараённинг асосий мазмуни деб диффузия, ўзаро алоқалар ўзлаштириш, кўчириш (нусҳа олиш) ва маданиятлараро ўзаро таъсирини тан олади.
Эволюционизмнинг маданиятларининг автоном (мухтор) вужудга келиши ва бир хилда ривожланиши ғоясига, диффузионистлар маълум географик муҳитда вужудга келган ўзига хос маданият элементларининг кейинчалик ушбу марказдан қўшни ҳудудларга тарқалиши ғоясини қўйишди. Маълум маънода диффузионизмни, эволюцион назариянинг прогессив тараққиёт ғоясини, маданий комплекслар ёки уларнинг айрим элементларини худудий –вақт диффузия принципи билан алмаштиришга уриниш сифатида тушуниш мумкин.
Диффузионизм ғоясининг қатор йўналишлари ва мактаблари шаклланди. Скандинавия мамлакатларида Эрик Норденильднинг тарихий – географик йўналиши; Германияда Фриц Гребпер ва Вильгельм Шмидтнинг маданий - тарихий ҳамда Лео Фробениуснинг антрополография мактаблари; АҚШда Эдуард Сепир, Мелвилл Херсковиц; Англияда гипердиффизионизм (геосиёсий) мактаби вакиллари Графтон Эллиот Смит, Уильям Риверслар ижод қилишган.
Диффузионизмнинг асосчиси деб Мюнхен университети профессори Фридрих Ратцель (1844-1904) тан олинади. У биринчи бўлиб маданий омилларнинг мамлакатлар ва худудлардаги тарқалиши қонуниятларига эътибор қаратди. Эволюционистларда маданий омиллар уларнинг пайдо бўлиши шароитлари билан боғлиқ ҳолда кўрилмаган. Ратцелъ эса маданият омилларини халқлараро муносабатлардаги муҳим омил сифатида кўрсатди. Унинг фикрича ирқлар аралашади, тиллар пайдо бўлади ва йўқолади, халқларнинг номи ўзгаради, фақат маданий ашёлар ўзининг худудий ўрнини ҳамда кўринишини сақлаб қолади. Шунинг учун Ратцель маданий ашёларнинг тарқалиши масаласини ўрганишни фаннинг асосий вазифаларидан деб ҳисоблайди.
Ратцель ўз ғояларини “Антропогеография (1882-1891)” Халқшунослик (1885-1895) ва “Ер ва ҳаёт” (1897) каби кўп томлик асарларида ифодалайди. Уларда олим ер юзида инсонларнинг жойлашиши умумий таъсвирини ёзар экан. Маданиятнинг географик муҳит билан боғлиқ ҳолда юксалишига эътибор қаратди. Бу борада олим табиий муҳитнинг; халқнинг ички ҳаётига, унинг маданиятини шакллантиришига, халқлар орасида алоқалар характерига (феъли-атворига) таъсирини батафсил тадқиқ қилади.
Ратцель ўзининг маданияти борасидаги асосий ғояларини “Антропогеография” асосларида, моддий маданият буюмлари (этнографик буюмлар ва уларнинг атамалари), уларнинг эгалари элат ва халқлар орқали тарқалиши географиясини тахлил қилди. Унинг фикрича турли халқлар маданиятидаги табиий муҳит билан боғлиқ тафовутлар, халқлар орасидаги алоқалар этнографик буюмларнинг тарқалиши орқали аста-секин йўқолиб боради. Ратцель халқаро муносабатларга: қабилаларнинг кўчишлари, босқинлар, ирқлараро аралашув хусусиятларига, алмашинув, савдо ва ҳ.к.о.лар алоҳида эътибор қаратади: бундай ўзаро муносабатлар давомида маданиятнинг борлиққа тарқалиши рўй беради. Амалда этнографик ашёларнинг тарқалиши тил ёки ирқлар хусусиятларнинг ёйилишидан анча муҳимдир. Ирқий тиллар аралашувии доимий жараён бўлганидан, замонавий ирқлар аралашган бўлиши табиий. Тил этник белги сифатида ирққа нисбатан муҳимроқ, лекин у ҳам вақт давомида ўзгаради ёки бошқа тиллар томонидан суриб чиқаради. Моддий маданият ашёлари – буюмлар эса ўзининг кўринишини, тарқалган худудини маданиятнинг бошқа омилларига нисбатан узоқроқ сақлаб туради. Ратцелънинг фикрича халқлар ўзгаради, йўқолиб кетади, моддий маданият буюмлари эса нима бўлса шундай қолади. Шунинг учун этнографик ашёларнинг тарқалиши географияси маданиятни тадқиқ этишнинг энг муҳим томонларидан биридир.
Ратцелъ маданиятнинг элементлари тарқалишида 2 усулни: аккультурация, яъни маданиятнинг айрим предметлари (ашёлари) эмас бутун этнографик ашёларнинг бир ҳалқдан иккинчисига ўтиши. Унинг такидлашича айрим буюмлар (тақинчоқлар, кийимлар, тамаки) бир ҳалқдан иккинчисига ўтса, бошқалари ( эгар - жабдуқлар, темир буюмлар) фақат уни ўзлаштирган ҳалқлар билан бирга тарқалади.
Ратцелънинг асарларида мустақил йўналиши сифатида деффузиянизмнинг маданиятни ўрганишда асосий тамойиллари: маданиятларнинг ўзаро таъсири; янги элементлар давомида унинг ўзгариб бориши; инсоният маданиятининг бир ёки бир неча марказдан бошлангани ғоялари аксини топган. Бу борада Ратцелъ инсоннинг ўзига инсоннинг ўзига иккинчи даражали этнографик буюмлар ташувчиси сифатида ўрин бериб, маданиятни унга нисбатан мустақил деб ҳисоблайди. Бу маданий омилларнинг уни ташувчиларидан нисбатан мустақиллиги ғояси; кейинчалик Фробенуснинг “маданий морфология” ва Шмидтнинг “вена мактаби” вакиллари асарларида янада ривожлантирилди.
Ротцельнинг шогирди – археолог, этнолог, фольклоршунос Лео Фробенице (1873-1938) диффузионизм доирасида “маданий морфология” назарияси ва “маданият халқлари” ғоялари асосчиси бўлди. Фробениус аслида африкашунос бўлиб: Африка, Австралия ва Океания халқлари маданиятларини ўрганиш учун 12 та экспедиция уюштирган. У тузган Африканинг этнологик харитаси ҳозирга қадар ўзининг илмий аҳамиятини йўқотмаган. Экспедиция материаллари ва уларнинг назарий тахлиллари Фробениуснинг фундаментал асари “америка маданиятларининг келиб чиқиши” (1898) да баён этилган. Унда олим маданиятни тирик организм сифатида кўриб, ундаги ўзгаришлар хаётнинг умумий қонуниятларига бўйсуниши хулосасига келади. Асарда Фробениус африка ва меланезия маданиятларини тадқиқ қилиш, қиёслаш орқали; маданиятдаги ўзгаришлар айрим элементлар эмас, балки маданий борлиқнинг бутун комплекслари тарқалиши ҳақидаги фикрни айтади.
Фробениуснинг қарашлари маълум маънода афсонавийлиги (миф) билан хусусиятлидир. У маданиятни тирик организмга қиёслаб уни: туғилиш, болалик, баркамоллик, қарилик ва ниҳоят ўлим босқичларини босиб ўтишини айтади. Олимнинг фикрича маданият одамлар томонидан яратилмасдан ўз-ўзидан юксалади. Инсон эса маданиятни яратувчи эмас унинг моҳсули ёки объекти сифатида ифодаланади. Аммо маданият халқ томонидан яратилмасада, унингсиз яшай олмайди сабаби маданият фақат халқ орқали тарқалади. “маданиятнинг оёғи йўқ” шунинг учун у инсонни ўзини ташишига, тарқатишга чорлайди. Демак инсон (халқ) – маданиятни яратувчи эмас ташувчиси холос.
Фробениуснинг фикрича ҳар бир маданият ўз характерига, ўзининг “маданий руҳи”га эга бўлиб у маданиятнинг ҳар бир элементида ўзининг ўчмас изини қолдиради. Ушбу маданиятнинг ўзига хос характерини олим “пайдеум” (юнонча “тарбиялаш”) деб атаб уни “маданият руҳи” атамаси ўрнида ишлатишни таклиф этади. “Пайдеум” атамаси мазмунини очар экан, Фробениус уни маданий – психологик тушунча сифатида изоҳлаб, у орқали халқнингмаънавий структураси ёки унинг маданий сиймоси кўринишлари деб изоҳлайди. Атаманинг ушбу маъноси замонавий “менталлик” тушунчаси синоними дейиш мумкин. Маданиятни ижтимоиётдан халос, мистик борлиқ сифатида тасвирлаган Фробениус, уни эркаклар ва аёллар маданиятларига бўлади. Ушбу бўлинишни ўзининг экспедициялари маълумотлари билан тўлдирган Фробениус африкаликлар маданиятини 2 турини: теллурэфиопатриархал ва хтоник-хамит-матриархал деб фарқлайди. “Теллур” ва “хтоник” атамалари лотин ва юнон тилида бир хил (“теллус”-ер, “хтом”-ер) ер маъносини беради. Аммо олимнинг таъбирида бу атамалар қарама-қарши маъно касб этади. Теллур – ердан юқорига ўсиш, хтоник эса ерга қараб (ер бағрига) ўсишдир. Улар турли географик шароитда теллур - саваннада, хтоник Сахрои Кабир ва Шимоий Африкада шакилланган. Шу аосда ҳар бир маданият ўз пайдеумига эга бўлиб, уларнинг йўналишлари ҳам қарама-қаршидир. Теллур маданияти юқорига интилиб устунли уйлар, устун устидаги омбор, оёқли кровать ва бошқа буюмларда кузатилиб; маданият руҳи ўсимликлар сингари юқорига интилади; худолари ҳам тепада етиш мумкин бўлмаган жойларда яшайди. Бу маданият доим патриархал бўлган.
Хтоник маданият аксинча ерга остига интилади: ертўла уй, ертўла омборлар, ер ўчоғи, инсон руҳининг ер ости дунёсига тушиши ҳақидаги ғоялар ва ҳ.к.о.лар. Бу маданият ўз хусусиятига кўра материалхалдир. Хтоник маданиятни Фробениус магик (сеҳиргарлик) хусусиятига эгалигини ёзса, теллурга – минстик хусусият ато этади. Бу икки маданиятнинг қўшилишидан, унингча юксак маданиятлар шаклланган. Маданиятнинг бу хилида тушуниш, уни биологик организм билан қиёслаш, уни органик борлиқ сифатида мустақил яшашга ишонч; Фробениусга антропологияда – халқлар ва маданиятларни тадқиқ қилишнинг табиий хусусиятларни очганлигини таъкидлашга олиб келди. Унинг фикричамаданиятни тадқиқ қилиш тарихий эмас табиятшунослик илмий усуллари орқали олиб бориш лозимдир.
Немис тилли мамлакатларда диффузионизмнинг йирик номоёндаларидан бири Фрнц Гребнер (1877-1934) бўлиб, унинг фикрича эволюционист этнографлар турли халқлар маданиятларининг умумий хусусиятларини ифодалашда, ўз ғояларини тасдиқловчи ишончли критериллар ишончли келтирилган. Гребнер учун антропологияда асосий маданий-тарихий алоқалар ёки маданиятларнинг мустақил вужудга келиши ва тараққиётни ўрганиш усулларини ишлаб чиқиш тадқиқ қилиш бўлади. Бу масалалардаги ўз фикрларини у “антропология методи” (1911) асарида баён этади.
Фробениус ва Ратцель асарлари асосида Гребнер “маданият халқлари” назариясини яратиб, ибтидоий глобал рекострукция қилишга уринади. Ўз назариясини изоҳлашда олим бутун инсониятнинг давлтга қадар тараққиёт босқичини 6 та “маданий халқларга” (маданиятларга) бирлаштиргани, уларнинг ҳар бири 19-20 элементдан ташкил топганини таъкидлайди. Маданий элементларга Гребнер моддий ва маънавий маданият, шунингдек ижтимоий ҳаётнинг кўринишларини киритади. Масалан “Шарқий папуаслар” маданияти асосий элементларига: ерилдизли экинлар етиштириш; тўрлар ёрдамида балиқ овлаш тахтадан ясалган қайиқ; иккиёқлама томли кулба; испирал тарзда тўқилган саватлар; эркаклар фахрий иттифоқлари ва ниқобли рақслар; ой ҳақидаги мифлар; одамхўрлик ҳақидаги мифлар; доира шакллидаги безаклар (орнаменд); овоз бериш домбиралари ва ҳ.к.о.лар. бошқа маданий (халқлар) элементлари ҳам шу хилда ва таркибда шаклланган.
Маданиятнинг ўсиш элементларини Гребнер уларни қайси доирага киришидан қатъий назар, битта маданий доирада шаклланган ҳамда ягона географик марказдан келиб чиққанлигини таъкидлайди. Унингча ҳар қандай маданий омил тархида фақат бир марта, бир жойда пайдо бўлиб, аввалдан маълум маданиятга мансуб бўлиб, у билан бирга бошқа маданият доираларига тарқалади.
Бу фикрлар асосида Гребнер инсоният тарихида ва маданиятида ҳеч қандай такрорланишлар йўқ, демак умумий қонуниятлар ҳам бўлиши мумкин эмас деган хулосага келади. Этник жараёларнинг такрорланиши бизга шундай туйилади холос, аслида маданият омиллари қаий ягоналикка эгадир. Демак антропология умуммий эмас хусусий воқеалар билан иш олиб боради. Гребнернинг фикрича антропология табиий фанлар мданиятини ўрганувчан тарихий фанлар қаторида бўлиши лозим.
АҚШда диффузионизм аҳамиятига молик илмий йўналиш кўрина олмайди. Унинг америкада шаклланиши Франс Боаснинг тарихий антропологияда эволюцион назарияни танқид қилиш билан бевосита боғлиқ бўлади. Боас Гребнернинг турли географик худудларда бир хилдаги маданий омиллар вужудга келиши мумкин эмаслиги фикрини тўлиқ қўллайди. Ҳар қандай маданий борлиқни, унинг ички тараққиёти ёки яқин-узоқдаги қўшнилари маданияти таъсири билан изоҳлаш мумкин. Шунинг учун ҳар қандай маҳаллий маданиятнинг ривожланишида диффузия муҳим ўрин тутади. Баос ва унинг шогирдлари туфайли америка антропологлари диффузиянинг турли халқлар маданиятларидаги ўхшашликларнинг асосий омили деган хулосага келдилар.
XIX-XX асрлар чегарасида америка этнологларининг кўпчилиги индеецларни ўрганиш учун дала экспедициялари уюштира бошладилар. Бу тадқиқотлар натижаси “маданий вилоятлар” концепциясида мужассамлашиб, Кларк Уисслернинг (1870-1947) “Америка Ҳиндуси” (1912) асарида нисбатан тўлиқ ва тартиблаштирилган ҳолда баён этилган.
Шимолий Америка ҳиндулари ўзаро алоқаларини, уларнинг маданияти элементларини географик тарқалишини тахлил қилган Уисслер, маданиятни маълум кишилар гуруҳининг, бирор-бир экологик уҳитга мослашув натижаси деган хулосага келди. Хўжалик қуроллари, кулолчилик фольклор сюжетлари ва ҳ.к.о.ларга оид кўплаб маълумотларни умумлаштирган: олим моддий ҳамда маънавий маданият элементлари, инсоннинг соматик (танаси) белгилари мавжуд маданий вилоятлар орасида диффузия орқали тарқалишини тасдиқлади.
Эмпирик маълумотларга асосланган Уисслер, Шимолий Америка ҳиндуларининг 15 та маданий вилоятларини ажратиб, маданий диффузиянинг умумий қонунини – антропологик хусусиятлар ўзи шаклланган жойдан барча йўналишлар бўйлаб тарқалиш хусусиятига эга эканлигини кўрсатди. Унинг фикрича маданий омиллар ва одам хусусиятлари “концентрик усулда”, яъни оддий нарсалар четда, марказий ўринни мураккаб хусусиятлар эгаллашини таъкидлайди. Шу тариқа Уисслернинг фикрича маданий вилоят маданий марказнинг ифодаси сифатида намоён бўлади. Шунинг учун маданий марказдан узоқ-яқинлигига қараб айрим жамиятлар бошқаларига нисбатан типик маданиятга эга бўлади.
Диффузия ғоясининг инглиз антропологиясига кириши ва унинг тараққиётини Уильям Риверс (1864-1922) номи билан боғлашади. У “Меланезия жамияти тарихи” (1914) асари устида ишлаш давомида меланезияликларда қариндошлик ва ижтимоий муносабатларни ривожланишини эволюция билан изоҳлаш мумкин эмас деган хулосага келади. Унинг фикрича Меланезияда янги маданиятнинг шаклланиши кўчиб келганлар катта гуруҳининг ўзаро алоқалари натижасидадир. Риверс Океанияда бирини иккинчиси алмаштирган, бир неча тўлқинсимон кўчишлар бўлиб, уларнинг ҳар бири маданиятга янги элементлар киритилганини таъкидлайди. Жумладан: Кави халқи тотемизм, вафот этганларга эътиқод, қуёш ва ой куьти моногам нихоқ, ўқ-ёй, маълум кўринишдаги уйларни ва ҳаказоларни келтирган. Хулоса янги маданиятлар эвалюция эмас турли маданиятларнинг аралашувидан вужудга келиши мумкин. Бир неча маданиятлар аралашуви ва ўзаро таъсиридан уларнинг ҳеч қайсисига хос бўлмаган бутунлай янги маданият элементи вужутга келиши мумкин. Реверенинг фикрича кўп сонли бўлмаган мигрантлар ҳам, юксакроқ технологияга эга бўлса, ўзларининг удумларини маҳаллий халққа ўтказиши мумкин.
Шунга қарамасдан Реверенинг қарашлари ўзининг сунъийлиги ва хаёлилиги билан ажралиб туради. Жумладан у айтган мигрантлар ким, улар қаердан ва қандай маданий кўникмалар билан келишгани, кейинчалик маданиятлари қандай юксалгани номаълум. Ўзга диффузионийлар каби Ривере ҳам бу маса
Бунинг учун улар қайси услубни топиб маданиятлардаги ўхшаш жиҳатларни тахлил қилишга уриндилар.



Download 1,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish