Iv мавзу. Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро. Жиноят ишлари бўйичатуман (ШАҲАР) суди


Туманлараро, туман судларида ишни ташкил этиш



Download 37,95 Kb.
bet4/6
Sana28.04.2023
Hajmi37,95 Kb.
#933169
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
10 (1)

4.2. Туманлараро, туман судларида ишни ташкил этиш

Туманлараро, туман судларида ишни тўғри ташкил этиш судларнинг самарали фаолиятларини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, бу вазифа суд раиси зиммасига юклатилади. Суд ишини ташкил этишда суд раисидан ташқари барча судьялар ва бошқа суд ходимлари иштирок этади. Суд ишини тегишли даражада ташкил этмасдан туриб ишларни тез, тўлиқ ва тўғри кўриб чиқиш ва суд олдида турга профилактик ва бошқа вазифаларни амалга ошириш мумкин эмас.


Иш режалаштириш асосида ташкил этилади. Суднинг режасида кадрлар билан ишлаш, халқ маслаҳатчиларини юридик тайёрлаш, туманда қонунийлик аҳволини ўрганиш, маълум турдаги суд ишларини кўриб чиқиш амалиётини умумлаштириш, иш юритишни ташкил қилиш ва бошқалар назарда тутилади.
Ҳар бир судьянинг жорий режаси суд маслаҳатларини ўтказиш, аҳолини қабул қилиш, сайёр суд мажлисларини ташкил этиш, мажлис ва семинарларда иштирок этиш ва бошқаларни ўз ичига олади. Ҳар бир судда ташриф буюрувчиларни қабул қилиш суд раиси, барча судьялар томонидан қатъий белгиланган ва аҳоли учун қулай вақтда амалга оширилади.
Ҳар бир судья ташриф буюрувчиларни қабул қилиш рўйхатини олиб боради. Суднинг қабулхонасида турли суд ҳужжатларининг намуналари бўлган тахталар қўйилади.
Суд аппарати одил судловни амалга ошириш, суд амалиётини умумлаштириш, суд статистикасини таҳлил қилиш, қонунчиликни системалаш ва тарғиб қилиш ҳамда бошқа ишларни амалга оширишда суд фаолиятини таъминлайдилар. Ҳар бир судда суд фаолиятини такомиллаштириш, суд фаолияти давомида йўл қўйиладиган хатоларни аниқлаш ва уларнинг олдини олиш, ижобий тажрибаларни аниқлаш ва уларни тарқатиш, эҳтиёт чора-тадбирларини ишлаб чиқариш ва кўриш мақсадида доимий равишда суд амалиётини ўрганиш ва умумлаштириш олиб борилади.
Умумлаштириш иши қуйидаги босқичлардан иборат: умумлаштириш мавзусини танлаш; умумлаштириш дастурини тузиш; суд ишларини ўрганиш; хулосалар чиқариш ва тегишли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.
Умумлаштириш режаси амалиётни ўрганиш ва умумлаштириш жараёнида жавоб бериш талаб қилинадиган саволлардан ташкил топади. Бу каби саволлар маълум бир турдаги ишларда суд томонидан йўл қўйилиши мумкин бўлган камчиликлар, хатолар ва қоида бузишларини топиш; дастлабки тергов ва сўроқнинг сифатини; жиноят қилишга олиб келувчи сабаб ва ҳолатларни ва бошқаларни аниқлаш билан боғлиқ.
Умумлаштиришнинг мақсади ва дастурига мувофиқ суд раиси маълум бир турдаги ишлар ўрганиб чиқилиши керак бўлган муддатни белгилайди, МАСАЛАН чорак, ярим йиллик, йил ва бошқалар. Умумлаштириш дастури ва муддатини белгилаб олгач, судьялар танлаб олинган ҳар бир турдаги ишларни ўрганиб чиқадилар ва маълумотларни таҳлил қилиб қўйилган саволларга тегишли жавобларни берадилар. Суд ишларини ўрганиб чиқиш ва белгиланган дастур бажарилгандан сўнг, умумлаштиришнинг мақсадидан келиб чиққан ҳолда, хулосалар чиқарилади ва таклифлар киритилади. Суд ходимларининг малакасини ошириш шакллари турли хил бўлади. ХАЛҚ МАСЛАҲАТЧИЛАРИбилан ишлаш кўпинча икки йўналишда олиб борилади: уларни юридик тайёрлаш мақсадида ўқитиш ва суднинг тарбиявий-профилактик фаолиятига жалб қилиш.
Суд иши устидан назорат қилишнинг самарали воситаларидан бири судьяларнинг аҳоли билан мулоқоти ҳисобланади. Бундан ташқари, бу одил судлов ғоясини ва суд иши тўғрисида маълумотларни тарғиб қилишнинг воситаси саналади. Ҳар бир судда статистик ҳисобот юритилади. У ҳал қилиниши лозим бўлган фуқаролик ишлари бўйича ва жиноят ишларини кўриб чиқиш бўйича суднинг ҳисоботларини ўз ичига олади. Бу ишлар бўйича масъулият суд раисининг зиммасида бўлади. Ҳар бир жиноят иши ва фуқаролик иши учун дастлабки ҳисобот-статистик карточкани ва судланувчининг статистик карточкасини юритиш ҳисоботнинг асосини ташкил этади.
Судларда қонунчилик ва суд амалиёти бўйича маълумот ишлари олиб борилади. Маълумот ишлари кодекслар, Ўзбекис-тон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республи-каси Президентининг фармонлари, Ўзбекистон Республикаси ҳукумати қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди изоҳлари, Адлия вазирлигининг буйруқ ва йўриқномалари ва бошқа ҳужжатларнинг расмий нашрларининг назорат нусхаларини сақлашдан иборат.
Маълумот ишларининг ҳолатига масъул бўлган судья амалдаги қонунларга киритиладиган расмий ўзгартиришларни назорат нусхаларига киритади ва улар билан қолган судьяларни ва бошқаларни таништиради. Судда иш юритиш ишлари суд фаолияти давомида кўриб чиқиладиган ишлар ва бошқа ҳужжатларнинг ҳаракати рўйхатга олинадиган белгиланган шаклдаги журналларни, китобларни, карточка ва нарядларни юритишдан иборатдир.
Иш юритиш бўйича умумий раҳбарлик суд раиси томонидан амалга оширилади. Иш юритиш бўйича бевосита масъулият девонхона бошқарувчиси зиммасига юклатилган. У девонхона ходимлари ўртасида ишларни тақсимлайди, статистик ҳисобот учун маълумотларни тайёрлайди, суд бўйича буйруқ ва қарорлар китобларини сақлайди, суднинг юқори турувчи суд органлари ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, жамоат ташкилотлари, корхоналарга ёзган хизмат хатларини расмийлаштиради.
Муайян аниқ бир судья томонидан кўриб чиқилиши лозим бўлган ишлар бўйича иш юритишни суднинг котиблари олиб борадилар. Улар ишларни сақлайдилар, керакли журнал ва кар-точкаларни юритадилар, жиноят ишлари бўйича далилий ашёларни сақлашни таъминлайдилар, тугатилган ишларни расмийлаштирадилар ва архивга топширадилар.
Суд мажлисининг катта ёрдамчиси суд мажлиси баённомасини юритади, суд мажбуриятларини ижроси учун навбатдаги халқ маслаҳатчиларини таклиф қилади, суд мажлисининг иштирокчилари ва гувоҳларини чақиради, эшитилиши мўлжалланган ишлар бўйича зарур маълумотларни таъминлайди.



Download 37,95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish