Жамиятнинг сиёсий ва ҳуқуқий ҳаёти


Давлатга ўхшаш тузилмалар (Ватикан: Мальта ордени)



Download 181 Kb.
bet7/8
Sana22.02.2022
Hajmi181 Kb.
#102763
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
ma'ruza

Давлатлар

Давлатга ўхшаш тузилмалар (Ватикан: Мальта ордени)




Ўз таќдирини ўзи белгилаш учун кўрашаётган халќлар

халќаро но˜укумат ташкилотлари

Халќаро Ќизил Хоч Ќўмитаси


Халќаро (˜укуматлараро) ташкилотлар

Трансмиллий корпорациялар




Халќаро органлар (трибуналлар, судлар, комиссиялар ва бошќалар)

Урушаётган ёки ќўзѓолон кўтарган томонлар

индивидлар



  • Халқаро ҳуқуқ унинг асосий субъектлари ҳисобланувчи икки ёки ундан ортиқ томонларнинг ўз хоҳиш-иродасини (очиқ ёки сукут орқали) мувофиқлаштириши билан тузилади. Махсус субъектларда (Ватикандан бошқа) халқаро ҳуқуқ нормалари яратиш қобилияти йўқ. Халқаро ҳуқуқнинг асосий манбалари (амал қилиш шакллари) халқаро шартнома ва халқаро одат (таомил) ҳисобланади.


ХАЛЌАРО ˆУЌУЌНИНГ АСОСИЙ МАНБАЛАРИ


Халќаро одат (таомил) – доимий амалиёт натижасида давлатлар ˜атти-˜аракатининг мажбурий деб тан олинган ёзилмаган ќоидалари. Халќаро одатлар йиѓиндиси халќаро одатий ˜уќуќ деб аталади.

Халќаро шартнома – икки ёки ундан ортиќ давлатнинг халќаро муносабатларнинг муайян масаласи бўйича ёзма келишуви. Халќаро шартнома конвенция, пакт, келишув, статут, низом ва бошќа номларда аталиши мумкин. Унинг номи халќаро шартноманинг юридик кучига таъсир этмайди.

Халқаро Суд БМТнинг асосий судлов органи ҳисобланади, у Миллатлар Лигаси халқаро судлов Доимий Палатасининг ворисидир. Унинг Статути (Низоми)нинг 38-моддасида халқаро ҳуқуқ нормаларининг энг ишончли манбалари рўйхати келтирилган. Асосий манбалардан ташқари, 38-моддада цивилизациялашган халқлар томонидан тан олинган ҳуқуқнинг асосий тамойиллари, шунингдек турли миллат вакилларининг халқаро муносабатлар соҳасидаги энг юқори малакали ҳисобланувчи мутахасисларининг судлов қарорлари ва доктриналари (таълимотлари) ҳуқуқий нормаларни аниқлашдаги қўшимча восита (манба) сифатида келтирилган.



5. Фуқаролик жамияти тушунчаси
"Фуқаролик жамияти" тушунчаси инсоният сиёсий-ҳуқуқий тафаккури тараққиётининг барча босқичларида амал қилган деб хулоса чиқариш мумкин. У илғор фикрловчи кишиларнинг ақл-идрок, эркинлик, бахт-саодат, адолат ҳукмронлик қилувчи идеал жамият тузиш ҳақидаги интилишларини характерлайди. Фуқаролик жамияти вужудга келиши доимо ҳуқуқ ва қонун аҳамиятининг ошиши, жумладан, ҳуқуқий давлат вужудга келиши билан боғлиқ ҳолда тушинилган. Жумладан, қадимги дунёда (бизнинг тушунчамиздаги) фуқаролик жамияти масалаларига Платон ва Аристотель эътибор берган эдилар. Цицерон ўзининг "Диалоглар" асарида шундай дейди: "... қонун фуқаролик жамиятининг боғловчи халқаларидир, қонун томонидан ўрнатилган ҳуқуқ ҳамма учун бирдир". XVI-XVII асрларда Н.Макиавелли, Г.Гроций, Т.Гоббс, Ж.Локк, Ш.Монтескье, Ж.Ж.Руссолар фуқаролик жамиятига ҳамма шаклдаги эмас, фақат муайян ҳокимият шакллари мос келиши ҳақида фикр билдирганлар. Шарқнинг буюк мутафаккирлари – Абу Наср Форобий (870-950), Абу Али ибн Сино (980-1037), Ибн Рушд (1126-1198) ва бошқалар "етук давлатлар" ҳақида ўзларининг ноёб лойиҳаларини олға сурганлар. Фуқаролик жамияти ҳақидаги қарашларга И.Кант ва Г.В.Ф.Гегель ҳам катта ҳисса қўшдилар. Фуқаролик жамияти ҳақидаги ҳозирги фикрларда унинг бир қанча муҳим белгилари борлиги қайд этилади. Уларни муфассалроқ кўришга ҳаракат қиламиз:

  • Фуқаролик жамияти – энг аввало эркин индивидлар жамоасидир. Иқтисодий жиҳатдан бу нарса ҳар қандай индивиднинг мулкдорлигини англатади. Совет даври Асосий Қонунларида бундай нормаларнинг бўлиши мунозарали бўлган бўлсада, улардан фарқли равишда Ўзбекистон Республикаси Конституциясида фуқароларнинг мулкдорлик ҳуқуқи мустаҳкамлаб қўйилган (36-модда). Эркинликнинг сиёсий жиҳати фуқароларнинг сиёсий партиялар ва бирлашмаларда8 қатнашиши, давлат ҳокимияти ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларига сайловларда қатнашиш қобилиятларини англатади. Фуқаролар эркинлиги қонун томонидан ўрнатилган суд ва маъмурий механизмлар орқали таъминланиши лозим.

  • Фуқаролик жамияти ички ва ташқи жиҳатдан очиқликни намоён этади. Унда сўз эркинлиги, турли ахборотларни олиш эркинлиги, мамлакатдан чиқиш ва кириш эркинлиги, бошқа мамлакатлар билан ахборот, таълим технологияларини кенг даражали ва доимий алмашиш эркинлиги таъминланади. Бундай жамият инсонпарварлик тамойилларига содиқ бўлади, унда турли йўналишлардаги нодавлат нотижорат ташкилотлар9 фаолияти йўлга қўйилган бўлади ҳамда давлат халқаро ҳуқуққа мос равишда халқаро ташкилот ва муассасаларда иштирок этади.

  • Фуқаролик жамияти – комплекс ташкиллашган плюралистик тизим демакдир. Бундай жамиятда плюрализмнинг устунлиги унда турли-туман ижтимоий институциялар (касаба уюшмалари, партиялар, тадбиркорлар бирлашмалари, истеъмолчилар жамиятлари ва шу кабилар) мавжудлигини англатади. Плюрализмда эркин дунёқараш тақазо этилади, мафкуравий камситишларга йўл берилмайди, инсон ҳуқуқлари ҳурмат қилинади, турли динларга, қарама-қарши фикрларга нисбатан сабр-тоқатли бўлинади.

  • Фуқаролик жамияти - ҳуқуқий демократик жамиятдир. Бундай жамиятда фуқаро ва инсоннинг табиий ва жамият томонидан инъом этилган ҳуқуқлари жамият аъзоларини ўзаро боғлаб туради. Фуқаролик жамияти давлат билан биргаликда ҳуқуқий давлатга томон тараққий этади. Шу маънода ҳуқуқий давлат фуқаролик жамиятининг меваси, натижаси саналади.

Фуқаролик жамияти – шахсга томон йўналтирилган, ҳуқуқий анъана ва қонунларга ҳурмат вазиятини, умумгуманистик идеалларни яратувчи, ижод ва тадбиркорлик эркинлигини таъминловчи, инсон ва фуқаро ҳуқуқларини амалга оширувчи ва бахт-саодатга эришувни таъминловчи эркин демократик ҳуқуқий жамиятдир.

Инсоният тарихидаги барча халқлар ўз тараққиётида уюшиб яшашнинг турли шаклларини, яъни фуқаролик жамиятининг ўзига хос босқичларини босиб ўтишган. Унинг илк шакли давлатчилик вужудга келмасдан аввал пайдо бўлган турли жамоалар бўлган. Ўрта Осиё, хусусан Ўзбекистон халқлари тарихида бу шакл маҳалла жамоаларига бирлашув шаклида бўлган. Уюшиб яшаш кўпгина масалаларни биргаликда ечишга имкон берган, хусусан, меҳнатни ташкил этиш, ҳимоя қилиш, тадбирларни ўтказишдаги ҳамжиҳатлик ва бошқалар бу жамоавий яшаш шаклининг узоқ даврлар мобайнида сақланиб қолишини таъминлаган. Бизнинг шароитимизда бу нарса қишлоқларда жамоалар, шаҳарларда – маҳаллалар шаклида шаклланган.
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда халқнинг ўзини ўзи бошқариш тизимига ўта бориш жараёнини мустаҳкамлаш мақсадида тарихий илдизлари узоқ даврларга бориб тақаладиган маҳалла институтини қайта тиклаш ва ривожлантиришга алоҳида эътибор берилмоқда. Шарқ демократиясининг ўзини оқлаган тарихий шакли бўлмиш маҳалла фуқаролик жамияти барпо этишдаги ўзига хос босқич ролини ўташи кўпчилик учун шубҳасиз ҳақиқатдир.
Маҳалла (арабча "маҳалла" – жой, ўрин, макон) Ўзбекистоннинг муайян тарихий шароитларида, асрлар давомида шаклланиб фаолият кўрсатаётган, аҳоли яшайдиган маъмурий-ҳудудий бирлик. Маҳалла ўзини ўзи бошқарув тизимининг муҳим миллий-ижтимоий органи бўлиб, у Ўзбекистондаги ҳаёт тарзининг маҳаллий кўринишдаги шакли ҳамдир. Аслини олганда маҳаллалар 1917 йилгача жуда кенг иш олиб бориб, маҳаллий аҳолини бирлаштирувчи, уюштирувчи ташкилий тузилма бўлиб келган. Совет давридаги тузум ва мафкура маҳаллаларни расман тан олмади, аммо аҳолининг чуқур норозилигига сабаб бўлмаслик учун маҳаллаларни тақиқлаб ҳам қўя олмади, уни жамиятнинг бошқарув тизимига киритмади.
Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан кейин халқнинг ўтмишдаги қадриятларини топиш ва улардан жамиятни ривожлантириш учун фойдаланиш томон йўл тутилди. Бошқа кўплаб масалалар қатори, маҳалла ва унинг имкониятларидан фойдаланиш масаласига ҳам етарли эътибор берилди ва у ҳозирги кунда ҳаётимизда ўзига хос роль ўйнамоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов таъкидлаганидек, "Маҳалла, таъбир жоиз бўлса, кишилик жамиятида алоҳида тарбиявий аҳамиятга молик бўлган ўзига хос маскандир дейиш мумкин. Бу ноёб тажриба, аҳолининг маҳалла бўлиб яшаш тарзи жаҳоннинг бошқа мамлакатларида кам учрайди. Шунинг учун ҳам инсонни жамият билан бирга яшашга ўргатадиган, шу руҳда тарбиялайдиган бирламчи ва беқиёс макон – бу маҳалладир".10
Мустақиллик йилларида маҳаллаларга муносабат тубдан ўзгарди. 1992 йил 12 сентябрда Президентнинг "Республика "Маҳалла" хайрия жамғармасини тузиш тўғрисида"ги Фармони, сўнгра Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 17 октябрдаги "Республика "Маҳалла" хайрия жамғармаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди. 1992 йилда республикамизда 8 мингга яқин, жумладан, Тошкент шаҳрида 279 маҳалла бор эди. 2000 йилга келиб уларнинг сони республикада 13 мингдан ортди, Тошкентда эса 481 дан кўпроқ маҳалла фаолият юритмоқда.
Маҳалла мавқеининг ошиб бориши қуйидаги ҳуқуқий асосларга таянади:
1) Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси (105-модда);
2) Дастлаб 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган ва 1999 йил 14-апрелда янги таҳрирда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида"ги қонуни.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 105-моддасига кўра "Шаҳарча, қишлоқ ва овулларда, шунингдек, улар таркибидаги маҳаллаларда ҳамда шаҳарлардаги маҳаллаларда фуқароларнинг йиғинлари ўзини ўзи бошқариш органлари" ҳисобланади. Маҳалла – она маскан, соғлом ижтимоий муҳитдир. Бу ерда кучли таъсирга эга бўлган жамоатчилик фикри маҳалла аҳолисининг хулқ-атвори, ўзаро муносабатларини адолат ва маънавий мезонлар асосида тартибга солиб туради. Шу маънода маҳалла, Президентимиз таъбири билан айтганда ҳақиқий демократия дарсхонасидир. Маҳалла – таянч маркази, чунки у кам таъминланган, кўп болали оилалар, ёлғиз кексаларнинг таянчидир. Маҳалла – маънавий-ахлоқий қадриятлар, анъаналар маскани, у ёшларни касб-корга йўналтирувчи, ишсизларни иш билан таъминловчи ижтимоий ҳимоя ҳамдир. Маҳалла – оила тинч-тотувлигини, шипслигини мустаҳкамловчи жой, у айни ҳолда тарбия маскани ҳамдир, зеро – "Бир болага етти қўшни ота-она", дейди доно халқимиз.
Маҳалланинг ўзига хос ажойиб ҳодиса эканлигини таъкидлаб Россиялик тадқиқотчи О. Брусина шундай деб ёзади: "Одатий ҳуқуққа асосланган ҳолда Ўрта Осиёда азалдан амал қилиб келаётган мазкур ижтимоий институт ўзининг мослашувчанлиги, айни ҳолда ички консервативлиги сабабли жуда мустаҳкам эканлигини кўрсатди."11
Маҳалла қўмиталари бозор иқтисоди қонунлари асосида аҳоли учун тадбиркорликка имкон яратмоқда, олди-сотди, тўй-марака маросимларини уюштириш, ҳашарлар ташкил этиш, оилавий низоларни ечиш, беморлар ҳолидан хабар олиш каби кўплаб йўналишдаги савоб ишлар билан шуғулланмоқда. Маҳаллада хўжалик ва маданий ишлар, унинг ҳудудини ободонлаштириш, уй-жойларни ва шу ҳудуддаги маъмурий биноларни тоза сақлаш, озодаликни таъминлаш, тартиб-интизомни мустаҳкамлаш ва бошқа йўналишларда маҳалланинг аҳамияти тобора ошиб бормоқда.
Юқоридагилардан маълум бўлмоқдаки, ҳозирги даврда шахсни қуршаб турган норматив ҳудуд жуда кенгдир. Турли туман одатлар, анъаналар, диний ва ахлоқий нормалар қатори шахснинг жамиятдаги ҳолатига сон-саноқсиз сиёсий нормалар, миллий ва халқаро ҳуқуқнинг қоидалари ҳам таъсир кўрсатади. Инсон бир пайтнинг ўзида сиёсатнинг ҳам субъекти, ҳам объекти, шунингдек, ҳуқуқнинг ҳам яратувчиси, ҳам ижрочиси ҳисобланади. Шунинг учун шахснинг сиёсий-ҳуқуқий мақоми масаласига эътибор бермаслик мумкин эмас.
Ушбу категория умумлашган, универсал хусусиятга эга. У инсоннинг у ёки бу ижтимоий гуруҳга тааллуқли эканлигига (фуқаро, чет эллик, фуқаролиги бўлмаган шахс, қочоқ ва ҳоказо), ихтисослиги ёки ҳунарига боғлиқ ҳолда унда муайян ҳуқуқ ва мажбуриятлари мавжудлигини билдиради. Айни ҳолда у инсоннинг индивидуал хусусиятларини акс эттиради. Сиёсий-ҳуқуқий мақом тушунчаси инсоннинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ўзаро боғлиқликда кўришни, давлат томонидан кўзда тутилган кафолатлар ва шахсий (ахлоқий ва ҳуқуқий) масъулиятни эътиборга олишни назарда тутади. Сиёсий-ҳуқуқий мақом жамият аъзосининг асосий ижтимоий характеристикаларидан биридир. Одатда шахс сиёсий-ҳуқуқий мақомининг беш "даражаси" фарқланади:

  • Шахснинг халқаро мақоми халқаро ҳамжамият томонидан ишлаб чиқилган ва халқаро ҳужжатларда (масалан, 1948 йилги Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси, 1966 йилги Инсон ҳуқуқлари ҳақидаги Пакт, 1989 йилги Бала ҳуқуқлари ҳақидаги Конвенция, 1949 йилги Женева конаенциялари ва 1977 йилги уларга Қўшимча Протоколлар ва бошқаларда) мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ, эркинлик, мажбурият ва кафолатларни ўз ичига олади. Унинг ҳимояси ҳам миллий, ҳам халқаро воситалар билан амалга оширилиши мумкин.

  • Шахснинг конституциявий мақоми у тегишли бўлган мамлакатнинг Асосий Қонунида ифодаланган фуқаронинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари, бурчлари ва гарантияларини ўз ичига олади. Конституциявий мақомнинг асосий хусусияти унинг барқарорлиги, мустаҳкамлиги бўлиб, у фуқаролик жамиятининг асосини ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг конституциявий мақоми Асосий Қонунимизнинг "Инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари" деб номланган иккинчи бўлимида акс эттирилган.

  • Шахснинг тармоққа (соҳага) хос мақоми унинг ижтимоий ҳаётнинг турли соҳаларидаги ҳуқуқ ва бурчларини акс эттиради, яъни бунда у ҳуқуқнинг алоҳида тармоқларидаги (меҳнат, фуқаролик, оила, жиноят ва бошқа) ваколатларини акс эттиради.


  • Download 181 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish