Жаҳон динлари ибодатхоналари архитектураси Режа



Download 171,5 Kb.
bet1/2
Sana24.02.2022
Hajmi171,5 Kb.
#231796
  1   2
Bog'liq
Жаҳон динлари ибодатхоналари архитектураси


Жаҳон динлари ибодатхоналари архитектураси


Режа:
1. Кириш
2.Жаҳон динлари (буддавийлик, Зардўштийлик, Христианлик, ислом.) динининг шундай бир кўринишини.
3. Буддавийлик дунёда биринчи пайдо бўлган жаҳон динидир.
4. Зардуштийлик дини дастлабки ва энг қадимий жаҳон динларидан бири.
5.Хулоса
Кириш
Жаҳон динлари (буддавийлик, Зардўштийлик, Христианлик, ислом.) динининг шундай бир кўринишини, бу динлар пайдо бўлган худуддагина амал қилиб қолмай, Ер юзининг бошқа худудларида ҳам ўринлар эътиқод қилувчиларни вужудга келтира олган динлардир. Бу динлар ўз эътиқодчиларнинг миллий, этник, тил, ирқ, тугилган жойи, қайси давлат фуқароси эканлигидан қатъий назар, бу динларни қабул қилишлари мумкин. Миллат динлари ( Иудаизм, Хиндуизм… Синтоизм, Конфуцийлик ) элатларнинг кейин эса миллатларнинг шаклланиши жараёнини акс эттирган. Бу динлар ўзлари пайдо бўлган худуддаги одамларнинг ( элат, миллатларнинг ) ўз миллатларига давлатларига сигинишини ифодаловчи динлар эди, жахон динларига эса прозелитизм ( юнонча – келгинди ) яъни бошқа диний эътиқоддан одамни ўз динига киритишга уриниш уни фаол таргиботчилик хусусияти хосдир. Бугунги кунда бошқа динга эътиқод қилаётган шахс эртага ( агар хохласа албатта ) истаган жаҳон динини қабул қилиши мумкин. Жаҳон динлари пайдо бўлиши билан эндиликда халқлар ҳаётида мумкин ҳодиса бир диндаги турли халқларнинг яқинлашув жараёни ҳам рўй бера бошлади. Жаҳон дин хам жамият тараққиётидаги буюк тарихий бурилиш даврида бир ижтимоий, иқтисодий фармациядан иккинчисига ўтиш, ягона марказлашган давлатга бирлашиш жахон империялари таркиб топаётган пайтларда, яъни жаҳон империяси уни жаҳон дини яратиш эҳтиёжи тугилган пайтда бўлди.

Буддавийлик дунёда биринчи пайдо бўлган жаҳон динидир. Буддавийлик миллоддан аввалги I мингйиллик ўрталарида ҳиндистонда пайдо бўлди. Бу дин тарафдорлари унинг пайдо бўлишини Шакъя Муни-Будда таргиботининг натижаси деб ҳисоблайдилар. Аслида эса уларнинг пайдо бўлиши ҳинд жамиятида рўй берган муҳит ўзгаришлар – уруг - қабилачилик алоқа ва тартибларнинг емирилиши, синфий зулмнинг кучайиши ҳамда йирик қулдорлик давлатининг пайдо бўлиши билан боглиқ эди. Буддавийлик ҳиндистонда қулдорлик муносабатлари ривожланаётган даврда қулдорлик мафкураси сифатида вужудга келган. Олдинги дин – браҳманлик йирик қулдорлик давлатининг ташкил топиши, синфий зулмнинг кучайиши талабларига жавоб бермай қўйган эди. Гарчан буддавийлик браҳманликнинг табақаланиш ҳақидаги таълимотига қарши ўлароқ кишилаарнинг тенглиги масаласини ўртага ташлаган бўлсада, у қулдорлик жамиятининг асосларини мустаҳкамлашга хизмат қилган. Буддавийликнинг “ ёмонликка қарши бош кўтармаслик ” тўгрисидаги гояси қулларнинг қулдорларга қарши бош кўтармасликка хизмат қилган. Шунинг уни ҳам ҳукмрон синфлар буддавийликнинг шу гоясини кенг таргиб этганлар. Шунинг уни ҳам миллоддан аввалги III асрда ( император Ашока даврида ) ҳокимиятнинг фаол қўллаб - қуватланиши натижасида будда ташкилоти ( роҳиблик жамоаси ) ва диний ақидачилик вужудга келган.
Буддавийликнинг асосчиси шаҳзода Сиддакатра эканлиги тарихий манбаларда қайд этилган. Суддпатра вафот этганидан сўнг Будда, яъни “ хақиқат нажоткори ” деб аталган.
Буддавийлик ана шу номдан келиб чиққан ( Суддпатра ) Гаутама деб ҳам аталади. Диний ривоятларга кўра қадим замонларда ҳиндистонда яшовчи қабиласининг хукмдори бефарзанд бўлган. Бу шакийлар хукмдорининг хотини 45 ёшга етганда ўгли туққан. У тугилишдан аввал тушида ёнига оқ филнинг кириб ётганини кўради. Унинг тугулиши ҳам бошқа аёллардек бўлмаган. У қўлтигидан
( биқинидан) туққан. Бола тугилганда ерлар қимирлаб, чақмоқлар чақиб момақалдироқ гумбурлаб турган. Унинг овозини коинотдаги ҳамма худолар эшитган. Улар борлиқдаги уқубатларнинг олдини оладиган одамлар келди, деб хурсанд бўлган. Чақалоққа Сиддапатра
( топшириқни бажарувчи ) деб ном қўйганлар. Сиддхатра 7 кундан кейин юриб кетган ва гапира бошлаган. Сиддхатранинг отаси ўглининг диний руҳда тарбия топишини истамади. У ҳаётнинг салбий томонларини ўглидан яшириб, ўглига дабдабали ҳаётни яратиб берди. Сиддхатра дунёвий тарбия берди. Бир куни Сиддхатра сайр этгани кўчага чиққанида, бир қари чолни ( унинг бутун танасига яра тошган эди), тагин бир касал ётган одамни, яна бир кишининг ўлишини кўради. Шу тариқа у жонли мавжудотларнинг мураккаб озод чекишини билдик. Энди Сиддхатра ҳаёт-мохияти, мазмуни, машаққатлари, турли касаллар ва ўлими ҳақида кўп ўйлайдиган бўлиб қолади. ҳаётнинг бехудалигини англаган Сиддхатра бир куни кечаси хеч кимга билдирмай саройни тарк этади, хамда таркидунёчиликка ҳаёт кечиради ва бундай хаёти давомида одамларни озод-уқубатлардан қутқариш йўлини излаб бошлайди. 7 йил давомида у азоб-уқубат билан тер тўкиб, қалин брахманларнинг муқаддас китобларнинг ўқитди. Кунларнинг бирида унинг қаршисида хаёт ҳақиқати очилди. У бу “ ҳақиқат ” ни ҳиндистоннинг шаҳар ва қишлоқларни бўйлаб таргиб қила бошлайди. Сиддхатра ўз таълимотининг асосий қоидаларини Банорасдаги таргиботида “ тўрт олий ҳақиқат ” шаклида баён этган. Сиддхатра 80 ёшида вафот этган. Шогирдлари қадимги ҳинд анъаналарига кўра, унинг жасадини ўтда куйдирганлар. Буддавийлик динида муқаддас китоб- “ Трипитака ” ( Уч сават донолик ) деб аташади. Ривоятларга кўра, Сиддхатра уч сават таъминот қондирган. А) Винояпитака ( ахлоқий нормалар ): Б) Суттапитака ( дуолар ): В) Абхидкамматитака ( диний- фалсафий масалалар баёни)дир.
Буддавийлик таълимотининг асосини Будда яратган, “ тўрт олий хақиқат ” ташкил этади.

  1. Азоб-уқубат хақидаги таълимот. Азоб –уқубатнинг мутлоқ эканлиги тан олинади, яъни яшамоқ, тугилмоқ, касаллик, ўлим, яқин одамидан ажралиш ва ҳакозо азоб-уқубат чекмоқликдир.

  2. Азоб-уқубатнинг сабаблари ҳақидаги таълимоти. Унга кўра мавжудодлик ёвузликка тенгдир. Азобларнинг сабабни кишиларнинг истак, нафс-хирсга ( яъни яшашга бахтга ) интилишларидир, ҳаётга ташналикдир. Ташналикдан – дейди- Будда- меҳрибонлик келиб чиқади, меҳрибонликдан борлиқ юзага келади, борлиқдан тугилиш юзага келади, тугилишдан қарилик ва ўлиш, бахтсизлик, гам-гусса, азоб-уқубат, хўрлик, умидсизлик пайдо бўлади. ҳамма азоб-уқубатлар йигиндисининг келиб чиқиши шундайдир. Айни пайтда оламнинг иродаси ана шундай азоб-уқубатлардан қутқаришга йўналтирилган.

  3. Азоб-уқубатлардан озод бўлиш ҳақидаги таълимот. Унга кўра ҳар қандай борлиқ, барча кўриниш ва шакллардаги ҳар қандай ҳаёт – бу, барча мавжудодга азоб берувчи ёмонликдир. Ёмонлик ва азоб-уқубатларнинг сабаби инсоннинг ва барча тирик мавжудотларнинг бу дунёга - қайта тугилиш дунёсига богланганлиги, кўнгил қўйилганлигидир. ҳар қандай инсоний туйгу ҳиссиёт, эҳтирос ва истак азоб-уқубатни гуруҳлантирадилар. Яна даҳшатлироқ тарзда қайта тугилишга олиб келади. Борлиқ гирдобидан чиқиб олиш уни гафлатдан уйготиш, дунё-моҳиятини англаш ҳаётга чанқоқликдан турмуш кўнгилхушликларидан, лаззатларидан ҳокимиятга, бойликка интилишлардан батамом воз кечиш ердаги барча ҳодисаларнинг беқарор ва ўткинчи эканлигини фаҳмламоқ даркор. Буддавийлик тарафдорлари “ юрмоқдан кўра ўтирмоқ” “уйгоқ бўлгандан кўра ухламоқ афзал ”, “ яшамоқдан кўра ўлмоқ яхши” деган мақолга амал қиладилар.

  4. Азоб-уқубатлардан қутқаришнинг йўлларини топиш ҳақидаги таълимоти. Бу таълимот ечими “ Нажотнинг олижаноб саккизинчи йўли” да ўзининг ифодасини топган. Саккизлик йўли қуйидагилар:

  1. Тақводорлик эътиқоди.

  2. Тақводорлик қатъияти.

  3. Тақводорлик сўзи.

  4. Тақводорлик иши.

  5. Тақводорлик турмуш тарзи.

  6. Тақводорликка интилиш.

  7. Тақводорликни орзу қилмоқ.

  8. Тақводорлик фикри - ҳаёли билан яшаш.

Шундай қилиб… буддавийликда нажот( азоб – уқубатлардан қутулиш) бу – бу дунёдан ( буддавийликда бу дунё қайта тугилиш дунёси деб юритилади). Яъни сансарадан Нирванага ўтишдан иборатдир.
Нирвана ўзи нима? Буддавийликда олам уч босқичли деб таърифланади. 1) Энг юқориси нирванадир – унда мутлоқ осойишталик ҳукм сурадиган олам. У ерда инсон барча турмуш ташвишларидан халос бўлади… унинг ҳаётий истаклари ҳам туйгулари ҳам… эҳтирослари ҳам бўлмайди. Нирвана бу қайта тугилишлар силсиласининг олис қисми. Инсонларнинг бошқа қиёфаларга киришининг тўхташи… ( яъни) жоннинг кўчиб юриши… мутлоқ осойишталикдир.
2) Иккинчи олам – бу бодиссатвадир… яъни руҳий мавжудотлар билан бўлган жаннатдир. Бу оламда руҳ гуноҳидан халос бўлган… лекин энг олий оламга кўтарилмаган авлиёлар яшайдилар. Оламнинг шу қисмидан кишиларга ўрганиши… уларга тўгри йўлни кўрсатиши учун будда таълимоти – юборилади деб ҳисобланади.
Учинчи олам бу энг қуйи оламдир… унда одамлар ва хайвонлар яшашади. Оламларнинг бу қисмида руҳ қафасда яшайди. Руҳ юқори оламга ўз - ўзидан эмас… балки одамларни савоб ишлари орқалигина кўтарилиши мумкин. Ёмон кишиларнинг руҳлари эса қуйи дунёда азобланиб қафас ичида юра беради… юқори оламга кўратила олмайди.
Буддавийлик таълимотига ўлим инсонни ҳаё… азоб- уқубатлардан халос эта олмайди… чунки ўлимдан кейин ҳам инсонни қайта тугилиш кутади. Агар инсоннинг ўзи ҳаракат қилмаса уни ҳеч ким ва ҳеч нарса бу дунё азоб – уқубатлардан халос бўлиб нирванага ўтишига ёрдам бера олмайди.
Илк Буддавийликда нажотга қайта тугилиш занжири азоб – уқубатлардан ҳалос бўлишга тақводор ёки роҳибгина умид қилиши мумкин эди. Бошқа одамлар эса фақат яхшироқ бўлиб қайта тугилишни умид қилиши… бунинг учун роҳибларга ҳайр – садақа бериши ҳамда қуйидаги 5 аҳлоқий талабга риоя қилишлари керак бўлган.

  1. Биронта тирик мавжудотни ўлдирмаслик:

  2. Бировни мулкини олмаслик:

  3. Бировнинг хотинига кўз олайтирмаслик:

  4. Ёлгон гапирмаслик:

  5. Ичкилик ичмаслик.

Буддавийлик кейинчалик икки оқимга – Хинаяна ( кичкина аравага ёки нажот топишнинг тор йўли) ва Махаяна ( катта аравага ёки нажот топишнинг кенг йўли) бўлиниб кетди. Хинаяна тарафдорлари Буддавийликнинг илк таълимоти талабларига қатъий амал қилишни ёқлаб чиққанлар. Махаяна тарафдорлари Будда таълимотидан анча узоқлашиб кетганлар.Уни замон руҳига мослаганлар. Агар Хинаяна бу дунё азобларидан фақат Монахгина қутулади … деб ҳисобласа… Махаяна руҳий камолот аҳдига риоя этувчи… Худога илтижо этувчи роҳибларга инъом бериб ёрдам берувчи ҳар қандай оддий диндор ҳам нажот топиши мумкин… деган қоидага асосланади.
Махаянанинг ҳозирги давридаги энг муҳим кўриниши – бу Ламоизмдир. У Тибет… Монголия… Хитой… Непал… Хиндистоннинг ярим жойларида… шунингдек… Бурятия… қалмиқ…. Тува республикаларида кенг тарқалган. Буддавийликнинг барча ақидаларини қабул қилган Ламаизмда инсон фақат Ламалар ёрдамида нажот топади… гуноҳлардан покланади… Ламаларсиз оддий бандалар жаннатга тушиб… Нирванага етишиши… у ёқда турсин… шунчаки бу дунёда ҳам ҳеч нарсага эриша олмайдилар.
Зардуштийлик дини дастлабки ва энг қадимий жаҳон динларидан бири. ўтмишда Зардуштийликнинг ва “Авесто” нинг ватани қаерда бўлганлиги тўгрисида бахс мунозаралар бўлиб икки хил фикр илгари сурилган.
Биринчиси “Fарб назарияси” бўлиб, бу назария тарафдорлари ҳозирги Эрон территориясида жойлашган Лидия Зардушт ватани, Зардўштийлик дини ана шу ерда юзага келган ва бошқа ўлка халқлари ўртасида тарқалган, деган фикрни илгари суриб келмоқдалар.
Иккинчиси “Шарқ назарияси” деб юритилади, бу назария тарафдорлари Зардуштнинг ватани ва зардуштийлик динининг юзага келган, илк тарқалган жойи қадим Хоразм бўлган деб эътироф этадилар. Кўп йиллик бахс-мунозаралардан сўнг ўттиздан ортиқ хорижий авестошунос олимлар ва ўзимизнинг тадқиқотчи олимларимиз Зардуштнинг ва “Авесто”нинг ватани Ўзбекистон, қадим Хоразм булган деган қатъий бир фикрга келганлар. Зардуштийлик Марказий Осиёда шаклланиб, кейинчалик Эрон ва бошқа ўлкаларга тарқалган. Айрим тадқиқотчилар Зардўшт афсонавий шахс, у тарихда яшамаган деган фикрни илгари суриб келмоқдалар. Аммо кўпчилик олимлар Зардўшт тарихий шахс бўлганлигини таъкидлаб келмоқдалар.
Зардўшт миллоддан аввал XIII-XII асрларда яшаган, бошқалари эса миллоддан аввалги XII-VIII асрлар оралигида, бошқа олимлар эса миллоддан аввалги VII-VI асрларда яшаган шахс деган фикрни билдирадилар.
Зардўшт сўзининг лугавий маъноси турлича: бир таъбирга кўра “Сариқ тилла ранг соҳиби” ёки “Зарин ёруглик эгаси”: яна бошқа таъбир бўйича “Оқ туялик, туя боқувчи” демакдир. Тарихий манбаларда бу номнинг маъноси “Юлдуз ўглони” деб таърифланган. Зардўштийлик дини ва унинг муқаддас китоб “Авесто” нинг юзага келиши у шаклланган даврда ўлкамизда яшаган халқларнинг ижтимоий ҳаёти ва кўп худоликка эътиқод қилишлар билан боглиқдир. Тарихнинг даҳшатли даврларида Зардўшт инсоният ҳалоскори сифатида майдонга чиқди. У инсоният тараққиёти учун гоят зарарли бўлган кўп худолик эътиқодларини гайриинсоний моҳиятини англиб, кишиларни якаю ягона Олий Тангри- Ахура Маздага эътиқод қилиш гоясини илгари сурди. Зардўшт вахдоният – якка худо эътиқод қилиш гоясини илгари сурган пайгамбар сифатида инсоният тарихи саҳнидан ўрин олди. Барча пайгамбарлар сингари Зардўшт ҳам ўзи тугилиб ўсиб юртда қадр-қиймат топмайди. Узликсиз таъқиб, тазйиқ, таҳдидлардан безиб, ўз мухлислари ва тарафдорлари билан Эронга- ахмонийлар шоҳи Гуштаси (Виштаси) ҳузурига кетади. Шоҳ ва малика Хутаоса бутун сарой аёнлари билан биргаликда Зардўштнинг янги динини қабул қилдилар ва унинг кенг ёйилишига ёрдам берадилар.
“Авесто” сўзининг лугавий маъноси “ўрнатилган, қатъий қилиб тайин этилган қонун-қоидалар” демакдир. “Авесто” Аллоҳ томонидан ваҳий қилинган самовий, илохий китоблар қаторига кирмайди. Аммо зардўзлик дини шаклланган даврда ва кейинги минг йил давомида бу динга эътиқод қилувчи уни муқаддас китоб саналган.
“ Авесто ” узоқ даврлар мобайнида – милоддан олдинги 3 минг йилликнинг охирларидан бошлаб огзаки тарзда шаклланиб авлоддан- авлодга ўтиб келган. Айни шу даврлар мобайнида “ Авесто ” таркибига турли диний урф – одатлар баёни, ахлоқий, ҳуқуқий қонун - қоидалар, ва бошқалар қўшилиб борган. “ Авесто ” хақида буюк олим Абу Райхон Беруний шундай ёзади: “ Йилнома” китобларида бундай дейилган. Подшо Доро Ибн Доро хазинасида (Абистоннинг) 12 минг қора мол терисига тилло билан битилган. 1 нусхаси бор эди. Искандар оташхоналарни вайрон қилиб, уларда хизмат этувчиларни ўлдирган вақтда уни куйдириб юборди. Шунинг учун ўша вақтдан бери Абистоннинг бешдан учи йўқолиб кетди”. ҳозир бизгача етиб келган “Авесто Берунийнинг ёзишича аслининг бешдан икки қисми халос. “Авесто” ўттиз “носк” (қисм) эди, можусийлар қўлида 12 носк (қисм) чамаси қолди. “Авесто” авлоддан-авлодга огиздан –огизга ўтиб асрлар давомида яширин сақланиб келинган.
“Авесто” - “Ясна”, “Гохлар”, “Виспарад”, “Яштлар”, “Вандидод” ва “Кичик Авесто” дан иборат.
-“Ясна” - тоат, таъзим, саловатга лойиқ, муносиб маъноларини ифодалайди. У “Авесто” нинг энг қадимги муҳим қисм бўлиб, 72 бобдан иборат бўлган хамду-сано, қурбонлик дуолардан ташкил топган.
- “Гоҳлар” - маъноси қўшиқ-гимн демакдир. У ҳам “Ясна” 72 боби сирасига киради. “Гоҳлар” Зардўшт томонидан ижод қилинган бешлик қўшиқ гимнларидир. Уларда якка худолик таълимоти, икки қарама-қарши кучлар зиё ва зулмат, эзгулик ва ёвузлик, ҳаёт ва ўлим ўртасидаги курашда ҳар бир инсон яккаю-ягона олий Тангри – Ахура Мазда амрига кўра эзгулик кучлари томонида бўлиши куйланади.
-“Виспарад”- 24 бобдан иборат ибодатга доир қўшиқлар ҳукмдорларга қаратилган муражаатлар ва жамийки радлар мадхидир.
-“Яштлар” - мақтовлар, қутловлар, эъзозлар каби маъноларни билдириб, у Зардўштийларнинг ўқиб юрадиган дуолари ва алоҳида илоҳларни мадҳ этувчи қўшиқ - оятлардан иборат.
-“Вандидад” - маъноси ёвуз кучларга, девларга қарши қонун маъносини билдиради. У 22 бобдан иборат.
-“Кичик Авесто” (Хурда Авесто- деб ҳам юритилади). “Авесто” ҳажми катта китоб, яъни бўйи 120 см, эни 70 см иборат бўлганлиги сабабли ундан диндорлар, кундалик фаолиятида фойдаланишга қийинчилик тугдирган. “Авесто” дан диндорларнинг кундалик ҳаёти уни зарур ва аҳамиятли бўлган дуолар, олқишлар, қўшиқлар танлаб олиниб, шу асосда “Кичик Авесто” тўплами яратилган.
Инсоният тарихида биринчи бўлиб, Зардўшт яратган динга инсонларнинг бу дунёдаги ҳаётига яраша нариги дунёдаги тақдири ҳал бўлажаги ҳақидаги гоя илгари сурилган. Зардўштийлик таълимотининг асоси олам қарама-қаршилик кураши асосида қурилган деган гоядан иборат. Бу қарама-қаршилик ҳаёт ва ўлим ёруглик, зиё ва зулмат, ижтимоий ҳаётда адолат ва адолатсизлик, ахлоқий ҳаётда яхшилик ва ёмонлик, эзгулик ва ёвузлик ўртасидаги абадий курашда намоён бўлади, кўринади. Эзгулик, яхшиликнинг ифодачиси Ахура Мазда доим ёвузлик, ёмонлик ҳомийси Ахурмонга қарши кураш олиб боради. Ахура Мазда “Ахура” ва “Мазда” сўзларидан иборат. Мазда сўзи олдига “улуглаш” сўзи Ахура қўшилиб Ахура Мазда номи пайдо бўлган. Мазда сўзи эса бутун борлиқни яратган мутлоқ ақл, доно, қудратли раҳнома демакдир. Ахурман сўзининг маъноси эса – ёмонлик, олами демакдир.
У ёвузлик тимсоли бўлиб… барча шайтоний кучлар бўлиб: ёвуз девлар … жодулар … алвасти… тамомила ёмон кучлар сардори деб қаралган. Зардуштийликнинг таълимотига кўра табиат ва жамиат жараёнлари мана шу ёки қарама қарши куч … яхшилик… эзгулик ва ёмонлик… ёвузликнинг курашидан иборат бўлиб… пировардида … уч минг йилдан сўнг яхшилик – Ахура Мазда ёмонлик -- Ахриман устидан голиб чиқиб… хиқиқат… адолат даври келади. Бу курашдан омон қолган одамлар абадий бахтиёрликда яшайдилар. Бунинг учун эса инсон иккидан бирини танлиши лозим шунга кўра унинг ўтмишдан кейинги ҳаёти қандай бўлиши белгиланади, деб кўрсатилган. Кимки Ахура Мазда тарафида турса, ёвузлик ва ёмонлик кучларга қарши курашса у жаннатга тушади, агар Азриман тарафида туриб эзгуликка, яхшиликка қарши курашса дўзахга тушади деб айтишади.
“Авесто” да меҳнат ниҳоятда улугланади. Меҳнат яхшилик моддий ноз – неъматлар манбаи эканлиги уқтирилади. “Авесто” да инсон ахлоқ одоби, маънавияти қуйидаги учликда: Тумата-яхши, эзгу, фикр, Гугта – яхши, эзгу сўз, Гваршта – яхши, эзгу ишда ифодаланади. “Мен яхши фикр, яхши сўз, яхши ишга шон-шавкат бахш этаман” - деб таъкидлайди, Ахура Мазда.
Яхши фикр деганда яқин кишиларга меҳрибонлик, муҳтожлик ва хавф-хатар остида қолганда ёрдам беришга шайлик, кишилар бахт – саодатли уни фаол курашишга доим тайёр туриш, ҳамма билан аҳил ва тотув яшаш ва бошқалар тушунилади.
Яхши сўзлар деганда эса улар ваъдасига риоя қилиш, сўзнинг устидан чиқиши, савдо – сотиқ ишларида халол бўлиш, қарзини ўз вақтида йўллаш, ўгрилик ва толончилик қилмаслик, фоҳш ишлардан ўзини тийиш тушунилади.
Яхши ишлар деганда ўз хатти-харакатларида яхши фикр ва сўзлардан илгари сурилган барча ижобий йўл-йўриқларига огишмай амал қилиши назарда тутилади. Шу уч қоидага ҳаётида огишмай амал қилган одам ёлгизлик, ёмонлик йўлига огиб кетмайди, балки улар устидан галаба қилишга ҳисса қўшган бўлади, деб кўрсатилади.
Зардўштийликда наслнинг поклиги, тозалигига ҳам алоҳида эътибор берадиган, қаттиқ назорат қилинган, қариндош-уруг, ака-ука, опа-сингилнинг қуда –анда бўлиши қораланган.
“ Авесто ” да наврўз Янги кун, Янги йилнинг бошланиши, табиатнинг уйгониши, ҳаётнинг бошланиши деб тасвирланади.
Зардўштийлик дини ва таълимотига эътиқод қилувчилар асосан ҳиндистон ва Эронда мавжуд.
Зардўштийликда табиат, ер, сув, дарахт, ўсимлик, жониворлар эзозланган. Ерни ишлаб, сугориб бог-рог, экинзор қилиш, йилқичиликни йўлга қўйиш, сувни муқаддас тутиш шарт ҳисобланган.
Зардўштийлик дини эзгулик ва ёвузлик, нур ва зулмат, ҳаёт ва ўлим гоялари ўртасида кураш гоялари ҳамда “ эзгу фикр, эзгу сўз, эзгу амал ” тамойилига асосланган. Бу динда тинчлик, бунёдкорлик, инсонпарварлик, покизалик, ростгўйлик, меҳнатсеварлик, инсоф, адолат, халоллик, яхшилик, эзгуликни асосий ўринга қўйиб тараннум этилиши, аждодларимизнинг буюк маънавий мероси ва қадриятлари инсоният тарихида беназир, оламшумул аҳамиятга эга бўлганлигидан далолат беради.
Христианлик яъни, Насронийлик Яхудийлик динидан мустақил дин сифатида ажралиб чиққан ва жаҳон динларидан бирига айланган. ҳозирги кунда Христиан черкови маълумотларига кўра жаҳонда бу динга икки миллиарддан ортиқ киши эътиқод қилади. Эрамизнинг I асрининг 2 ярмида Рус империясининг шарқий вилоятларида кўп худолик динлари ўрнига қуллар ва маълум элатларнинг дини сифатида Якка худолик ( монотеистик) шаклидаги тарзда шаклланган. Хистианлик номи унинг асосчиси Христос сўзининг маъноси “Худо танлаган”, “Худо сийлаган”, “Халоскор” маъноларини англатади. Христиан сўзи юнонча бўлиб мазмуни Исо Масиҳ йўлидан юрувчи киши демакдир. Христиан, масиҳчи сўзидан олинган.
Исо алайхиссалом яхудий миллатига мансуб бўлиб, тахминан милодий I – 33 йилларда Фаластинда ҳозирги Исроилда яшаб ўтган. Милодий йил ҳисобини ҳам Исо Масиҳ тугилган санадан бошлаб ҳисоблаш қабул қилинган. Диний адабиётларда Исо онаси Биби Марямдан отасиз илоҳий ҳомиладорлик асосида тугилган деб ривоят қилинган. Унга 30 ёшида Таврот ва Забурдан кейинги 3 чи илоҳий китоб Инжил нозил қилинган. Маъноси “илохий хабар”, “хушхабар”, “эзгу хабар” демакдир. Бу динни исломда насронийлик дейилиши Исо Масиҳнинг тугилган ери Носира номи билан боглиқ. Бу шаҳар аҳли Исо Масиҳни Носирий деб атар эдилар. Унга эргашган кишини эса, насроний деб юритганлар. Исо Масих 30 ёшида бошлаб 3 йил давомида пайгамбарлик фаолиятида олиб борган. Исонинг янги динни таргиб қилишдаги муваффақиятларидан даргазаб бўлган қуддус қонунлари руҳонийлари уни судга беришга қарор қиладилар. Ушлаб олинган Исо ўлим жазосига ҳукм қилинади. қуддус аҳли Исони худонинг ўгли одамзоднинг халоскори деб эътироф этмай уни тошбўрон қиладилар. Исо Гангофа тогида қийнаб ўлдирилади. Уни жуда катта ёгоч хоч (санам) га тириклайин михлаб ташлайдилар. Ривоят қилинишича ўлимнинг учинчи куни Исо тирилиб бир мунча вақт давомида ўз шогирдлари билан бирга бўлади. Шундан сўнг у уларнинг кўз ўнгида осмонга чиқиб кетади. У келажакда яъни охират куни тириклар ва ўликлар устидан ҳукм чиқариш уни ерга қайтиб келишга Христиан динига эътиқод қилувчилар ишонадилар. Христиан динининг келиб чиқиши ва тарқалиши милоднинг I-III асрларида Рим империясида ёйилган умумий тушкунлик инқироз кунларининг шавқатсизларча эзилиши яҳудийлар жамоасида эса оддий яҳудийларнинг уч томонлама эзилиши, огир ҳаёти сабабчи бўлган. Рим империяси таркибига кирган яҳудийлар бир томондан Рим ҳукмдорлари, иккинчи томондан яҳудий подшолиги, учинчи томондан яхудий рухонийлардан жабр кўрар эдилар. Азоб – уқубат чекаётган ва эзилаётганларнинг бундай ижтимоий кучлар олдидаги ожизлиги уларни диний тасали ахтаришга олиб келди. Шу тариқа инсонларни чексиз жабр-зулм, азоб-уқубатлардан озод қилиш “халоскорлик” гоялари пайдо бўлди. Бундай халоскорлик гояларига миллионлаб қуллар, эзилганлар, жабр-дийдалар махлиё бўлдилар. Шу тариқа Христианлик даставвал қулларнинг эзилганларнинг, жабр-дийдаларнинг орзу-умидларини ифодаловчи халоскорлик дини сифатида пайдо бўлган. Рим императори Константин бу динни қабул қилиб, 324 йилда Христианликни давлат дини деб эълон қилди. 325 йилда Константиннинг кўрсатмаси билан жаҳон христианларининг биринчи йигини – Никей сабори чақирилди. Бу сабор (йигин) да епискор ва илохиётчилар христианликнинг асосий ақидаларини тасдиқладилар, черков қонун-қоидалари ёзилган китоблари қабул қилдилар ва черков ташкилоти тугал холга келтирилди. Диний ташкилот поп, дьякон, епископ, кардинал каби қуёш ва олий мансаблар жорий этилди. Улар христианликни таргиб этиш… мустаҳкамлаш … диний талабларни бажарилишини назорат қилиш ишлари билан шугулланганлар. Христианлик зоҳидлик… таркидунёчилик кучайиб монастирлар пайдо бўлди. Рим епископлари… V – асрдан эса папалар христиан оламига танҳо хукмронлик қила бошладилар. XII асрга келиб бутун Оврўпа христианлаштирилди. Россияда бу динга чўқинтириш маросими 988 йилда Киев князи Владимир томонидан амалга оширилди. Христианлик яҳудийлик дини заминида Фаластинда пайдо бўлиб… сўнг жаҳон динларидан бирига айланди.
2) Христианликнинг диний таълимоти мазмунини асосан қуйидагилар ташкил этади: Худо муқаддас учликда намоён бўлади. Лекин моҳиятан ягонадир. Аммо худо худо- ота, худо-угил, худо-муқаддас руҳ кўринишида намоён бўлади. Бу холат эса яккаю-ягона худога ширк келтириш эди. Мана шундай янглиш, хато ақидалари туфайли насронийлар мусулмонлар томонидан “кофир”-куфрга кетган деб аталади. Бу уч қиёфали худолар айни пайтда тожларига кўра фарқ қиладилар. Христианлик таълимотига кўра Худо – ота тугилиш йўли билан пайдо бўлмаган… ҳеч ким яратмаган у ўзи абадий мавжуд. Худо - ўгил эса тугилган. Худо – муқаддас руҳ эса… худо отадан пайдо бўлган… Насронийлар исо Масиҳни Худо - ўгил даражасига кўтарганлар.
Христианликнинг асосий ақидалари: “ Худо - ўгил ( Исо) Масиҳ - Худо ярлақаган вакил. У илоҳий ҳалоскор. Исо – Христианликнинг асосчиси: Исо ҳам илоҳий … ҳам инсоний табиатга эга. Биби Марям Худо ( Исо)нинг онаси… у қизлик иффати сақланган ҳолда илоҳий ҳомиладор бўлган ва Исони туққан. ”
Христианлик диний таълимотининг бош гояси якка худолик гуноҳга ботиш ва ундан халос бўлиш ақидасидир. Милодий 395 йилда қудратли Рим империяси парчаланиб – Fарбий ( Рим) ва Шарқий ( Византия) қисмларга бўлиниб кетди. 476 йилга келиб… Fарбий Рим салтанати бутунлай қулади. Рим черкови унинг бошлигининг нуфузи ошиб кетди. Черков бошлиги Рим папаси деб аталиб, чексиз хуқуққа эга бўлди. 1054 йилга келиб, Рим ва константинопол черковлари ўртасида диний таълимотларни талқин этиш, яни вужудга келган чековларни назорат қилиш, дароматларни тақсимлаш юзасидан келиб чиққан ихтилоф кескинлашди. Оқибатда Рим папаси Лев IX ва Константинопол черков бошлиги Кирудорий бир-бирларини лаънатладилар. Христианлик шу санадан бошлаб иккига ажралиб кетди. Улардан бири Рим папаси бўйсунувчи католик ( бутун дунё ) черкови, иккинчиси Константинопол патриархатига бўйсунувчи Провославил ( чин эътиқод ) деган ном олди. Булар Христианлик Fарбий ва Шарқий черковларига ажралиб кетди. Католик – юнонча сўз бўлиб, маъноси “ умумжаҳон ”,
“ умумий ”, “ асосий ” демакдир. Уч ягона жаҳон маркази – Ватикан давлатида жойлашган. Черковнинг бош руҳонийси – Рим папаси саналади. Рим папаси Исонинг ердаги ноиби. Католик черковини папа ва унинг кардинал ( ўринбосар ) лари бошқарадилар. Католилик христиан динининг асосий ақида ва маросимларини эътироф этади.Жаннат ва дўзаҳ билан бирга оҳирзамонда ҳисоб – китоб машҳар кунини бор деб ҳисоблайди. Руҳонийларга уйланиш – никоҳни таъқиқлайди. Католилик маросимига кўра чақалоқни чўқинтирилаётганда сувга ботириб олмайдилар балки унинг устидан сув қуядилар. Чўқинтирилгандан сўнг суртиладиган хушбўй мой гўдакликда эмас кейинчалик балогат ёшида сурилишини тайин этилган. Диний ибодат лотин тилида олиб борилади… бу оқимга хос ҳусусият саналади.
Черков статистикасига кўра… ҳозир ер юзида католиклар 900 миллиондан ортиқ. Италия… Испания… Португалия… Франция… Бельгия… Австралия… Лотин Америкаси мамлакатларида католиклилик ҳукмрон диний ташкилот саналади. Польша… Чехия… Словакия… Венгрия… Болтиқ бўйи мамлакатлари ва Кубада аҳолининг кўпчилиги католиликка эътиқод қиладилар. Проваславия маъноси чин эътиқод демакдир. Православия оқимининг католиликдан фарқи шуки бу оқимда ягона диний марказ… черковларнинг ягона раҳбари йўқлигидир. ҳозирда православиеда 15 та автокафел (мустақил) черков мавжуд булар Константинопол…Александрия… қуддус… Рус… Грузия… Серб… Руминия… Болгар… Альбан… Поляк… Чехия… Америка ва бошқа черковлардир. Православие 1054 йилда христианнинг шарқий Рим империяси ўрнида расмийлашган ва унинг давлат дини бўлган. Православие – оламининг яратувчиси ва бошқарувчиси муқаддас учликдан иборат ягона худо эканлиги… нариги дунё ажр тўгрисидаги дастлабки гуноҳ туфайли азоб уқубатларга дучор қилинган инсоният нажот топишга имкон берувчи Исо Масиҳнинг ҳалоскорлик фаолияти ( Миссияси) ҳақидаги ақидаларни тан оладилар. Бу оқимда етти сирли маросим асосий ўринни эгаллайди. Бу чўқинтириш нон ва вино тортиш… руҳонийлик унвонини бериш… тавба тазарру яшро суртиш… муқаддас зайтун мойи суртиш … никоҳ маросимларидир.
Православиенинг католикдан фарқлари шуки муқаддас руҳ фақат Ота- Худодан келиб чиққанлиги черков бошлиқлари эмас… балки черковнинг гуноҳсизлиги ва ақидаларнинг ўзгармаслиги эътироф этилади. Руҳонийларнинг уйланишлари ва никоҳдан утишлари мажбурий қилиб белгиланган. Православиеда байрамлар ниҳоятда кўп улар улуг ўрта ва кичик байрамларга бўлинади. Пасха байрами хочга тортилган Исонинг мўъжизавий қайта тирилиши хотирасига багишланган бўлиб… баҳорги тенгкунликларда нишонланади. Рождество Христово- Исо Масиҳнинг тугилиш байрами…католиликда ҳар йили 25 декабрда… Православие 7 январда нишонланади.
Христианликдаги учинчи оқим Протестанизм бўлиб… норозилик билдирувчи келишмаслик деган маънони билдиради. Протестанизм ҳам худонинг борлигини … унинг уч қиёфада намоён бўлишини жоннинг ўлмаслиги… жаннат ва дўзаҳ ҳақидаги умумхристиан таълимотини эътироф этади. Протестанизм 3 янги қоидани жорий этади.

  1. Шахсий эътиқод билан нажот топиш мумкинлиги.

  2. Динга ишонувчи барча кишиларнинг руҳоний бўлиши мумкинлиги.

  3. Инжилнинг олий нуфузи.

Христианликнинг бу оқимида инсоннинг худога ва черковга муносабати соддалаштирилган. Бут ва санамларга сигиниш йўқ. монаҳлик ва руҳонийларга уйланмаслиги қораланади. Протестанизм сирли маросимларнинг кўпчилигини бекор қилди, фақат чўқинтириш ҳамда нон ва вино тортиш маросимини қолдирди. Протестантлар сони ҳозирги даврда бутун дунёда 250 миллиондан ортиқ.
Протестанизмдаги асосий оқимларга баитизм, старовелар, духоборлар, молоконлар… марионлар…адвентистлар ва бошқалар киради.
Бабтизм – юнонча сўз бўлиб… “ сув билан чўқинтириш” деган маънони билдиради. Бу таълимот бўйича болалар ёшлигида эмас… балки вояга етганда… динга нисбатан онгли бўлгандагина чўқинтирилиши лозимлиги уқтирилади. Христианликда муқаддас ҳисобланадиган авлиёлар… монахлик… икона… бут ва бошқалар рад этилади. Баитизм руҳонийларнинг диндорлар билан инсонлар ўртасидаги воситачилигини рад этади. Инсоннинг яшашдан мақсади… ўзини наригии дунёга тайёрлашдир дейилади. Жаҳонда батистлар сони 35 миллиондан ортиқ.
Духоборлар – руҳга эътиқод қилувчи Христианлар… руҳ учун курашувчилар – эски рус сектанлиги йўналишларидан биридир. Улар руҳонийларни… монаҳликни… бутхоналарни… православ қоида ва маросимларни хоч ва иконаларга топинишни рад этганлар. Исо масиҳ оддий инсон… худонинг ўгли эмас аммо унда илоҳий ақл мужассам бўлган дейилади.
Адвентистлар – лотинча сўз бўлиб… воқе бўлиш маъносини билдиради. Адвентистлар жоннинг ўлмаслигини инкор этадилар. Жон тана билан бирга ўлади ва Исо қайта тирилиб келган кун яна тирилади. Шанба кунини дам олиш деб белгиладилар. Адвентистлар Исо қайта тирилиб келиб охиратдан аввал минг йил ҳукмрон қилади ва бу кун яқин деб ишонадилар.
Христианлик динининг таълимоти “ Библия”да баён этилган.
“ Библия” китоблар демакдир. У яхудийлик ва христианликда муқаддас ҳисобланган диний китоблар ва рисолалар мажмуаси. Библия ўз ичига Таврот… Забур ва Инжилни олган… Эски аҳд ( эски васият) ва янги аҳд ( янги васият) деб номланувчи икки қисмдан иборат илоҳий китобдир. Таврот ва Забур Библиянинг эски аҳд қисмига киритилган бўлиб… у яҳудийлар ва насронийлар учун бирдай илоҳий китоб ҳисобланади. Библияни христианлик билан боглиқ иккинчи қисми янги аҳд деб юритилиб… унга Инжил киритилган. Яҳудийлар Инжилни тан олмайдилар ва муқаддас ҳисобламайдилар. Библия милоддан аввалги VIII аср ва милодий II – асрлар оралигида оромий ва юнон тилларида ёзилган. Библия мантлари тадқиқ этилганда шу нарса тасдиқландики… улар қарийиб минг йил давомида хилма- хил жойларда яратилган.
Библия энг қадимий адабий ёдгорликлардан бири бўлиб… диний панд – насиҳатлар… ақидалар… башоратлар… дуолар… солномалар… масаллар… хикоятлар… ривоятлар ва мактублардан иборат. Айниқса… одамларга нажот йўлини очган Исо Масиҳ тўгрисида тўлақонли хабар берилади. Библиянинг Янги аҳд деб аталувчи қисми Инжиллар 27 китоб ( бўлим) чадан иборат бўлиб… унда Исо Масиҳнинг дунёга келиши… яшаши… ўлиб кейин тирилиш – таълимоти баён қилинган. Инжилни Исо Масиҳнинг 12 шогирди ва сафдоши апостоллар яъни хаворийлар пайгамбар ўлимидан кейин I – II асрларда ёзиб китоб холига келтирганлар. Матто … Лука… Марко ва Юханно каби опосто ( ховорий) лар ёзган 4 та Инжил китоби: Евангелия ( хушхабар)… хаворийларнинг амаллари… 21 рисоласи ва Иоанн “ Вахийнома”си милодий 313 йилда Папа Буюк Константиннинг буйругига мувофиқ қабул қилинган.
Ислом дини жаҳон динлари ичида энг ёш диндир. Эътиқод қилувчилари сони жиҳатидан Христианликдан кейин иккинчи ўринда туради. Бугунги кунда Ислом тарқалмаган қитъа ёки давлат йўқ. Ер юзи аҳолисининг 1…5 миллиардга яқини Исломга эътиқод қилмоқда. Бу дин эрамизнинг VII асрида Арабистон ярим оролида вужудга келган. Ислом сўзи “ Итоат ва бўйсуниш”… “ Ихлос ва турли офатлардан саломат бўлиш” ҳамда “ сулҳ ва омонлик” деган маъноларни билдиради. Ислом Аллоҳ ягона деган эътиқод билан унга бўйсунмоқлик… итоат этмоқлик ва бутун қалб билан унга ихлос қилмоқлик ҳамда Аллоҳ буюрган диний эътиқодга иймон келтирмоқлик демакдир. Бу диннинг асосчиси Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ҳисобланади.
Тарихий манбалардаги ва қуръон оятларидаги айрим маълумотларга кўра… Муҳаммад пайгамбар 570\71 йилда Маккада тугилган. Ёшлигида етим қолган…амакиси қўлида хизмат қилган. 25 ёшида бева хотин бой Хадичага уйланган ва унинг маблаглари билан мустақил савдогарлик қила бошлаган. У зот таҳминан 39- 40 ёшларида маккада якка худо Аллоҳга эътиқод қилиш тўгрисидаги таргиботни бошлаган. Муҳаммад ( с.а.в) ва унинг сафдошлари исломда нафақат мукаммал динни айни пайтда унда Араб қабилалари ягона давлатга бирлаштириш гоясини илгари сурган. Бу мақсад ягона – Аллоҳга асосланган Исломни бутун Арабистонда ҳукмрон динга айлантириш орқалигина амалга ошириш мумкин эди. 630 йилда Арабистон ягона давлатга бирлаштирилгач Ислом ягона ҳукмрон динга айланган.
Ислом динининг таълимоти унинг муқаддас китоби қуръони Каримда баён этилган. Унга кўра Ислом таълимотининг асосини Имон… Ислом ва Эҳсон ташкил этади.
Ислом ( Эътиқод, ички ишонч ) 7 ақидага асосланади.



  1. Аллоҳга

  2. Фариштага

  3. Пайгамбарга.

  4. Муқаддас китобларга.

  5. Охиратга.

  6. Тақдирга.

  7. ўлгандан кейин тирилишга ишонишдир.

Аллоҳ - дунёдаги барча мавжудодларни яратган. Оламда юз берган ва берадиган барча воқеа ва ҳодисалар оллоҳ томонидан белгиланган ва уч иродаси билан содир бўлади. Оллоҳни ҳеч ким бор қилган эмас, у ўзидан ўзи бордир. Оллоҳ бордир, яккадир, ёлгиздир. Уч шериги, ўхшаши тенгдоши, фарзандлари, оиласи, йўқ. У ўлмайди, ухламайди. У билувчидир, билмайдиган бирор иши йўқ. У ҳар ишга қодирдир, ҳамма нарсани кўрувчидир ва эшитгувчидир. Аллоҳ билдирувчи, тарбия қилувчидир. Аллоҳда ҳеч қандай нуқсон ва камчилик йўқдир. У ҳамма ерда хозир. Аллоҳ емайди, ичмайди, касал бўлмайди.
Фаришталар- Аллоҳнинг ниҳоятда итоатлик, ҳеч бир гуноҳсиз, нурдан яратилган, одамлар кўзида кўринмайдилар бандадир. Улар оллоҳнинг буюрган ишларини бажарадилар. Уларда эрлик, аёллик туйгусини тугдириш, ёйиш-ичиш, ухлаш каби хусусиятлар йўқ. Фаришталар энг машҳурлари Жаброил, Микоил, Исрофил, Азроилдир.
Пайгамбарлар – оллох томонидан бандаларига дин хукмларини ўргатмоқ уни юборилган элчиларидир. Улар оллоҳ томонидан буюрилган дин ва шариат ҳукмларини бандаларига етказадилар, Уларни ҳақ динга яхши ишларга ваьз насиҳат билан чақирадилар. қуръони Каримда 25 пайгамбарни исми келтирилган. Пайгамбарлар икки хилга бўлинадилар. 1) Расуллар. 2) Набийлар. Аллоҳ томонидан ўзларига алоҳида китоб ва шариат берилган пайгамбарлар расул деб аталади. Пайгамбарлардан 8 нафари: Одам, Идрис, Шис, Иброҳим, Мусо, Довуд, Исо ва Мухаммад Расул пайгамбарлардир. ўзларига махсус китоб ва шариат берилмай, бир расулга берилган китоб ва шариат асосида иш қилишга буюрилган пайгамбарлар набийлар дейилади. Набийлар расул бўла олмайди. Расулларнинг ҳар бири айни пайтда набий ҳам ҳисобланадилар.
Муқаддас китоблар- ўша замоннинг пайгамбарларига ваҳий қилиб юборилган китобларидир. Аллоҳ ўз пайгамбарларига 100 саҳифа- Одам, Шис, Идрис, Иброҳим: 4 китоб эса Мусо, Довуд, Исо ва Муҳаммадга юборилган.
Охират – нариги дунё, ўлган бандаларнинг Аллоҳ қудрати билан тирилиши ва Аллоҳ тайин қилган ерга йигилиш куни деб аталади. Бу кун бандаларнинг бу дунёда қилган яхши, савоб ёки гуноҳ ишларига яраша ҳукм чиқарилади. Йигиладиган жойнинг номи “Машҳар ери”, куни эса “қиёмат куни” деб аталади.
Тақдир – аллоҳ томондан ҳар бир бўлган ва бўладиган ишларни билмогини азалдан олдиндан тайин белгилаб қўйилишидир. Буни бизда пешонасига ёзилган ҳам дейилади.
Ислом динида “Ислом арконлари деган тушунча мавжуд” у беш асосдан устундан иборат: 1.Иймон, 2. Намоз, 3. Рўза,
4. Закот, 5. Хаж. Булар ҳар бир мусулмон уни фарз қилиб белгиланган. Ислом дини байрамларига – рамазон ҳайити, қурбон ҳайити, мавжуд ва бошқалар киради.
Иймон- аллоҳдан уларга илоҳ йўқлигига ва Мухаммад унинг бандаси ва расули эканлигига ишонмоқ ва эътиқод қилмоқликдир.
Намоз – кунига беш махал ўқиб намозлар – фарз, суннат,вожиб кабиларга бўлинади.
Рўза – кун чиқишидан то кун ботишига қадар емоқ ва ичмоқликдан тийилмоқ ва ният қилмоқликдир.
Рўза ҳар бир соглом мусулмон уни фарз ибодати саналади. У ҳижратнинг иккинчи йили Мадинада фарз қилинган.
Закот – мол мулки шариат белгилаган миқдорга етганда йилда бир маротаба улардан қирқдан бирини яъни 2,5 фоизини бева-бечоралар, мискинларга ва бошқа муҳтожларга берилиши шарт бўлган. Аллоҳнинг ҳақи.
Хаж - ҳам жисмоний, ҳам маънавий, ҳам моддий ибодат. Хаж Кабатуллохни тавоф қилмоқ.Сафо ва Марва тоглари орасида югурмоқ, Арофат тогида бўлмоқ ва зарур маросимларни адо этмоқ уни Макка шаҳрига зиёратга бормоқликдир. Хажнинг шартлари: 1. Ислом динида бўлиш. 2. Балогатга етган бўлиши. 3. Оқил бўлиш. 4. Озод бўлиш. 5. қодир бўлиш.
Юқорида баён қилинганлар Ислом таълимотининг асосини ташкил этади. VII асрда Ислом иккита йирик йўналишларга: Суннийлик ва Шиаликка бўлииниб кетди.
Суннийлик деб, диний қонун - қоида ва таргиболарга амал қилишда қуръони Карим ва пайгамбаримиз ҳадилари – “Сунна” га бирдан амал қилувчиларга айтилади. Суннийлик йўналиши “аҳли сунна вал жамоа” деб аталади. Бу номда пайгамбарнинг суннатига амал қилиш ва мусулмонларнинг асосий кўпчилик жамоаси маънолари акс этган. Жаҳондаги мусулмонларнинг 92,5 фоизини суннийлик йўналишидагилар ташкил этади. Суннийликка мансубликни билдирувчи асосий белгилар: дастлабки 4 халифа (Абу Бакр, Умар, Усмон, Али) ҳокимияти қонуний эканлиги тан олиш, 6 олтита хадис тўплами (ал- Бухорий, Муслим, ат – Термизий, Абу Довуд, ан-Насоний, Ибн Можа тўпламлари) ни саҳиҳ (ишончли) деб билиш суннийликдаги тўрит диний - ҳуқуқий мазҳат: ҳанафийлик, Моликийлик, Ханбасийликдан бирига мансуб бўлишдан иборат. Суннийликдаги энг йирик мазҳаб ҳанафия бўлиб, унга Исо ҳаждаги мусулмонларнинг 47 фоизини ташкил этади. Бу мазҳабнинг асосчиси Абу Ханифа Нуъмон ибн Собит (699-767) дир. Абу Ханифа Шариат хуқуқларини тизимга солган. Шариат қонунларини мусулмонларнинг ҳаётида қўлллашда ҳукм чиқаришда хулосага келишда аввало қуръони карим, сўнгра пайгамбар суннатлари хадисларни, ундан кейин ижмоъни, охирида қиёсни қўллаган. У маҳаллий хуқуқ, меёр одатларни шариат билан келиштириб қўллашни жорий этган. Ислом хуқуқшунослигига оқим – идрок, мулохазакорлик билан иш кўриш тадбирларини киритган. Бу йўлни Ислом Аъзам йўли деб ҳам юритилади.
Суннийликдаги иккинчи мазҳаб: моликийликдир. Уч асосчиси Молик Анас Абуллоҳ (713 - 795) дир. Ислом хуқуқини пухта эгаллаб, “Мадина исломи” унвонига сазовор бўлган, Моликийлик мазҳабидагилар қуръон ва Хадис хуқуқ асослари саналади деб ҳисоблаганлар. Улар пайгамбарларга оид хадисларнигина сахих деб тан оладилар. ҳазирда жаҳондаги мусулмонларнинг 17 фоизи моликийлик мазҳабидадир. Мадинанинг саводли аҳдиллик билан маъқуллаган қоидаларини ижмоь деб ҳисоблайдилар.
Суннийликдаги учинчи диний – хуқуқий мазҳаб: Шофийлийликдир бўлиб, унинг асосчиси Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Идрис ибн Аббос ат-Шофиъий (767 - 820)дир. Шофъийлик қуръон ва суннага ягона манба сифатида қарайди. Шофиъийликка кўра сунна қуръонни тўлдиради… суннанинг ўзи қиёслаб ўртага ҳукм чиқариш учун асос бўлолмайди. У ижмоъдан фойдаланишга катта эътибор берадилар. ҳозирда 27 фоиз мусулмонлар шофиъий мазҳаби йўлидан бормоқдалар.
Суннийликдаги тўртинчи мазҳаб Ханбалиядир. Унинг асосчиси Абу Абдуллоҳ ибн ҳанбаи ( 780- 855)дир. Бу мазҳаб ҳуқуқ тизимининг ўта торлиги ҳар қандай кўринишдаги
“ янгиликка” диний масалаларда эркин фикр юритишга қаршилиги… шариат меъёрларига қатъий ҳеч қандай ўзгаришсиз амал қилиши билан ажралиб туради. Мазкур мазҳабда қуръони Карим на ҳадисларни эркин талқин этишдаги ҳар қандай уринишлар қораланади. ҳозирда барча мусулмонларнинг 1…5 фоизи ҳанбалия Мазҳабидадир. Суннийлик қисман Эрон… Жанубий Ироқ… Яман… Марказий Осиё… Кавказ бўйи… Сибирь… Урал… Кичик Осиё… Миф ва Шимолий Африка… Индонезияда кенг тарқалган.
Шиалик… гуруҳ… партия тарафдорлари деган маъноларни берадиган арабча “ Шиа” сўзидан келиб чиққан. VII арснинг иккинчи ярмида мусулмонларнинг махсус ва сиёсий гуруҳи сифатида юзага келган. Шиалар суннийлар каби қуръони Каримни илоҳий деб эътироф этадилар… аммо дастлабки уч халифа даврида унинг айрим қисмлари тушириб қолдирилган деб ҳисоблайдилар. Улар яна Пайгамбар ҳадисларининг ҳаммасини эътироф этмайдилар… балки фақат ҳазрат Али ва унинг тарафдорлари томонидан ривоят қилинган Хадисларнигина тан оладилар. Улар шундай хадислардан иборат тўплам тузганлар. Бу тўплам умумий ном билан “ Ахбор” деб аталади. Шиалар Али ва унинг авлодларидан иборат 12 имом ҳокимиятини тан олади. Алидан бошқа халифаларни хусусан дастлабки халифалар Абу Бакр… Умар… Усмон ҳокимиятини зўравонлик билан эгаллаб олган деб қоралайдилар.
Суннийликда эътироф этилган 7 та диний ақидалардан фарқ қилиб … шиаликда 5 ақидага эътиқод қилинади. Булардан 4 та ақида Аллоҳнинг ягоналиги… тақдирга … пайгамбарларга … қиёмат- охират кунини келишига ишониш асосан суннийлик таълимоти билан мос тушади. 5 ақида Имомат эса ( имомлар ҳокимиятини эътироф этиш ) суннийликка ва сунний халифалар ҳокимиятига зидлиги билан фарқ қилади. Суннийлар учун Макка ва Мадина шаҳарлари зиёрат ва ҳажга борадиган Муқаддас шаҳар ҳисобланади. Шиалар эса Макка ва Мадинани муқаддас ҳисоблаш билан бирга имомлар дафн этилган шаҳарларни ҳам муқаддас ҳисоблайдилар ва зиёрат қиладилар.
қуръон Аллоҳ томонидан ваҳий қилинган 4-илоҳий китобдир. қуръон сўзининг лугавий маъноси ўқимоқ, қуроат қилмоқ демакдир. У мусулмонларнинг асосий муқаддас китоби. қуръонда ўзидан олдин нозил бўлган саҳифалар, Таврот, Забур, Инжил каби барча илоҳий китобларнинг маъно, ҳикмат ва аҳкомларини ўзида жамланишига ишорат бор. қуръоннинг нозил қилиниши муқаддас рамазон ойининг 27-куни кечаси бошланган. Шу сабабли бу муқаддас ҳисобланиб, руза тутилган кунининг 27-кечаси “Лайлат ул қадр” яъни қудрат кечаси, илоҳий қудрат намоён бўлган табаррук кеча деб улугланади. қуръон Каримнинг асосий мавзуси ва мақсади башарият тафаккурида кўпхудоликка бархам бериш, яккахудоликка таргиб қилиш ва Ислом динини ўрнатишдир.
Мухаммад (с.а.в.) 40 ёшга етганларида Макка атрофидаги тогларидан биридаги Хиро номли горда қуръоннинг биринчи оятлари нозил бўла бошлаган. Бу жараён Маккада ўн уч йил, Мадинада ўн йил, ҳаммаси бўлиб йигирма уч йил давом этган. Мухаммад (с.а.в.) нинг амрларига мувофиқ қуръон ҳар хил хажмдаги 30 пора (бўлак кисм): 114 сурага бўлинади. У 6236 оятдан иборат. қуръоннинг охирги ояти пайгамбар вафотларидан 18 кун аввал нозил булди. қуръон ҳар бир сурасининг ўз номи бор. Баъзи сураларнинг номи суранинг аввалидаги сўздан олинган. Баъзилариники эса… ўша зикри кўпроқ келган нарсаларнинг номига қўйилган.
“ Сура ” сўзи лугатда қўргон… манзил ва шараф маъноларини англатади. Уламолар эса… сура қуръон оятларининг бошланиши ва тугаши белгиланган мустақил тоифаси эканлигини таъкидлайдилар. қуръон оятларининг қўргон ила ўралгандек бир тоифасига сура дейилади. қуръони каримдаги энг қисқа Кавсар сураси бўлиб… уч оятдан … энг узун сура Бақара сураси бўлиб… 286 оятдан иборатдир. қуръон суралари икки қисмга бўлинади:

  1. Хижратдан аввал тушган суралар “ Макка суралари” дейилади.

  2. Хижратдан кейин тушган суралар “ Мадина суралари” дейилади. 86 сура 4780 оят Маккада 610 – 622 йилларда 28 сура 1456 оят Мадинада 622 – 632 йилларда нозил бўлган.

Муҳаммад ( с.а.в) қуръон оятларини фаришта Жаброилдан эшитиб… ёдлаб олишарди. Шу билан бирга ёзишни биладиган саҳобалар… шу жумладан … Абу Бакр…Усмон… Умар… Али… Зайд ибн Собит … Убай ибн Каъб ва бошқалар Хурмонинг пўстлогига … япалоқ тошларига … катта суякларга терига… қогозга ва шунга ўхшаш нарсаларга қуръонни ёзиб борганлар. Мухаммад (с.а.в.) уларга янги тушган от қайси сурадан эканини ва қаерда туриши лозимлиги кўрсатиб берганлар. Пайгамбар ҳаётлик вақтларида яна ваҳий тушиб қолар, деган умидда қуръонни жамлаб китоб шаклига келтирганлар.
Мухаммад (с.а.в.)дан сўнг мусулмонлар Абу Бакр бошлиқ (халифа) қилиб сайланди. Бу даврда диндан қайтганлар билан мусулмонлар орасида қаттиқ жанглар бўлди. ўша жангларда қуръонни тўлиқ ёт олган қорилар шахид бўлдилар. Шунда Умар Абу Бакрга қорилар ўлиб кетаверса, қуръонга зарар етиши мумкин, шунинг учун уни китоб шаклига келтириб жамлаб қўйиш керак, деган маслаҳатни берди. Абу Бакр бу ишни бажаришни пайгамбарнинг энг яқин саҳобаларидан бири бўлмиш Зайд ибн Собитга топщирди. Бир йилдан ортиқ вақтда машаққатли меҳнат натижасида қуръон жамланиб кийик терисига уч сахифалари ёзиб тугатилди. Жамланиб китоб ҳолига келтирилган қуръон саҳифалари Абу Бакрнинг уйида сақланди. У киши вафотидан сўнг эса қизлари ва пайгамбарнинг хотунлари Хафса ҳузирида қолди.
Вақт ўтиши билан Ислом давлатининг чегараси кенгайиб кўплаб халқлар ҳам мусулмонликни қабул қилиб, мусулмонларнинг сони кўпайгандан сўнг қуръонни ўқишда турлича келишмовчиликлар чиқа бошлади. Бу ҳолатни кўрган халифа Усмон Хафсадан Абу Бакр давридаги саҳифаларни сўраб олиб ундан олти нусха кўчиришга буйруқ берди. Нусхалар тайёр бўлган сўнг халифаларнинг марказий шаҳарлари Макка, Шом, Куфа, Басрага биттадан нусхага қуръон тиловатини яхши биладиган биттадан қори қушиб жўнатди. ҳаммага фақат шу нусҳадан қуръонни кўчириш ва шу қоридан қироат ўрганишга буйруқ берди.ҳалифа кўчирилган сахифалардан яъни бирини одамларга қироат таълими беришни Зайд ибн Собитга топширилиб Мадинада қолдирди. Усмон ўзига кўчирилган нусҳадан бир дона қолдирди. Кейинчалик нусҳа кўчириш йўлга қўйилиши билан кўчирилган ҳар бир нусҳанинг ишончли эканлигини тасдиқлаш мақсадида… бу нусҳа Мусҳаби Усмонга мувофиқдир…деб ёзиб қўйиладиган бўлди. Шу тариқа қуръоннинг қарорларини ёзиш услуби бир хиллиги сақлаб қолинди. қуръон тарихан уч маротаба жам қилинган . Биринчи маротаба пайгамбар замонида … иккинчи маротаба ҳалифа Абу Бакр даврида ва ниҳоят учинчи маротаба ҳалифа Усмон вақтида жамланган. қуръон жумлаларига бирон бир ўзгартириш… биронта харфни … хатто харфлар белгисини ҳам ўзгартириш мумкин эмас… қатъиян таъқиқланган. қуъон Ислом динининг асосий хужжати. Мусулмон ҳуқуқшунослари бирон нарсанинг шариатдаги хукмини билмоқчи бўлсалар …албатта қуръонга мурожаат қиладилар. ўша нарса қуръонда бўлмаган тақдирдагина суннат ( хадис) ижмо… қиёсга мурожаат қилишга ўтадилар.
қуръон таълимотининг марказий гояси яккаю ягона Аллоҳ тўгрисидаги таълимотдир. Унда иймон… Аллоҳга ишнч… оламнинг яратилиши… фаришталар пайгамбарлар …охират- қиёмат қайта тирилиш казои қадар Исломнинг асослари ва бошқа диний кўрсатмалар белгилаб берилган.қуръондаги аҳлоқий… ҳуқуқий…ижтимоий… иқтисодий меъёрлар ислом динининг қонунлар мажмуаси – шариятга асос қилиб олинган.
қуръон мусулмон халқлар ҳаётида ва тирихида асосий ўрин тутган китобдир. Мустақиллик йиллари қуръони каримни мазмуни ўзбек тилига таржима қилиниб чоп этилди. ҳадислар Ислом динининг қуръондан кейинги иккинчи манбаидир. ҳадис – арабча сўз бўлиб… маъноси
“ хабар” … “ Янгилик”… “ ҳикоя” демакдир. “ ҳадис” ва
“ Суннат” сўзлари муқаддаслар ўртасида бир маънода қўлланиб пайгамбар Муҳаммад ( с.а.в)нинг айтган сўзлари… қилган ишлари …кўрсатмалари… феъл – атворлари … аҳлоқлари… ҳаёт йўллари тўгрисидаги ривоятларни англатади.ҳадис исломий эса Ислом оламида энг улуг ва мўътабар саналади.

Хулоса

Дин ижтимоий бирликлар ва гуруҳлар мафкураси ва психологиясининг таркибий қисми, байрам, урф-одат ва маросимларнинг манбаи бО`либ, жамоа ва гуруҳлар фикрни шакллантиради, шахс ва ижтимоий гуруҳларнинг дастурларини, қадрият йО`налишлари ва мотивларини белгилайди. Шу билан бирга, диннинг пайдо бО`лиши ва еволюцияси, муйян жамиятдаги шарт-шароитни ва унинг дастлабки шакллари-тотемизм, фетишизм, анимизм, сеҳргарлик, зардуштийликларни О`рганиш, турли ижтимоий-иқтисодий тузумларда диннинг пайдо бО`лиш, мавжуд бО`либ туриш сабаблари ва илдизларини О`рганишни ҳам тақозо етади.



Download 171,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish