Жавобгарга муайян ҳаракатларни амалга оширишни тақиқлаш тўғрисидаги ажрим а ж р и м


Мол-мулкни реализация қилишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги ажрим



Download 30,48 Kb.
bet3/4
Sana22.02.2022
Hajmi30,48 Kb.
#114520
1   2   3   4
Bog'liq
Суд ҳужжати намуналари (Раёсат қарори ижроси бўйича)

Мол-мулкни реализация қилишни тўхтатиб туриш
тўғрисидаги ажрим



А Ж Р И М
(дастлабки ҳимоя чорасини кўриш тўғрисида)
2020 йил февраль ойининг 22 куни _______ туман маъмурий судининг раиси Н.Р. Латипов, аризачи “А” МЧЖ раҳбари Р.Л. Раҳимовнинг ______туман ҳокимининг 2020 йил 19 январдаги 452-сонли қарорининг
3-бандини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги аризасига асосан қўзғатилган 3-1401-1901/5687-сонли маъмурий иш бўйича Р.Л. Раҳимовнинг мол-мулкни реализация қилишни тўхтатиб туриш билан боғлиқ дастлабки ҳимоя чорасини кўриш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиб, қуйидагиларни

А Н И Қ Л А Д И :


______туман ҳокимининг 2020 йил 19 январдаги 452-сонли қарорининг


3-бандида _______туман “Марказий деҳқон бозори” МЧЖ чегараларини кенгайтириш ва замон талабларига мос равишда қайта реконструкция қилиш мақсадида бозор ҳудудида жойлашган айрим тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган дўконлар бузилиши ва қайта қурилиши белгиланган.
______туман ҳокимининг мазкур қарори ижросини таъминлаш мақсадида ишлар бошлаб юборилган. Бошқа тадбиркорлик субъектлари қатори “А” МЧЖга ҳам унга қарашли 245 метр квадрат майдондаги савдо дўкони бузилиши ҳақида огоҳлантириш берилган. Бироқ ушбу дўкон учун тўлаб берилиши лозим бўлган компенсация пулларининг 46 000 000 сўм қисми тўлаб берилмаган.
Шу сабабли, аризачи “А” МЧЖ раҳбари Р.Л. Раҳимов жавобгар ______туман ҳокимлигига нисбатан судга ариза билан мурожаат қилиб, ______туман ҳокимининг 2020 йил 19 январдаги 452-сонли қарорининг
3-бандини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Аризачи раҳбарининг аризасига дастлабки ҳимоя чорасини кўриш тўғрисидаги ариза илова қилинган.
Ушбу аризада ҳозирги кунда ______туман “Марказий деҳқон бозори” МЧЖдаги тадбиркорларга тегишли савдо дўконларини бузиш ишлари қонун ҳужжатларига зид равишда бошлаб юборилганлиги, шулар қатори
“А” МЧЖнинг дўкони ҳам бузилганлиги, бироқ шу кунга қадар бузилган дўкон учун компенсация пуллари тўлаб берилмаганлиги, туман ҳокимининг қарори ҳам ноқонунийлиги сабабли, низо судда кўриб чиқилгунга қадар бозор раҳбариятига “А” МЧЖнинг бузилган дўконидан чиққан қурилиш материалларини реализация қилишни тўхтатиб туришни сўраган.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра аризачи раҳбари Р.Л. Раҳимовнинг аризасини қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 92-моддасига асосан ишда иштирок этувчи шахснинг аризасига кўра суд, агар:
1) маъмурий иш бўйича ҳал қилув қарори қабул қилингунига қадар аризачининг ёки манфаатида ариза берилган шахснинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилишининг аниқ хавфи мавжуд бўлса;
2) аризачининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини бундай чоралар кўрмай туриб, ҳимоя қилиш мумкин бўлмаса ёки қийин бўлса дастлабки ҳимоя чораларини кўриши мумкин.
Ушбу Кодекс 93-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига кўра, мол-мулкни реализация қилишни тўхтатиб туриш дастлабки ҳимоя чораси бўлиши мумкин.
Мазкур ҳолатда, суд низо судда кўриб чиқилгунга қадар аризачига тегишли бўлган, аммо бузиб юборилган савдо дўконидан чиққан қурилиш материалларининг копенсация пуллари тўлаб берилмасдан, реализация қилиб юборилиши аризачининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилишига сабаб бўлиши мумкинлигини инобатга олиб, аризачи раҳбарининг аризасини қаноатлантиришни ва ______туман “Марказий деҳқон бозори” МЧЖ раҳбариятига низо судда кўриб чиқилгунга қадар бузилган савдо дўконидан чиққан қурилиш материалларини реализация қилишни тўхтатиб туришни лозим топади.
Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 92, 93, 94, 95 ва
169-моддаларини қўллаб, суд

А Ж Р И М Қ И Л Д И :


Аризачи “А” МЧЖ раҳбари Р.Л. Раҳимовнинг мол-мулкни реализация қилишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилсин.


______туман “Марказий деҳқон бозори” МЧЖ раҳбариятига низо судда кўриб чиқилгунга қадар аризачининг бузиб юборилган савдо дўконидан чиққан қурилиш материалларини реализация қилиш тўхтатиб турилсин.
Мазкур ажрим устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Суд раиси Н.Р. Латипов



Download 30,48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish