Жавобгарга муайян ҳаракатларни амалга оширишни тақиқлаш тўғрисидаги ажрим а ж р и м


Маъмурий органнинг (фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг) низолашилаётган ҳужжати ижросини тўлиқ ёки қисман тўхтатиб туриш тўғрисидаги ажрим



Download 30,48 Kb.
bet4/4
Sana22.02.2022
Hajmi30,48 Kb.
#114520
1   2   3   4
Bog'liq
Суд ҳужжати намуналари (Раёсат қарори ижроси бўйича)

Маъмурий органнинг (фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг) низолашилаётган ҳужжати ижросини тўлиқ ёки қисман тўхтатиб туриш тўғрисидаги ажрим


А Ж Р И М
(дастлабки ҳимоя чорасини кўриш тўғрисида)
2020 йил январь ойининг 6 куни _______ туман маъмурий судининг судьяси Р.Р. Саломов, судья ёрдамчиси Х.З. Болтаевнинг котиблигида, аризачи “М” фермер хўжалиги раҳбари Р.С. Асадов, жавобгарлар “Б” фермер хўжалиги вакили К.Ж. Ғиёсов, _______туман ҳокимлиги вакили В.К. Холбаев иштирокида, аризачининг ______туман ҳокимининг 2019 йил 21 декабрдаги 569-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги аризасига асосан қўзғатилган 3-1501-1901/5698-сонли маъмурий иш бўйича Р.С. Асадовнинг низолашилаётган ҳужжат ижросини тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиб, қуйидагиларни

А Н И Қ Л А Д И :


_______туман ҳокимининг 2019 йил 21 декабрдаги 569-сонли қарорига кўра, “М” фермер хўжалигига “Мустақиллик” ҚФЙ ҳудудидан ажратилган 8,9,10,11,12-контурлардаги 91,3 гектар ер майдонини туман захира ер фондига қайтариш ва ушбу контурдаги ер майдонини “Б” фермер хўжалигига бириктириб бериш белгиланган.


Шу сабабли, аризачи “М” фермер хўжалиги раҳбари Р.С. Асадов жавобгарлар _______туман ҳокимлиги ва “Б” фермер хўжалигига нисбатан судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар _______туман ҳокимининг
2019 йил 21 декабрдаги 569-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Суд мажлисида аризачи раҳбари Р.С. Асадов фермер хўжалигига ажратилган 91,3 гектар ер майдонини туман захира ер фондига қайтариш тўғрисидаги аризани у ёзмаганлигини ва унга имзо ҳам қўймаганлигини маълум қилиб, туман ҳокимлиги ер ижара шартномасини қонун ҳужжатларига зид тарзда ушбу аризага асосланган ҳолда бекор қилганлиги, аризани у имзоламаганлиги суд томонидан тайинланган суд-хатшунослик экспертизаси хулосасидан ҳам аниқланганлиги ҳақида тушунтириш бериб, низолашилаётган _______туман ҳокимининг 2019 йил 21 декабрдаги 569-сонли қарори ижросини тўхтатиб туриш, яъни “Б” фермер хўжалигига ерларни бириктириб бериш билан боғлиқ жараёнларни бошлашни тўхтатиб туриш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилган.
Ушбу аризада ҳозирги кунда туман ҳокимининг қарори билан “М” фермер хўжалигига ажратилган 91,3 гектар ер майдони туман захира ер фондига қайтарилиб, ушбу ер майдони “Б” фермер хўжалиги бириктирилиши белгиланганлиги сабабли, жавобгар туман ҳокимлигининг ушбу ҳужжатини ижросини низо судда кўриб чиқилгунга қадар тўхтатиб туриш сўралган.
Жавобгар вакили аризачи раҳбарининг аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра аризачи раҳбари
Р.С. Асадовнинг аризасини қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 92-моддасига асосан ишда иштирок этувчи шахснинг аризасига кўра суд, агар:
1) маъмурий иш бўйича ҳал қилув қарори қабул қилингунига қадар аризачининг ёки манфаатида ариза берилган шахснинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилишининг аниқ хавфи мавжуд бўлса;
2) аризачининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини бундай чоралар кўрмай туриб, ҳимоя қилиш мумкин бўлмаса ёки қийин бўлса дастлабки ҳимоя чораларини кўриши мумкин.
Ушбу Кодекс 93-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, маъмурий органнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг низолашилаётган ҳужжати ижросини тўлиқ ёки қисман тўхтатиб туриш, дастлабки ҳимоя чораси бўлиши мумкин.
Мазкур ҳолатда, суд аризачига ажратилган 91,3 гектар ер майдони _______туман ҳокимининг 2019 йил 21 декабрдаги 569-сонли қарори билан туман захира ер фондига қайтарилганлиги ва ушбу ер майдони “Б” фермер хўжалигига бириктириб берилиши белгиланганлиги сабабли, низо судда кўриб чиқилгунга қадар ушбу ер участкасини “Б” фермер хўжалигига бириктириб бериш билан боғлиқ ишлар бошлаб юборилиши мумкинлигини инобатга олиб, аризачи раҳбарининг аризасини қаноатлантиришни ва туман ҳокимлигининг низолашилаётган ҳужжати ижросини тўхтатиб туришни лозим топади.
Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 92, 93, 94, 95 ва
169-моддаларини қўллаб, суд

А Ж Р И М Қ И Л Д И :


Аризачи раҳбари Р.С. Асадовнинг дастлабки ҳимоя чорасини кўриш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилсин.


_______туман ҳокимлигига туман ҳокимининг 2019 йил 21 декабрдаги
569-сонли қарори ижросини тўхтатиб туриш, яъни “Б” фермер хўжалигига “Мустақиллик” ҚФЙ ҳудудидаги 8,9,10,11,12-контурлардаги 91,3 гектар ер майдони бириктириб бериш билан боғлиқ ишларни тўхтатиб туриш мажбурияти юклатилсин.
Мазкур ажрим устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья Р.Р. Саломов
Download 30,48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish