Касби туманлараро иқтисодий судига
Ишончнома
“Ябруҳ-Меҳригиё” масъулияти чекланган жамияти ушбу ишончнома билан Касби туманлараро иқтисодий судининг 4-1805-1902/2027-сонли иши бўйича жамият номидан вакил тариқасида иштирок этиш учун адвокат Бердиев Сайфиддин Розиқович (адвокат гувоҳномаси №083 Қашқадарё вилоят Адлия бошқармаси томонидан 28.12.2018 йилда берилган) га ишонч билдиради.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 63-моддаси тартиби асосида вакилга барча процессуал ҳаракатларни амалга ошириш, жумладан, ариза (илтимоснома) ларни имзолаш, суднинг ҳал қилув қарори (ажрими) устидан шикоят бериш, суднинг ҳал қилув қарори (ажрими) дан олиш, иш материаллари билан танишиш ваколатлари берилди.
Мазкур ишончнома берилган вақтдан бошлаб, 2 (икки) ой муддатга қадар амалда бўлади.
“Ябруҳ-Меҳригиё”
МЧЖ раиси Д.Равшанов
Do'stlaringiz bilan baham: |