Касса муомалаларини ҳисобга олиш бўйича дастлабки ҳужжатлар


Ишончномаларни рўйхатга олиш дафтари



Download 1,74 Mb.
bet4/6
Sana18.07.2022
Hajmi1,74 Mb.
#819613
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
hisobot

Ишончномаларни рўйхатга олиш дафтари.

Фойдаланилмаган ишончноманинг қайтарилганлиги тўғрисида ишончномалар дафтарининг корешогида (“Топшириқ бажарилганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг рақами ва санаси” устунида) ёки берилган ишончномаларни ҳисобга олиш журналида (“Ишончнома бўйича топшириқлар бажарилганлиги тўғрисида қайдлар” устунида) қайд этилади.


Қайтарилган фойдаланилмаган ишончномалар “фойдаланилмаган” ёзуви билан бекор қилинади ва уларни рўйхатдан ўтказиш учун жавобгар шахс томонидан ҳисобот йили охирига қадар сақланади. Йил тугагач, фойдаланилмаган ишончномалар бу ҳақда тегишли далолатнома тузиш билан белгиланган тартибда йўқ қилинади. Амал қилиш муддати тугаган ишончномалардан фойдаланиш хусусида ҳисобот бермаган шахсларга янги ишончномалар берилмайди.

Ишончнома дафтари рақамланади ва ип билан тикилади. Дафтарнинг сўнгги варағида корхона раҳбари ёки у томонидан тайинланган шахсларнинг имзосидан кейин “Мазкур дафтарда___ варақ рақамланади” деган ёзув қайд этилади ва муҳр билан тасдиқланади ҳамда варақлар сони ёзув билан кўрсатилади.


Берилган ишончномаларни ҳисобга олиш Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шакл бўйича, рақамлаган ва ип билан тикилган журналда олиб борилади. Журналнинг сўнгги варағида корхона раҳбари ёки у томонидан белгиланган шахсларнинг имзосидан кейин “Мазкур журналда___ варақ рақамланади” деган ёзув қайд этилади ва муҳр билан тасдиқланади. Варақлар сони ёзув билан кўрсатилади.


Ишончномалар дафтари ва берилган ишончномаларни ҳисобга олиш журнали ишончномаларни рўйхатдан ўтказиш учун масъул бўлган шахсда сақланиши лозим.

Счет-фактура.
Ушбу ҳужжат маҳсулот сотишда маҳсулот сотувчи томонидан тузилади. Унда мол юборувчи ва харидорнинг тегишли юридик ва ҳисоб-китоб реквизитлари тўлиқ акс эттирилади.
Асосий матнда Жўнатилаётган маҳсулот(материал)лар номи ўлчов бирлиги, миқдори, бир бирлигининг баҳоси ва умумий қиймати, шунингдек қўшилган қиймат солиғи ставкаси ва суммаси акс эттирилади. Ҳужжатни раҳбар, бош бухгалтер товарни берувчи моддий жавобгар шахс ва харидорнинг ишончли вакили имзолайди.
Ҳужжатда харидорнинг ишончномаси номери ва олувчининг шахсий (паспорт) маълумотлари акс эттирилади.
Лимит карта.

Лимит картаси корхонада маҳсулот ишлаб чиқариш, иш бажариш ва хизмат кўрсатиш учун мунтазам талаб қилинадиган материалларни беришда лимит белгиланган ҳолларда қўлланилади.


Одатда бундай лимит узлуксиз ишлаб чиқаришни таъминлаш учун белгиланади. Лимитдан ошиқча материал бериш ёки лимит ўзгартирилиши корхона раҳбари ёки ваколатли шахс рухсати билан амалга оширилади.
Лимит картаси бухгалтер томонидан битта номдаги материал учун икки нусхада тузилади. Картанинг бир нусхаси жорий ой бошлангунга қадар материалларни олувчи ва ишлаб чиқариш жараёнида ишлатадиган бўлинмага, иккинчи нусхаси омбор мудирига берилади ва мазкур номенклатура рақами бўйича қолдиқ чиқариб борилган ҳолда материалларни бериш учун хизмат қилади. Бунда материалларни олувчи бўлинманинг масъул шахси лимит картасининг омбордаги нусхасига, омбор мудири эса бўлинмадаги лимит картасига имзо қўяди.
Лимит тўлиқ ишлатилганидан сўнг омбордаги лимит картаси материаллар берилишини ҳисобга олиш ва белгиланган лимитларга риоя қилинишини назорат қилиниши учун бухгалтерияга топширилади.
Ишлатилмаган материалларнинг омборга қайтарилиши ҳам лимит картасининг ҳар бир нусхасида ёзилади.

Download 1,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish