«келишилган» атб ку раиси В. В. Селиванов



Download 199 Kb.
bet1/4
Sana03.07.2022
Hajmi199 Kb.
#735987
  1   2   3   4
Bog'liq
IMPULS


НКМК МКБ Автомобил-транспорт бошқармаси
МИТ ҳужжатлари



«КЕЛИШИЛГАН»
АТБ КУ раиси
_______В.В. Селиванов
«____»__________ 2012 й.




«ТАСДИҚЛАЙМАН»
Бошқарма бош муҳандиси
____________ И.Ш. Аблаев
«____»___________ 2012 й.





Ғилдиракли бульдозер машинисти учун

меҳнат мухофазаси бўйича




4П – 51 сонли


ЙЎРИҚНОМА


  1. ХАВФСИЗЛИКНИНГ УМУМИЙ ТАЛАБЛАРИ


1.1 Ғилдиракли бульдозерни бошқаришга 18 ёшдан кичик бўлмаган, ушбу касбга ўқиган, ғилдиракли бульдозер машинисти гувоҳномасига эга бўлган, кириш йўл-йўриғи (инструктаж)дан ўтган, шунингдек бевосита иш жойида меҳнат хавфсизлиги бўйича йўл-йўриғи (инструктаж)дан ўтган эркак кишиларга рухсат этилади.


1.2 Ғилдиракли бульдозер машинисти сифатида ишга қабул қилинаётган шахслар, соғлиқни сақлаш органлари томонидан ўрнатилган тартибга мувофиқ ишга киришда дастлабки ва даврий (йиллик) тиббий кўрикдан ўтишлари шарт. Машинистлар тиббий кўрикдан ўтишдан бош тортишига ҳақли эмас. Тиббий кўрикдан ўтишдан бош тортганда ёки ўтказилган кузатувлар натижасида шифокорлар ҳайъати берган тавсияларини бажармаса, маъмурият уларни ишдан четлаштиришга ҳақлидир.
1.3 Ишга янги қабул қилинаётган машинистлар, фақат ғилдиракли бульдозер ишларини амалий кўникмаларини текшириш учун карьер шароитида мураббий машинист раҳбарлиги остида камида 10 ишчи сменасида (аввал ишлаганлар эса камида 5 ишчи сменасида) ишни хавфсиз усул ва услубларида бажаришнинг амалий ўқуви (стажировка)дан ўтгандан сўнг, мустақил ишлашга рухсат этиладилар.
1.4 Ишлашга рухсат этилган шахслар, НКМКнинг ишчи ва хизматчилари учун ички меҳнат тартиби қоидалари талабларига амал қилишлари шарт.
1.5 Ғилдиракли бульдозер машинистлари даврий камида 12 ойда бир марта, хавфсиз ишлаш усуллари ва услубларининг билим текширувидан ўтишлари шарт.
1.6 Ғилдиракли бульдозерда ишлаганда қуйидаги хавфли омиллар содир бўлиши мумкин:
1.6.1 Кабинага чиқиш ва ундан тушиш вақтида йиқилиш;
1.6.2 Қизиган двигател деталларидан куйиш;
1.6.3 Совутиш тизимидаги чиққан суюқликдан куйиш;
1.6.4 Двигателнинг айланувчи қисмларидан жарохатланиш;
1.6.5 Ишчи аъзо (отвал)дан жарохатланиш;
1.6.6 Йўл транспорт ходисаси вақтида жарохатланиш;
1.6.7 Бульдозер ёнганда куйиш;
1.6.8 Ғилдиракли бульдозер устига забойларда осилиб қолган тоғ жинсларини думалашидан жарохатланиш;
1.6.9 Ғилдиракли бульдозернинг хизмат кўрсатувчи ходимларни босиб кетиши;
1.6.10 Ғилдиракли бульдозернинг карьер отвали, ён девори ва чеккасидан тушиб кетишидан жарохатланиш.
1.7 Ғилдиракли бульдозерда ишлаш вақтида ишлаб чиқаришнинг қуйидаги зарарли омилларига дучор бўлиши мумкин:
– шовқин;
– тебраниш;
– кон чанги.
1.8 Ёнғинни олдини олиш мақсадида қуйидагиларни бажаринг:
1.8.1 Ғилдиракли бульдозернинг двигател ва гидротизимдаги ёқилғи ва мой қувурларининг созлиги ва бутунлигини доимий назорат қилинг.
1.8.2 Ёқилғи ва мой қувурларининг механик ишқаланиш ва шикастланишидан сақланг.
1.8.3 Носозлик пайдо бўлган вақтда ва йилнинг совуқ даврида агрегатларни қиздириш учун очиқ оловдан фойдаланманг.
1.9 Ғилдиракли бульдозер бортларида «Ғилдиракни ечишдан олдин, камера ҳавосини чиқаринг» ёзуви ёзилган бўлиши шарт.
1.10 Ғилдиракли бульдозер машинисти қуйидаги махсус кийим ва шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланади:


ишлатиш муддати

  1. Куртка ва ярим комбинезон (мой, бензинга чидамли)

  1. 12 ой.

  1. Ботинка (металл бурунчали)

  1. 12 ой.

  1. Комбинацияли қўлқоп (полимер қопламали)

  1. 2 ойда бир жуфт.

  1. Шовқинга қарши қулоқ тиқини (беруши)

  1. сменага 1 жуфт.

  1. Респиратор

  1. сменага бир дона.

  1. Каска (подшлемник – каска тагидан кийиладиган тўқима)

  1. яроқсизлангунча.

  1. Ҳимоя кўзойнаги (очиқ рангли, очиқ турдаги)

  1. яроқсизлангунча.

  1. Иссиқ астарли куртка

  1. 36 ой.


1.11 Ғилдиракли бульдозер машинисти қуйдагиларга мажбур:
1.11.1 Ушбу йўриқнома талабларига ва ғилдиракли бульдозерни ишлатиш йўриқномасига амал қилишга;
1.11.2 Йўлларда ва ёпиқ ҳудудларда ҳаракатланганда, «Йўл ҳаракати қоидалари» ("Правила дорожного движения") га амал қилишга;
1.11.3 Транспорт воситаларида ҳаракатланаётган вақтда (конструкция бўйича хавфсизлик камарларини ишлатиш кўрсатилган бўлса) хавфсизлик камарини тақиши ва йўловчиларни ҳам хавфсизлик камарлари тақилган ҳолда ташишга;
1.11.4 Ғилдиракли бульдозерни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатишда йўл қурилиш машиналари чилангарлари учун меҳнат мухофазаси йўриқномасига амал қилишга;
1.11.5 Бахтсиз ходиса ёки йўл транспорти ходисаси рўй берганда, шифокоргача биринчи тиббий ёрдамни кўрсата билиши ва ходиса ҳақида бевосита бошлиғига ёки техник-муҳандис ходимига хабар беришга;
1.11.6 Ғилдиракли бульдозерни таъмирлаш ва ишлатиш вақтида ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилишга;
1.11.7 Носозлик аниқлаганда, уни ўз кучи билан бартараф қила олмаса, у ҳолда техник муҳандис ходимга хабар бериши ва унинг кўрсатмаларига асосан ҳаракат қилишга;
1.11.8 Карьерда ишлаш вақтида, «карьерда ишлаш ҳуқуқи гувоҳнома»сини ўзи билан олиб юришга;
1.11.9 Иш давомида фақат ўзига юклатилган вазифани бажаришга;
1.11.10 Махсус кийим ва шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланишга;

      1. Ғилдиракли бульдозерни тоза ва техник соз ҳолатда сақлашга;

      2. Фақат двигател ўчирилган вақтда таъмирлаш ва кўздан кечириш ишларини бажаришга;

      3. Карьерда ишлаш вақтида, кон устаси кўрсатмаларини бажаришга;

      4. Ғилдиракли бульдозерни двигатели ишлаб турган вақтда қаровсиз қолдириб кетмасликка;

      5. Ўзининг ва ёнида ишлайдиган ишчилар ҳаётига хавф туғдирадиган, ишлаб чиқариш ускуналарини ишдан чиқишига ёки авария (фалокат) ҳолатига олиб келадиган хавфли ҳатти-ҳаракат қилишга йўл қўймасликка.

    1. Ушбу йўриқнома талабларини бажармаслик ишлаб чиқариш интизомини бузганлик ҳисобланади. Айбдорлар, НКМКнинг ички меҳнат тартиби қоидаларига асосан жавобгарликка тортилади.

    2. Ғилдиракли бульдозер машинистлари транспорт воситасини бошқариш вақтида, таъмирлаш ишларини бажараётганда қуйидаги хавф-хатарга дучор бўлиши мумкин:

– ЙТХ билан боғлиқ жарохатлар;
– пайларнинг чўзилиши, суяк синиши, лат ейиш.

    1. Ғилдиракли бульдозер машинисти қуйидаги экологик омиллар (аспект) таъсирига дучор бўлиши мумкин:

– чиқинди газлар;
– бульдозер бўлимларидаги ёқилғи мойлаш материалларини алмаштиришда.

    1. Ишчи томонидан хавфсизлик қоидалари талаблари бажарилмаганда, атроф муҳитга қуйидаги зарарли омиллар келиб чиқади:

– атмосфера ҳавосининг ифлосланиши;
– ер ва оқар сувнинг ифлосланиши;
– электр энергиянинг ортиқча сарфланиши.



  1. Download 199 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish