Кириш. Мавзунинг долзарблиги


-расм. Хорижий инвестиция ва кредитлар ўзлаштирилиши35



Download 0,95 Mb.
bet14/18
Sana24.02.2022
Hajmi0,95 Mb.
#200876
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
Макрокўрсаткич Курс иши 2021

14-расм. Хорижий инвестиция ва кредитлар ўзлаштирилиши35
Ўзлаштирилган жами хорижий инвестиция ва кредитларнинг доллар эквивалентидаги қиймати 6097,7 млн. АҚШ долларини ташкил этиб, ундан 2487,8 млн. АҚШ доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни, ёки жами хорижий инвестиция ва кредитларнинг 16,0 % ташкил этди. Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг ўзлаштирилган ҳажми 2019 йилнинг январь-сентябрида 21448,3 млрд. сўмни ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,1 мартани ташкил қилди.36


  1. Ўзбекистон Республикасини макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози

2030 йилгача Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш концепциясида макроиқтисодий барқарорликни ва иқтисодий ўсиш барарорлигини таъминлаш, иқтисодиёт тармоқларининг рақобатбардошлигини, инвестицион ва экспорт салоҳиятини ошириш, тадбиркорликни ривожлантириш ва ҳимоя қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, меҳнат бозорида кескинлик даражасини пасайтириш, аҳоли даромадлари ўсиши ва кам таъминланганликни қисқартириш назарда тутилади.
2030 йилгача Ўзбекистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш концепциясини (кейинги ўринларда – Концепция) ишлаб чиқиш мамлакатда амалга оширилаётган 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясига, Ҳукуматнинг молиявий-иқтисодий муносабатларнинг барча жиҳатларини ислоҳ қилиш, тармоқлар ва ҳудудларнинг иқтисодий салоҳиятини ошириш ва ижтимоий масалаларни ҳал этиш билан боғлиқ қабул қилинган қарорларига асосланади. Концепцияни ишлаб чиқиш зарурати узоқ муддатли истиқболда иқтисодиётнинг барқарор ривожланишини чеклайдиган мавжуд ижтимоий-иқтисодий муаммоларни, хавф-хатар ва таҳдидларни ҳал этиш, шунингдек, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳанинг ҳозирги ҳолатидан барқарор ривожланишга ўтишнинг мақсадлари ва устуворликларини белгилаш ва аҳоли ҳаёт даражасини ошириш билан боғлиқдир.
Концепцияда истиқболда иқтисодиётнинг барқарор ривожланишига салбий таъсир кўрсатадиган потенциал хавф-хатар ва таҳдидлар таҳлил қилинган. Хавф-хатарларни таҳлил қилишнинг асосий хулосалари қуйидагилардан иборат: 
Биринчидан, жаҳон иқтисодиётининг ривожланиши ишлаб чиқариш омиллари самарадорлигини оширшга, шу жумладан, инсон капиталини жамлаш ва ривожлантиришга қаътий талаблар қўядиган глобал бозорларда рақобатнинг кучайиши билан бирга кечади. 
Иккинчидан, Ўзбекистонда меҳнат ресурслари тез ўсиши шароитларида бандликни таъминлаш муаммоси янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш учун қулай шарт-шароитлар яратишни талаб қилади. Айни вақтда асосий тармоқларнинг технологик базаси қолоқлиги, экспортнинг хомашёвий йўналтирилганлиги ва ялпи қўшилган қийматда қишлоқ хўжалигининг юқори улуши, хуфиёна иқтисодиёт кўлами юқорилиги, меҳнат унумдорлигининг пастлиги, энергия ва ресурслар сарфининг юқорилиги билан тавсифланадиган мамлакат иқтисодиётининг мавжуд тузилмавий деформацияси мавжуд муаммоларни ҳал этишнинг узоқ муддатли хусусиятини тақозо этади.
Учинчидан, бозор иқтисодиёти амал қилишини таъминлашнинг самарали воситаларини жорий этиш, шу жумладан, хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва ер муносабатларини тартибга солиш, давлат органлари иши самарадорлигини ошириш, коррупцияга барҳам бериш ва молия бозори ривожланишини таъминлашнинг самарали механизмларини жорий этиш амалга оширилади.
Тўртинчидан, мамлакат иқтисодиёти инсон капиталининг сифати юқори эмаслиги, яратилган даромадлар тақсимланишидаги тенгсизлик, заиф ижтимоий ҳимоя ва илмий-техник салоҳият, табиий ресурслардан нооқилона фойдаланиш ва уларнинг камайиши билан бирга кечаётган инклюзивликнинг паст даражаси билан тавсифланади.
Бешинчидан, мавжуд муаммолар таълим тизимининг зарур моддий-техника базасини таъминлашдаги камчиликлар билан биргаликда тайёрланаётган кадрларнинг даражаси пастлигида ва ҳар хил ихтисосликдаги кадрларга талабнинг ҳудудий мувозанатли эмаслигида ўз аксини топмоқда. Илмий муассасалар билан иқтисодиётнинг реал сектори ўртасидаги ўзаро алоқанинг заифлиги инновацияларни жорий этиш ва янги технологияларни ишлаб чиқаришга жорий этиш имкониятларига тўсқинлик қилмоқда.
Мамлакатнинг айрим минтақларида мутахассислар, айниқса врачлар ва ўқитувчилар етишмаслиги кузатилмоқда, бу таълим муассасалари битирувчилари бошқа мутахассислик бўйича ишга жойлаштирилишига олиб келади. Айни вақтда иш кучи таклифининг юқори даражаси меҳнат ресруслари ортиқча бўлган минтақаларда ишсизликнинг ўсишида акс этади, норасмий бандликнинг юқори улуши эса (40%) мамлакат Давлат бюджетига салбий таъсир кўрсатади.
Олтинчидан, глобал иқтисодий таҳдидлар ва индустрлаштиришнинг ўсиши, атмосферага чиқариб ташланадиган ташламаларнинг кўпайиши, табиий хомашёнинг янги конлари ўзлаштирилиши натижасида нохуш узоқ муддатли иқлим ўзгаришлари, шунингдек, табиий муҳит ва сув ресурсларининг камайиши (шу жумладан, экин майдонларининг қисқариши ва ер майдонлари унумдорлигининг тушиб кетиши) иқлим ўзгаришларининг нохуш тренди намоён бўлишида акс этади. Бу касалликлар даражаси ўсишига, сув таъминотига ва умуман Ўзбекистон иқтисодиёти ривожланишига салбий таъсир кўрсатади.
Бундан ташқари, иқтисодий муносабатларни тартибга солиш соҳасида ҳуқуқий база ва қонунларни ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни амалга ошириш механизмалари ткомиллаштирилмаганлиги сақланиб қолмоқда, давлат бошқаруви тизимида жавобгарликнинг тегишли тизимисиз бошқариш ва унинг қўлланилиши, назорат қилинмасдан бошқаришнинг тўғридан-тўғри воситалари устунлик қилади.
Давлат корхоналари молиявий ҳолатининг заифлиги, тўлов муносабатларининг бузилиши, ўз айланма маблағлари сурункали тақчиллиги оқибатида соҳалар ишидаги узилишлар хусусийлаштириш жараёнлари секинлашиши ва тадбиркорлик фаолияти эркинлиги чекланиши оқибатлари ҳисобланади.
Умуман олганда мамлакат иқтисодиётини экстенсив ривожлантириш салоҳити, айнан айтганда иқтисодиёт реал секторини аниқ мақсадни кўзламасдан ва ялпи модернизация қилиш, фойдали қазилмаларни қазиб олишни кенгайтиришга салмоқли инвестициялар киритилиши, кичик бизнесни жадал ривожлантириш, меҳнат мигрантларининг ўтказмалари ва шунга ўхшаш бошқа омилларнинг иқтисодий ўсишга ўз таъсирини ўтказиши ўзини тугатиб бўлди.
Шу сабабли жаҳон иқтисодиёти ривожланиши тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган Концепция, мамлакат иқтисодиётига салбий ташқи омилларнинг таъсирини юмшатиш чоралари, демографик тенденциялар ва меҳнат бозоридаги кескинлик, ҳудудларнинг ишлаб чиқариш салоҳиятини кучайтириш зарурлиги, бандлик ўсишини таъминлаш ва аҳоли ҳаёти даражасини яхшилаш мамлакат иқтисодиётини ривожланишнинг барқарор йўлига ўтказиш ва аҳоли фаровонлигини ошириш масалаларини комплекс ҳал этишда муҳим йўналиш сифатида қаралмоқда.
Концепция 2030 йилгача бўлган даврда белгиланган Ўзбекистон Республикасини Барқарор ривожлантириш мақсадлари принциплари ва вазифаларига, айнан қуйидагиларга жавоб беради:
1.Кам таъминланганлик даражасини ҳамма жойда қисқартириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантиришга кўмаклашиш, соғлом турмуш тарзини юритиш, барчани қамраб оладиган сифатли таълимни таъминлаш, бутун умр давомида таълим олиш имкониятини рағбатлантириш, гендер тенглик вазифаларини ҳал этиш.
2.Сув ресурсларини сақлаш ва оқилона фойдаланиш, санитарияни ривожлантириш, барча учун қиммат бўлмаган, ишончли, барқарор ва замонавий энергия манбаларидан фойдаланишни таъминлаш.
3.Унумли бандликни таъминлаш, пухта инфратузилмани яратиш кенг қамровли ва барқарор индустрлаштириш ва инновацияларга кўмаклашиш асосида барқарор ва умум қамровли иқтисодий ўсишга кўмаклашиш.
4.Шаҳарлар ва аҳоли пунктларининг очиқлиги, хавфсизлиги, гавжумлиги ва экологик барқарорлигини таъминлаш, шунингдек, истеъмол ва ишлаб чиқаришнинг оқилона моделларига ўтиш, иқлим ўзгариши ва унинг оқибатларига қарши курашишнинг шошилинч чораларини кўриш.
Концепция иқтисодий сиёсатни амалга ошириш йўналишлари бўлиб хизмат қиладиган Ўзбекистон Республикасини ўртача ва узоқ муддатли ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг мақсадлари, устуворликлари ва вазифаларини белгилайди ва асослайди.
Бунда, мақсадлар сифатида Концепцияда жадал ва барқарор ўсиш шароитларида республика ҳар бир фуқаросининг соғлом ва самарали ҳаётини таъминлайдиган ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини шакллантириш, ер, сув ва энергетика ресурсларидан уларни келажак авлоднинг фойдаланиши учун сақлаб қолган ҳолда самарали фойдаланиш, экологик муаммоларни ҳал этиш, Орол денгизининг экологик инқирози оқибатларини бартараф этиш, атроф муҳитни яхшилаш кўриб чиқилади 
Прогнозлар бўйича 2030 йилга бориб реал ялпи ички маҳсулотнинг ўсишини 2,1 баравар ва аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот ўсишини хорижий валютада 3 баравар ёки 2018 йилдаги 1533 АҚШ долларига нисбатан 4538 АҚШ долларигача таъминлаш кўриб чиқилади. Қўйилган мақсадларга эришиш учун иқтисодий ўсишнинг ўртача йиллик суръатларини 6,4 фоиздан паст бўлмаган даражада қўллаб-қувватлаш зарур бўлади.
2030 йилга бориб аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулотнинг эришилган қиймати Ўзбекистонга даромадлар даражаси ўртадан юқори бўлган жаҳон мамлакатлари гуруҳига кириш, меҳнат бозорида кескинлик даражасини пасайтириш, аҳоли даромадлари ўсишини ва кам таъминланганликни икки баравар қисқартириш имконини беради.
Ишлаб чиқариш реал ҳажмлари ўсишини 2,3 баравар (ялпи ички маҳсулот улушини 2018 йилдаги 26,3 фоиздан 2030 йилда 33,3 фоизгача кўпайтириш) қурилиш ишларини 2,1 баравар (5,7 фоиздан 6,4 фоизга ва хизматлар соҳасини 2,1 баравар кўпайтириш (35,6 фоиздан 39,3 фоизгача) таъминлаш ва тегишли равишда қишлоқ хўжалиги улушини 1,8 баравар пасайтириш (32,4 фоиздан 21 фоизгача) 2018-2030 йилларда ялпи ички маҳсулот ўсишининг асосий омиллари ҳисобланади.
Иқтисодиёт ишлаб чиқариш салоҳиятининг ўсиши экспорт ҳажмлари 3 баравар кўпайишини таъминлайди. Иқтисодий ўсишни таъминлаш учун капитал қўйилмалар ҳажмларини – 3,1 баравар, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни – 7,0 баравар кўпайтириш талаб этилади.
Бунда қуйидагилар мақсадларга эришишда бош омиллар сифатида қаралади.
1.Меҳнат ресурсларини аниқ мақсадни кўзлаб тартибга солиш механизмларини ишлаб чиқиш ва инсон капиталини кучайтириш, иқтисодий ўсишнинг ресурсларидан самарали фойдаланиш воситасида демографик омил ўсишини самарали иқтисодий ўсишга трансформация қилиш.
Қайд этиш зарурки, ҳозирги вақтда мамлакатнинг меҳнат ресурслари бутун аҳолининг қарийб 56,7 фоизини ташкил этади. Ҳар йили меҳнат бозорига 200-250 минг киши киради. Аҳолининг ёш таркиби (меҳнатга лаёқатли аҳолининг 60 фоизи) юқори меҳнат фаоллиги ва катта мослашувчанлик билан фарқланиб турадиган меҳнат салоҳиятини шакллантириш имконини беради.
2. Минтақаларнинг моддий-техник ва молиявий базасини мустаҳкамлаш, сермаҳсул иш ўринлари ташкил этилишини ва маҳаллий аҳоли даромадлари ошишини таъминлайдиган инфратузилмавий, ишлаб чиқариш ва ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш учун маҳаллий ресурслар ва имкониятларни жадал сафарбар қилиш йўли билан минтақавий омилдан самарали фойдаланиш. Бунда саноат ишлаб чиқаришларини самарали ривожлантириш ва жойлаштириш ҳамда хусусий ҳамда хорижий инвестицияларни жалб этиш учун иқтисодий ва ихтисослаштирилган зоналар, тармоқ кластерлари, кичик саноат зоналари, инновацион марказлар, технопаркларнинг афзалликлари ва устунлигидан фойдаланишга алоҳида аҳамият берилади.
3. Жалб этиладиган инвестициялар ҳажмлари ўсиши концепциясидан улардан самарали фойдаланиш концепциясига тизимли ўтиш орқали иқтисодий ўсишни ва таркибий қайта ўзгартиришларни таъминлашда аниқ мақсадга йўналтирилган инвестиция сиёсатини амалга ошириш. Табиий-хомашё ресурсларидан оқилона фойдаланиш, энергиянинг тикланадиган манбаларини ва юқори қўшилган қийматли тармоқларни ривожлантириш бунга кўмаклашади, бу атроф муҳитга ташланмалар чиқариб ташланишини пасайтириш, экотизимларнинг сақланиши ва тикланишини таъминлаш имконини беради.
Концепция амалга оширилиши узоқ муддатли даврнинг турли босқичларида қуйидаги натижаларни таъминлайди:

Download 0,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish