Кодекс Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»



Download 0,86 Mb.
bet144/254
Sana24.02.2022
Hajmi0,86 Mb.
#254327
TuriКодекс
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   254
Bog'liq
солиқ кодекси

198-модда. Солиқ солиш объекти
Солиқ солиш объекти қуйидагилардир:
солиқ солинадиган оборот;
солиқ солинадиган импорт.
199-модда. Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш обороти
Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш обороти деб қуйидагилар эътироф этилади:
1) мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқини ўтказиш, ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш, шу жумладан:
товарни ва бошқа мол-мулкни жўнатиш (сотиш);
устав фондига (устав капиталига) қўшилган ҳисса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
мол-мулкни бепул бериш (ишларни бепул бажариш, хизматларни бепул кўрсатиш), шу жумладан юридик шахс ходимларига уларнинг мазкур юридик шахсдаги фаолияти билан боғлиқ бўлмаган шахсий эҳтиёжлари учун мол-мулкни бепул бериш (ишларни бепул бажариш, хизматларни бепул кўрсатиш), агар ушбу модда иккинчи қисмининг 6-бандида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса;
(199-модда биринчи қисми 1-бандининг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-196-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 512-модда)
қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда бошқа товарларга (ишларга, хизматларга) алмаштириш учун мол-мулкни бериш (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш);
қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ходимга иш ҳақи ҳисобига ёки муассисга (иштирокчига) дивидендлар тўлаш ҳисобига мол-мулк бериш (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш);
гаров билан таъминланган мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда, гаровга қўювчи томонидан гаров нарсасини бериш;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 281-моддасининг бешинчи қисми.
заём шартномалари асосида товар-моддий захираларни бериш;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 732 — 743-моддалари.
2) битта юридик шахснинг бир таркибий бўлинмаси томонидан бошқа таркибий бўлинмасига, агар таркибий бўлинмалар ушбу Кодексга мувофиқ мустақил солиқ тўловчилар бўлса, мол-мулкни бериш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш;
3) мол-мулкни молия ижарасига (шу жумладан лизингга) бериш;
4) тўловни бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан товарни жўнатиш;
5) мол-мулкни оператив ижарага бериш;
6) интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқни ўтказиш ёки улардан фойдаланиш ҳуқуқини бериш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
7) юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда ушбу Кодекснинг 147-моддасига мувофиқ харажатлари чегирилмайдиган солиқ тўловчининг ўз эҳтиёжлари учун ўзи ишлаб чиқарган товарларни бериш, ўз кучи билан ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш.
(199-модда биринчи қисмининг 7-банди Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-241-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 556-модда)
Қуйидагилар товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш обороти бўлмайди:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1) солиқ тўловчининг харажатлари сифатида қараладиган, унинг ўз эҳтиёжлари учун товарларни бериш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш, бундан ушбу модданинг биринчи қисми 7-бандида назарда тутилган харажатлар мустасно;
(199-модда иккинчи қисмининг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-241-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 556-модда)
2) битта юридик шахснинг бир таркибий бўлинмаси томонидан бошқа таркибий бўлинмасига ишлаб чиқариш эҳтиёжлари (завод ички обороти) учун, агар таркибий бўлинмалар ушбу Кодексга мувофиқ мустақил солиқ тўловчилар бўлмаса, мол-мулк берилиши, ишлар бажарилиши, хизматлар кўрсатилиши;
3) солиқ тўловчининг ўз эҳтиёжлари учун ўз кучи билан қурилиш, монтаж, қурилиш-монтаж ишларини бажариши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
4) қайтариладиган тарани жўнатиш. Қайтариладиган тара маҳсулот солиб жўнатилган, қиймати ушбу маҳсулот қийматига киритилмайдиган ҳамда шу маҳсулотни етказиб бериш учун тузилган шартномада (контрактда) белгиланган шартларда ва муддатларда маҳсулот етказиб берувчига қайтарилиши лозим бўлган тарадир. Агар тара белгиланган муддатда қайтарилмаса, бундай тарани бериш солиқ солинадиган оборотга киритилади;
(199-модда иккинчи қисмининг 4-банди Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-241-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 556-модда)
5) юридик шахснинг иштирокчиси (муассиси) муассислар (иштирокчилар) таркибидан чиққанда (чиқиб кетганда), шу жумладан тугатилганлик (банкротлик) ёки қайта ташкил этилганлик муносабати билан чиққанда (чиқиб кетганда) унга дастлабки ҳисса доирасида мол-мулкни бериш, шунингдек оддий ширкат шартномаси бўйича шерикка (иштирокчига) унинг мазкур шартнома бўйича шериклари (иштирокчилари) умумий мулкида бўлган улуши қайтарилаётганда ёки бундай мол-мулк тақсимланганда мол-мулкни бериш;
6) асосий воситаларни, номоддий активларни ва тугалланмаган қурилиш объектларини бепул асосда бериш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
7) банклар ва суғурта ташкилотлари томонидан мол-мулкни ўз филиалларига бериш;
(199-модда иккинчи қисмининг 7-банди Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-241-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 556-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 16, 17-моддалари.
8) оддий ширкат шартномаси бўйича шерикнинг (иштирокчининг) улуши сифатида товарларни (ишларни, хизматларни), бошқа мол-мулк ва мулкий ҳуқуқларни бериш;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 962-моддаси.
9) товарларни ва бошқа мол-мулкни қайта ишлаш асосида бериш;
10) ишончли бошқарув шартномаси асосида мол-мулкни мулкдордан ишончли бошқарувчига бериш;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 849-моддаси.
11) ишончли бошқарув шартномаси тугатилган тақдирда, мол-мулкни мулкдорга бериш;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 861-моддаси.
12) объект қийматини ижарага берувчи (лизингга берувчи) оладиган ижара (лизинг) тўловининг бир қисми тарзида қоплаш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13) товарлардан фойдаланишнинг кафолатли муддати даврида уларни таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича қўшимча ҳақ олмасдан ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш.
(199-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-241-сонли Қонунига асосан 13-банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 556-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 403-моддаси иккинчи қисми, 404-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Download 0,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   254




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish