ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ
КОММУНАЛ ХИЗМАТЛАР КЎРСАТИШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон
Республикасининг
Уй-жой
кодексига
,
Ўзбекистон
Республикасининг
Фуқаролик кодексига
, «
Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида
»,
«
Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида
»,
«
Табиий монополиялар тўғрисида
», «
Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
тўғрисида
», «
Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида
»ги Ўзбекистон
Республикаси қонунларига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг «Республиканинг иссиқлик ва сув таъминоти ташкилотларини молиявий
соғломлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 6 ноябрдаги 300-
сон
қарорини
бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Кўп квартирали уйларда иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатиш қоидалари
1-
иловага
мувофиқ;
Истеъмолчиларга сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари кўрсатиш
қоидалари
2-
иловага
мувофиқ;
Олдинги
таҳрирга қаранг.
(1-
банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2019 йил 6 февралдаги 95-сонли
қарорига
асосан чиқарилган — Қонун
ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.02.2019 й., 09/19/95/2583-сон)
2. Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги манфаатдор вазирликлар ва
идоралар
билан биргаликда, белгиланган тартибда:
Қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар
юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
ўзлари
қабул
қилган
норматив-ҳуқуқий
ҳужжатларни
ушбу
қарорга
мувофиқлаштирсин;
ушбу қарор билан тасдиқланган қоидаларга мувофиқ намунавий шартномаларни
ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 1
5 июлдаги 194-сон
қарорига
1-
ИЛОВА
Кўп квартирали уйларда иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатиш
ҚОИДАЛАРИ
V. Иссиқлик таъминоти тизимларидан фойдаланиш
65. Уй ичидаги иситиш ва иссиқ сув таъминоти
тизимларининг зарур техник
ҳолати ва улардан фойдаланиш Ижро этувчи (Истеъмолчи — бундай уй бевосита
бошқарилганда) томонидан таъминланади.
66. Хонадон ичидаги асбоб-ускунанинг зарур техник ҳолати ва улардан хавфсиз
фойдаланиш Истеъмолчи томонидан таъминланади. Бунда уй-жой мулкдорига тегишли
бўлган хонадондаги сув олинадиган тик қувурдан иситиш ва иссиқ
сув таъминоти
тизимларининг тармоқланиши, хонадон мулкдорининг фойдаланиш бўйича жавобгарлик
жойи ҳисобланади.
VII. Ижро этувчининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги
78. Ижро этувчи:
квартира ичидаги асбоб-ускуналарнинг техник ва санитария ҳолатини кўздан
кечириш ва зарур таъмирлаш ишларини бажариш учун Истеъмолчилар билан олдиндан
келишилган вақтда уларнинг квартирасига киришни, аварияларни бартараф этиш учун
эса — исталган вақтда
киришни талаб этиш, шунингдек Истеъмолчининг айби
билан
юзага келган зарарларни тўлиқ қоплашни ундан талаб қилиш;
квартира ичидаги асбоб-ускуналарнинг ҳолатини кўздан кечириш йўли билан
иссиқлик таъминоти тизимларининг техник ҳолати (сақланиши)ни назорат қилиш
ҳуқуқига эга.
Ижро этувчи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга.