Электронпочтага рухсатсиз кириш Internet тизимидаги электрон почта жуда кўп ишлатилаётган ахборот алмашиш каналларидан бири ҳисобланади. Электрон почта ёрдамида ахборот алмашуви тармоқдаги ахборот алмашувининг 30%ини ташкил этади. Бунда ахборот алмашуви бор-йўғи иккита протокол: SMTP (Simple Mail Transfer Protocol) ва РОР-3 (Post Office Ргоlосоl)ларни ишлатиш ёрдамида амалга оширилади. РОР-3 мультимедиа технологияларининг ривожини акс эттиради, SMTP эca Appranet проекти даражасида ташкил этилган эди. Шунинг учун ҳам бу протоколларнинг ҳаммага очиқлиги сабабли, электрон почта ресурсларига рухсатсиз киришга имкониятлар яратилиб берилмоқда:
SMTP сервер — дастурларининг нокоррект ўрнатилиши туфайли бу серверлардан рухсатсиз фойдаланилмоқда ва бу технология «спам» технологияси номи билан маълум;
электрон почта хабарларига рухсатсиз эгалик қилиш учун оддийгина ва самарали усуллардан фойдаланилмокда, яъни қуйи қатламларда винчестердаги маълумотларни ўқиш, почта ресурсларига кириш паролини ўқиб олиш ва хоказолар.
Электрон почтадан фойдаланиш жараённинг асосий мақсади муҳим хужжатлар билан ишлашни тўғри йўлга қўйиш ҳисобланади.
Бу ерда қуйидаги йуналишлар бўйича таклифларни эътиборга олиш зарур:
E-mail тизимидан ташкилот фаолияти мақсадларида фойдаланиш;
шахсий мақсадда фойдаланиш;
махфий ахборотларни сақлаш ва уларга кириш:
электрон хатларни сақлаш ва уларни бошқариш.
E-mail асослари Internetда асосий почта протоколларига қуйидагилар киради:
SMTP (Simple Mail Transfer Protocol);
POP (Post Office Protocol);
IMAP (Internet Mail Access Protocol);
МIМЕ (Multi purpose Internet Mail Extensions).
Булар билан бирма-бир танишиб чиқамиз:
SMTP — ушбу протокол асосида сервер бошқа тизимлардан хатларни қабўл қилади ва уларни фойдаланувчининг почта кўтисида сақлайди. Почта серверига интерактив кириш хуқуқига эга бўлган фойдаланувчилар ўз компьютерларидан бевосита хатларни ўқий оладилар. Бошқа тизимдаги фойдаланувчилар эса ўз хатларини РОР-3 ва IMAP протоколлари орқали ўқиб олишлари мумкин;
POP — энг кенг таркалган протокол бўлиб, сервердаги хатларни, бошқа серверлардан қабўл қилинган бўлса-да, бевосита фойдаланувчи томонидан ўқиб олинишига имконият яратади. Фойдаланувчилар барча хатларни ёки хозиргача ўқилмаган хатларни кўриши мумкин. Хозирги кунда POP нинг 3-версияси ишлаб чиқилган бўлиб ва аутентификациялаш усуллари билан бойитилган;
IMAP — янги ва шу боис хам кенг тарқалмаган протокол саналади.
Ушбу протокол қуйидаги имкониятларга эга:
почта қутиларини яратиш, ўчириш ва номини ўзгартириш;
янги хатларнинг келиши;
хатларни тезкор ўчириш;
хатларни қидириш;
хатларни танлаб олиш.
IМАР саёхатда бўлган фойдаланувчилар учун РОРга нисбатан қулай бўлиб ҳисобланади;
MIME — Internet почтасининг кўп максадли кенгайтмаси сузлари қисқартмаси бўлиб, у хатларнинг форматини аниқлаш имконини беради, яъни:
матнларни хар хил кодлаштиришда жўнатиш;
хар хил форматдаги номатн ахборотларни жўнатиш;
хабарнинг бир неча қисмдан иборат бўлиши;
хат сарлавҳасида хар хил кодлаштиришдаги маълумотни жойлаштириш.
Ушбу протокол электрон рақамли имзо ва маълумотларни шифрлаш воситаларидан иборат бўлиб, бундан ташқари унинг ёрдамида почта орқали бажарилувчи файлларни хам жўнатиш мумкин. Натижада, файллар билан бирга вирусларни хам тарқатиш имконияти туғилади.