Коррупция ва унга карши кураш тушунчаси. Коррупцияга карши кураш борасида халкаро хукукий хужжатлар


йил июлойида Узбекистон Республикасини БМТнинг “Коррупцияга карши курашконвенцияси”га кушилиши



Download 61,71 Kb.
bet2/10
Sana24.02.2022
Hajmi61,71 Kb.
#250722
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
5-6 mashg'ulot Mavlonbek

2008 йил июлойида Узбекистон Республикасини БМТнинг “Коррупцияга карши курашконвенцияси”га кушилиши
: Коррупциягакаршикураш - фуқароликжамиятиниривожлантиришнингустуворшарти

  • Коррупция тушунчаси.

  • Коррупциягакаршикурашборасидахалкарохукукийхужжатлар.

  • Бирлашган Миллатлар Ташкилоти хомийлигида қабул қилинган ЭКОСОС (БМТнинг иктисодий ва ижтимоий кенгаши)нинг Коррупцияга карши кураш резолюцияси (1995 йил),

  • Давлат мансабдор шахсларининг халкаро ахлок кодекси (1996 йил).

  • Миллатларароуюшганжиноятчиликкакаршикурашконвенцияси (2000 йил).

  • 2008 йилиюлойидаЎзбекистон РеспубликасиниБМТнинг "Коррупциягакаршикурашконвенцияси"гакушилиши.

  • ЎзбекистонРеспубликаси "Коррупциягакаршикурашиш туғрисида"гиконуни.(2017 йил январь).

  • Коррупция фуқаролик жамияти ривожланишига зид булган салбий вокийлик.

  • Коррупциягакаршикурашишларидафуқаролархамдафуқароликжамиятиинститутларинингиштирокэтиши.



Узбекистон Республикаси “Коррупцияга каршикурашиш тугрисида”ги конуни (2017 йил).
Узбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги ПК-2752-сонли «Коррупцияга карши курашиш тугрисида»ги Узбекистон Республикаси Конунининг коидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тугрисида»ги карори.
2-боб. Коррупцияга карши курашиш буйича фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар хамда ташкилотлар
7-модда. Коррупцияга карши курашиш буйича фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари
Коррупцияга карши курашиш буйича фаолиятни бевосита амалга оширувчи давлат органлари куйидагилардан иборат:
Узбекистон Республикаси Бош прокуратураси;
Узбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати;
Узбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги;
Узбекистон Республикаси Адлия вазирлиги;
Узбекистон Республикаси Бош прокуратураси хузуридаги Солик, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга карши курашиш департаменти.
Коррупцияга карши курашиш буйича фаолиятни конун хужжатларига мувофик бошка давлат органлари хам амалга оширади.
8-модда. Коррупцияга карши курашиш буйича идоралараро комиссиялар
Коррупцияга карши курашиш буйича фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар хамда ташкилотларнинг фаолиятини мувофиклаштириш учун Коррупцияга карши курашиш буйича республика идоралараро комиссияси (бундан буён матнда Идоралараро комиссия деб юритилади) ташкил этилади. Идоралараро комиссияни шакллантириш ва унинг фаолияти тартиби Узбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади.
Коракалпогистон Республикасида, вилоятларда ва Тошкент шахрида коррупцияга карши курашиш буйича худудий идоралараро комиссиялар (бундан буён матнда худудий идоралараро комиссиялар деб юритилади) конун хужжатларида белгиланган тартибда ташкил этилади.
Идоралараро комиссиянинг асосий вазифалари куйидагилардан иборат:
коррупцияга карши курашиш сохасидаги давлат дастурларининг ва бошка дастурларнинг ишлаб чикилиши хамда амалга оширилишини ташкил этиш;
коррупцияга карши курашиш буйича фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар хамда ташкилотларнинг фаолиятини мувофиклаштириш ва хамкорлигини таъминлаш;
ахолининг хукукий онги ва хукукий маданиятини юксалтиришга, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга доир чора-тадбирларнинг ишлаб чикилиши хамда амалга оширилишини ташкил этиш;
коррупцияга оид хукукбузарликларнинг олдини олишга, уларни аниклашга, уларга чек куйишга, уларнинг окибатларини, шунингдек уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этишга доир чора-тадбирлар самарадорлиги оширилишини таъминлаш;
коррупциянинг холати ва тенденциялари тугрисидаги ахборотни йигиш хамда тахлил этиш;
коррупцияга карши курашиш буйича чора-тадбирлар амалга оширилиши юзасидан мониторингни амалга ошириш, ушбу сохадаги мавжуд ташкилий-амалий ва хукукий механизмларнинг самарадорлигини бахолаш;
коррупцияга карши курашиш тугрисидаги конун хужжатларини такомиллаштириш ва ушбу сохадаги ишларни яхшилаш юзасидан таклифлар тайёрлаш;
худудий идоралараро комиссиялар фаолиятини мувофиклаштириш.
9-модда. Узбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг коррупцияга карши курашиш сохасидаги ваколатлари
Узбекистон Республикаси Бош прокуратураси уз ваколатлари доирасида:
коррупцияга карши курашиш сохасидаги давлат дастурларини ва бошка дастурларни ишлаб чикиш хамда амалга оширишда иштирок этади;
коррупцияга карши курашиш тугрисидаги конун хужжатларининг аник ва бир хилда ижро этилиши устидан назоратни амалга оширади;
коррупцияга карши курашиш сохасидаги тезкор-кидирув фаолиятини, суриштирувни, дастлабки терговни, шунингдек хукукбузарликлар профилактикасини амалга оширувчи органлар фаолиятини мувофиклаштиради;
коррупция билан боглик жиноятлар буйича дастлабки терговни амалга оширади;
коррупциянинг холати ва коррупцияга карши курашиш натижалари тугрисидаги ахборотни йигиш хамда тахлил килишни амалга оширади;
жисмоний ва юридик шахсларнинг коррупция фактларига доир мурожаатларини куриб чикади хамда уларнинг бузилган хукукларини тиклаш ва конуний манфаатларини химоя килиш чораларини куради;
коррупцияга карши курашиш сохасидаги конун ижодкорлиги фаолиятида, шу жумладан конунчилик ташаббуси хукукини амалга оширишда иштирок этади;
ахоли уртасида жамиятда хукукий онгни, хукукий маданиятни юксалтиришга ва конунийликни мустахкамлашга каратилган хукукий таргиботга доир фаолиятда иштирок этади;
коррупцияга оид хукукбузарликларнинг уз вактида олди олинишини, аникланишини ва уларга чек куйилишини таъминлашга, уларнинг окибатларини, шунингдек уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этишга доир тадбирларни ишлаб чикади хамда амалга оширади;
коррупцияга карши курашиш буйича фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи бошка органлар хамда ташкилотлар билан хамкорлик килади;
коррупцияга карши курашиш сохасида халкаро хамкорликни амалга оширади.
Узбекистон Республикаси Бош прокуратураси конун хужжатларига мувофик бошка ваколатларни хам амалга ошириши мумкин.
10-модда. Узбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг коррупцияга карши курашиш сохасидаги ваколатлари
Узбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати уз ваколатлари доирасида:
коррупцияга карши курашиш сохасидаги давлат дастурларини ва бошка дастурларни ишлаб чикиш хамда амалга оширишда иштирок этади;
коррупция билан боглик жиноятлар буйича тезкор-кидирув фаолиятини, суриштирувни ва дастлабки терговни амалга оширади;
коррупциянинг холати ва коррупцияга карши курашиш натижалари тугрисидаги ахборотни йигади хамда тахлил килади, миллий хавфсизлик учун тахдидларни бахолашни амалга оширади, тегишли давлат органларига зарур ахборотни такдим этади;
жисмоний ва юридик шахсларнинг коррупция фактларига доир мурожаатларини куриб чикади хамда уларнинг бузилган хукукларини тиклаш ва конуний манфаатларини химоя килиш чораларини куради;
коррупцияга оид хукукбузарликларнинг уз вактида олди олинишини, аникланишини ва уларга чек куйилишини таъминлашга, уларнинг окибатларини, шунингдек уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этишга доир тадбирларни ишлаб чикади хамда амалга оширади;
коррупцияга карши курашиш буйича фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи бошка органлар хамда ташкилотлар билан хамкорлик килади;
коррупцияга карши курашиш сохасида халкаро хамкорликни амалга оширади.
Узбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати конун хужжатларига мувофик бошка ваколатларни хам амалга ошириши мумкин.
11-модда. Узбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг коррупцияга карши курашиш сохасидаги ваколатлари
Узбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги уз ваколатлари доирасида:
коррупцияга карши курашиш сохасидаги давлат дастурларини ва бошка дастурларни ишлаб чикиш хамда амалга оширишда иштирок этади;
коррупция билан боглик жиноятлар буйича тезкор-кидирув фаолиятини, суриштирувни ва дастлабки терговни амалга оширади;
коррупциянинг холати ва коррупцияга карши курашиш натижалари тугрисидаги ахборотни йигади хамда тахлил килади, тегишли давлат органларига зарур ахборотни такдим этади;
жисмоний ва юридик шахсларнинг коррупция фактларига доир мурожаатларини куриб чикади хамда уларнинг бузилган хукукларини тиклаш ва конуний манфаатларини химоя килиш чораларини куради;
ахоли уртасида жамиятда хукукий онгни, хукукий маданиятни юксалтиришга ва конунийликни мустахкамлашга каратилган хукукий таргиботга доир фаолиятда иштирок этади;
коррупцияга оид хукукбузарликлар тугрисидаги статистика маълумотларининг хисоби юритилишини ва тахлил килинишини таъминлайди;
коррупцияга оид хукукбузарликларнинг уз вактида олди олинишини, аникланишини ва уларга чек куйилишини таъминлашга, уларнинг окибатларини, шунингдек уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этишга доир тадбирларни ишлаб чикади хамда амалга оширади;
коррупцияга карши курашиш буйича фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи бошка органлар хамда ташкилотлар билан хамкорлик килади;
коррупцияга карши курашиш сохасида халкаро хамкорликни амалга оширади.
Узбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги конун хужжатларига мувофик бошка ваколатларни хам амалга ошириши мумкин.
12-модда. Узбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг коррупцияга карши курашиш сохасидаги ваколатлари
Узбекистон Республикаси Адлия вазирлиги уз ваколатлари доирасида:
коррупцияга карши курашиш сохасидаги давлат дастурларини ва бошка дастурларни ишлаб чикиш хамда амалга оширишда иштирок этади;
коррупцияга карши курашиш сохасидаги конун ижодкорлиги фаолиятида иштирок этади;
ахоли уртасида жамиятда хукукий онгни, хукукий маданиятни юксалтиришга ва конунийликни мустахкамлашга каратилган хукукий таргиботга доир фаолиятни амалга оширади хамда мувофиклаштиради;
таълим муассасаларида коррупцияга карши курашиш сохасида хукукий таълим ва тарбияга доир чора-тадбирларни амалга оширишда иштирок этади;
норматив-хукукий хужжатлардаги хамда уларнинг лойихаларидаги коррупция учун шарт-шароитлар яратадиган коидалар ва нормаларни аниклаш максадида ушбу хужжатлар ва лойихаларнинг тахлилини амалга оширади;
коррупцияга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш буйича чоралар куради;
коррупцияга карши курашиш буйича фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи бошка органлар хамда ташкилотлар билан хамкорлик килади;
коррупцияга карши курашиш сохасида халкаро хамкорликни амалга оширади.
Узбекистон Республикаси Адлия вазирлиги конун хужжатларига мувофик бошка ваколатларни хам амалга ошириши мумкин.
13-модда. Узбекистон Республикаси Бош прокуратураси хузуридаги Солик, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга карши курашиш департаментининг коррупцияга карши курашиш сохасидаги ваколатлари
Узбекистон Республикаси Бош прокуратураси хузуридаги Солик, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга карши курашиш департаменти уз ваколатлари доирасида:
коррупцияга карши курашиш сохасидаги давлат дастурларини ва бошка дастурларни ишлаб чикиш хамда амалга оширишда иштирок этади;
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш билан боглик жиноятлар ва коррупция билан боглик бошка жиноятлар буйича тезкор-кидирув фаолиятини, суриштирувни амалга оширади;
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришнинг эхтимол тутилган йуллари ва механизмларини аниклаш учун пул маблаглари ёки бошка мол-мулк билан боглик операцияларнинг мониторингини ташкил этади хамда утказади;
жиноий таъкиб этишни ташкил килиш ва хукукий таъсир курсатишнинг бошка чораларини куриш учун тегишли давлат органларини коррупцияга оид аникланган хукукбузарликлар тугрисида уз вактида хабардор килади;
коррупцияга оид хукукбузарликларнинг уз вактида олди олинишини, аникланишини ва уларга чек куйилишини таъминлашга, уларнинг окибатларини, шунингдек уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этишга доир тадбирларни ишлаб чикади хамда амалга оширади;
коррупцияга карши курашиш буйича фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи бошка органлар хамда ташкилотлар билан хамкорлик килади;
коррупцияга карши курашиш сохасида халкаро хамкорликни амалга оширади.
Узбекистон Республикаси Бош прокуратураси хузуридаги Солик, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга карши курашиш департаменти конун хужжатларига мувофик бошка ваколатларни хам амалга ошириши мумкин.
14-модда. Фукаролар узини узи бошкариш органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ва фукароларнинг коррупцияга карши курашишда иштирок этиши
Фукароларнинг узини узи бошкариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фукаролар:
коррупцияга карши курашиш сохасидаги давлат дастурларини ва бошка дастурларни ишлаб чикиш хамда амалга оширишда иштирок этиши;
ахолининг хукукий онги ва хукукий маданиятини юксалтиришда, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришда иштирок этиши;
коррупцияга карши курашиш тугрисидаги конун хужжатларининг ижро этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириши;
коррупцияга карши курашиш тугрисидаги конун хужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиши;
коррупцияга карши курашиш сохасида давлат органлари ва бошка ташкилотлар билан хамкорлик килиши мумкин.
Фукароларнинг узини узи бошкариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фукаролар конун хужжатларига мувофик бошка тадбирларда хам иштирок этиши мумкин.
Нодавлат нотижорат ташкилотлари ушбу моддада назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш максадида Идоралараро комиссия ва худудий идоралараро комиссиялар фаолиятида, шунингдек давлат органлари хузуридаги ишчи гурухлар, комиссиялар ва жамоат-маслахат органлари фаолиятида конун хужжатларида белгиланган тартибда иштирок этади.
15-модда. Оммавий ахборот воситаларининг коррупцияга карши курашишда иштирок этиши
Оммавий ахборот воситалари:
коррупцияга карши курашиш сохасидаги давлат дастурларини ва бошка дастурларни ишлаб чикиш хамда амалга оширишда иштирок этади;
коррупцияга карши курашиш сохасидаги давлат сиёсатини амалга оширишга, шу жумладан ахолининг хукукий онги ва хукукий маданиятини юксалтиришга, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга каратилган тадбирларни ёритади;
коррупцияга карши курашиш тугрисидаги конун хужжатларининг ижро этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширади;
коррупцияга карши курашиш сохасида давлат органлари ва бошка ташкилотлар билан хамкорлик килади.
Оммавий ахборот воситалари конун хужжатларига мувофик бошка тадбирларда хам иштирок этиши мумкин.
3-боб. Коррупцияга карши курашиш сохасида хукукий онг ва хукукий маданиятни юксалтириш
16-модда. Ахолининг хукукий онги ва хукукий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш
Давлат органлари ва бошка ташкилотлар коррупцияга карши курашиш максадида ахолининг хукукий онги ва хукукий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш буйича зарур чора-тадбирлар куради, шу жумладан коррупцияга карши курашиш масалаларига доир тушунтириш ишларини амалга ошириш, хукукий тарбия ва таълимни, илмий-амалий тадбирларни ташкил этиш, укув-услубий ва илмий адабиётларни ишлаб чикиш йули билан зарур чора-тадбирлар куради.
17-модда. Давлат органлари ва бошка ташкилотлар ходимларининг хукукий саводхонлигини ошириш
Давлат органлари ва бошка ташкилотлар уз мансабдор шахсларининг хамда бошка ходимларининг коррупцияга карши курашиш сохасидаги хукукий саводхонлигини, шу жумладан хукукий билимлари даражасини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар куради.
18-модда. Таълим муассасаларида коррупцияга карши курашиш сохасидаги хукукий таълим ва тарбия
Таълим муассасаларида коррупцияга карши курашиш сохасидаги хукукий таълим ва тарбия белгиланган давлат таълим стандартларига мувофик амалга оширилади.
Давлат таълимни бошкариш органлари ва таълим муассасалари коррупцияга карши курашиш сохасидаги давлат сиёсатининг асосий йуналишларини инобатга олган холда таълим муассасаларида хукукий таълим ва тарбияга, мутахассисларни касбий тайёрлашнинг сифатини оширишга, таълим дастурларини доимий равишда такомиллаштириб боришга каратилган чора-тадбирларни ишлаб чикади.


Download 61,71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish