Лаборатория иши №1. Органик кимё лабораториясида ишлаш қоидалари ва иш журналини тутиш тартиби



Download 284 Kb.
bet1/4
Sana17.07.2022
Hajmi284 Kb.
#810841
  1   2   3   4
Bog'liq
Лаборатория иши 1 (1)

Лаборатория иши №1.




1. Органик кимё лабораториясида ишлаш қоидалари ва иш журналини тутиш тартиби.


Лабораторияда ишлаш учун талаба мустақил холда асосий дарслик, маруза материаллари ва лаборатория ишлари учун белгиланган қўлланмалардан фойдаланиб, тайёргарлик кўради.


Ишни бошлашдан аввал талаба ўқитувчига иш тартибини ва шу ишга доир назарий маълумотларни айтиб бериши керак. Талабанинг жавоби қониқарли деб топилгач, ўқитувчи унга тажрибани бажаришга рухсат беради. Лаборатория иши учун алохида дафтар-лаборатория журнали тутилади. Дафтарга тажриба давомида олинган иш натижалари ўз вақтида қайд қилиниб борилади.
Лаборатория журнали асосан қуйидаги тартибда тутилади:
А) машғулот ўтказилган кун, ишининг тартиб рақами ва унинг номи;
Б) иш бажариладиган асбобнинг схемаси;
В) тажрибани бажаришнинг қисқача тафсилоти;
Г) формулалар ва реакцияларнинг тенгламалари;
Д) тажриба вақтида кимёвий моддаларда бўладиган ўзгаришлар;
Е) хулоса.
Талаба лаборатория ишини бажаришда қуйидаги қоидаларига риоя қилиши керак:

  1. Машғулот пайтида талаба махсус кийим (халат) сиз ишлаши ва якка ўзи тажриба ўтказиши мумкин эмас.

  2. Лабораторияда ишлаганда озодаликка, сарамжомликка, тинчликка ва хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилиш лозим. Шошилиш ва хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаслик тажрибада хатоликка йўл қўйишга ва кўнгилсиз ходисаларга олиб келади.

  3. Тажрибани рахбарнинг ижозати билан бошлаш лозим. Иш режаси лаборатория дафтарига ёзилиши ва уни рахбар текшириб қўл қўйган бўлиши керак.

  4. Органик моддаларнинг таъминан татиб кўриш, бевосита хидлаш ва ушлаб кўриш асло мумкин эмас, захарли ва ўткир хидли моддалар билан бажариладиган тажрибалар фақат мўрили шкафда ўтказилиши шарт.

  5. Электр қуввати, газ ва реактивлардан унумли фойдаланиш керак. Тажриба учун кўрсатилган миқдордан ортиқ реактивлар олиш мумкин эмас.

  6. Электр асбоблар ва ёниб турган газ горелкасини қаровсиз қолдирманг!

  7. Ёнувчан ва учувчан моддаларни столда ортиқча миқдорда сақламанг, уларни газ горелкасидан ва бошқа иситиш асбобларидан узоқда сақланг. Қиздириш мақсадлари учун имкони борича усти берк иситгич асбоблардан фойдаланиш лозим. Бордию, тасодифан ёнғин чиқса, аввало, ўт чиқиш манбалари: газ горелкаси, электр розетка ва бошқаларни ўчиринг. Кейин қум сепинг ёки ёпкич ёпинг. Агар ёнғин шунда ҳам ўчмаса, ўт ўчиргични ишлатиш керак.

  8. Ишқор, кислота ва ёнувчан суюқликларни раковинага тўкиш ярамайди. Бундай кераксиз суюқликларни махсус идишларга қуйиш керак. Раковинага қум, қоғоз ва шунга ўхшаш нарсаларни ташламанг.

  9. Тажрибадан ортган ва ишлатилган натрийни оз-оздан спиртда эритиб, йўқотиш керак. Натрий метали доимо керосин ёки бензол остида сақланиши лозим.

  10. Симоб ва симобли асбоблар билан эҳтиёт бўлиб ишланг. Симобли асбоб (термометр ёки манометр) синса, уни тезда махсус усуллар ёрдамида йиғиб олинг ва симоб тўкилган жойга олтингугурт кукуни сепиб уни нейтралланг (улдиринг).

  11. Моддалар қизидирилаётган ёки реакция ўтказилаётган идишларга энгашиб қараманг.

  12. Бром билан бажариладиган тажрибалар албатта мўрили шкафда ўтказилиши керак, чунки у захарли ва терини куйдиради.

  13. Газлар билан ишлашда жуда эҳтиёт бўлиш керак ва тажриба ўтказилаётган асбобларнинг герметиклиги текширилиши лозим, чунки газлар аралашмаси портловчан бўлади.

  14. Суюлтирилган эритмаларни тайёрлашда кислотани оз-оздан сувга, идиш девори бўйлаб қуйиш лозим. Концентрланган кислота ва ишқорларни кимёвий пипеткалардла ўлчаш қатъий ман этилади, уларни фақат томизгич ёрдамида ўлчаб олиш керак. Кислота ва ишқорлар сақланадиган идишларни эҳтиётлик билан, сачрамайдиган ва тўкилмайдиган қилиб ушланг.

  15. Талаба шуни унутмаслиги керакки, тажрибалар учун фойдаланилаётган моддалар кучли таъсир этувчи реагентлардир (конц.ишқор, кислота, альдегид, алкалоид ва б.) шунинг учун лабораторияда ножуя харакат қилмаслик, иш столида фақат зарур нарсаларни сақлаш лозим. Эхтиётсизлик ва юқорида айтилганларга риоя қилмаслик терини ва кўзни жарохатланишига, кийим-кечакни зарарлантиришга олиб келиши мумкин.

  16. Машғулот тугагач, ишлатилган моддаларни ўз жойига қўйиш, асбобларни ва шиша идишларни тозалаб ювиб, лаборантга топшириш керак.


Download 284 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish