Колбалар: думалоқ тубли сайқалланган (1), конуссимон, сайқалланган (2), ясси тубли сайқалланган (3), стакан (4)
Юмалоқ тубли колбалар хар хил кенг ва тор бўғинли,узун ва калта бўйинли, бир, икки ва тўрт оғизли бўлади. Ён найчали (Вюрц колбаси), дефлегматорли (Фавориский колбаси), насадкали (Кляйзен колбаси) ва шунга ўхшаш юмалоқ тубли колбалар суюқликларни ҳайдашнинг турли ҳолларида ишлатилади. (2 – расм)
Бунзен колбаси (3–расм) вакуум ёрдамида суюқликларни суриб, кристалл моддаларни тозалаш учун ишлатилади.
Суюқликларни реакцион аралашмага оз-оздан қуйиш ёки томизиш учун турли томизгич воронкалар ишлатилади. Улардан, шунингдек узаро аралашмайдиган суюқликларни бир – биридан ажратиш, моддаларни экстреакция қилиш каби жараёнларда хамда фойдаланилади (4–расм). Қайнаш температураси бир-биридан фарқ қиладиган суюқликларни ҳайдашда, уларни тула ажратиш учун дефлегматорлардан фойдаланилади (5–расм). Дефлегматорлардан фойдаланиш суюқлиқларни қайта-қайта ҳайдаб тозалашни камайтиради. Дефлегматорларнинг хизмати бир бўлса ҳам улар, бир-биридан ичидаги най шакли ва сиртқи юзасининг хар хил усуллар билан кенгайтирилганлиги билан фарқ қилади.
Органик реакциялар асосан аралашмани қизидириш орқали, яpни кўпинча моддаларни қайнаш температурасида амалга оширилади. Аралашмадаги компонентлар буғланиб кетмаслиги учун реакцион аралашма солинган идиш оғзига қайтарма совитгич уланади. Унда бу совиб конденсланади ва реакцион аралашмага қайтиб тушади. Совитгичларнинг энг оддийси хаво совитгичи бўлиб, у оддий узун шиша найдан ясалади (6–расм). Бундай совитгичлар қайнаш температураси 1500С дан юқори бўлган бирикмалар буғини суюқликка айлантириш учун ишлатилади. Қайнаш температураси 1500Сдан паст бўлган моддаларнинг буғларни суюқликка айлантириш учун сув билан совитиладига турли ҳил шаклдаги қайтарма совитгичлардан фойдаланилади. Буларга Либих совитгичи, шарикли совитгич, ички совитгич найи спиралсимон, совитгичи тўғрию, ўзи эса спиралсимон ва санаб ўтилган совитгичларнинг тузилишини узида мужассамлаштирувчи янада самарали совитгичлар киради.
Қайтар совитгичдаги сув оқими совитгичнинг уланадиган қисмидан юқорига қаратилган, яъни конденсатга қарши бўлиши керак.
Тўғри совитгичлар аралашмаларни бир – биридан ажратиш, эритувчиларни ҳайдаш, моддаларни ҳайдаш билан тозалаш каби мақсадларда қўлланилади. Бунда совитгичда хайдалаётган модда нишаби пастга тушадиган қилиб уланиши керак. Энг кўп ишлатиладиган тўғри совитгич Либих совитгичидир.
Совитгичлар билан ясаладиган лаборатория курилмаларини йиғишда улардаги темир қисқичларда эсатик қистирмалар бўлиши лозим. Қурилмаларни штативларга ўрнатишда жуда эҳтиёт бўлиш шарт. Аралаштиргичлар, дефлегматорлар ва бошқа шиша асбоблар қатъий вертикал ҳолатда урнатилиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |