“Lemon” Xamshiralik ishi bo`yicha o`quv darsligi



Download 65,5 Kb.
bet1/2
Sana21.02.2022
Hajmi65,5 Kb.
#31394
  1   2
Bog'liq
маъруза №3


Тошкент Тиббиёт Академияси

Ҳамширалик иши кафедраси


“Тасдиқлайман”


ОМҲ факультети декани
профессор Рустамова Х.Е.
_______________________
“_____”__________ 2011 й

Ҳамширалик иши назарияси фанидан


Маъруза № 3


Мавзу: Олий маълумотли хамширалик иши – очилиш тарихи ва соғлиқни сақлаш тизимидаги ўрни

“Олий маълумотли ҳамшира” факультети


I курс талабалари учун

Тошкент 2011


1. Маъруза № 3


2. Мавзу: Олий маълумотли хамширалик иши – очилиш тарихи ва соғлиқни сақлаш тизимидаги ўрни


2.1. Вазифаси: Олий маьлумотли хамшираларга ўз касбини максад ва вазифаларини, келиб чикиш тарихи ва касбини ривожланиш боскичларини урганиш.


2.2. Мақсад: Маъруза мақсади талабаларга Ўзбекистонда тиббиёт хамшираларини тайёрлашнинг ривожланишини, олиб борилаётган ислохотлар ва ютукларни ривожланиши ўз тарихига эгалигини тушунтириб бериш.


2.3. Таълимий мақсади:
ОМҲ ўз тарихи, иш фаолияти ва ССВда тутган урни хақида талабаларга тушунча бериш.
2.4. Тарбиявий мақсади:
- талабаларга хамширалик иши намоёндалари қилган ишларни ўргатиш ва тўғри англатиш;
- хамширалик иши фанига талабаларда мехр уйғотиш;
- хамширалик ишига маъсулят билан ёндошиш;


2.5. Ривожлантирувчи мақсади:
- талабалар фикрлаш доирасини ўстириш;
- талабаларни ижодий ёндошишга йўллаш;
- талабаларда мантиқий, мустақил фикрлашни ва мустақил мулохаза юритишни шакллантириш:


3. Маъруза режаси:
1. Республикамизда Олий маълумотли хамширалик ишини очилиш тарихи
2. Олий маълумотли хамширалик ишининг йўналишлари


4. Маъруза матни

Ўзбекистонда тиббиёт ва хамширалар тайёрлашнинг ривожланиши, олиб борилаётган ислохотлар ва ютуклар ўлкамизда тиббиётнинг ривожланиши ўз тарихига эга. Юкорида айтилганидек, она заминимиздан буюк алломалар етишиб чикиши тиббиётимизнинг накадар узок тарихга эга эканлигидан далолатдир. 1868 йили Тошкентда биринчи харбий шифохона очилди, у кейинчалик катта харбий госпиталга айланди. Сунгра Самарканд, ундан кейинрок Хива ва Бухоро шахарларида хам касалхоналар очилди.


1918 йили Туркистон ўлкасидаги хамма тиббиёт ходимлари (шифокорлар, фелдшерлар, доялар, тиббиёт хамширалари ва бошкалар) рўйхатдан ўтказилди. Согликни саклаш бўйича марказий ва махаллий идоралар хамда муассасалар барпо этилди. Туркистонда Согликни саклаш ташкилотлари фаолияти ва махаллий тиббиёт ходимларини тайёрлаш ишлари юксалиб борди.
1918 йилда Тошкентда биринчи тиббиёт билим юрти очилди (хозирги Й.Охунбобоев номидаги тиббиёт коллежи).1920-йили Тошкентда Ўрта Осиё Давлат дорилфунуни (хозирги ТошДМУ) ташкил этилди, унинг тиббиёт факультети кейинчалик (1931-йил) Тошкент Давлат тиббиёт институтига айлантирилди. 1932 йили Тошкентда врачлар малакасини ошириш институти ишга тушди. Кейинрок фарматцевтика, сил касалликлари, кон куйиш илмий-тадкикот институтлари ва бошкалар ташкил этилди.
Иккинчи жахон уруши даврида Ўзбекистонда касалхоналар тармоги кенгайиб, бу ерга С.М.Киров номидаги Харбий тиббиёт академияси, 2-Москва тиббиёт институти ва бошка тиббиёт муассасалари вактинча кўчирилди. Касалхоналардаги ўринлар сони кўпайди. Урушдан кейинги йилларда жуда кўп янги илмий-тадкикот институтлари барпо этилди. Санитария, гигиена ва касб касалликлари, Онкология ва радиология, Педиатрия илмий-тадкикот институтлари шулар жумласидандир. 1955 йили Андижон тиббиёт институти, 1972 йили Тошкентда Ўрта Осиё Педиатрия тиббиёт институти очилди.
Согликни саклаш сохасида кўлга киритилган ютуклар кўпчилик чет эллик мутахассисларни хам кизиктириб келмокда. Ўзбекистонда Халкаро кенгашлар, семинарлар, илмий анжуманлар ва Жахон Согъликни саклаш ташкилоти (ЖССТ)нинг согъликни саклаш масалаларига оид кўчма йигъилишлари ўтказиб келинмокда. Ўзбек шифокор олимлари ўз илмий ютуклари хакида чет эллик олимлар билан фикр алмашиб, хамкорлик килмокдалар.
Хамширалар фаолиятида хам ижобий ўзгаришлар содир бўлмокда, Жахон Согликни саклаш ташкилотининг «Саломатлик хамма учун» стратегиясини амалга ошириш, «ЛЕМОН» дастури асосида хамшираларни кайта тайёрлаш ва хамширалик ишини юкори даражага кўтариш бўйича амалий ишлар олиб борилмокда.
Ўзбекистонда (35 мингдан зиёд олим ва амалий тиббиёт ходимларини ўз ичига олган) 35 дан ортик илмий тиббиёт жамиятлари, Республика тиббиёт илмий кутубхонаси (1935-й.), Ўзбекистон согъликни саклаш музейи (1973-й.) фаолият коърсатмокда. Хамшираларга мўлжалланган «Хамшира» журнали, кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган «Сихат-саломатлик» журнали ва бошка кўпгина тиббий нашрлар чоп этилиб, халк саломатлигини саклаш ва касалликларнинг олдини олишда мухим ахамият касб этмокда.
Ўзбекистонда оърта тиббиёт ва доришунос ходимлар Ассосиатсияси (Р.С.Солихоъжаева рахбарлигида) хамширалик ишини такомиллаштириш ва ахоли орасида хамширалар мавкеини ошириш боъйича талайгина ишлар амалга оширилди. Коъпгина хамширалар чет элларга бориб жахон андозлари асосида хизмат коърсатиш сирларини оърганиб келишмокда.
Республикамиздаги 60 дан зиёд оърта тиббиёт билим юртларининг боскичма-боскич тиббиёт коллежларига айлантирилиши, педагог кадрлар малакасига боълган талабларнинг оширилиши ва оъкув дастурлари кайта коъриб чикилиб жахон андозаларига мослаштирилиши хамширалик ишининг юксак погъонага коътарилаётганлигининг нишонасидир. Оъзбекистон Республикаси Президентининг 10-ноябр 1998-йилдаги 2107-сонли фармони асосида ишлаб чикилган ва хаётга тадбик этиб келинаётган «Оъзбекистон Республикасида Согъликни саклаш тизимини ислох килиш Давлат дастури» асосида олийгохлар кошида олий малакали хамширалар тайёрлаш ёълга коъйилди. Шошилинч тез-тиббий ёрдам коърсатиш марказлари, кишлок врачлик пунктларининг ташкил этилиши, хусусий сектор фаолияти мавкеининг оширилиши хам оъз навбатида тайёрланадиган оърта боъгъин мутахассисларининг зиммасига катта масъулиятлар юклади.
Мустакиллик йилларида Республикамизда ахолига тиббий ва ижтимоий хизмат коърсатишнинг ривожланган тизими бунёд этилди. Амбулатория-поликлиника муассасаларининг сони 3 мингдан 5,1 минггача коъпайди ёки 1,8 баравар ортди. 820 мингдан ортик шифокорлар турли ихтисосликлар боъйича ахолига малакали тиббий ёрдам коърсатади. Мустакиллик йилларида 20,6 минг оъринли касалхоналар, 96,8 минг киши катнаб даволаниши мумкин боълган поликлиникалар фаолият бошлади.
Ёш олимларни коъллаб-кувватлаш дастури амалга оширилмокда. 1994-йилда ахолининг дори-дармонга боълган эхтиёжи Республикада ишлаб чикаиилган махсулот хисобига бор-ёъгъи 4,5 фоиз кондирилган боълса, хозир катта микдорда сармоя жалб этилганлиги боис, бу коърсаткич 32 фоизгача оъсди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов ташаббуслари билан ишлаб чикилган «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» хаётга тадбик этилмокда.
Мустакиллик йилларида 350 дан ортик янги таълим муассасалари иш бошлади. Факат 1998-2005-йиллар мобайнида 200 минг дан ортик оъкувчига моължалланган 40 дан зиёд касб-хунар коллежлари, 55 дан зиёд академик литсейлар куриб фойдаланишга топширилди.
Ўрта махсус оъкув юртларига зарур боълган жихозлар сотиб олиш учун жалб килинган чет эл инвеститсияларининг микдори 200 минг АКШ долларидан ортикни ташкил этди. Иктидорли талабаларни коъллаб-кувватлаш «Умид», педагогик кадрларни хорижда тайёрлаш ва кайта тайёрлашни таъминлаш боъйича «Устоз» жамгъармалари ташкил этилди.
Хозирги вактда 5 мингдан ортик талаба ва аспирантлар чет мамлакатларда таълим олмокдалар, 3 мингдан зиёд педагоглар эса оъз малакаларини ошириб кайтдилар.
1998 йилнинг 10 ноябрида Ўзбекистон Республикаси Президентимизнинг 2107-сонли "Ўзбекистон Республикаси согликни саклаш тизимини ислох килишнинг давлат дастури тўгърисида"ги фармони чикди, бу фармонга мувофик согликни саклаш тизимини ислох килишнинг максад ва вазифалари белгилаб берилди.

Download 65,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish