Қўлёзма ҳуқуқида (575. 16)


Ўзбекистон ЯИМ да товарлар ва ҳизматлар улуши ( жорий нархларда)57



Download 0,55 Mb.
bet16/29
Sana18.07.2022
Hajmi0,55 Mb.
#819423
TuriДиссертация
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   29
Ўзбекистон ЯИМ да товарлар ва ҳизматлар улуши ( жорий нархларда)57

Кўрсаткичлар



Шу жумладан

Ялпи ички маҳсулот

Ишлаб чиқарилган товарлар қиймати

Кўрсатилган ҳизматлар қиймати

Соф солиқлар

2017



млрд.
сўм

302536,8

165782,2

101961,90

34792

%

100

54,8

33,7

11,5

2018

млрд.
сўм

406648,50

231565,7

12507,00

45575,8

%

100

56,9

31,8

11,2

2019

млрд.
сўм

510117,20

297005,5

167849,00

45262,7

%

100

58,2

32,9

8,9

2020

млрд.
сўм

580203,20

341467,5

194363,30

44372,2

%

100

58,9

33,5

7,6

2021

Млрд. сўм

734587,67

351468,6

262496,33

53163,95




%

100

58,5

38,6

7,2

Шу билан бирга мамлакатимизда хизмат кўрсатиш соҳаси сезиларли равишда ривожланиб бормоқда. Республика ЯИМдаги хизмат кўрсатишнинг улуши 2017 йилда 33,7 фоизни ташкил қилган бўлса, 2018 йилда бу кўрсаткич 31,8 фоизни, 2020 йилда 33,5 фоизни, 2021 йилда эса 38,6 фоизни, ташкил қилди. Бу мамлакатимизда кейинги йилларда аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш учун олиб бораётган комплекс тадбирлар қаторида хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришни жадаллаштиришга қаратилган Давлат дастурларининг амалга оширилиши натижаси ҳисобланади.


Маълумки, ҳар йили йилнинг бошида мамлакатимизда олдинги йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг якунлари ва янги йилдаги иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг устувор йўналишлари белгилаб олинади. Ушбу устувор йўналишлардан келиб чиқувчи вазифалар амалга оширилиб, салмоқли натижа ва сезиларли ўзгаришлар қўлга киритилмоқда. Иқтисодиётнинг юқори барқарор суръатлар билан ўсиши ва макроиқтисодий мувозанати ва мутаносиблиги маълум даражада таъминланмоқда, ишлаб чиқаришни таркибий ўзгартириш ва модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш, диверсификациялаш ишлари давом эттирилмоқда.
Шуни айтиш керакки, бугунги кунда мамлакатимизда бу борадаги ишлар танқидий таҳлил қилиниб, янгича ёндашув билан билан олиб борилмоқда. Айни вақтда бу таҳлиллар юқори салоҳиятга эга бўлган корхоналарга ҳар бир турдаги маҳсулотни хомашё ва ярим фабрикат бўйича чуқур қайта ишлашнинг узоқ ва яқин келажакдаги йилларга мўлжалланган аниқ истиқболга эга бўлган мутлақо янги дастурий комплекс ёндашуви асосида ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни талаб этмоқда. Бу кўрилган чора ва тадбирлар натижасида ялпи ички мaҳсулoтнинг барқарор ўсиш суръaтлaри таъминланиб келмоқда.
Ўзбекистонда кейинги йилларида иқтисодиёт тармоқларида таркибий ўзгаришларни амалга оширилмоқда. Хусусан, мамлакат иқтисодиётида қишлоқ хўжалигининг ҳиссаси камайган ҳолда, саноат, хизмат кўрсатиш каби тармоқларнинг улуши ошиб бормоқда.
Иқтисодиёт тармоқларида таркибий ўзгаришларнинг самарали амалга оширилиши мамлакатда узоқ муддатда барқарор иқтисодий ўсишга эришишга замин яратади. Ишлаб чиқариш омиллари эркин рақобат ва ахборот олиш имкониятининг юқори бўлган шароитида омиллар самарадорлиги юқори соҳага қараб интилади. Бир тармоқнинг чекли омил самарадорлиги юқори нуқтасига эришгач, ишлаб чиқариш омилларининг бошқа тармоқларга силжиши кузатилади. Лекин амалиётда бундай турдаги иқтисодиёт учрамайди, чунки амалиётда ахборотларнинг ноаниқлиги уни олиш имкониятларининг чекланганлиги, бозордаги монополистларнинг бозорни эгаллашга интилиши ишлаб чиқариш омилларини самарасиз соҳаларга йўналтирилишига сабаб бўлади
Иқтисодиёт таркибий тузилишини тубдан ўзгартириш – бу миллий манфаатларни таъминловчи, иқтисодий ўсишга йўл берувчи ва ниҳоят, аҳоли фаравонлигини мутассил ошириб боришни таъминловчи янгича ишлаб чиқариш тузилмасини яратишдир. Чунки таркибий тузилишда чуқур ўзгаришларни амалга ошириш макроиқтисодий барқарорликка эришишнинг, истиқболда Ўзбекистоннинг барқарор иқтисодий ўсишини ва аҳоли фаровонлигини таъминлашнинг, жаҳон иқтисодий тизимида қўллашнинг энг асосий шартларидан биридир.
Таркибий ўзгаришлар узлуксиз рўй беради, уларни рағбатлантириш иқтисодий сиёсатнинг муҳим йўналиши бўлиб қолади. Ҳозирги давр янги технологиялар асри сифатида янги таркибий ўзгаришларни юзага келтиради. Шу боисдан таркибий ўзгаришларни таъминлаш ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг муҳим жиҳати деб баҳолаш зарур.
Ўзбекистонда иқтисодиёт таркибини ўзгартириш давлатнинг кўмагида ривож топади. Чунки, бу тармоқларни йирик сармоялар ҳисобидангина ривожлантириш мумкин. Шунинг учун йирик тармоқларда инвестицияларни давлат йўналтиради ва шу боисдан тармоқлар бошқаларга нисбатан жадал ўсиб боради. Муҳим томони шундаки, иқтисодиёт таркибини ўзгартириш иқтисодий хавфсизликни таъминлашнинг асосий шартидир.
Иқтисодиёт реал сектори таркибини ўзгартириш бошқа соҳаларнинг ҳам ўсишига олиб келади. Масалан, нефт маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи нефт-газ соҳасининг ривожланиши билан биргаликда, кимё саноати корхоналарининг ҳам ривожланишига замин яратади. Бу нафақат энергия манбаларини экспорт қилиш имконини беради, балки турли кимёвий хомашё моддалари ва тайёр маҳсулотларни экспортга йўналтиришга имкон яратади. Иқтисодиёт реал сектори таркибини ўзгартириш мамлакат экспорт салоҳиятини оширишга ҳам хизмат қилади. Тармоқлар ривожида янги давр бошланадики, бу соҳа корхоналари ҳам бозор механизми асосида ривожланади, ўз-ўзини молиялаштириш қоидаси амал қилади, чуни иқтисодиётни эркинлаштириш йўлига айтилган тармоқлар ҳам тортилади.
Иқтисодиётда таркибий ўзгаришлардан кўзланган аниқ мақсадлар қуйидагилардан иборат:
иқтисодиётнинг хомашё етиштиришдан иборат бир томонламалигига чек қўйиш;
истеъмолга тайёр, яъни тугалланган маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминлаш;
импорт ўрнини боса оладиган товарларни мамлакатни ўзида ишлаб чиқариб, истеъмолга қарамликни чеклаш;
маҳсулот сифати ва рақобатбардошлигини жаҳон бозори талаблари даражасига етказиб, мамлакат экспорт салоҳиятини ошириш;
ишлаб чиқаришнинг истиқболли соҳаларига устуворлик бериб, барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш;
меҳнат ресурсларининг оқилона бандлигини таъминлаш, янги технологияларга ўтиш, халқимизнинг миллий ва тарихий анъаналарига мос келадиган янги соҳаларни барпо этиш;
ўзимизда ишлаб чиқариладиган товарлар ҳисобидан миллий бозорни тўлдириш орқали халқ истеъмоли молларининг муҳим турларига бўлган аҳоли талабини тўла қондириш.
Иқтисодий ислоҳотлар жараёнида таркибий ўзгаришлар республикани энергетика ва озиқ-овқат мустақиллигини таъминловчи тармоқларни жадал ривожлантиришни, минерал ва қишлқ хўжалик хомашё ресурсларидан тайёр рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминлайдиган ўзаро боғлиқ тармоқлар ва корхоналар имкониятини оширишни талаб этади.
Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясини белгилаш жараёнида Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда таркибий ислоҳотлар доирасида амалга ошириладиган давлат корхоналарининг трансформацияси ҳамда хусусийлаштириш жараёнлари янада тезлаштириш тўғрисида қуйидаги фикрларни айтиб ўтдилар: “Бундан буён, самарасиз корхоналар давлатдан қўшимча ёрдам олмасдан, хусусий сектор каби “ўз аравасини ўзи тортиши” шарт”58.
Давлат корхоналарининг трансформацияси жараёнида қуйидагилар амалга оширилиши таъкидланди:
машинасозлик, кимё, нефть-газ, энергетика, кон-металлургия, транспорт каби тармоқлардаги 23 та йирик корхона халқаро кредит рейтингларини олиш орқали ички ва ташқи молиявий бозорларга мустақил чиқиб, инвестиция лойиҳалари учун ўзи маблағ жалб қилиши талаб этилади;
шунингдек, энергия ресурслари бозори эркинлаштирилиб, соҳага хусусий инвестициялар кенг жалб қилинади;
натижада, 2026 йилга бориб, электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми йилига қўшимча 30 миллиард киловатт-соатга оширилади ва жами 100 миллиард киловатт-соатга етказилади;
келгуси йилда табиий газ бўйича ҳам эркин бозор тамойилларини жорий этиш жараёнлари бошланади;
электр энергияси ва табиий газ бозорларини эркинлаштириш билан бирга, эҳтиёжманд аҳолимизни ҳимоя қилиш учун ижтимоий истеъмол нормалари киритилади;
шу билан бирга, банк тизимини трансформация қилиш орқали, хусусий банкларнинг улуш жами банк активларининг 60 фоизига етказилади59.
Ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш ва саноат тармоқларининг рақобатбардошлигини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларнинг амалга оширилиши саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 2021 йилда 2020 йилга нисбатан 7,4 фоизга ўсишини таъминлади. Юқори қўшимча қийматга эга бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқаришга йўналтирилган саноат тармоқларида динамик ривожланиш таъминланди. 2020 йилда маҳаллий хомашё ресурсларини босқичма-босқич чуқур қайта ишлаш ва тайёр истеъмол маҳсулотлар номенклатурасини кенгайтириш тармоқлари эвазига саноат маҳсулотларининг юқори ўсиш суръатларига эришилди. Ялпи ички маҳсулот ишлаб чиқаришнинг тармоқ таркибида ҳам сезиларли ўзгаришлар юз берди (2.3-жадвал).
2.3-жадвал

Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish