М е н и к и мустақил фикр фалсафасининг т а ф а к к у р ш у н о с л и к



Download 93,84 Kb.
bet1/13
Sana02.07.2022
Hajmi93,84 Kb.
#731120
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Сен азизсанни-нусхаси.


МУҲАММАДИЕВ АБДУЛЛО
МУҲАММАДИЕВИЧ
М Е Н И К И -
мустақил фикр фалсафасининг
Т А Ф А К К У Р Ш У Н О С Л И К бўлими.


С Е Н А З И З С А Н
С Е Н М Ў Ъ Т А Б А Р С А Н
С Е Н Б У Ю К С А Н !!!
Тошкент – 2019 йил.
-1-
Қуюқ саломлашмоқ учун яралган дунё
Сўз боши
Ассалому алайкум азизлар, илм аҳли, дин пешволари ва ҳамда ҳамюртлар ва замондошлар.
Авваламбор яратганнинг ўзи сизу – бизни тўғри йўлга, тўғри фикрга ва тўғри амалларга бошласин бош-қош бўлсин ва ҳар доим раҳномалик қилсин; ва албатта: Эй оллоҳим ушбу ёруғ оламни бир сўз билан йўқни борга айлантирган эй буюк зот авваламбор мана шундай дориламон кунларгача сизу-бизни эсон-омон етказган Ҳақга, Ҳақону-ҳақга, Яратган эгамга ҳамду-санолар бўлсин; ва албатта: мана шундай дариламон кунларгача эсон-омон етиб келишизда ўзининг муносиб ҳиссасини ва улишини қўшган, ўтган умри марҳум ота ва она қориндош-уруғларимизга ва шу билан бирга мана шундай дориламон замонамизни бунёд бўлишида ўзларининг муносиб ҳиссасини ва амалларини қўшиб армон билан яшаб ўтган барча умри марҳум фуқороларимизга оллоҳ-таолонинг раҳматлари ҳар доим ёғилиб турсин ва уларнинг руҳи ва хотирасини оллоҳ таоланинг ўзи ўз паноҳида асрасин, уларнинг руҳи ва хоираси сизу-бизга ушбу тирикликга мамдадкор бўлиб, уларнинг руҳи ҳаётимизда ҳар доим ҳамнафас бўлсин. Амин. Ҳақиқатан ҳам: Яратган ҳақ, яратгани рост ва яралгани чин. Биз бугун тирикмиз, тирикликдамиз, оллоҳ таоланинг иродаси; яратган эгамнинг иймон-эътиқоди; илк бош-бошланғич жавҳарнинг соҳиби; уйғоқ қалб эгаси: Сен бу борада Сен доим, то абад ва албатта сен ҳамиша: Сен Ҳақсан; Сен ҳақиқатсан; Сен мангусан оллоҳим! Ҳа азизлар сиз билан биз яралган оламнинг айланган дунёсида уйғоқмиз, тирикмиз ва тирикликдамиз. Ушбу тирикликда биз: Яратган эгамнинг иймон-эътиқоди, Оллоҳ таоланинг ердаги сояси; бош-бошланғич ақли аввал илк жавҳарнинг ҳисси-ҳаёти; жаъмиики тирикликнинг гултожи мағзи-маёғи; парвардигору оламнинг шуур-шижоати ҳирси-ҳаёси; ушбу ёруғ олам оллоҳининг моҳияти; у яратган моҳият ҳодисасининг асл маҳият мазмуни ва унинг воқелиги; уч иттифоқ бирлиги ва бутунлигини ўзида ифода этган ҳазрати инсонмиз; бир сўз билан қисқа қилиб айтганда сиз билан биз бу ёруғ оламда тирикмиз, уйғоқмиз, уйғоқликда биз ҳисмиз- -ҳаётмиз. Ушбу тириклик ва тирикдаги

-2-
уйғоқ қалб бўлиб яшаётган ҳаётимизнинг қодр-қиймати шунчалар юксаккки, у шунчалар азиз, мўътабар ва буюкки, уни биз ҳеч бир сўз, ҳеч бир фикр, ҳеч бир ғоя ва ёки ҳеч бир амал билан ифода этиб ҳам, уни тўлдириб ҳам, уни қайта ҳосил қилиб ҳам бўлмас, биз уни илк бор ҳис этган кунимиздан бошлаб, яъни ушбу ёруғ оламда илк тириклик ва тирикликдаги Ҳаёт пайдо бўлиб, унда бизни шуур-шижоат,ҳис-туйғу уйғоқлик ва тириклик чулғаб олган кунидан бошлаб; унга нисбатан билдириган илк сўзимиз, ҳис этган туйғумиз, яратганингга шукр, деб беъэхтиёр ҳис этган илк ҳиссиётимиз ва унга нисбатан, бераётган шуур-шижоатингга шукр , деб шукр қилганимиз ва шукроналик билдириб яшаб келаётганлигимиз ҳаммага аён. Шундай экан азизлар,билингки биз сиз билан бирга ва биргаликда ўртоқлашмоқчи¸ дўстластмоқчи, суҳбатлашмоқчи, танимоқчи, билмоқчи, англамоқчи ва тўлиқ ва асосли, илмий англаб етиб қуюқ саломлашмоқчи бўлган, бугунги кунга келиб унтилишига сал қолган энг қадрдон, энг азиз, энг мўътабар, энг буюк мавзу: олам, дунё ва ушбу тириклик ва тирикликдаги умумий ҳаётимизни вужудга келтирган, пайдо қилган, унга асос солган ва асос бўлиб хизмат қилган кучлар, бош-бошланғич ақли аввал, илк жавҳар, илк моҳият ва шу моҳият ҳодисасининг воқелиги; ушбу воқеликда бўлган, яшаётган уйғоқ қалб эгаларининг унга бўлган муносабати, инсон зотининг бугунги кун аҳволи маданияти ва манавияти, ҳазрати инсон онггида ва қалб қурида қадр-қиймати кундан-кунга ошиб бораётган ҳис-туйғулар, фикр-ғояларида мужассам бўлган эзгулик ва шу эзгуликни ифода этувчи, тавсифловчи, улуғловчи, шарафловчи фикрлар ва ғоялар хусусида бўлади. Яъниким инсон онггига ва онг тубида, аслида туб онгда, яъни инсон боласи ушбу заминда дунёга келишидан бошлаб¸ бошдан, азалдан мавжуд бўлган илк бош-бошланғич шуур, ҳис-туйғу ва шу илк ҳис-туйғуни ифада этувчи, тавсифловчи, шарафловчи инсон тафаккури асослари хусусида бўлади. Яъниким, юқорида таъкидлаганимиздек инсон боласи ушбу заминда дунёга келибдики, унинг ушбу тирикликга ва тирикликдаги умри ва ҳаётига бўлган шукроналик ҳис-туйғусини тўғри ифода эта олган ягона сўз ҳам, фикр ҳам ва ҳамда ғоя ҳам Яратганингга шукр, деб беъэхтиёр айтиб иқрор ва таскин топиб ккелаётганига ва бундан кейин ҳам, ушбу шукроналикнинг такрор ва такрор ўқтирилиши ва табиий равишда ўқилиши ёдга олиниши ва уни ич-ичидан ҳис этиши тайин ва у мутлақ асосли ва у аслида илмий асосга эгадир.



-3-
(Ҳали ҳеч бир файласуф, мутафаккир, назариётчи олим ва ҳаттоки доҳийлар алоҳида фалсафа ёзган ва фалсафа мактабини яратган файласуфрлар ҳам, инсон онггининг табиий таажуби ва ҳосиласи бўлган Яратганингга шукр ғоясининг илмий асоси мавжуд эканлигини ўз фалсафаси ва илмий ишларида ифода этмаган. Аммо унга яқин борганлар, унга бўлган уринишлар ва ўз фалсафасида уни ифода этадиган муайян фикрлар ва ғоялар фалсафа тарихида учрайди. Бунга мисол тариқасида Авестодаги “эзгу сўз”, “эзгу ният” ва “эзгу амал” ва Ўрта Осиё файласуфларида Ақли аввал¸ илк жавҳар-мутлақ куч, Вужуди вожиб ва вужуду мумкин ғоялари Европа файласуфларининг Материя, атом, модда ва моддийликга асосланган ғоялари ва немес файласуфи Гегельнинг “абсолют идеяси”, “мутлақ ғояси” яъни “ўзи-учун-ўзи мавжуд” мутлақ ғоялари бунга мисол бўла олади.) Биз бу ерда фалсафа тарихи ва фалсафа илмининг нечоғли аҳамиятли илм эканлигини ўқтиришни эмас, балки бош-бошланғич сарловҳамиз бўлган Сен азизсан, Сен мўътабарсан¸ Сен буюксанни аввал бошда, онг тубида биз Яратганингга шукр, деб билган ва унга шукраналар айтган туб, бош-бошланғич ҳақиқат, ҳар доим такрорланадиган, ҳеч қачон эскирмайдиган, ҳар доим ва ҳар бир доврда янгидан янги моҳият мазмунини тугадиган бош-бошланғич туб моҳият ва шу туб моҳиятнинг онгда ва онггимизда табиий ҳосил қилган моҳиятлар мазмуни ва унинг аҳамияти ва вазифаси хусусида бўлади. Ҳукмингизга ҳавола қилинаётган ушбу иш фалсафа илми ҳисобланиб ва шу фалсафа илмининг ўзига яраша, билиш, тушуниш, англаш, тўлиқ ва асосли илмий англаб етиш ва файласуф тамонидан тўлиқ ва асосли илмий англаб етилган моҳиятни, асосни, воқеликда бўлган моҳият ҳодисаларининг онгда ва онггимизда ҳосил қилган моҳиятлар мазмунини ўқувчига: мустақил билиш, тушуниш ва англаб етиш имкониятини берувчи услуб ва услублари борки, биз ушбу ишимизда иккинчи имкониятдан фойдалана олмаймиз. Яъни биз бу ишда фақат ва фақат мустақил англашилган моҳиятилар мазмунини ифода этувчи фикрларни ва албатта мутлақ мустақил тўлик англаб етилган фикрлар гулдастаси ва туб мағзи ва гултожиси бўлган ғоя ва асл ва туб ғояларни ҳукмингизга ҳавола қиламиз. Ёдингизга солишимиз зарур бўлган мустақил билиш, тушуниш ва мустақил англаш ва англаб етиш қонун-қоидаси, услуби, йўл-йўриғи ва шартлари борки, биз буни айтмасак, ўқтирмасак бўлмас. Шундай экан азизлар ҳукмингизга ҳавола қилинаётган ушбу иш умумий тарзда фалсафа илми бўлиб, фалсафа илмининг асосини мустақил билиш, тушуниш ва англаб етиш ҳисобланиб,
-4-
бу иш, яъни фалсафа барча инсонларда ҳар доим фаол ва уйғоқ ва у инсон ақл заковатининг маҳсули, фақат шу фан фалсафа илмигина инсон манфаатига хизмат қилган ва у бу йўлда энг мураккаб масалаларни ечиш, ҳал қилиш имкониятига эга бўлган ягона фандир. Чунки у мустақил билиш, тушуниш ва илмий англаб етиш қонун-қоидаларини ўзи мустақил кашф этган ва кашф этадиган ягона илм ва билим манбаидир.Бунга мисол тариқасида яна ўша яратганингга шукр, бу онсон боласининг ушбу тириклик ва тирикликда туйган илк ҳис-этган туйғуси; яратувчига нисбатан, мустақил билиб, тушуниб ва онгда англаб етиб билдирган илк фалсафаси эканлиги ўз-ўзидан аён. Шундай экан азизлар, англадингизки ушбу ишимиз ушбу ёруғ оламни яратиувчисига, яратганингга шукр, деб билган куч-қудрат, асл, туб бош-бошланғич моҳиятга ва шу туб моҳиятнинг онгда табиий ҳосил қилган, тугкан ва туйган моҳиятлар мазмунига бағишланади. Сиз азизларга маълум бўлса керак фалсафа илмининг иш қуроли сўз, фикр ва ғоялардир ва фалсафа фанининг асосий кўрадиган ва мустақил ўрганадиган асосий ва энг муҳим масаласи бу албатта туб моҳият ва шу туб моҳият ҳодисаларининг содирликда ва воқеликда бўлган ва бўлаётган қонун-қоидасини фалсафий англаш ва англаб етиш орқали, айнан шу моҳият ҳодисасининг ўзида мавжуд бўлган қонун-қоидасини фалсафа илми қонун-қоидасига биноан тўғри ва илмий ифода этиш, унга ва уларга нисбатан энг мақбул фикр ва ғояларни ўқувчига етказиш ҳисобланади. Бу борада сизга етказмоқчи, вақиф қилмоқчи бўлган барча мулоҳазалар, фалсафа илмида фикр ва фикрлар ҳисобланади. Ва бу фикр ва ғоя мустақил фикр фалсафаси бўйича:
ФИКР бу муайян моҳиятнинг ва ёки моҳият ҳодисасининг онг тамонидан англашилган ва англаб етилган мазмуни ҳисобланиб;
ҒОЯ эса – бу инсон онгги тамонидан тўлиқ англаб етилган фикрлар гулдастаси, яъни гултожиси, асл ва туб мағзи ҳисобланади.Ва у мустафил фикр фалсафасида улар қўйидагича баҳоланади:
ФИКР - муайян моҳиятнинг ва ёки моҳият ҳодисасининг мазмуни.
Ғоя – тўлиқ англаб етилган фикрлар гулдастаси.

-5-
Кўриниб турибдики биз инсонларга ушбу ҳаётимизда кунлик ва кундалик турмушимизда энг керак бўлган нарса, бу албатта онгдан ва онггимиздан ташқарида юз берган, бераётган туб моҳият ва шу моҳиятнинг амалдаги ҳодисаси ва ҳодисада юз бериб турган воқеа ва вақеликларнинг мазмуни сув билан ҳаводек зарур бўлган моҳиятлар мазмуни керакки, уни бизга Меники номли мустақил фикр фалсафаси тамонидан тўлиқ англаб етилган фикрлар гулдастаси етказиб беради деган умид ва илинж билан кириш сўзимимзни тамомлашдан олдин, ушбу ишимиздан асосий мавзумиз Меники қилиб олишимиз, Меники деб билишимиз, Меники деб ҳисоблаб севиб- ардоқлаб, меҳр-муҳаббат кўрсатиб, уни кўз қорачиғидай асраб-авайлаб, яратгангга шукр, деб билган куч-қудратни бугунги кунда биз билишимиз, тушуниб етишимиз, онгда ва онггимизда англаб етишимиз лозим бўлган бош-бошланғич туб моҳият ва туб моҳиятнинг моҳият ҳодисалари борки, биз сизга унинг бор буйини эмас, яъни бутун бир олти минг бетлик фалсафа ишини эмас, балки биз сизга худди шу уч минг (3000) бетлик ўзбек тилида ва икки ярим минг (2500) бетлик рус тилида ёзилган фалсафанинг фалсафа асосларини, яъни қисқа ва лунда қилиб айтганда Меники номли мустақил фикр фалсафасининг мутлақ мустақил, тўлиқ, асосли ва ҳаттоки айтиш мумкинки илмий англаб етган натижасини, фалсафа асосларининг ўзини ҳукмингизга ҳавола қилишга қарор қилганлигимизнинг асосий сабабини сунги сўзимизда батафсил айтиб ўтамиз. Ҳозир биз, сизга, юқорида таъкидлаганимиздек фалсафа юритишнинг, муайян масалани ва ёки моҳиятни ва ёки моҳият ҳодисасини фалсафа қилишнинг ҳам ва ҳамда уни ўқувчига меъёрида¸ тайёрлаб, пишитиб етказиб беришнинг ўзига яраша қонуни, риоя қиладиган қоидаси мавжуд бўлганлиги учун, биз шу жойда ва шу пайтнинг ўзида шундай қорорга ва тухтамга келдикки, ушбу асар муаллиф онггида ҳосил бўлган уйлар, мулоҳазалар, фикрлар, ғоялар ва шу Меники номли мустақил фикр фалсафасига асос бўлиб хизмат қилган назарий, фалсафий ва илмий асосларни, тушунчаларни, фикрларни, ғояларни эътиборинггизга ҳавола қилиш орқали, юқорида таъкидланган фалсафа илмининг билиш, тушуниш, англаб етиш ва фалсафа илмининг англаб етган асосларни ўқувчига етказиб бериш муаммосини худди шу услуб, яъни муаллифнинг онгида пайдо бўлган фикрлар, ғоялар билан бирга ҳамоҳанг бўлиб фикр юритиш, ушбу муаммо ва мураккаб масалани ижобий ҳал деган умид



-6-
билан, яна бир мустақил билишга, тушунишга ва мустақил англаб етишга дахлдор бўлган энг муҳим шартлари борки, биз уни сизга алоҳида эслатиб ўтишимиз лозим бўлади. Фалсафа илмининг, яъни мустақил билиш, тушуниш ва англаб етишнинг биринчи шарти: Ўқиётган ва ёки нглаб етаётган фикрни ва ёки онгда ва ёки онггингизда ҳосил бўлган фикрни хулосаламанг ва хулосага торта кўрманг. Чунки фалсафа илмида хулосага тортилган фикр ўликдир. иккинчи шарт: Мустақил билишни, тушунишни, муайян муаммо ва ёки масалани англаб етишни мақсад қилсангиз, айнан шу муаммо ва ёки масала ва моҳият ва ёки моҳият ҳодисаси хусусида мустақил фикр юритиш, яъни билишингиз, тушунишингиз, англаб етишингиз керак бўлган манбаа ва асос хусусида ўйлаш, унинг ич-ичига кириб бориш учун унинг ички, туб асосини ақл билан фаҳмлаш, умумий қилиб айтганда, ушбу иккинчи шарт фалсафанинг ва фалсафа илмининг асоси ва пойдевори ҳисбланади, яъни уйламасдан¸ фикр юритмасдан ҳеч бир нарса ва ёки нарсанинг моҳияти ҳам, маъноси ҳам¸ мазмуни ҳам онгга маълум бўлмайди ва у ҳеч қандай мазмун кашф этмайди. Шундай экан азизлар фалсафа илмининг яна бир иккинчи шарт каби учунчи шарти ҳам борки, бу шарт ҳаммада ва ҳар бир онгли инсонда бошдан, азалдан мавжуд, аммо у бугунги кунда уйқуда, мудроқ ҳолда бўлиши мумкин, уни уйқудан уйғотадиган бирор бир жўяли фикр ва ёки туртки керакки, бу учунчи шарт сабабдир. Яъни ҳар қандай онгли инсон бирор бир сабабсиз фикрламайди, фикр юритмайди ва ёки англаб етишга мажбур бўлмайди.Шундай экан азизлар биз бугун сиз билан бирга кимни ва ёки қайси куч-қудратни ва ёки моҳиятни ва яна моҳият ҳодисасини Яратганингга шукр Эгам дея билган зотнинг, (яна такрор айтамиз) бугунги кунда Сен азизсан, Сен мўътабарсан, Сен буюксан деб шарафлаётган, улуғлаётган ва ҳар доим шу шарафга ва улуғликга сабабнинг ўзи шу асаримизнинг ўзига энг асосий сабаб ҳам ва ҳамда сабабчи ҳамдир. Яъни ушбу асосий асаримиз Меники номли мустақил фикр фалсафасини юртимизда мустақиллик туфайли ва мустақиллик даврида тўғилишига ва ёзилишига сабабчи бўлган сабаб ҳам, сабабчи ҳам, ушбу тирикликни бунёд этган яратган эгамнинг ўзи. Ҳеч бир шак шубҳа йўқки ушбу ёруғ оламда энг “эзгу сўз”-тўғри сўз ҳам, энг “эзгу ният “ - тўғри фикр ҳам, энг тўғри “эзу амал”- тўғри амал ҳам яратганингга шукрдир. Шундай экан азизлар ҳар доим беъэхтиёр дилга жо бўлган, тирикликга асос бўлган ва асосий моҳият ва моҳият ҳодисасига бўлган муносабатимиз аввал бошдан, бошланиш қандай ва қаердан бошланган бўлса, худди шу асосга, манбаага, ушбу ёруғ
-7-
оламни яратганга нисбатан ушбу энг “эзгу сўз”- тўғри сўз ва энг “эзгу ният”- тўғри фикр манбаага ва асосий асосга нисбатан тўғридир ва у ҳаттаки илмийдир.Юқорида таъкидлаганимиздек, ушбу ёруғ оламнинг бошда яратувчи оллоҳи, яралувчи дунё асоси бор эканлигини илмий тасдиқловчи ҳеч бир илмий ёзма иш мавжуд эмас, аммо бахтни қарангки, у инсон онгги фалсафасида ва фалсафасининг ўзида мавжуд эканки, фақат у ёзма равишда ифода этилмаган, яна ҳам аниқроғи у фалсафа қилинмаган, у қандай туйилган, ҳис қилинган, беъэхтиёр табиий айтилган ич-ичидан туйган ва ҳис этган бўлсада, у ҳақида чуқур, обдан уйланмаган, бунга унинг вақти ҳам бўлмаган, чунки у тириклик ва тирикчилик ташвишларидан ортмай, яна ўша Яратганингга шукр деб қоноатланиб келганлиги ва келаётганлигига ҳаммага аён. Албатта сиз билан биз ушбу тириклик учун яратган эгамдан қарзимиз кўп, фарзимиз эса унданда ўлкан ва масъулиятлидир. Шу уринда фалсафага ва фалсафа илмига оид яна бир шарт, туғрироғи амал ёдимизга тушдики, бу фалсафанинг ва фалсафа илмининг тўртинчи шарти, яъни унинг амали ҳисобланиб, бу тўртинчи амал ва амали – мустақил фикр юритиш ва мустақил фикр юритиш орқали фикр ишлаб чиқариш ҳисобланади. Яъни бу амал ўқувчининг иши эмас, балки ўқитувчининг, ўқитаётган ва ўқтираётган ўқитувчининг иши ва унинг ўқитиш ва ўқтириш услубидир. Фалсафанинг ва фалсафа илмининг ушбу тўртинчи шарти, яъни унинг амали фақат ва фақат файласуфнинг иши ва амали ҳисобланиб, у муайян муаммолар, масалалар, моҳиятлар, ҳодисалар, воқеликлар, ҳоллар ва ҳолатлар хусусида обдан, тубдан кенг доирада фикр юритиб, уларга нисбатан¸ у ўзининг фикрини ишлаб чиқаради. Бунга мисол тарқасида бир нечта мустақил фикр фалсафаси тамонидан ишлаб чиқилган фикрларни ҳукмингизга ҳавола қилиш билан ҳар бир фикрнинг онгдаги вазифаси ва аҳамиятини аниқлай оламиз. Мавзумизга дахлдор бўлмасада бунга биз маажбурмиз ва унга бир нечта мисоллар келтириб ўтамиз:
Эркин фикрлаш ҳаммада ҳам бўлавермайди, унинг ҳар бир қадами буюкликдир.
Тоат қилмасдан – ибодат қилиб бўлмас.
Маданият ва маънавият – оғиздан чиқиб қулоқга кирадиган нарса эмас, у кунлик ва кундалик ҳаётда ўрганилаётган, ўзлаштирилаётган ва ортирилаётган моҳият ва шу моҳиятга бўлган муомила ва муносабатдир.
-8-
Ўқиш деплом учун эмас – деплом илм учун керак.
Хаёлни – Ҳаёт, ҳаётни эса тарихий тараққиёт ўз измига солиб кетади.
Сиёсат калта куйлакка ўхшайди, олдингни ёпсанг орқанг, орқангни ёпсанг олдинг очилиб қолар, шунинг учун инсон кенгфелли бўлиши лозим.
Бозор иқтисодиётининг асоси бандликдир, бандлик ўзининг асоси бўйича солиқдир, БАНДЛИК – СОЛИҚ + ижтимоий ва иқтисодий + ҲИМОЯ давлат ва жамият тараққиётининг асоси ва гаровидир.
Тартибсизликни тартибга келтириш йўлидан эмас, айнан шу тартибсизликнинг тартибини топиш йўлидан бориш, бу энг тўғри йўлдир.
Фалсафанинг ўзи – мустақил билиш, тушуниш ва англаб етиш,
Фалсафа амали – фикр юритиш, (ўйлаш, фаҳмлаш ва мулоҳаза қилиш)
Фалсафа амалиёти – фикр ишлаб чиқариш, ( ўрганилаётган ва кўрилаётган манбаа ва асосларга нисбатан).
Эр – бу давлатдир, хотин эса – у ҳокимиятдир; эр давлатнинг ҳар қандай сиёсатини хотин ҳокимият ўз манфаатига ўзлаштириб кетади. (ушбу фикр: эр-хотинликда ҳам¸ оилада ҳам, давлат ва жамият тузилиши ва қурилида ҳам бир хил.)
Яратганнинг ҳукми халқдир, халқнинг ва халқларнинг асрлар давомида ишлаб топган меҳнат ва меҳнатлар ҳақи - давлатдир, давлат сиёсати ҳар доим иқтисодиёт бўлган ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади. (ушбу фикрни қисқа ва лунда қилиб ифода этилса, ундан ва унинг асосидан қўйидаги энг муҳим ва асосий фикр ва ғоя келиб чиқади. Яъни, халқни ҳақ қиладиган ҳам, ҳақ-ҳуқуни маддий ва маънавий таминлай оладиган ҳам, келажагина порлоқ, юзини ёруғ, эркин ва озод жамият тизимини парпо қиладиган куч-қудрат - халқнинг ҳукми ҳақ бўлган давлатдир ва шу давлатнинг ўзидир.
Моҳият қанчалик катта ва улуғвор бўлса – мантиқ шунчалик кичик ва тотли бўлади.
Кўриниб турибдики юқорида келтирилган фикрлар мустақил фикр фалсафаси тамонидан мустақил фикр юритиб, мустақил англаш орқали мустақил ишлаб чиқарилган фикрлардир ва сиз бу ерда ушбу фикрларни
-9-
ўқиётганингизда қийналмасдан тўғри тушуниб етасиз ва ушбу ишимизда шундай фикрлар ва умумлашиб келган ғоя ва ғояларнинг асосларини ифода этувчи фикрлар учрайдики, уни сиз биринчи ўқишдан тушунмаслигингиз мумкин ва ҳаттоки илмий даражага эга бўлган илм-фан аҳли ҳам бир ўқишда тушунмаслиги мумкин. Чунки ушбу фикрларнинг заминида муайян моҳият, моҳият асоси ва ёки моҳият ҳодисасининг манбааси ва ёки асоси ётади. Бунга мисол тариқасида юқорида келти рилган бир нечта фикрлар моҳият асоси ва ёки манбаа асоси хусусида фикр юритсак, муайян фикрнинг имлда ҳам, билимда ҳам, маданият ва манавиятда ҳам ва ҳаттоки диний ва дунёвий таълимот илмида ҳам қанчалик аҳамиятга молик эканлигини тўғри ва илмий англаб етишимиз мумкин бўлади. Юқорида биз: Ўқиш диплом учун эмас – диплом илм учун керак, деб билдирган фикримизнинг таг томирида жуда катта мазмун ётади. Яъниким, ҳозирги замон ўқувчиларимизнинг диярли ҳаммасида муайян илм даргоҳининг дипломини олишни мақсад қилиб қўяди. Аслида эса, ҳар қандай илм даргоҳи, ўз соҳасининг асосий ва энг муҳим асосларини¸ асосий қонун-қоидаларини тўғри ва илмий англаб етиш қоидаларини ўқитади, ўқтиради, ўргатади ва ўқувчини шу фан соҳасида бўйича етук мутахасис етиштириш вазифаси қўйилган бўлса, айнан шу соҳа мутахасиси олган билими, кейинги ҳаёти давомида бу диплом илм олиш асоси ва асослари бўлиб хизмат қилади. Бу дегани инсон боласининг ўқиб-ўрганишдан бош мақсади дипломмас, балки айнан шу диплом ва унинг ичидаги билим, яна ҳам чурурроқ илм олиш асоси бўлиб хизмат қилади. Ушбу фикрнинг қанчалик илмийлигини кейинги фикрлардан билиб олишингиз мумкин бўлади. Бунга яна мисол тариқасида яна ўша фикрларнинг бирини келтириб, аслида билим нима-ю илм нима эканлиги ўз-ўзидан аён бўлади. Яъни эркин фикрлаш ҳаммада ҳам бўлавермайди, унинг ҳар бир қадами буюкликдир, деб ёзган фикримизга, (уни аслида қачон ва ёки қайси ёшимизда ёзилганлиги ёдимизда йўқ,) аммо ушбу фикрнинг бугунги кунга келиб, фақат бир сўзни ўзгартириш лоизимлиги кундан – кунга маълум бўлмоқдаки, у ҳам бўлса эркин фикрлаш ўрнига “илмий фикрлаш” тушунчаси ва асоси мувофиқ келаётганлиги, кейинги фикримизда очиб берилади. Яъни: Эркин фикрлаш ҳаммада ҳам бўлавермаслиги - бу ўз-ўзидан аён, аммо унинг ҳар бир қадами буюклиги ва бугунги кунда унинг улуғлиги кундан-кунга равшанлашиб бориши- бу албатта илмий фикрлаш асоси бўлиб хизмат қиланлигини биз фалсафа ва фалсафа илмининг
-10-
асосларидан билиб олишимиз мумкин бўлади. Яъниким юқорида келтирилганидек – фалсафа фанининг ўзи – билиш, тушуниш ва англаб етиш бўлсаю, асли фалсафанинг амали – фикр юритиш ва шу ўрганилаётган ва ўзлашти рилаётган манбаа ва асосларга нисбатан фикр ишлаб чиқариш, бунинг асл таг томири билим ва у илмдир. Шу кунгача ўқиб ўрганлар нарсаларнинг ҳаммаси билим – амалдаги умумумий ва хусусий моҳият ҳодисаларининг манбаа ва асосида бўлган ва бўлаётган Моҳият ва шу моҳиятнинг ўзи – илмдир. Шундай экан азизлар, амалдаги бош-бошланғич бош Моҳият ва шу моҳиятнинг ўзини эркин ва озод илмий фикрлаш ва фикрлашдан ўзлаштирилаётган ва унга, яъни манбаа ва асосларга нисбатан ишлаб чиқарилаётган фикрларга бўлган эҳтиёжимиз бўлган ва бундан кейин ҳам бўлади. Моҳият – илм бўлса – ҳодиса – билимдир, яъни унинг тадиғидир, яна ҳам чуқурроғи – моҳият илмининг тасдиғидир.
Юқоридаги фикрларимизнинг бирида муайян фикрнинг туб асоси ва унинг мустақил билишда, тушунишда ва тўғри ва илмий англаб етишдаги ўрни ва аҳамияти очилмай қолди. Ва бу очилмай қолган фикр – эркин фикрлаш билан илмий фикрлаш ўртасидаги тафовут, яъни эркин фикрлаш билан илмий фикрлаш ўртасидаги фарқ шундаки – эркин фикрлаш – инсон шахсининг фақат ўзига ва ўзида мавжуд бўлган ўта хусусий ва хиссий илк табиий ҳиссиёти, унинг ўзида бўлган ва ўзини ташкил қилиб турган асл туб ҳис-туйғуси, тўғилишидан бошлаб, то умрининг охиригача ҳамнафас бўлган, бўлаётган ва бўладиган бош-бошлағич туб, бош ва бошланғич Моҳият ва шу бош моҳиятнинг ўз мақомида ва узининг манбаа ва асоси бўйича эркин ва озод - ўз-ўзини билиш, таниш, тўғри ва асосли тўғри тушуниш ва англаб етиш фаоллиги, онг ва онггимиз фаолиятининг ўзидир. Илмий фикрлаш эса – илм-фан хулосалари, фикрлари, ғоялари, инсон ва инсоният ишлаб чиқган диний ва дунёвий таълимотлар, назариялар ва уларнинг ишлаб чиққан қонун-қоидалари бўйича фикрлаш ва улар асосида фикр ишлаб чиқариш ҳодисаси эканлиги ўз-ўзидан аён. Аслида илмий фикрлаш ҳеч бир китобда, ҳеч бир диний ва дунёвий таълимотда ва ҳаттоки хеч бир назарияларда мавжуд эмас. Чунки, инсон зоти илмий билиш ва тўғри ва асосли тушуниб етиш учун, у аввало ҳамма нарса ва нарсалар таассуротидан ҳоли – у ўз таажуби билан ҳамоҳанг бир тану-бир жон бўлиб эркин ва озод ўз-ўзини англаб етишдан бошланадиган фикр
-11-

Download 93,84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish