Магистрант Исамухамедова Дилфуза Азиз қизининг магистрлик диссертация



Download 36 Kb.
Sana24.02.2022
Hajmi36 Kb.
#243142
TuriДиссертация
Bog'liq
Ташқи тақриз


Тошкент давлат иқтисодиёт университети Магистратура бўлими 5A610301 –Туризм (фаолият турлари бўйича) магистранти Исамухамедова Дилфуза Азиз қизининг “Халқаро туризмда замонавий бошқарув усулларидан фойдаланиш йўллари” мавзусида ёзган магистрлик диссертация ишига
ТАҚРИЗ
Ўзбекистонда бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ва иқтисодиётни эркинлаштириш жараёнининг асосий шартлари ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ва хизматларнинг рақобатдошлигини таъминлаш, ишлаб чиқарувчи ва харидорлар ўртасидаги муносабатларни самарали шакл ва услубларда ташкил этишдан иборат. Бу жараён, айниқса аҳолига хизмат кўрсатувчи туризм фаолиятида ўта муҳим бўлиб, унинг бошқариш стратегиясини ҳар доим такомиллаштириб бориш зарур бўлади. Чунки бозор иқтисодиёти шароитида туризм корхонасининг фаолияти рақобатбардош хизмат кўрсатишдан олинадиган даромадга боғлиқ. Туризм тармоғида рақобатбардош тузилмани шакллантириш учун етарлича салоҳият мавжуд. Шунинг учун ҳам, туризмнинг хизматлар кўрсатиш самарадорлигини ошириш ва бунинг учун халқаро туризмда замонавий бошқарув усулларидан фойдаланиш ва уни татбиқ қилиш ҳамда ўрганиш, уларни илмий таҳлил қилиш, бу борада тўпланган билим ва тажрибалар асосида мавжуд муаммоларни ҳал қилишга доир таклифлар киритиш бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири ҳисобланади.
Магистрант Исамухамедова Дилфуза Азиз қизининг магистрлик диссертация мавзуси қуйидаги ҳолатлар бўйича долзарб ҳисобланади, биринчидан, халқаро туризмда бошқарув усулларидан тўлиқ фойдаланмаслик, туристик бозорда рақобатнинг тобора кучайиб бораётганлиги, бу жиҳатдан илмий асосланган тадқиқот ишларининг етарли эмаслиги, иккинчидан, халқаро туризм соҳасини ривожлантиришда ходимлар малакасининг ҳаддан ортиқ пастлиги ҳамда туристик корхоналарнинг самарали фаолият юритиши, экспорт салоҳиятини ошириш, туристик бизнес рақобатбардошлигини таъминлаш бўйича илмий тадқиқот ишларига эҳтиёжнинг мавжудлиги. Шуларни ҳисобга олиб Исамухамедова Дилфуза Азиз қизининг диссертация мавзуси тўғри танланган ва мавзу магистрлик диссертацияси ёзишга мос деб ҳисоблайман.
Магистрант Исамухамедова Дилфуза Азиз қизининг томонидан ёзилган магистрлик диссертация иши кириш, учта боб, хулоса ва таклифлар, адабиётлар рўйхати ва иловалардан ташкил топган. Ишнинг кириш қисмида танланган мавзунинг долзарблиги асослаб берилган, ўрганилганлик даражасида эса шу соҳада илмий изланишлар олиб борган хорижий ва маҳаллий иқтисодчи олимлар, илмий изланувчиларнинг фикр мулоҳазалари, илмий қарашлари атрофлича ўрганилган ва магистрант томонидан ўз қарашлари баён қилинган.
Магистрлик диссертациясининг биринчи бoбдa “Халқаро туризмда бошқарув усулларидан фойдаланишнинг илмий-назарий асослари” деб номланган бобда, халқаро туризмда замонавий бошқарувдан фойдаланишнинг назарий асосларини ўрганишга, халқаро туризмни ривожланишида бошқарув усулларидан фойдаланиш механизмлари ҳамда халқаро туризмни бошқаришда инновацион стратегияларнинг аҳамияти бoрaсидaги мулoҳaзaлaр кўриб чиқилган.
Магистрлик диссертациясининг иккинчи бoбдa “Халқаро туризмда замонавий бошқарув усулларидан фойдаланишнинг самарадорлик кўрсаткичлари таҳлили” деб номланган бобда, халқаро туризм фаолияти кўрсаткичларининг иқтисодий таҳлили ва ривожланиши ҳолати, туристик корхоналарнинг хизмат кўрсатиш даражасини шакллантиришда бошқарув тизимларидан фойдаланиш самарадорлиги таҳлили ва туристик корхоналарда хизмат кўрсатиш жараёнини бошқаришда рақобат мухитининг таҳлили каби режалар асосида иқтисодий кўрсаткичлар таҳлиллар олиб борилган.
Магистрлик диссертациясининг учинчи бoбдa “Халқаро туризмда замонавий бошқарув механизмларини такомиллаштириш йўллари” деб номланган бобда эса, халқаро туризмда бошқарув менежментининг стратегик йўналишлари ҳамда халқаро туризмни бошқариш механизмлари самарадорлигини ошириш ва такомиллаштириш йўллари таклиф этилган.
Хулоса қисмида изланиш натижасида олинган таклиф ва тавсиялар умумлаштирилган ҳолда ифодаланган.
Магистрант Исамухамедова Дилфуза Азиз қизининг ўз диссертациясининг илмий янгилиги сифатида қуйидагиларни илгари сурган: Халқаро туризмда замонавий бошқарув усулларидан фойдаланган ҳолда соха олдида турган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифлар бериш, халқаро туризмда бошқарув сиёсатининг механизми ва структурасини ўрганиб чиқиш, давлатнинг туризмга таъсир кўрсатиш механизмини ўрганиб чиқиш ва таҳлил қилиш, Ўзбекистонда давлат томонидан туризмни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган чора тадбирлар ўрганиб чиқиш ва таҳлил қилиш ҳамда туризмни бошқариш истиқболлари таҳлил қилинган. Диссертацияда келтирилган илмий янгиликлар ишда ўз асосини топган ва магистр томонидан ҳар томонлама асослаб берилган.
Диссертация ишининг ижобий томонлари кўп бўлишига қарамасдан айрим камчиликлар ҳам мавжуд:
Диссертация иши мавзусининг ўранилганлик даражасида иқтисодчи олимларнинг илмий ишлари танқидий таҳлил қилинганда диссертациянинг илмийлик даражаси янада ошган бўлар эди;
Ишда қўйилган вазифалар жуда кўпайиб кетган, фикримизча вазифаларни яна бир кўриб соддалаштириш ва қисқартириш лозим;
Ишнинг илмий янгилиги жуда кўп ажратилган, ҳақиқатда ҳам ишда бу ишлар кўриб чиқилган, аммо ҳаммасини ҳам янгилик сифатида ҳимояга олиб чиқиш шарт эмас деб ҳисоблайман.
Магистрант Исамухамедова Дилфуза Азиз қизи томонидан бажарилган магистрлик диссертация иши мустақил бажарилган, назарий ва амалий материалларга бой тугалланган илмий иш деб ҳисобланади, муаллиф томонидан олиб борилган таҳлил ва хулосалар илмий асосланган. Диссертация иши “Магистратура тўғрисидаги низом” талабларига мос келади, диссертацияда профессионал этика қоидаларининг бузилиш ҳолатлари, маълумотларни сохталаштириш ҳамда ёлғон ҳаволалар келтирилмаган ва уни “Туризм” (фаолият турлари) мутахассислиги бўйича КИМК да ҳимоя қилиш учун тавсия этаман.
Download 36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish