МАГИСТРАТУРА ТАЛАБАСИНИНГ ИЛМИЙ РАҲБАР ИШТИРОКИДА ИШ РЕЖАДА БЕЛГИЛАНГАН ВАЗИФАЛАР БЎЙИЧА 2021 ЙИЛ ДЕКАБРЬ ОЙИДА КАФЕДРА ЙИҒИЛИШИДА БЕРИЛГАН ҲИСОБОТ 70310901- Психология (Психология фаолият турлари бўйича) магистратура мутахассислиги I босқич магистранти Эргашева Сурайё Фахриддин қизининг ўқув-услубий, илмий-тадқиқот, педагогик фаолияти ҳамда диссертация тайёрлаш бўйича календарь иш режасида мўлжалланган ишлар доирасида декабрь ойида бажарилган ишлар юзасидан ҳисоботи. Декабрь ойида календарь иш режасидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги вазифалар бажарилганлиги юзасидан маълумот берилган:
Ўқув ва ўқув-услубий ишлар бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилди: Магистратура мутахассислиги бўйича ташкил этилган “Тестология”, “Замонавий психологик тадқиқотларда сифат ва миқдор тахлили”, “Илмий тадқиқот методологияси”, “Тадбиқий юридик психология ва практикум” ҳамда “Илмий семинар” машғулотларига иштирок этиш баробарида мутахассислик доирасида янги билимларни ўзлаштиришни бошладим.
Илмий-тадқиқот ишлари:
2021 йил декабр ойида илмий диссертация мавзусини танлаш учун кафедрада мавжуд мавзулар банкини кўздан кечирдим. Мавзулар билан танишиб чиқиш баробарида ўзим қизиққан ва бугунги психология соҳаси учун долзарб масалалардан бўлган мавзуларга алоҳида эътибор қаратишга ҳаракат қилдим. Юқорида келтириб ўтилган омилларни ҳисобга олган ҳолда, қизиқиш ва имконият доирамдан келиб чиқиб “Талабаларда ижтимоий фаолликни ривожлантиришнинг психологик жиҳатлари. (Бошқарувда фаолликни ижобий ва салбий хусусиятлари ўрганилади)” мавзусини илмий диссертация мавзуси сифатида танлашни мақсадга мувофиқ деб ўйладим. Жамиятимизнинг янада ривожланиши учун талабаларни фаоллиги хам мухум. Уларга, аввало, мотивлар буриш жуда мухим масала. Шу каби жиҳатлардан келиб чиқиб ушбу мавзуга қизиқиш пайдо бўлди. Қизиқишларим ва мавзунинг аҳамияти кафедра профессорлари томонидан ўрганилиб чиқилгандан сўнг, мен танлаган мавзу маъқулланди ва буйруқ расмийлаштирилди.
Менга кафедра томонидан илмий раҳбар этиб Психология фанлари бўйича фалсафа доктори Phd, Абдуллажанова Дилнозахон Султанбековна тайинланди. Илмий раҳбарим билан ҳамкорликда дастлаб танланган мавзу доирасидаги адабиётларни йиғиш ва уларнинг қиёсий таҳлилини амалга оширишни бошлаш ҳақида келишиб олдик. Илмий раҳбарим томонидан менга мавзу доирсаидаги тадқиқотлар билан танишиб чиқиш вазифаси юклатилди.