Махсус таълим вазирлиги



Download 205,75 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/9
Sana23.04.2022
Hajmi205,75 Kb.
#576775
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
услубий кўрсатма-ХММ 2022 (2)



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА 
МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
 
 
 
ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ
 
 
“ХАЛҚАРО МОЛИЯ-КРЕДИТ” КАФЕДРАСИ
 
 
5230600 – БАКАЛАВР ТАЪЛИМ 
ЙЎНАЛИШИТАЛАБАЛАРИ УЧУН “ХАЛҚАРО 
МОЛИЯ МУНОСАБАТЛАРИ” ФАНИДАН КУРС 
ИШЛАРИНИ БАЖАРИШ ВА РАСМИЙЛАШТИРИШ 
ЮЗАСИДАН УСЛУБИЙ КЎРСАТМА
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ТОШКЕНТ -2022 
 
 



Услубий кўрсатма “Халқаро молия-кредит” кафедрасининг мажлисида 
муҳокама қилинган ва нашрга тавсия этилган (2022 йил “__” _________ ___-
сонли баённомаси). 
Тузувчилар:
и.ф.д., проф. Ж.Атаниязов; 
С.Наримонов. 
Тақризчилар: 
и.ф.д., проф. Д.Рахмонов; 
и.ф.н., доц. Э.Алимардонов. 
Тошкент молия институти Илмий-методик кенгаши томонидан нашрга 
ва фойдаланишга тавсия этилган.
Курс ишларини бажариш ва расмийлаштириш бўйича услубий 
кўрсатма / и.ф.д. Ж.Атаниязов, С.Наримонов. Тошкент: ТМИ, 2022. ___–бет. 
Курс ишларини бажариш бўйича кўрсатмалар, курс ишини ёзиш 
услуби, расмийлаштириш тартиби келтирилган. Курс ишининг намунавий 
мавзулари рўйхати, баҳолаш мезонлари ва фойдаланилган адабиётлар 
рўйхатини расмийлаштириш тартиби келтирилган.
 
 



СЎЗ БОШИ
Мустақил Ўзбекистон ўз тараққиёт йўлини белгилар экан, жаҳон 
иқтисодий жараёнларига интеграциялашуви ва ўзаро манфаатли халқаро 
молиявий муносабатларини йўлга қўйишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. 
Миллий иқтисодиётимиз рақобатдошлигини ошириш, маҳаллий ишлаб 
чиқарувчиларни жаҳон бозорига кириб боришини таъминлаш, рақобатбардош 
маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйишини таъминлаш мақсадида 
бир қатор давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари 
кенг миқёсда амалга оширилмоқда. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2022-2026-
йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси
1
да 2022 йил ва кейинги 
йилларда иқтисодиёт соҳасида амалга ошириш зарур бўлган дастурий ва 
мақсадли вазифаларга бағишланиб, мақсадларнинг учинчи йирик гуруҳи 
“Миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва юқори ўсиш суръатларини 
таъминлаш” деб номланди. 
Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистоннинг халқаро миқёсда молиявий 
муносабатларда иштирок этадиган мутахассис кадрлар тайёрловчи олий 
таълим муассасалари ўз ўқув дастурлари, ўқувчилар ҳукмига ҳавола 
этиладиган маъруза матнлари, турли кўргазмали қуролларда, илмий тадқиқот 
йўналишини белгилаш учун хизмат қилувчи мустақил таълим ишлари, курс 
ишлари, илмий лойиҳалар мавзуларини шакллантириш зарур.
Халқаро молия муносабатлари иккинчи жаҳон урушидан кейинги ўн 
йилликда дунё иқтисодиётида сезиларли ўзгаришлар рўй бериши билан 
вужудга келди. 50-йилларда саноат корпорациялари ички бозорларни қайта 
тиклаш билан банд бўлди. 60-йилларда ишлаб чиқариш ва савдо соҳасидаги 
машғул бўлган фирмалар ташқи бозорлар ва тез ўсувчан халқаро савдо 
таъсирида ўз фаолиятини кенгайтира бошлади. 70-йилларга келганда турли 
1
https://lex.uz/pdfs/5841063
- 2022 йил 28 январь. 



мулк шаклидаги корхоналар бизнеси кўпмиллатлилик асосида ташкил этила 
бошлади. 
Халқаро савдо ва капитал оқимининг тез суръатларда ўсиши 1980 
йилларда кўплаб йирик молиявий фирмалар, ишлаб чиқариш ва савдо билан 
шуғулланувчи фирмалар ўз ривожланишини жаҳон иқтисодиёти билан 
боғлашига сабаб бўлди. Мазкур бизнес ва молия глобализациясининг асосида 
қуйидагилар ётади:

техник 
тараққиётга 
эришиш, 
яъни 
компьютер 
ва 
телекоммуникациянинг ривожланиши;

саноати ривожланган давлатлар, хусусан, АҚШ, Буюк Британия ва 
Японияда иқтисодий ва молиявий муносабатларга давлат аралашуви 
даражасининг қисқариши; 

халқаро капитал оқимининг ўсиши, яъни банк ссудалари, халқаро 
облигацияларни эмиссия қилиш, очиқ турдаги инвестицион фондларга 
портфел капитал қўйилмаларни жойлаштириш. 
Халқаро молия муносабатлари вужудга келишининг қуйидаги тўртта 
жиҳати алоҳида ажратиб кўрсатилади:

халқаро молия дунё миқёсида молия тармоғи, халқаро молия 
бозорлари, халқаро молия корпорациялари, портфело қимматли қоғозларни 
бошқариш ва улар ўртасидаги муносабатларни таҳлил қилиш имконини 
беради.

халқаро молия муносабатлари умумжаҳон даражасида дунёнинг 
исталган 
давлатида, 
яъни 
йирик 
саноатлашган давтларда, 
янги 
саноатлашаётган давлатлар, ривожланаётган давлатлар, ўтиш даври 
мамлакатларида рўй бераётган молиявий операцияларнинг ўзаро таъсирини 
англатади; 

халқаро молия муносабатлари макро- ва микродаражада молиявий 
фаолитни тўлиқ таҳлил қилишга замин яратади. Макродаражада 
корпорациялар 
молиясини, 
молия 
бозорлари 
фаолиятини, 
банк 
операцияларини, портфел қимматли қоғозларни бошқаришни ўрганишга 



алоҳида аҳамият берилади. Шунингдек, макродаражада халқаро молиявий 
фаолият ва молия бозорларини бошқариш нуқтаи назаридан молиявий 
фаолият дтққат билан ўрганилади; 

халқаро молия халқаро молиявий операциялар ва улардаги 
ўзгаришларни узлуксиз намоён этиш жараёни ҳисобланади. Сўнгги йилларда 
халқаро молия операциялари кескин ўзгариб бормоқда, алоҳида 
давлатларнинг молия тизими шаклланиши ва улар билан бошқар давдатларла 
молия тизими ўртасидаги ўзаро муносабатларда ўзгаришлар рўй бермоқда. 
Халқаро молия соҳаси янги молиявий усулларни ишлаб чиқишнинг муҳим 
манбасига айланди. Ўз навбатида, мазкур ўзгаришлар ҳудудий молиявий 
тизимларга ҳам ўз таъсири ўтказиши оқибатида ушбу молия бозорларининг 
интеграциясини талаб қилмоқда. Жумладан, еврооблигациялар бозорининг 
ривожланиши нафақат европа қимматли қоғозлар бозорига шу билан бирга 
АҚШ ва Япония ички молия бозорларига сезиларли даражада таъсир қилди.

Download 205,75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish