Мактабгача ёшдаги болаларни интеграциялашган машғулотларда маънавий-ахлоқий тарбиялаш



Download 148,94 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/2
Sana05.04.2022
Hajmi148,94 Kb.
#529296
  1   2
Bog'liq
649-Article Text-1483-1-10-20201103



МАКТАБГАЧА ЁШДАГИ БОЛАЛАРНИ ИНТЕГРАЦИЯЛАШГАН
МАШҒУЛОТЛАРДА МАЪНАВИЙ-АХЛОҚИЙ ТАРБИЯЛАШ
ИМКОНИЯТЛАРИ
Наргиза Абдусаматова
НамДУ
Аннотация:
Мақолада мактабгача ёшдаги болалар фаолиятини
интеграциялаш жараёнида маънавий-ахлоқий тарбиялаш имкониятлари,
афзалликлари, муаммо ва ечимлари хусусида сўз юритилади.
Калит сўзлар: 
мактабгача таълим, интеграция, тарбиячи, болалар, таълим,
маънавий-ахлоқий тарбия, тарбия усуллари... 
POSSIBILITIES OF SPIRITUAL AND MORAL EDUCATION OF
PRESCHOOL CHILDREN IN INTEGRATED CLASSES
Nargiza Abdusamatova
NamSU
Abstract:
The article discusses the opportunities, advantages, problems and
solutions of spiritual and moral education in the process of integration of preschool
children.
Key words:
preschool education, integration, educator, children, education,
spiritual-moral education, methods of upbringing…
Мактабгача таълим жараёнида бола шахсини соғлом ва етук бўлиши ва
уларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш масалалари ҳамиша инсониятни
қизиқтириб келган масалалардан биридир.
Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим тизимини 2030 йилгача
ривожлантириш Концепциясида мактабгача ёшдаги болаларни интеллектуал,
ахлоқий, эстетик ва жисмоний жиҳатдан ҳар томонлама ривожлантириш учун
шароитларни яратиш, мактабгача таълим ташкилотларида таълим-тарбия
жараёнини ташкил қилишнинг мавжуд тартибини қайта кўриб чиқиш ҳамда
мактабгача таълим хизматларини кўрсатишнинг замонавий усулларини жорий
этиш, таълим-тарбия жараёнини такомиллаштириш болаларнинг
ривожланганлиги даражасини ва уларнинг умумий бошланғич таълимга
тайёрлигини, шунингдек, уларнинг ижтимоий, шахсий, ҳиссий, нутқий,
жисмоний ва ижодий ривожланишини баҳолаш асосида амалга оширилиши
бунда болаларда Ватанга муҳаббат ҳиссини, оилага, ўз халқининг миллий,
"Science and Education" Scientific Journal
Volume 1 Issue 1
425
www.openscience.uz


тарихий, маданий қадриятларига ҳурмат, атроф-муҳитга нисбатан эҳтиёткорона
муносабатни шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилиши лозимлиги
масаласига алоҳида урғу берилган.
Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар
стратегиясида “Мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш ва
ушбу ташкилотларда болаларнинг ҳар томонлама интеллектуал, эстетик ва
жисмоний ривожланиши учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш,
болаларнинг мактабгача таълим билан қамраб олинишини жиддий ошириш ва
фойдаланиш имкониятларини таъминлаш, педагог ва мутахассисларнинг
малака даражасини юксалтириш”
1
каби муҳим вазифалар белгиланган.
Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида Ҳаракатлар стратегиясида
белгилаб берилган устувор йўналишлар “Тарбия ишларида интегратив
ёндошув, яъни ҳамкорликда ва манзилли ёндошув”
2
асосида амалга ошириш
натижасида мактабгача ёшдаги болалар фаолиятини интеграциялаш жараёнида
маънавий-ахлоқий тарбиялашга эҳтиёж сезилмоқда.
Интеграция сўзи луғатларда турлича талқин қилиниб, интеграция лотинча
“integratsio”–жамлаш, умумлаштириш, “integer”, яхлит тушунча маъноларини
англатади.
Мактабгача ёшдаги болаларни интеграциялашган машғулотларда
маънавий-ахлоқий тарбиялаш мактабгача таълим дидактикасининг бош
масаласидир.
Шунга кўра, мактабгача ёшдаги болаларни интеграциялашган
машғулотларда маънавий-ахлоқий тарбиясини ташкил этиш аниқ мақсадга
қаратилган яхлит педагогик жараён бўлиб, ушбу жараёнда қуйидаги педагогик
вазифалар ҳал қилинади:
1. Мактабгача ёшдаги болаларга маънавий-ахлоқий меъёрлар ҳамда
ахлоқий муносабатлар моҳияти ва уларнинг ижтимоий жамият ҳаётидаги
аҳамияти тўғрисида маълумот берилади.
2.Мактабгача ёшдаги болаларда маънавий-ахлоқий тушунчаларни
эгаллашга бўлган эҳтиёжни юзага келтириш, маънавий-ахлоқий онгни қарор
топтириш.
3. Мактабгача ёшдаги болаларда ижобий мазмундаги маънавий-ахлоқий
сифатлар (ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, гўзалликни хис қилиш, гўзаллик
яратишга интилиш, ростгўйлик, озодалик, орасталик, ўзаро дўстлик, ахиллик,
ширинсўзлик, сахийлик, жасурлик ва ҳокозоларни) қарор топтириш.
1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича
Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида. ПФ-4947-сон. 2017 йил 7 февраль.Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари
тўплами, 2017 й., 6-сон, 70-модда.
2
Ўша ерда
"Science and Education" Scientific Journal
Volume 1 Issue 1
426
www.openscience.uz


4. Мактабгача ёшдаги болаларда маънавий-ахлоқий мазмундаги хулқ-
атвор, характер ва иродани шакллантириш.
5. Мактабгача ёшдаги болаларда маънавий-ахлоқий маданиятни
шакллантириш.
Ушбу вазифаларни амалга оширишда мактабгача таълим
ташкилотларидаги маънавий-маърифий ва тарбиявий муаммолар, мактабгача
ёшдаги болалар фаолиятини интеграциялаш жараёнида маънавий-ахлоқий
тарбиялаш тизимига ҳизмат қилувчи ижобий омиллар билан бирга ундаги
педагогик муаммоларни ҳам аниқлашга имкон беради. 
Мактабгача ёшдаги болалар фаолиятини интеграциялаш жараёнида
маънавий-ахлоқий тарбиялашда қуйидаги педагогик муаммоларга дуч келиш
мумкин:
мактабгача таълим ташкилотларида ўзига хос интеграл педагогик муҳит
яратиш эҳтиёжи ва унга ташқи–ижтимоий стихияли таъсири;
тарбиячиларни касбий компетентлиги, креативлиги ва касбий маҳоратини
ошириш тизими олдида турувчи вазифалар ва ушбу вазифаларни ҳал этиш учун
илмий-услубий ва дидактик таъминотнинг даражасининг етарли эмаслиги;
тарбиячиларнинг “Илк қадам” давлат ўқув дастурларидан фойдаланишда
машғулотлар мавзуларини интеграциялаш малакасига эга эмасликлари;
мактабгача ёшдаги болаларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш тизимидаги
интеграция (яхлитлик) ва дезинтеграция
3
(бўлиниш, парчаланиш) жараёнлари
ўртасидаги зиддиятлар;
мактабгача таълим ташкилотларида таълим жараёнининг анъанавий
шакллари, методлари ва инновацион методларини жорий этиш ўртасидаги
зиддиятларнинг мавжудлиги;
мактабгача таълим ташкилотларида маънавий-маърифий, тарбия
жараёнининг ташкилий қисми, мазмуни ва тарбия жараёнини методикаси
ўртасидаги номувофиқлар;
Юқоридаги педагогик муаммоларни ҳал этиш учун мактабгача таълим
ташкилотларида болалар фаолиятини интеграциялаш мақсадга мувофиқдир,
бунда:
-мактабгача таълим ташкилотларида болалар фаолиятини
интеграциялашда гуруҳ тарбияланувчиларининг ёши ва билим савиясини
ҳисобга олиш;
-интеграциялашган фаолиятга маънавий-ахлоқий тарбия самарадорлигини
оширишда ривожлантирувчи характерни шакллантирувчи восита сифатида
қараш;
-барча тарбиявий тизимлар марказида бола шахсини қўйиш;
3
http://antonmonline.ru/
"Science and Education" Scientific Journal
Volume 1 Issue 1
427
www.openscience.uz


-тарбияга инсонпарвар ёндошув, умуминсоний қадриятларни
шакллантириш;
-боланинг ижодий қобилиятларини, унинг индивидуаллигини
ривожлантириш;
-индивидуал ва жамоавий тарбияни ҳисобга олиш лозим бўлади.
Мактабгача таълим ташкилотларида таълимнинг асосий шакли бу
машғулотлар бўлиб, машғулотларда таълим-тарбия бериш дидактика
принциплари асосида болаларнинг ёш ва ўзига хос хусусиятларини эътиборга
олиб маълум изчилликда олиб борилади, мазмуни аста-секин
мураккаблаштириб борилади. Натижада у ривожлантирувчи ва тарбияловчи
хусусиятга эга бўлади. Машғулотларни ўзаро интеграциялаш жараёнида бир-
бирига боғлиқлиқ ҳажми ортади.
Мактабгача ёшдаги болаларда маънавий- ахлоқий сифатларни
шакллантиришда таълим мазмунини интеграциялашнинг имкониятлари
тўғрисида сўз юритар эканмиз, аввало мактабгача таълим ташкилотларида
қайси машғулотларни интеграциялаш мумкин деган савол туғилиши табиий.
Мактабгача таълим ташкилотларида олиб бориладиган
нутқни
ривожлантириш, бадиий адабиёт, табиат билан таништириш, атрофдаги олам
билан таништириш, тасвирий фаолият, мусиқа, жисмоний тарбия
машғулотлари интерактив хусусиятга эга. Чунки билимлар кўпинча у ёки бу
машғулот ичида бўлиб, улар бевосита ўзаро боғлиқликда ўрганилишни тақозо
этганлиги, болаларда ахлоқ-одоб кўникмалари билан бирга билим
кўникмаларини эгаллашни назарда тутади. Масалан; нутқ ўстириш
машғулотларида болаларни атроф-олам билан таништиришни ажратиб
бўлмаганидек, атроф-олам билан таништириш машғулотларда болалар сўз
бойликларини бойитиш ва сўзларни тўғри талаффуз қилишга ўргатиш, табиат
билан таништириш машғулотини интеграциялаш орқали табиатга меҳр-
муҳаббатли бўлиш, табиатни асраб-авайлашга ўргатиш каби маънавий-ахлоқий
сифатларни тарбиялашни назарда тутади.
Демак мактабгача таълим ташкилотларида интеграциялашган
машғулотларни ташкил этиш мактабгача ёшдаги болаларни маънавий-ахлоқий
тарбиялаш самарадорлигини ошишига ёрдам беради. 

Download 148,94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish