Мактабгача таьлим муассасалари тарбияланувчиларининг ақлий тафаккурини шакиллантиришда инноватцион технологияларнинг ўрни


ОЛИЙ ТАЪЛИМ ПЕДАГОГЛАРИНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ



Download 7,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet450/502
Sana22.02.2022
Hajmi7,18 Mb.
#108621
1   ...   446   447   448   449   450   451   452   453   ...   502
Bog'liq
boshlangich toplam

 
ОЛИЙ ТАЪЛИМ ПЕДАГОГЛАРИНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ 
ПЕДАГОГИКАСИНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ 
УМУРОВ З.Л., БухДУ.
Бугунги кунда педагогларнинг касб даражаси ва малакасини мутассил ошириб бориш, уларни замонавий 
талабларга мувофиқ мунтазам қайта тайѐрлашнинг такомиллаштирилган тизимини жорий этиш долзарб 
муаммо эканлиги қайд қилиниб, бу масалага дахлдор вазирлик ва идоралар: Давлат тест маркази, Бош илмий-
методик марказ, Таълимни бошқариш ҳудудий органлари ҳамда бевосита қайта тайѐрлаш ва малака ошириш 
минтақавий ва тармоқ марказларининг вазифалари қатор меъѐрий ҳужжатларда белгилаб берилди. 
Педагогларни қайта тайѐрлаш ва малакасини ошириш сифатини белгиловчи ҳар бир фан ўқитувчиси 
маҳоратига доир давлат талабларини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди. Шундан келиб чиқиб, бу борадаги 
тадқиқотлар ва тўпланган тажрибалар умумлаштирилиб, муҳим бўғин эканлиги қайд қилиниб, педагогларни 
қайта тайѐрлаш ва малакасини ошириш жараѐни яхлит бир тизим сифатида қаралади. Мамлакатимизда 
янгиланган, жаҳон андазаларига ҳамоҳанг таълим мазмунини жорий қилиш ўз-ўзидан эмас, балки кўп мингли 
педагоглар билими, тажрибаси ва олимларнинг ижодий фаолияти орқали амалга ошади.
Юқоридагилардан кўриниб турибдики, мустақиллик шароитида янгиланган таълим мазмуни 
ўқитувчилар малакасини оширишни аниқ ташхис ва шахсга йўналган ҳолда тадқиқ қилиш муҳим ва долзарб 
масалага айлантирди. Бу борада умумий ҳолда бир қатор тадқиқотлар амалга оширилган. Жумладан
ўқитувчилар тайѐрлаш ва уларнинг шахси, маданияти, педагогик муаммолари Ю.К.Бабанский, В.А.Кан-Калик, 
Н.В.Кузьмина, А.И.Шербаков, В.Г.Онушкин, Ю.Н.Кулюткин, В.А.Сластенин, И.Обидов, Ю.К.Васильев, 
О.Хаджабоев, У.Нишоналиев, М.Очилов, Н.Н.Азизхўжаева, Б.Р.Жўраевалар ишларида ўз аксини топган. 
Бевосита педагог ходимлар малакасини оширишнинг назарий методологик, ташкилий педагогик асослари, бу 
жараѐнни ташхис асосида ташкил этишнинг умумий жиҳатлари ҳамда янги таълимий қадриятлар билан 
боғлиқлигини К.З.Зарипов, Ж.Ғ.Йўлдошев, Ш.Қ.Мардонов, Б.Р.Адизовларнинг илмий ишларида кузатиш 
мумкин. Таълим ислоҳоти шароитида касб-ҳунар коллежлари ўқитувчилари малакасини ошириш шакллари ва 
таъсирчан методлари Б.С.Нуриддинов, С.Ф.Ражабова, М.Деҳқоновалар, умумтаълим мактаблари ўқитувчилари 
малакасини оширишнинг илмий-амалий, уларнинг шахсини ривожлантириш ва малака даражалари муаммолари 
Ш.Саидқулов, Т.Умматқулов, М.Яҳѐев, А.Аминов, Ш.Мажидовалар ишларида амалга оширилган. Мазкур 
тадқиқотларнинг ҳар қайсиси ўз олдига қўйган мақсадидан келиб чиқиб, ўқитувчилар малака ошириш тизими 
(ЎМОТ)нинг айрим масалаларини ўрганган, холос.
Инновацион таълим шароитида педагогларни қайта тайѐрлаш ва малакасини ошириш педагогикасининг 
илмий-назарий асосларини яратиш қуйидаги амалий аҳамиятга эга: 
- инновацион таълим шароитида педагогларни қайта тайѐрлаш ва малакасини ошириш педагогикаси 
мақсад, вазифалари, илмий-тадқиқот методлари, юқори самарали замонавий таълим ва инновацион 
технологиялар, илғор хорижий тажрибани кенг жорий этган ҳолда, таълим муассасаларининг педагог 
кадрларини қайта тайѐрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича малака талаблари, ўқув режалари, дастур 
ва услубларини янгилаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш; 
- касбий фаолият соҳасининг долзарб масалаларига бағишланган очиқ дарслар, мастер-класслар ташкил 
этиш ва модераторлик қилиш компетенция малакаларига эга бўлиш; 
-ҳар бир педагогнинг шахсий сифатлари ва касбий маҳоратини ошириш билан бирга ўз мутахассислиги 
бўйича сўнгги янгиликлар билан танишиб бориш механизмини яратиш; 
-педагоглар таълим сифатини таъминлаш ва модернизациялаштириш учун зарур бўлган билим, кўникма, 
малакаларини такомиллаштириш; 
-таълим муассасалари педагог кадрларининг хорижий тилни амалий ўзлаштириш даражасини ошириш ва 
ундан ўз касбий маҳоратини, педагогик ва илмий фаолиятини муттасил ошириб бориш учун кенг фойдаланиш 
бўйича тавсиялар бериш; 
-педагогларни катталар таълими (андрагогика) хусусиятларини, қонуниятларини тушуниш борасидаги 
тайѐргарликларини такомиллаштириш;
-қайта тайѐрлаш ва малака ошириш натижаларини доимий таҳлил қилиш асосида жараѐнга 
ўзгартиришлар киритиш. Бунда қайта тайѐрлаш ва малака ошириш жараѐнининг асосий йўналиши педагог 
кадрларнинг шахсий, иродавий-ахлоқий сифатлари ва касбий фаолиятини такомиллаштиришга қаратилмоғи 
лозим. Чунки уларнинг шахсий, иродавий-ахлоқий сифатлари касбий компетентлигини такомиллаштиришга 
хизмат қилади;


466 
-―Педагогларни қайта тайѐрлаш ва малакасини ошириш педагогикаси‖ – педагогиканинг янги бир 
тармоғи мустақил фан сифатида асосланиб, амалиѐтга жорий этилса малака ошириш ва қайта тайѐрлаш 
жараѐнининг самарадорлиги ошиб, сифати яхшиланади. 

Download 7,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   446   447   448   449   450   451   452   453   ...   502




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish